Риёзус солиҳийн шарҳи
Anvar Ahmad

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий

شرح

رياض الصالحين

تأليف: الإمام أبي زكريا يحيى بن شرف النووي الدمشقيّ

631 – 676 هـ

Риёзус солиҳийн шарҳи

(Солиҳлар гулшани)

Таржимон ва шарҳловчи:

Анвар Аҳмад

Тошкент2021

Муаллиф ва унинг ушбу асари ҳақида

 Шайх, имом, муҳаққиқ олим, ҳофизларнинг йўлбошчиси, авлиёларнинг байроқдори, кўплаб илм ва фанлар билимдони, манфаатли таснифотлар соҳиби, ўз жонини Аллоҳнинг дини нусрати учун тиккан, илм ва ибодат орасини жамлаган Аллоҳнинг ориф бандаларидан бири, парҳезкор, зоҳид, суннат ва динни тирилтирувчи Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф (ибн Муррий) ибн Ҳасан ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жумъа ибн Ҳизом ал-Ҳизомий ан-Нававий, Димашқий, Шофеъийдир.

Кунялари – Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи, деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.

Бу зот Димашқнинг қишлоқларидан бири Навода 631-ҳижрий сана, муҳаррам ойининг ўртасидаги ўн кунликда дунёга келдилар. Наво билан Димашқ ораси икки марҳаладан озроқ масофадир. Ҳозирги пайтда 100 км атрофида.

Имом Заҳабий тарих китобларида «Наво» сўзида вов ҳарфидан кейин алиф бўлмайди, аммо уни қўйиш ҳам жоиз, деб айтдилар.

Шайх Тожуддин Субкий имом Нававий «Дорул ҳадис ашрафийя»га бош мударрис этиб таъйинланганларида қуйидаги шеърни битиб, унда Наво сўзига вов ҳарфидан кейин алифни киритганлар.

 

Дорулҳадисда узоқ қолиб, унинг атрофида кезиб овунаман.

Кошки Навовий қадами теккан жойга юзим лўнжини текказурман.

 

Имом Нававийнинг оталари қуйидагича ҳикоя қилади.

Ўғлим Яҳё ёнимда ухлар эди. Ўшанда у етти ёшга етган эди. Рамазоннинг 27 кечаси эди. Тахминан туннинг ярми эди. У: «Эй отажон, ҳовлини тўлдириб юборган мана бу ёғду нима?» деб қолди. Мен ва оила аъзоларимиз уйғониб қарасак ҳеч нарса кўринмади. Билсак, ўша кеча қадр кечаси экан.

Марокуший айтади. Шайх Муҳиддинни Наво қишлоғида кўрдим. Ўшанда у 10 ёшда эди. Болалар уни бирга ўйин ўйнаш учун мажбурлашар эди. У эса, йиғлаб, улардан қочар эди. У шу ҳолатида ҳам Қуръон тиловат қилар эди. Ўшанда у менинг қалбимга кириб қолган эди. Отаси уни дўконга олиб борар, у эса, Қуръондан чалғитгани учун олди-сотдига машғул бўлмас эди. Мен унинг Қуръон устози олдига келиб: «Бу боладан келажакда ўз замонасининг забардаст олими ва зоҳиди бўлиши умид қилинади. Одамлар бундан ҳали кўп фойдаланади», деб насиҳат қилдим. У эса: «Сиз мунажжиммисиз?» деди. Мен: «Йўқ мунажжим эмасман, лекин Аллоҳ мени шундай гапиртирди», дедим. Буни отасига айтилган эди, оталари ўғилларини Қуръонни хатм қилишига кўп рағбат қилди. Ўшанда энди балоғатга етгандилар

Шайх Муҳйиддин айтдилар.

«Ёшим 18 га борганида отам мени 649-ҳижрий санада Димашққа олиб бордилар. Равоҳийя мадрасасида истиқомат қилдим. У ерда икки йил қолдим. Ўша давр мобайнида ерга ёнбағримни қўймадим. Озуқам мадрасадаги овқат бўлди. «Танбеҳ» китобини тўрт ярим ойда ёд олдим. «Муҳаззаб» китобидаги чорак ибодат қисмини ёд олдим. Шайхимиз, олим, зоҳид Камолиддин Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий Шофеъий китобларини шарҳлаб, тасҳиҳ қилиб, у кишини лозим тутган эдим. У киши илмга машғул бўлганимни, у кишини лозим тутганимни, одамларга қўшилмаслигимни кўргач мени қаттиқ яхши кўриб қолдилар. У киши ўтган дарсни аксар жамоаларга такрор қилиб беришимга таъйинладилар. 51-ҳижрий сана бўлганида, отам билан бирга ҳаж қилдим. Арафотда туриш жумага тўғри келган эди. Сафаримиз Ражаб ойининг аввалида бўлган эди. Мадинада икки ярим ой турдим».

Имом Нававийнинг дадалари айтадилар.

«Биз Наво қишлоғидан сафар қилгани чиққанимизда, Яҳёни шамоллаш тутди. То арафотга келгунича у касаллик аримади. Яҳё бесабрлик қилмади. Ҳаж амалларини бажариб, Наво қишлоғига ғам етиб келдик. Димашққа тушганида Аллоҳ унга илм ато қилган эди».

Имом Нававий айтдилар.

«Мен ҳар куни, ҳар турлик устозлардан 12 хил дарс ўрганар эдим. «Васит» китобидан иккита дарс, «Муҳаззаб» китобидан битта дарс, «ал-Жамъу байнас саҳиҳайн» китобидан битта дарс, «Саҳиҳул муслим»дан битта дарс, Ибн Жиннийнинг наҳв фанидаги «Лумаъ» китобидан битта дарс, Ибн Сиккитнинг луғатга оид «Ислаҳул мантиқ» китобидан битта дарс, сарфдан битта дарс, усулул фиқҳдан битта дарс, гоҳида Абу Исҳоқнинг «Лумаъ» китобидан, гоҳида Фахриддин Розийнинг «Мунтахаб» китобидан ва «Асмаур рижол»дан битта дарс, усулуд диндан битта дарс ўтардим. Бунга тааллуқли барча нарсаларга таълиқ ёзардим, мушкил жойларини шарҳлардим, ибораларни ёритар эдим, луғатларни зобт қилар эдим. Ундан ташқари «ар-Рофеъий»дан ҳам дарс ўқирдим. Аллоҳ таоло вақтим ва машғулотимга барака бериб, бунда менга ёрдам ато қилган эди. Бир гал тиб илмига қизиқишим ортиб қолиб «Қонун» китобини сотиб олдим. Шундан кейин қалбим қоронғулашиб қолди. Бир неча кун ҳеч қандай иш қила олмай қолдим. Ўша заҳоти у китобни сотиб юборган эдим, яна асл ҳолатимга қайтдим».

Имом Нававий машғулоти кўп, илм, ибодат ва тасниф сабаб тунда бедор бўлувчи киши эдилар. Йўлда ҳам вақтларини зое қилмасдилар. Баъзи уламолар бу кишини ҳаммомга кам кириши, кам овқат ейиши ва кам кийинишини кўриб, танбеҳ беришгани ва: «Бирор касалликка чалиниб, мақсадларингга эриша олмайсан», деб айтишганида, у зот: «Фалончи рўза тутиб, ҳатто суяклари кўкариб кетган экан», деб жавоб бердилар. Шундан кейин биз айтган нарсаларга у киши парво қилмаслиги билинди.

Баъзи ҳамроҳлари озуқаланиб олишлари учун бодринг пўстлоғини арчиб, узатишганида, у зот уни ейишдан бош тортдилар ва: «Танам намланиб, уйқуни жалб қилишидан қўрқаман», деб жавоб бердилар.

