1299. Лақийт ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Отам кексайиб қолган, ҳажга ҳам, умрага ҳам, сафарга ҳам қодир эмас», деди. «Отангнинг номидан ҳаж ва умра қил», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.
Шарҳ: Ушбу ривоятларни эътиборга олган жумҳури уламолар умра фарздир, деганлар. Абу ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса, мандуб, деганлар. У киши қуйидаги ҳадиси шарифни далил қилганлар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра ҳақида: «У вожибми?» деб сўралди. «Йўқ. Умра қилмоғингиз афзал», дедилар». (Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган).
1299 - وَعَنْ لَقِيطِ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّ أَبِي شَيْخٌ كَبِيرٌ لَا يَسْتَطِيعُ الحَجَّ، وَلَا العُمْرَةَ، وَلَا الظَعَنَ؟ قَالَ: «حُجَّ عَنْ أَبِيكَ وَاعْتَمِرْ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 1810، ت 930].