19-КИТОБ
19-боб Яхши ёки ёмон суннат (йўл) қолдирган киши хусусидаги боб
19- بَابٌ فِيْمَنْ سَنَّ سُنَّةً حَسَنَةً أَوْ سَيِّئَةً
(19)
19-BOB

 19-боб. Яхши ёки ёмон суннат (йўл) қолдирган киши хусусидаги боб

Аллоҳ таоло: «Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-ҳуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир» (Фурқон сураси, 74-оят);

«Яна уларни Бизнинг амримиз билан (кишиларни Ҳақ йўлга) ҳидоят этадиган пешволар қилдик» (Анбиё сураси, 73-оят), деб айтган.

19- بَابٌ فِيْمَنْ سَنَّ سُنَّةً حَسَنَةً أَوْ سَيِّئَةً


قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاماً}.

وَقَالَ تَعَالَى: {وَجَعَلْنَاهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا}.

 

(19)

178. Абу Амр Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Куннинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зотнинг ҳузурларига ялангоёқ, яланғоч, намираларини [ёки аболарини] кесиб (изор қилиб) олган, қиличлар осиб олган одамлар келишди. Уларнинг кўпчилиги, балки ҳаммаси Музардан эди. Уларнинг аҳволини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди. (Уйларига) кириб кетдилар. Сўнг чиқиб, Билолга буюрдилар, у азон ва иқома айтди. Кейин намоз ўқидилар. Сўнг хутба қилиб, «Ҳой одамлар! Сизларни бир жондан яратган ... Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчи Зотдир»  ҳамда Ҳашрдаги «Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эрта учун нима тақдим қилганига бир назар солсин! Аллоҳга тақво қилинглар!»ни ўқидилар, сўнг шундай дедилар: «Киши диноридан, дирҳамидан, кийимидан, бир соъгина буғдойидан – ҳатто «яримта хурмо бўлса ҳам», дедилар – садақа қилсин».

Шунда ансорийлардан бири кафтига сиғмай қолаёзган, йўқ, сиғмай турган бир ҳамён олиб келди. Кейин одамлар бирин-кетин кела бошлашди, ҳатто икки уюм егулик ва кийим-кечак (тўпланганини) кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари олтиндек ярақлаб кетди. У зот шундай дедилар: «Ким Исломда бир яхши ишни йўлга қўйса, унга ўшанинг ажри ҳамда ўзидан кейин уни қилганларнинг ажри бўлади ва уларнинг ажрларидан ҳеч нарса камаймайди. Ким Исломда бир ёмон ишни йўлга қўйса, унга ўшанинг гуноҳи ҳамда ўзидан кейин уни қилганларнинг гуноҳи бўлади ва уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарса камаймайди».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Расулуллоҳ с.а.в.нинг шод бўлишлари, мусулмонлар Аллоҳ ва расулининг тоатига лаббай деб жавоб бериб, мол-мулкларини сарф қилишгани сабаб бўлган эди. Демак инсонлар ҳам мана шу қабилда иш юритишса, уларга шодликни изҳор қилиш маҳбуб амаллардандир.

«Исломда бир яхши ишни йўлга қўйса» дегани динга ёт бирор ишни пайдо қилса дегани эмас, балки Исломда асоси бор, шариатга ҳамоҳанг ишни мусулмонлар ўртасида жорий қилса, намуна кўрсатиб, туртки бўлса деган маънодадир.

* Намира – жундан қилинган, оқ-қора йўлли, попук ҳошияли устки кийим.

* Або – жундан тикилган, чопонга ўхшаш устки кийим.

* Нисо сураси, 1­оят: «Ҳой одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёлларни таратган Роббингиздан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинг, (зеро) У Зот(нинг исми) ила ўзаро мурожаат қиласиз. Ва қариндошлик (алоқаларини узиш)дан ҳам. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчи Зотдир».

* Ҳашр сураси, 18­оят: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар бир жон эрта учун нима тақдим қилганига бир назар солсин! Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан бохабардир».

 

 

