1302-ҳадис

1302. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловда ҳаж қилдилар. Юклари ҳам ўша улов устида эди».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссалом бошқаларни ёрдамга чорламаган ҳолда бир ўзлари ҳаж амалларини бажарганлари ва у зотни камтар эканларини билиб оламиз.

Имом Бухорийдан ривоят қилинган бошқа ҳадисда қуйидагича келтирилган:

Сумома ибн Абдуллоҳ ибн Анасдан ривоят қилинади: 

«Анас розияллоҳу анҳу уловда ҳаж қилди. У хасис эмас эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловда ҳаж қилганларини ва (улов) у зотнинг юкларини ташиганини сўзлаб берди».

«Хасис эмас эди», дейилишига сабаб шуки, Анас розияллоҳу анҳу имконлари бўла туриб, улов устида тахтиравонда эмас, оддий эгарда йўлга отланган эканлар. Бироқ бу зиқналикдан эмас, балки у кишининг камтарликларига далолат эди.

1302 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حَجَّ عَلَى رَحْلٍ، وَكَانَتْ زَامِلَتَهُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1517].


Улашиш
|
|
Нусха олиш