У зот кун бўйи емасдан фақат хуфтондан кейин озгина нарса еб олардилар. Саҳарда озгина сув ичиб олардилар. Димашқнинг мевасидан емасдилар. Бу ҳақда сўралганида у зот: «Чунки Димашқдаги аксар ерлар вақф ва ҳажр қилинган ерлардир. У ердаги нарсаларни фақат умумманфаат юзасидан тасарруф қилиш жоиз. Бу хусусда уламоларнинг ихтилофи бор. Ким жоиз деган бўлса ҳам етим-есир ва камбағалларнинг манфаати учунгина жоиз деган. Одамлар эса бу фатвонинг мингдан биригагина амал қилишади холос. Буни ейишга нафсим қандай шод бўлсин», дедилар.

У зот ўз қишлоқларидаги ота-оналари ҳузуридан келган нарсанигина ер эдилар. Бирор кишидан бирор нарсани қабул қилмасдилар. Фақат дини ва тақвоси ишончли бўлсагина ундан тановул қилардилар.

 

Иснавий айтдилар.

«Имом Нававий оила қурмаганлар. У зот яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсадан устун эди. Подшоҳ ва амирларга ҳам тик боқа олардилар. Подшоҳ Зоҳир: «Мен имом Нававийдан қўрқар эдим», деб айтган».

Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтган ҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қиррани очади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларига кичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учун?» деб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳамма вазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аъёнлар эса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавоб беришди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъат бермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқа бўлмайди?» дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳга қасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди.

Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳ бандаларидан хоҳлаганига беради.

Имом Нававий икки марта ҳаж қилганлар. Шайх Шиҳобиддин Абу Шомадан кейин Ашрафийя номли дорул ҳадисга бош мударрис этиб таъйинланганлар. То вафот этгунларига қадар у ердан маош олмаганлар. У зот пахтадан тўқилган кийим ва Сахтиёнийя салласини кияр эдилар. Соқолларида оқ туклар бўлиб, ўзлари фақиҳлар билан бўладиган баҳсларда сокин ва виқорда бўлардилар.

Шайх Валийюддин Абулҳасан Алий айтдилар. Мен оёғимда яллиғланиш сабаб бемор эдим. Имом Нававий мени зиёрат қилиб кўргани келдилар. Ҳузуримда ўтиргач сабр ҳақида гапира бошладилар. Гапирганлари сари оз-оздан оғриқ кета бошлади. У зот гапиришда давом этдилар, охири бориб ҳеч оғримагандек оғриқдан ҳеч бир асорат қолмади. Бундан аввал оғриқ қаттиқлигидан тунда ухлай олмай қолган эдим. Билдимки, оғриқни барҳам топиши у зотнинг баракотлари сабаб эди.

 

Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтириб ўтамиз.

1. Шарҳи Саҳиҳи Муслим. 2. Иршод. 3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанил Башийр ан-Назийр. 4. Таҳзийбул асмо вал луғот. 5. Ат-Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон. 6. Минҳожи ат-Толибийн. 7. Бустонил орифийн лин-Нававий. 8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани ва қавоидил ислом. 9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн. 10. Шарҳул муҳаззаб. 11. Ал- Азкор мин калами саййидил аброр. 12. Арбаъийн. 13. Ийжоз. 14. Жомиъус-Сунна. 15. Мухтасару Усдул ғоба. 16. Ваттархис фил қиёми лиаҳлил фазл. 17. Ва таҳрийри алфози танбеҳ. 18. Вал-фатово. 19. Ийзоҳ. 20. Риёзус солиҳийн (қўлингиздаги ушбу китоб).

Қуйидаги суннат китобларини шайхларидан эшитганлар: 1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий. 2. Саҳиҳи Муслим. 3. Сунани Абу Довуд. 4. Жомиъут Термизий 5. Сунани Ибн Можа. 6. Сунани Насаий. 7. Муватто Молик. 8. Муснади Шофеъий. 9. Муснади Аҳмад. 10. Муснади Дорамий. 11. Муснади Абу Яъло. 12. Саҳиҳи Абу Авона. 13. Сунани Байҳақий. 14. Шарҳи сунна лил Бағавий. 15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний. 16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиъ лилхатиб Бағдодий. 17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор.

Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардан таълим олганлар:

1. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий.

2. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий.

3. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисий Димашқий.

4. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу Fолиб Рубъий ал-Ирбилий.

5. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий Димашқий.

6. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-Воситий («Саҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар).

7. Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн Саъд Нобилисий.

8. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.

9. Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий.

10. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим Мисрий Наҳвий ал-Луғавий.

11. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний.

12. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умар ибн Али Тафлисий.

13. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий.

14. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх.

15. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий.

16. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий.

17. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу Абдуллоҳ Абдул Муҳсин Ансорий.

18. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил Дамашқий.

19. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Бодироний Боғдодий.

20. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний.

21. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий.

22. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ Хироний Сайруфий.

 

Энг яқин шогирдлари аллома Алоуддин ибн Аттор зикр қилишларича, баъзи солиҳлар имом Нававийни тушида қутблардан бири эканларини кўрган экан. Ўзларидан бу нарсани очиқлашни сўрашганида, у зот яширган эканлар. Валлоҳу аълам!

Мен вафот топишларидан чамаси икки ой олдин ўтирган эдим, бир фақиҳ келиб, ҳузурларига кирдида: «Фалончи шайх сизга салом айтди ва мана бу кўзачани мендан бериб юборди», деди. Имом Нававий уни қабул қилдилар ва уни менга бериб, эҳтиёжлар турадиган жойга қўйишимни буюрдилар. Уни қабул этганларидан таажжубга тушсам, мендаги таажжубни ҳис қилиб: «Менга баъзи камбағаллар баланд пошналик этик ва мана бу кўзани жўнатишибди. Бу сафар қуролларидир», дедилар. Озгина кун ўтгач яна ҳузурларида турсам у зот: «Мен учун сафар қилишга изн берилди», дедилар. Мен: «Қанақасига сизга изн берилди?» десам, у зот: «Бир пайт мен шу ерда, (яъни Равоҳийя мадрасасидаги хонамда) ўтирган эдим, очиқ ҳавода бир шахс ўтиб қолди. Олд тарафида нур таратувчи ёруғлик, қиблага юзланган ҳолда мадрасанинг ғарбидан шарқига ишора қилиб: «Байтул мақдиснинг зиёрати учун ўрнингдан тур, деб айтди», дедилар. Мен имом Нававийнинг ушбу сўзларини ибодат сафарига йўйдим. Қарасам у ҳақиқий сафар экан. Сўнгра имом Нававий менга: «Қани ўрнингдан турчи, яқинларимиз ва ҳамроҳларимиз билан хайрлашамиз», дедилар. Биз у киши билан чиқиб, баъзи устозлари кўмилган қабристонга бориб, уларни зиёрат қилдик. Улар ҳаққига Қуръон тиловат қилиб, дуо қилиб, йиғладилар. Кейин тирик дўстларини зиёрат қилдилар. Сўнгра ўша куни Наво қишлоғига сафар қилдилар. Қуддусни ва Халил алайҳиссаломни ҳам зиёрат қилдилар. Сўнгра Наво қишлоғига қайтиб, оталари уйини зиёрат қилгач касалликка чалиндилар. Чоршанба куни, туннинг охирги учдан бирида, Ражаб ойининг 24-сида, 676-ҳижрий санада вафот топдилар. Қабрлари машҳур жойда, одамлар у ерни зиёрат қилишади.

Оила қариндошлари қабрлари устига қубба қуришни хоҳлашганида, аммаларининг тушларига кириб, иним ва жамоадагиларга айтинг, бундай қилишмасин, деб айтдилар. Қавми қариндошлар ҳар қачон қабр устига бирор бино қуришмоқчи бўлса ўша қуришган нарса бузилиб кетаверар эди. Охири бино қуришдан тўхташди. Фақат қабр атрофини ҳайвон ва бошқа нарсалар кирмаслиги учун тош билан ўраб қўйишди.

