1300. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Етти ёшимда, ҳажжатул вадоъда мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилдиришди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Демак, саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларида ёш болаларини ҳаж қилдиришар экан. Ушбу ривоят ровийлари Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳунинг оталари ўзлари билан олиб юриб, ҳаж қилдирган эканлар. Ўша ҳаж Пайғамбар алайҳиссаломнинг видолашув ҳажларида бўлиб, боланинг ёши еттида экан.
1300 - وَعَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: حُجَّ بِي مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي حَجَّةِ الوَدَاعِ وَأَنَا ابْنُ سَبْعِ سِنِينَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1858].