Аллоҳ у зотни раҳматига олиб, Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

1 2-боб Бемор учун ўқиладиган нарсалар 2 - بَابُ مَا يُدْعَى بِهِ للْمَرِيضِ -
2 Риёзус солиҳийн шархи رياض الصالحين 1 - 2000
3 1- боб Барча амаллар, сўзлар ва махфий ҳамда ошкора ҳолларда ихлос билан ният зарурлиги ҳақида 1-بَابُ الإِخْلَاصِ وَإِحْضَارِ النِّيَّةِ فِي جَمِيعِ الأَعْمَالِ وَالأَقْوَالِ وَالأَحْوَالِ البَارِزَةِ وَالخَفِيَّةِ 6 - 18
4 2- боб Тавба хусусидаги 2- بَابُ التَّوْبَةِ 18 - 30
5 3- боб Сабр баёни 3- بَابُ الصَّبْرِ 30 - 58
6 4- боб. Рост сўзлаш баёни 4- بَابُ الصِّدْقِ 57 - 64
7 5- боб Аллоҳ доим кузатувчи эканлигининг баёни 5- بَابُ الْمُرَاقَبَةِ 65 - 73
8 6- боб Тақво баёни 6- بَابُ التَّقْوَى 74 - 78
9 7- боб Комил ишонч ва таваккал баёни 7 - بَابُ اليَقِينِ وَالتَّوَكُّلِ 79 - 89
10 8- боб Истиқомат (собитқадамлик) баёни 8 - بَابُ الاسْتِقَامَةِ 90 - 91
11 9- боб Аллоҳ таолонинг улуғ махлуқотлари, дунёнинг фоний бўлиши, охиратнинг қўрқинчлари ва булардан бошқа нарсаларни тафаккур қилиш ҳамда нафснинг камчиликлари, унинг тарбияси ва истиқоматда бўлишга тарғиб хусусида 9- بَابٌ فِي التَّفَكُّرِ فِي عَظِيمِ مَخْلُوقَاتِ اللهِ تَعَالَى، وَفَنَاءِ الدُّنْيَا، وَأَهْوَالِ الآخِرَةِ وَسَائِرِ أُمُورِهَا وَتَقْصِيرِ النَّفْسِ وَتَهْذِيبِهَا وَحَمْلِهَا عَلَى الاِسْتِقَامَةِ 92 - 92
12 10- боб Яхши амалларга шошиш ва яхши амалларга юзланувчи кишини тараддудга тушмасдан унга тарғиб қилиш баёни 10- بَابٌ فِي الْمُبَادَرَةِ إِلَى الخَيْرَاتِ، وَحَثِّ مَنْ تَوَجَّهَ لِخَيْرٍ عَلَى الإِقْبَالِ عَلَيْهِ بِالجِدِّ مِنْ غَيْرِ تَرَدُّدٍ 92 - 99
13 11- боб Яхши амалларга жидду-жаҳд қилиш баёни 11- بَابُ الْمُجَاهَدَةِ 100 - 116
14 12- боб Умр охирида яхшиликларни кўпайтиришга тарғиб баёни 12- بَابٌ فِي الحَثِّ عَلَى الاِزْدِيَادِ مِنَ الخَيْرِ فِي أَوَاخِرِ العُمْرِ 117 - 121
15 13- боб Яхшиликнинг йўллари кўп эканлиги баёни 13- بَابٌ فِي بَيَانِ كَثْرَةِ طُرُقِ الخَيْرِ 122 - 147
16 14-боб Тоат-ибодатда ўрта ҳол бўлиш баёни 14- بَابٌ فِي الاِقْتِصَادِ فِي العِبَادَةِ 148 - 158
17 15-боб Амалларнинг (бардавом бўлишини) муҳофаза қилиш баёни 15- بَابٌ الْمُحَافَظَةِ عَلَى الأَعْمَالِ 159 - 162
18 16-боб Суннат ва унинг одобларига бардавом риоя қилиш баёни 16- بَابٌ فِي الأَمْرِ بِالْمُحَافَظَةِ عَلَى السُّنَّةِ وَآدَابِهَا 163 - 165
19 17-боб Аллоҳнинг ҳукмига бўйинсунишнинг ана шунга чақирган кишига айтиладиган нарсалар, амру-маъруф ёки наҳий мункар вожиблиги баёни 17- بَابٌ فِي وُجُوبِ الاِنْقِيَادِ لِحُكْمِ اللهِ تَعَالَى، وَمَا يَقُولُهُ مَنْ دُعِيَ إِلَى ذَلِكَ وَأُمِرَ بِمَعْرُوفٍ أَوْ نُهِيَ عَنْ مُنْكَرٍ 174 -
20 18-боб Бидъатлардан ва янги пайдо бўлган ишлардан ман этилгани баёни 18- بَابُ النَّهْيِ عَنِ البِدَعِ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ 176 - 177
21 19-боб Яхши ёки ёмон суннат (йўл) қолдирган киши хусусидаги боб 19- بَابٌ فِيْمَنْ سَنَّ سُنَّةً حَسَنَةً أَوْ سَيِّئَةً 178 - 179
22 20-боб Яхшиликка далолат қилиш ва ҳидоятга ёки залолатга чақириш баёни 20- بَابٌ فِي الدِّلَالَةِ عَلَى خَيْرٍ، وَالدُّعَاءِ إِلَى هُدًى أَوْ ضَلَالَةٍ 180 - 183
23 21-боб Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирига ёрдам бериш баёни 21- بَابٌ فِي التَّعَاوُنِ عَلَى البِرِّ وَالتَّقْوَى 184 - 187
24 22-боб Насиҳат хусусида 22- بَابٌ فِي النَّصِيحَةِ 188 - 190
25 23-боб Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш баёни 23- بَابٌ فِي الأَمْرِ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّهْيِ عَنِ الْمُنْكَرِ 191 - 204
26 24-боб Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, ўзи бунинг хилофини қилган кишига қаттиқ азоб бўлиши баёни 24- بَابٌ تَغْلِيظِ عُقُوبَةِ مَنْ أَمَرَ بِمَعْرُوفٍ أَوْ نَهَي عَنْ مُنْكَرٍ وَخَالَفَ قَوْلُهُ فِعْلَهُ 205 - 205
27 25-боб Омонатни адо этишга буйруқ 25- بَابُ الأَمْرِ بِأَدَاءِ الأَمَانَةِ 206 - 209
28 26-боб Зулмнинг ҳаромлиги ҳамда ноҳақликни эгасига қайтаришга буйруқ ҳақида 26- بَابُ تَحْرِيمِ الظُّلْمِ، وَالأَمْرِ بِرَدِّ الْمَظَالِمِ 210 - 228
29 27-боб Мусулмонларнинг ҳурматларини улуғлаш ва уларнинг ҳақларини баён этиш ҳамда уларга раҳм-шафқат қилиш баёнида 27- بَابُ تَعْظِيمِ حُرُمَاتِ الْمُسْلِمِينَ، وَبَيَانِ حُقُوقِهِمْ وَالشَّفَقَةِ عَلَيهِمْ وَرَحْمَتِهِمْ 229 - 246
30 28-боб Мусулмонларнинг айбларини ёпиш, уни заруратсиз ёйишдан қайтарилгани хусусида 28- بَابُ سَتْرِ عَوْرَاتِ الْمُسْلِمِينَ وَالنَّهْيِ عَنْ إِشَاعَتِهَا لِغَيْرِ ضَرُورَةٍ 247 - 250
31 29-боб Мусулмонларнинг ҳожатларини чиқариш хусусида 29- بَابُ قَضَاءِ حَوَائِجِ الْمُسْلِمِينَ 251 - 252
32 30-боб Шафеъ (воситачи бўлиш) баёни 30- بَابُ الشَّفَاعَةِ 253 - 254
33 31-боб Кишилар орасини ислоҳ қилиш баёни 31- بَابُ الإصْلَاحِ بَيْنَ النَّاسِ 255 - 258
34 32-боб Заиф, камбағал ва овоза бўлмаган мусулмонларнинг фазилати 32- بَابُ فَضْلِ ضَعَفَةِ الْمُسْلِمِينَ وَالفُقَرَاءِ وَالخَامِلِينَ 259 - 266
35 33-боб Етимлар, қизлар, бошқа заиф, бечора ва қалби синиқ кишиларга яхшилик, шафқат қилиш ҳамда тавозуъли ва камтар бўлиш ҳақида 33- بَابُ مُلَاطَفَةِ اليَتِيمِ وَالبَنَاتِ وَسَائِرِ الضَّعَفَةِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْمُنْكَسِرِينَ وَالإِحْسَانِ إِلَيْهِمْ وَالشَّفَقَةِ عَلَيْهِمْ، وَالتَّوَاضُعِ مَعَهُمْ وَخَفْضِ الجَنَاحِ لَهُمْ 267 - 279
36 34-боб Аёллар ҳақидаги васият 34- بَابُ الوَصِيَّةِ بِالنِّسَاءِ 280 - 287
37 35-боб Эрнинг хотини зиммасидаги ҳаққи 35- بَابُ حَقِّ الزَّوْجِ عَلَى امْرَأَتِهِ 288 - 295
38 36-боб Аҳли аёлига қилинадиган нафақа ҳақида 36- بَابُ النَّفَقَةِ عَلَى العِيَالِ 296 - 303
39 38-боб Кишининг ўз аҳли, балоғатга етган фарзандлари ва қарамоғидаги бошқа кишиларни Аллоҳга итоатли бўлишларига буюриб, мухолиф бщлишдан ыайтариб, одоб бериб, ман этилган нарсаларни бажармоқдан қайтариш вожиблиги баёни 38- بَابُ وُجُوبِ أَمْرِ أَهْلِهِ وَأَوْلَادِهِ الْمُمَيِّزِينَ وَسَائِرِ مَنْ فِي رَعِيَّتِهِ بِطَاعَةِ اللهِ تَعَالَى، وَنَهْيِهِمْ عَنِ الْمُخَالَفَةِ، وَتَأْدِيبِهِمْ، وَمَنْعِهِمْ مِنِ ارْتِكَابِ مَنْهِيٍّ عَنْهُ 304 - 309
40 39-боб Қўшнининг ҳаққи ва бу тўғридаги васиятлар баёни 39- بَابُ حَقِّ الجَارِ وَالوَصِيَّةِ بِهِ 310 - 318
41 40-боб Ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошларга силаи раҳм қилиш ҳақида 40- بَابُ بِرِّ الوَالِدَينِ وَصِلَةِ الأَرْحَامِ 319 - 343
42 41–боб Ота-онага оқ бўлиш ҳамда қариндош-уруғчиликдан узилишнинг ҳаромлиги ҳақида 41- بَابُ تَحْرِيمِ العُقُوقِ وَقَطِيْعَةِ الرَّحِمِ 344 - 348
43 42-боб Ота-она дўстларига, қариндош ва хотин ҳамда ҳурмат қилиш мандуб бўлган бошқа кишиларга яхшилик қилишнинг фазилати ҳақида 42- بَابُ فَضْلِ بِرِّ أَصْدِقَاءِ الأَبِ وَالأُمِّ وَالأَقَارِبِ وَالزَّوْجَةِ وَسَائِرِ مَنْ يُنْدَبُ إِكْرَامُهُ 349 - 352
44 43-боб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оила аъзоларини ҳурмат қилиш ҳамда уларнинг фазилатларининг баёни хусусида 43- بَابُ إِكْرَامِ أَهْلِ بَيْتِ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَبَيَانِ فَضْلِهِمْ 353 - 354
45 44-боб Уламо, кибор, фазилатли кишиларни эъзозлаш, бошқалардан кўра уларни муқаддам қўйиш, мартабаларини кўтариб, улардаги хусусиятларни бошқаларга билдириш ҳақида 44- بَابُ تَوقِيرِ العُلَمَاءِ وَالْكِبَارِ وَأَهْلِ الفَضْلِ، وَتَقْدِيِمهِمْ عَلَى غَيْرِهِمْ، وَرَفْعِ مَجَالِسِهِمْ، وَإِظْهَارِ مَزِيَّتِهِمْ 355 - 366
46 45-боб Яхши зотларни зиёрат қилиш, уларнинг суҳбатларида ўтириш, муҳаббат қилиш, зиёратга таклиф қилиш ва дуо қилишларини талаб этиш ҳамда фазилатли масканларни зиёрат қилиш хусусида 45- بَابُ زِيَارَةِ أَهْلِ الخَيْرِ وَمُجَالَسَتِهِمْ وَصُحْبَتِهِمْ وَمَحَبَّتِهِمْ، وَطَلَبِ زِيَارَتِهِمْ وَالدُّعَاءِ مِنْهُمْ، وَزِيَارَةِ الْمَوَاضِعِ الفَاضِلَةِ 367 - 382
47 46-боб Аллоҳ таоло йўлида яхши кўришнинг ва унга тарғиб этишнинг фазилати ҳамда кишининг бошқани яхши кўрганини билдириб қўйиши ва билдирган пайтда айтиладиган нарса ҳақида 46- بَابُ فَضْلِ الحُبِّ فِي اللهِ تَعَالَى وَالحَثِّ عَلَيهِ وَإِعْلَامِ الرَّجُلِ مَنْ يُحِبُّهُ أَنَّهُ يُحِبُّهُ، وَمَاذَا يَقُولُ لَهُ إِذَا أَعْلَمَهُ 383 - 393
48 47-боб Аллоҳ таоло бандасини яхши кўрганининг аломатлари ва улар билан зийнатланиш ҳамда уни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишга тарғиб 47- بَابُ عَلَامَاتِ حُبِّ اللهِ تَعَالَى العَبْدَ وَالحَثِّ عَلَى التَّخَلُّقِ بِهَا وَالسَّعْيِ فِي تَحْصِيلِهَا 394 - 396
49 48-боб Солиҳлар, заифлар ва мискинларга озор беришдан огоҳлантирилгани хусусида 48- بَابُ التَّحْذِيرِ مِنْ إِيْذَاءِ الصَّالِحِينَ وَالضَّعَفَةِ وَالْمَسَاكِينِ 397 - 399
50 49-боб Кишиларнинг ташқи кўринишларига қараб ҳукм қилиш ва ботинларини Аллоҳ таолога ҳавола қилиш ҳақида 49- بَابُ إِجْرَاءِ أَحْكَامِ النَّاسِ عَلَى الظَّاهِرِ وَسَرَائِرُهُمْ إِلَى اللهِ تَعَالَى 400 - 405
51 50-боб. Аллоҳдан қўрқиш баёни 50- باب الخوف 406 - 421
52 51-боб Умид қилиш ҳақида 51- بَابُ الرَّجَاءِ 422 - 450
53 52-боб Умид қилишнинг фазилати ҳақида 52- بَابُ فَضْلِ الرَّجَاءِ 451 - 453
54 53-боб Хавф ва ражо баёни 53- بَابُ الجَمْعِ بَيْنَ الخَوْفِ وَالرَّجَاءِ 454 - 456
55 54-боб Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш ҳамда Унга интилишнинг фазилати ҳақида 54- بَابُ فَضْلِ البُكَاءِ مِنْ خَشْيَةِ اللهِ تَعَالَى وَشَوْقاً إِلَيْهِ 457 - 468
56 55-боб Дунёда зоҳид бўлиш ва уни озайтиришга тарғиб ҳамда камбағалликнинг фазилати ҳақида 55- بَابُ فَضْلِ الزُّهْدِ فِي الدُّنْيَا، وَالحَثِّ عَلَى التَّقَلُّلِ مِنْهَا، وَفَضْلِ الفَقْرِ 468 - 502
57 56-Боб Оч юриш, содда ҳаёт кечириш, ейиш, ичиш, кийиниш ва бундан бошқа нафс насибаларини озига қаноат қилиш ҳамда ва шаҳвоний нарсаларни тарк этиш хусусида 56- بَابُ فَضْلِ الجُوعِ وَخُشُونَةِ العَيْشِ، وَالاقْتِصَارِ عَلَى القَلِيلِ مِنَ الْمَأْكُولِ وَالْمَشْرُوبِ والْمَلْبُوسِ وَغَيْرِهَا مِنْ حُظُوظِ النُّفُوسِ وَتَرْكِ الشَّهَوَاتِ 503 - 534
58 57-Боб Қаноатли, иффатли ҳамда рўзғорда, эҳсон қилишда тежамкор бўлиш ва зарурат туғилмаганда кишилардан нарса сўрашнинг кароҳияти 57- بَابُ القَنَاعَةِ وَالعَفَافِ، والاِقْتِصَادِ في الْمَعِيشَةِ والإنفاقِ وَذَمِّ السُّؤَالِ مِنْ غَيْرِ ضَرُورَةٍ 535 - 549
59 58-Боб Тиланчилик ва тамагирлик бўлмаса, берилган нарсани олиш жоизлиги ҳақида 58- بَابُ جَوَازِ الأَخْذِ مِنْ غَيْرِ مَسْأَلَةٍ وَلَا تَطَلُّعٍ إِلَيهِ 550 - 551
60 59-Боб Ўз касби орқали ейиш ва тиланчиликдан сақланиш ҳамда одамлар бирор нарса берармикан, дейишдан юз ўгиришга тарғиб 59- بَابُ الحَثِّ عَلَى الأَكْلِ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ وَالتَّعَفُّفِ بِهِ عَنِ السُّؤَالِ وَالتَّعَرُّضِ للإِعْطَاءِ 552 - 555
61 60-Боб Карамли, саҳоватли бўлиб ҳамда Аллоҳ таоло (эваз беришига)га ишонган ҳолда яхши йўлларга инфоқ этмоқ хусусида 60- بَابُ الكَرَمِ وَالجُودِ وَالإِنْفَاقِ فِي وُجُوهِ الخَيْرِ ثِقَةً بِاللهِ تَعَالَى 556 - 574
62 61-Боб Бахиллик ва хасисликдан қайтарилгани ҳақидаги боб 61- بَابُ النَّهْيِ عَنِ البُخْلِ وَالشُّحِّ 575 - 576
63 62-Боб Бошқаларни ўзидан ҳақдор деб билиб уларга ҳамдард бўлиш 62- بَابُ الإيثَارِ والْمُوَاسَاةِ 577 - 580
64 63-Боб Охират ишларида мусобақалашмоқ ва табаррук қилинадиган нарсаларни кўпайтирмоқ 63- بَابُ التَّنَافُسِ في أُمُورِ الآخِرَةِ، والاِسْتِكْثَارِ مِمَّا يُتَبَرَّكُ فِيهِ 581 - 583
65 64-Боб Беҳожат бой бўлиб, шукр айтувчининг фазилати. Яъни ҳалоллик билан топиб, уни буюрилган томонга ишлатиш ҳақида 64- بَابُ فَضْلِ الغَنِيِّ الشَّاكِرِ، وَهُوَ: مَنْ أَخَذَ الْمَالَ مِنْ وَجْهِهِ وَصَرَفَهُ فِي وُجُوهِهِ الْمَأْمُورِ بِهَا 584 - 586
66 65-Боб Ўлимни эслаш ҳамда орзуларни озайтириш ҳақида 65- بَابُ ذِكْرِ الْمَوتِ وَقِصَرِ الأَمَلِ 587 - 591
67 66-Боб Эркакларнинг қабрларни зиёрат этишлари маҳбублиги ҳамда зиёрат қилувчининг айтадиган нарсаси ҳақида 66- بَابُ اسْتِحْبَابِ زِيَارَةِ القُبُورِ للرِّجَالِ، وَمَا يَقُولُهُ الزَّائِرُ 592 - 596
68 67-Боб Бирор зарар етгани сабабли ўлимни орзу қилишнинг кароҳияти. Лекин динида фитналаниб қолишдан хавф этса, зарари йўқлиги хусусида 67- بَابُ كَرَاهَةِ تَمَنِّي الْمَوتِ بِسَبَبِ ضُرٍّ نَزَلَ بِهِ، وَلَا بَأْسَ بِهِ لِخَوفِ الفِتْنَةِ في الدِّينِ 597 - 599
69 68-Боб Парҳезкор бўлиш ҳамда шубҳали нарсаларни тарк этиш ҳақида 68- بَابُ الوَرَعِ وَتَرْكِ الشُّبُهَاتِ 600 - 608
70 69-боб Замон (одамлари) бузилиб кетганда ёки динида фитналанишдан хавф қилганда ёки ҳаром, шубҳа ва шунга ўхшаш нарсаларга йўлиқишдан қўрққанда узлат қилиши, яъни одамлардан узоқ бўлишининг маҳбублиги 69- بَابُ اسْتِحْبَابِ العُزْلَةِ عِنْدَ فَسَادِ الزَّمَانِ، أَوِ الخَوفِ مِنْ فِتْنَةٍ في الدِّينِ، وَوُقُوعٍ فِي حَرَامٍ وَشُبُهَاتٍ وَنَحْوِهَا 609 - 613
71 70-боб 70 613 - 614
72 71-боб Мўминлар учун тавозуълик ва камтар бўлиш ҳақида 71- بَابُ التَّوَاضُعِ وَخَفْضِ الجَنَاحِ لِلْمُؤْمِنِينَ 614 - 623
73 72-боб Кибр ва манмансирашнинг ҳаромлиги 72- بَابُ تَحْرِيمِ الكِبْرِ وَالإِعْجَابِ 624 - 632
74 73-боб Ҳусну хулқ ҳақида 73- بَابُ حُسْنِ الخُلُقِ 633 - 643
75 74-боб Ҳалимлик, босиқлик ва мулойимлик ҳақида 74- بَابُ الحِلْمِ وَالأَنَاةِ وَالرِّفْقِ 644 - 654
76 75-боб Кечиримли бўлиб, жоҳиллардан юз ўгириш ҳақида 75- بَابُ العَفْوِ وَالإِعْرَاضِ عَنِ الجَاهِلِينَ 655 - 659
77 76-боб Етган озорларга чидамли бўлиш 76- بَابُ احْتِمَالِ الأَذَى 660 - 660
78 77-боб Шариат тақиқлаган нарсаларни беҳурмат қилганда ғазаб қилиш ва Аллоҳнинг динига ёрдам бериб ҳимоя этишнинг фазилати 77- بَابُ الغَضَبِ إِذَا انْتُهِكَتْ حُرُمَاتُ الشَّرْعِ، وَالاِنْتِصَارِ لِدِينِ اللهِ تَعَالَى 661 -
79 78-боб Бошлиқлар ўз қўл остидагиларга мулойим, хайрихоҳ ва шафқатли бўлиб, уларни алдаб, қўполлик қилиб, манфаатларини зое қилиб, ҳожатларидан ғафлатда бўлишдан қайтариқ 78- بَابُ أَمْرِ وُلَاةِ الأُمُورِ بِالرِّفْقِ بِرِعَايَاهُمْ، وَنَصِيحَتِهِمْ، وَالشَّفَقَةِ عَلَيهِمْ، وَالنَّهْيِ عَنْ غِشِّهِمْ وَالتَّشْدِيدِ عَلَيهِمْ وَإِهْمَالِ مَصَالِحِهِمْ وَالغَفْلَةِ عَنْهُمْ وَعَنْ حَوَائِجِهِمْ 665 - 670
80 79-боб Адолатли бошлиқнинг фазилати 79- بَابُ الوَالِي العَادِلِ 671 - 674
81 80-боб Гуноҳга буюрмаса, бошлиқларга итоат қилишнинг вожиблиги, агар гуноҳга буюрса, итоатда бўлишнинг ҳаромлиги 80- بَابُ وُجُوبِ طَاعَةِ وُلَاةِ الأُمُورِ في غيرِ مَعْصِيَةٍ، وَتَحْرِيمِ طَاعَتِهِمْ في الْمَعْصِيَةِ 675 - 686
82 81-боб Амирликни сўрашдан қайтариқ ҳамда таъйин этилмаса ёки мажбурият бўлмаса, волийликни тарк қилишни танлаш ҳақида 81- بَابُ النَّهْيِ عَنْ سُؤَالِ الإِمَارَةِ، وَاخْتِيَارِ تَرْكِ الوِلَايَاتِ إِذَا لَمْ يَتَعَيَّنْ عَلَيهِ أَوْ تَدْعُ حَاجَةٌ إِلَيهِ 687 -
83 82-боб Подшоҳ, қози ва булардан бошқалар ишни бошқариш учун солиҳ вазирларни олиб, аъёнларнинг ёмонини яқинлаштирмай, маслаҳатларидан четланишга тарғиб баёни 82- بَابُ حَثِّ السُّلْطَانِ وَالقَاضِي وَغَيْرِهِمَا مِنْ وُلَاةِ الأُمُورِ عَلَى اتِّخَاذِ وَزِيرٍ صَالِحٍ، وَتَحْذِيرِهِمْ مِنْ قُرَنَاءِ السُّوْءِ وَالقَبُولِ مِنْهُمْ 690 - 691
84 83-боб Амирликка, қозиликка ва бундан бошқа шу каби муҳим вазифаларга ўзи сўраб, талабгор бўлиш ёки ўзини таклиф қилган кишини ўша мансабга таъйин қилишдан қайтарилгани хусусида 83- بَابُ النَّهْيِ عَنْ تَوْلِيَةِ الإِمَارَةِ وَالقَضَاءِ وَغَيْرِهِمَا مِنَ الوِلَايَاتِ لِمَنْ سَأَلَهَا أَوْ حَرَصَ عَلَيهَا فَعَرَّضَ بِهَا 692 - 693
85 1-боб Ҳаё ва унинг фазилати ҳамда у билан хулқланишга одатланмоққа тарғиб қилиш ҳақида 1- بَابُ الحَيَاءِ وَفَضْلِهِ، وَالحَثِّ عَلَى التَّخَلُّقِ بِهِ 694 - 695
86 2-боб Сир сақлаш ҳақида 2- بَابُ حِفْظِ السِّرِّ 697 - 701
87 3-боб Аҳдга вафо қилиш ҳамда ваъда қилган нарсани бажариш ҳақида 3- بَابُ الوَفَاءِ بِالعَهْدِ وَإِنْجَازِ الوَعْدِ 702 - 703
88 4-боб Одатланган яхши амалларда бардавом бўлишнинг фазилати 4- بَابُ الْمُحَافَظَةِ عَلَى مَا اعْتَادَهُ مِنَ الخَيْرِ 704 - 705
89 5-боб Мулоқот пайтида ширин сўз, очиқ чеҳрали бўлишнинг маҳбублиги 5- بَابُ اسْتِحْبَابِ طِيبِ الكَلَامِ وَطَلَاقَةِ الوَجْهِ عِنْدَ اللِّقَاءِ 706 - 707
90 6-боб Гапирилаётган кишига тушунарли қилиб сўзлашнинг ҳамда тушунмаса, такрор гапирмоқнинг маҳбублиги 6- بَابُ اسْتِحْبَابِ بَيَانِ الكَلَامِ وَإِيْضَاحِهِ للمُخَاطَبِ وَتَكْرِيرِهِ لِيَفْهَمَ إِذَا لَمْ يَفْهَمْ إِلَّا بِذَلِكَ 708 -
91 7-боб Бир киши маън қилинган сўзларни гапирмаётган бўлса, ёнидагилар унинг сўзига қулоқ солмоғи ҳамда олим ва воизларга мажлисдагилар жим қулоқ солиши хусусида 7- بَابُ إِصْغَاءِ الجَلِيسِ لِحَدِيثِ جَلِيسِهِ الَّذِي لَيْسَ بِحَرَامٍ وَاسْتِنْصَاتِ العَالِمِ وَالوَاعِظِ حَاضِرِي مَجْلِسِهِ 710 -
92 8-боб Мавъиза ва уни қисқа қилиш ҳақида 8 - بَابُ الوَعْظِ وَالاقْتِصَادِ فِيهِ 711 - 714
93 9-боб Виқорли ва босиқ бўлишнинг фазилати 9- بَابُ الوَقَارِ وَالسَّكِينَةِ 715 - 716
94 10-боб Намоз, илм мажлислари ва бундан бошқа ибодат амалларига хотиржамлик ва виқор билан келишнинг фазилати 10 - بَابُ النَّدْبِ إِلَى إِتْيَانِ الصَّلَاةِ وَالْعِلْمِ وَنَحْوِهِمَا مِنَ العِبَادَاتِ بِالسَّكِينَةِ وَالوَقَارِ 717 -
95 11-боб Меҳмонни ҳурмат қилиш хусусида 11 - بَابُ إِكْرَامِ الضَّيْفِ 718 - 719
96 12-боб Бирор яхши ҳолат пайдо бўлса, хурсандлик ила хабарини бериб, табриклашнинг маҳбублиги 12- بَابُ اسْتِحْبَابِ التَّبْشِيرِ وَالتَّهْنِئَةِ بِالخَيْرِ 720 - 723
97 13-боб Дўсти билан видолашиш ва сафарга чиқишда ёки бошқа нарсаларга ажралиб кетаётганда насиҳат қилиш ҳамда дўстининг ҳаққига дуо қилиш ва дуо олиш ҳақида 13 - بَابُ وَدَاعِ الصَّاحِبِ وَوَصِيَّتِهِ عِنْدَ فِرَاقِهِ لِسَفَرٍ وَغَيْرِهِ وَالدُّعَاءِ لَهُ وَطَلَبِ الدُّعَاءِ مِنْهُ 724 - 729
98 14-боб Истихора ва маслаҳат қилиш ҳақида 14 - بَابُ الاِسْتِخَارَةِ وَالْمُشَاوَرَةِ 730 -
99 15-боб Ҳайитга боришда, касал кўргани борганда ҳамда ҳаж, ғазот, жаноза ва бундан бошқа нарсаларга ибодат ўринлари кўпайиши учун бир йўлдан бориб, икинчи йўл билан қайтишнинг маҳбублиги 15 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الذَّهَابِ إِلَى العِيْدِ وَعِيَادَةِ الْمَرِيضِ وَالحَجِّ وَالغَزْوِ وَالجِنَازَةِ وَنَحْوِهَا مِنْ طَرِيقٍ وَالرُّجُوعِ مِنْ طَرِيقٍ آخَرَ؛ لِتَكْثِيرِ مَوَاضِعِ العِبَادَةِ 731 -
100 16-боб Мукаррам ишлар бобида ўнг томондан бошлашнинг маҳбублиги 16 - بَابُ اسْتِحْبَابِ تَقْدِيمِ اليَمِينِ فِي كُلِّ مَا هُوَ مِنْ بَابِ التَّكْرِيمِ 733 -
101 1-боб Таомнинг аввалида «Бисмиллаҳ» ва охирида «Алҳамдулиллаҳ» деб айтиш хусусида 1- بَابُ التَّسْمِيَةِ فِي أَوَّلِهِ وَالحَمْدُ فِي آخِرِهِ 740 -
102 2-боб Таомни айбламасдан, уни мақташнинг маҳбублиги ҳақида 2 - بَابٌ لَا يَعِيبُ الطَّعَامَ، وَاسْتِحْبَابُ مَدْحِهِ 748 - 750
103 3-боб Рўзадор киши таомга таклиф қилинса, у оғзини очишни хоҳламаганда айтадиган нарсалар 3 - بَابُ مَا يَقُولُهُ مَنْ حَضَرَ الطَّعَامَ وَهُوَ صَائِمٌ إِذَا لَمْ يُفْطِرْ 751 -
104 4-боб Бирор киши овқатга чақирилсаю у ўзи билан бошқа бир кишини эргаштирса, айтадиган нарсалари хусусида 4 - بَابُ مَا يَقُولُهُ مَنْ دُعِيَ إِلَى طَعَامٍ فَتَبِعَهُ غَيْرُهُ 751 -
105 5-боб Таомни ўз олдидан ейиш ҳамда бетартиб овқатланадиган кишини одобга чақириб, насиҳат қилиш ҳақида 5 - بَابُ الأَكْلِ مِمَّا يَلِيهِ، وَوَعْظِهِ وَتَأْدِيبِهِ مَنْ يُسِيءُ أَكْلَهُ 752 -
106 6-боб Жамоат билан овқатланганда хурмо ва шунга ўхшаш меваларни бир луқмада иккитадан тановул қилишдан қайтариқ. Фақат атрофдаги биродарлар изни билангина жоизлиги ҳақида 6 - بَابُ النَّهْيِ عَنِ القِرَانِ بَيْنَ تَمْرَتَينِ وَنَحْوِهِمَا إِذَا أَكَلَ جَمَاعَةً إِلَّا بِإِذْنِ رِفْقَتِهِ 753 -
107 7-боб. Еб тўймайдиган кишининг қилиши ва айтиши лозим бўлган нарсалар 7 - بَابُ مَا يَقُولُهُ وَيَفْعَلُهُ مَنْ يَأْكُلُ وَلَا يَشْبَعُ 754 -
108 8-боб Лаганнинг атрофидаги овқатдан ейишга буйруқ. Унинг ўртасидаги овқатни ейишдан қайтариқ 8- بَابُ الأَمْرِ بِالأَكْلِ مِنْ جَانِبِ القَصْعَةِ، وَالنَّهْيِ عَنِ الأَكْلِ مِنْ وَسَطِهَا 755 -
109 9-боб Суяниб ейишнинг кароҳияти ҳақида 9 - بَابُ كَرَاهِيَةِ الأَكْلِ مُتَّكِئاً 759 -
110 10-боб. Таомни учта бармоқ билан ейишнинг ва бармоқларни ялашнинг маҳбублиги ҳамда бармоқни ялашдан олдин сочиққа артишнинг кароҳияти... 10- بَابُ اسْتِحْبَابِ الأَكْلِ بِثَلَاثِ أَصَابِعَ، وَاسْتِحْبَابِ لَعْقِ الأَصَابِعِ، وَكَرَاهَةِ مَسْحِهَا قَبْلَ لَعْقِهَا، 761 -
111 11-боб. Таом устида қўллар кўп бўлиши(нинг фазилати) ҳақида 11- بَابُ تَكْثِيرِ الأَيْدِي عَلَى الطَّعَامِ 767 -
112 12-боб Ичимлик ичишнинг одоби, (ичимлик ичганда) идишнинг ташқарисида уч марта нафас олиш ва идиш ичида нафас олишнинг кароҳияти ҳамда сув идишни ўнгдан, яъни ичишни бошлаганнинг ўнг томонидан айлантиришнинг маҳбублиги 12 - بَابُ أَدَبِ الشُّرْبِ وَاسْتِحْبَابِ التَّنَفُّسِ ثَلَاثاً خَارِجَ الإِنَاءِ وَكَرَاهَةِ التَّنَفُّسِ فِي الإِنَاءِ، وَاسْتِحْبَابِ إِدَارَةِ الإِنَاءِ عَلَى الأَيْمَنِ فَالأَيْمَنِ بَعْدَ الْمُبْتَدِىءِ 770 -
113 13-боб Меш ва шунга ўхшаш идишларнинг оғзидан ичишнинг кароҳияти ва бу танзиҳий (покка яқин) кароҳият бўлиб, ҳаром кароҳият эмасдир 13 - بَابُ كَرَاهَةِ الشُّرْبِ مِنْ فَمِ القِرْبَةِ وَنَحْوِهَا، وَبَيَانِ أَنَّهُ كَرَاهَةُ تَنْزِيهٍ لَا حَرَامٌ 775 -
114 14-боб Ичиладиган нарсага пуфлашнинг макруҳлиги 14 - بَابُ كَرَاهَةِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ 778 -
115 15-боб Тик туриб бирор ичимлик ичишнинг жоизлиги, аммо ўтириб ичиш комил ва афзал эканлигининг баёни 15 - بَابُ بَيَانِ جَوَازِ الشُّرْبِ قَائِماً، وَبَيَانِ أَنَّ الأَكْمَلَ وَالأَفْضَلَ الشُّرْبُ قَاعِداً 780 -
116 16-боб Одамларга сув улашган киши ўзи охири бўлиб ичишининг маҳбублиги 16 - بَابُ اسْتِحْبَابِ كَونِ سَاقِي القَومِ آخِرَهُمْ شُرْباً 786 -
117 17-боб Тилла ва кумушдан ташқари барча пок идишларда ва қўл, идишсиз оғиз билан анҳордан сув ичишнинг жоизлиги ҳамда сув ичишда... 17 - بَابُ جَوَازِ الشُّرْبِ مِنْ جَمِيعِ الأَوَانِي الطَّاهِرَةِ غَيْرِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ، وَجَوَازِ الكَرْعِ - وَهُوَ الشُّرْبِ بِالفَمِ مِنَ النَّهْرِ وَغَيْرِهِ بِغَيْرِ إِنَاءْ وَلَا يَدٍ - 787 -
118 1-боб Оқ кийим кийишнинг маҳбублиги, қизил, яшил, сариқ ва қора рангли кийим ҳамда ипакдан ташқари пахта, каноп ва жундан тўқилган кийимларни кийиш жоизлиги ҳақида 1 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الثَّوْبِ الأَبْيَضِ، وَجَوَازِ الأَحْمَرِ وَالأَخْضَرِ وَالأَصْفَرِ وَالأَسْوَدِ، وَجَوَازِهِ مِنْ قُطْنٍ وَكَتَّانٍ وَشَعْرٍ وَصُوفٍ وَغَيْرِهَا إِلَّا الحَرِيرَ 792 -
119 2-боб Кўйлак кийишнинг маҳбублиги ҳақида 2 - بَابُ اسْتِحْبَابِ القَمِيصِ 802 -
120 3-боб Кўйлак, унинг енги, иштон ва салланинг қай даражада узун бўлиши ва такаббурлик юзасидан осилтиришнинг ҳаромлиги ҳамда такаббурлик бўлмаганда осилтиришнинг макруҳлиги ҳақида 3- بَابُ صِفَةِ طُولِ القَمِيصِ وَالْكُمِّ وَالإِزَارِ وَطَرَفِ العِمَامَةِ، وَتَحْرِيمِ إِسْبَالِ شَيْءٍ مِنْ ذَلِكَ عَلَى سَبِيلِ الخُيَلَاءِ وَكَرَاهَتِهِ مِنْ غَيْرِ خُيَلَاءَ 803 -
121 4-боб Тавозуъ қилган ҳолда кийимнинг олийсини тарк этишнинг маҳбублиги 4 - بَابُ اسْتِحْبَابِ تَرْكِ التَّرَفُّعِ فِي اللِّبَاسِ تَوَاضُعاً 815 -
122 5-боб Кийинишда ўрта ҳол бўлишнинг маҳбублиги ҳамда зарурат ва шаръий мақсад бўлмаганда обрўсини кетказадиган кийим киймаслик ҳақида 5 - بَابُ اسْتِحْبَابِ التَّوَسُّطِ في اللِّبَاسِ، وَلَا يَقْتَصِرُ عَلَى مَا يَزْرِي بِهِ لِغَيرِ حَاجَةٍ وَلَا مَقْصُودٍ شَرْعِيٍّ 816 -
123 6-боб Эркакларга ипак кийим кийиш, ипак кўрпачада ўтириш ва ипак ёстиққа суянишнинг ҳаромлиги ҳамда аёлларга ипак кийим кийишнинг жоизлиги ҳақида 6 - بَابُ تَحْرِيمِ لِبَاسِ الحَرِيرِ عَلَى الرِّجَالِ وَتَحْرِيمِ جُلُوسِهِمْ عَلَيهِ وَاسْتِنَادِهِمْ إِلَيهِ وَجَوَازِ لِبَاسِهِ للنِّسَاءِ 817 - 818
124 7-боб Қичима касали бор кишиларга ипак кийишнинг жоизлиги ҳақида 7 - بَابُ جَوَازِ لُبْسِ الحَرِيرِ لِمَنْ بِهِ حِكَّةٌ 822 - 824
125 8-боб Йўлбарслар терисидан кўрпача қилишнинг ва эгар устига тўшамоқнинг маън этилгани ҳақида 8 - بَابُ النَّهْيِ عَنِ افْتِرَاشِ جُلُودِ النُّمُورِ وَالرُّكُوبِ عَلَيهَا 825 - 826
126 9-боб Янги кийим ёки пойафзал ёки шунга ўхшаш нарсалар кийганда айтиладиган нарсалар ҳақида 9 - بَابُ مَا يَقُولُ إِذَا لَبِسَ ثَوباً جَدِيداً أَوْ نَعْلًا أَوْ نَحْوَهُ 827 - 828
127 10-боб Кийим кийишни ўнгдан бошлашнинг маҳбублиги 10 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الإبْتِدَاءِ بِاليَمِينِ فِي اللِّبَاسِ 829 - 830
128 1-боб Чалқанча ётиш ва аврати очилиб қолишидан қўрқмаса бир оёғини иккинчиси устига қўйишнинг ҳамда чордона қуриб ҳамда чўккалаб ўтиришнинг жоизлиги ҳақида 1- بَابُ جَوَازِ الاِسْتِلْقَاءِ عَلَى القَفَا وَوَضْعِ إِحْدَى الرِّجْلَينِ عَلَى الأُخْرَى إِذَا لَمْ يَخَفِ انْكِشَافَ العَورَةِ، وَجَوَازِ القُعُودِ مُتَرَبِّعاً وَمُحْتَبِياً 831 - 832
129 2-боб Мажлис ва ҳамсуҳбатлар одоби 2 - بَابٌ فِي آدَابِ الْمَجْلِسِ وَالجَلِيسِ 833 - 834
130 3-боб. Туш ва унга тааллуқли нарсалар 3 - بَابُ الرُّؤْيَا وَمَا يَتَعَلَّقُ بِهَا 850 - 851
131 1-боб Саломлашиш фазилати ҳамда уни оммавийлаштиришга буйруқ 1 - بَابُ فَضْلِ السَّلَامِ، وَالأَمْرِ بِإِفْشَائِهِ 858 - 859
132 2-боб Салом беришнинг йўл-йўриғи 2 - بَابُ كَيْفِيَّةِ السَّلَامِ 864 - 865
133 3-боб Салом одоблари 3 - بَابُ آدَابِ السَّلَامِ 870 - 871
134 4-боб Такрор кўришганда, бир мажлисга кириб-чиққанда ёки дарахт ва шунга ўхшаш нарсалар ораларини тўсиб қўйганда қайта салом беришнинг маҳбублиги 4- بَابُ اسْتِحْبَابِ إِعَادَةِ السَّلَامِ إِلَى مَنْ تَكَرَّرَ لِقَاؤُهُ عَلَى قُرْبٍ؛ بِأَنْ دَخَلَ ثُمَّ خَرَجَ ثُمَّ دَخَلَ فِي الحَالِ، أَوْ حَالَ بَيْنَهُمَا شَجَرَةٌ وَنَحْوُهَا 872 -
135 5-боб Уйга кирганда салом беришнинг маҳбублиги 5- بَابُ اسْتِحْبَابِ السَّلَامِ إِذَا دَخَلَ بَيْتَهُ 874 -
136 6-боб. Ёш болаларга салом бериш ҳақида 6- بَابُ السَّلَامِ عَلَى الصِّبْيَانِ 875 - 877
137 7-боб Киши ўз хотинига, маҳрами бўлган аёлга ҳамда бегона аёлга ва аёлларга, агар фитна бўлишдан чўчимаса, салом бериши жоизлиги 7 - بَابُ سَلَامِ الرَّجُلِ عَلَى زَوْجَتِهِ وَالْمَرْأَةِ مِنْ مَحَارِمِهِ، وَعَلَى أَجْنَبِيَّةٍ وَأَجْنَبِيَّاتٍ لَا يَخَافُ الفِتْنَةَ بِهِنَّ، وَسَلَامُهُنَّ بِهَذَا الشَّرْطِ 877 - 878
138 8-боб Кофирга аввал салом беришнинг ҳаромлиги ва улар саломига алик олишнинг йўл-йўриқлари ҳамда мусулмон ва кофирлар бирга ўтирган мажлис аҳлига салом беришнинг маҳбублиги 8 - بَابُ تَحْرِيمِ ابْتِدَائِنَا الكُفَّارَ بِالسَّلَامِ وَكَيْفِيَّةِ الرَّدِّ عَلَيهِمْ، وَاسْتِحْبَابِ السَّلَامِ عَلَى أَهْلِ مَجْلِسٍ فِيْهِمْ مُسْلِمُونَ وَكُفَّارٌ 879 - 880
139 9-боб Мажлисдан турганда ва ҳамсуҳбатларидан ажраётганда салом беришнинг маҳбублиги 9- بَابُ اسْتِحْبَابِ السَّلَامِ إِذَا قَامَ مِنَ الْمَجْلِسِ وَفَارَقَ جُلَسَاءَهُ أَوْ جَلِيسَهُ 881 - 882
140 10-боб Изн сўраш ва унинг одоблари ҳақида 10- باب الاستئذان وآدابه 883 - 884
141 11-боб Киришга изн сўровчи кишига ичкаридан «Кимсиз?» деб сўралса, «Фалончиман» деб исми ёки таниладиган лақабини айтишнинг суннат эканлиги ҳамда «Кимсиз?» дейилса, исмини айтмасдан «мен» ва шунга ўхшаш сўзнинг айтишни кароҳияти ҳақида 11-بَابُ بَيَانِ أَنَّ السُّنَّةَ إِذَا قِيْلَ لِلْمُسْتَأْذِنِ: مَنْ أَنْتَ؟ أَنْ يَقُولَ: فُلَانٌ فَيُسَمِّي نَفْسَهُ بِمَا يُعْرَفُ بِهِ مِنْ اسْمٍ أَوْ كُنْيَةٍ، وَكَرَاهَةِ قَولِهِ أَنَا وَنَحْوَهَا 885 - 887
142 12-боб Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, «Ярҳакамуллоҳ» деб жавоб қайтаришнинг маҳбублиги, агар акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» демаса, «Ярҳакамуллоҳ» деб айтишнинг кароҳияти ҳамда жавоб қайтариш, акса уриш ва эснашнинг одоблари ҳақида 12- بَابُ اسْتِحْبَابِ تَشْمِيتِ العَاطِسِ إِذَا حَمِدَ اللهَ تَعَالَى، وَكَرَاهَةِ تَشْمِيتِهِ إِذَا لَمْ يَحْمَدِ اللهَ تَعَالَى، وَبَيَانِ آدَابِ التَّشْمِيتِ وَالعُطَاسِ وَالتَّثَاؤُبِ 891 - 892
143 13-боб Кўришганда қўл бериб сўрашиш, очиқ чеҳра билан йўлиқиш, солиҳ кишиларнинг қўлини ва ўз боласининг юзини ўпиш, сафардан қайтган киши билан қучоқлашиб кўришишнинг маҳбублиги ҳамда буларга бўйин эгишнинг кароҳияти 13- بَابُ اسْتِحْبَابِ الْمُصَافَحَةِ عِنْدَ اللِّقَاءِ، وَبَشَاشَةِ الوَجْهِ، وَتَقْبِيلِ يَدِ الرَّجُلِ الصَّالِحِ، وَتَقْبِيلِ وَلَدِهِ شَفَقَةً، وَمُعَانَقَةِ القَادِمِ مِنْ سَفَرٍ وَكَرَاهِيَةِ الاِنْحِنَاءِ 898 -
144 1-боб Касални кўриш ҳақидаги боб 1- بَابُ عِيَادَةِ الْمَرِيضِ 907 - 908