178 - عَنْ أَبِي عَمْرٍو جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا فِي صَدْرِ النَّهَارِ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَجَاءَهُ قَوْمٌ عُرَاةٌ مُجْتَابي النِّمَارِ أَوِ الْعَبَاءِ، مُتَقلِّدِي السُّيوفِ، عَامَّتُهُمْ مِنْ مُضَرَ، بَلْ كُلُّهُمْ مِنْ مُضَرَ، فَتَمَعَّرَ وَجْهُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ لِمَا رَأَى بِهِمْ مِنَ الْفَاقَةِ؛ فَدَخَلَ ثُمَّ خَرَجَ، فَأَمَرَ بِلَالًا فَأَذَّنَ وَأَقَامَ، فَصَلَّى ثُمَّ خَطَبَ، فَقَالَ: {يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ}  إِلَى آخِرِ الآية: {إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيباً}، وَالآيةُ الأُخْرَى الَّتِي في آخر (الْحَشْرِ): {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ وَلْتَنْظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ} تَصدَّقَ رَجُلٌ مِنْ دِينَارِهِ، مِنْ دِرْهَمِهِ، مِنْ ثَوْبِهِ، مِنْ صَاعِ بُرِّهِ، مِنْ صَاعِ تَمْرِهِ حَتَّى قَالَ: وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرةٍ فَجَاءَ رَجُلٌ مِنْ الأَنْصَارِ بِصُرَّةٍ كَادَتْ كَفُّهُ تَعْجِزُ عَنْهَا، بَلْ قَدْ عَجَزَتْ، ثُمَّ تَتَابَعَ النَّاسُ حَتَّى رَأَيْتُ كَوْمَيْنِ مِنْ طَعَامٍ وَثِيَابٍ، حَتَّى رَأَيْتُ وَجْهَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَهَلَّلُ كَأَنَّهُ مُذْهَبَةٌ؛ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ سَنَّ فِي الإِسْلَامِ سُنَّةً حَسَنَةً فَلَهُ أَجْرُهَا، وَأَجْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا بَعْدَهُ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيءٌ، وَمَنْ سَنَّ فِي الإِسْلَامِ سُنَّةً سَيِّئَةً كَانَ عَلَيهِ وِزْرُهَا وَوِزْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا مِنْ بَعْدِهِ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أَوْزَارِهِمْ شَيْءٌ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1017].

قَوْلُهُ: «مُجْتَابي النَّمَارِ» هُوَ بِالجِيْمِ، وَبَعْدَ الأَلِفِ بَاءٌ مُوَحَّدَةٌ. و(النِّمَارُ): جَمْعُ نَمِرَة، وَهِيَ: كِسَاءٌ مِنْ صُوفٍ مُخَطَّطٌ. وَمَعْنَى «مُجْتَابِيهَا» أَي: لَابِسِيهَا قَدْ خَرَقُوهَا فِي رُؤُوسِهِمْ. «والْجَوْبُ»: الْقَطْعُ، وَمِنْهُ قَوْلُ اللهِ تَعَالَى: {وَثَمْودَ الَّذِينَ جَابُوا الصَّخْرَ بِالْوَادِ} أَيْ: نَحَتُوهُ وَقَطَعُوهُ. وَقَوْلُهُ «تَمَعَّرَ» هُوَ بِالعَيْنِ الْمُهْمَلَةِ، أَيْ: تَغَيَّرَ. وَقَوْلُهُ: «رَأَيْتُ كَوْمَيْنِ» بِفَتْحِ الْكَافِ وَضَمِّهَا؛ أَيْ: صُبْرتَيْنِ. وَقَوْلُهُ: «كَأَنَّهُ مُذْهَبَةٌ» هُـوَ بِالذَّالِ الْمُعْجَمَةِ، وَفَتْحِ الهَاءِ وَالبَاءِ الْمُوَحَّدَةِ، قَالَ الْقَاضِي عِيَاضٌ وغَيْرُهُ: وَصَحَّفَهُ بَعْضُهُمْ فَقَالَ: «مُدْهُنَةٌ» بِدَالٍ مُهْمَلَةٍ، وَضَمِّ الهَاءِ وَبِالنُّونِ، وَكَذَا ضَبَطَهُ الْحُمَيْدِيُّ، وَالصَّحِيحُ الْمَشْهُورُ هُوَ الأَوَّلُ، وَالْمُرَادُ بِهِ عَلَى الْوَجْهَيْنِ: الصَّفَاءُ وَالاِسْتِنَارَةُ.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш

179. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир жон зулм билан ўлдирилса, бундан Одамнинг биринчи ўғлига албатта унинг қонидан улуш бўлади. Чунки у қотилликни жорий қилган биринчи одамдир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Бу ҳадис ислом қоидаларидан биридир. Кимда ким ёмон бир бидъатни ўйлаб топса, то Қиёмат кунигача унга амал қилганларнинг гуноҳи бўлади. Шунингдек, яхшиликни ижро қилган киши агар у саҳиҳ ҳадисга мувофиқ келса, савоби етади. Шу эътибор билан саждани бажармаган ҳар бир осий киши учун Иблиснинг ўша гуноҳда насибаси бордир. Чунки Иблис Роббисига биринчи бўлиб осийлик қилган. Ўша гуноҳига Иблис тавба қилмаган эди. Одам алайҳиссалом ҳам ман қилинган нарсани аввалги бўлиб еб, хилоф қилган бўлсалар ҳам ман қилинган нарсани бажариб қўйганларнинг гуноҳидан Одам алайҳиссаломга насиба йўқ. Бунга ижмоъ қилинган. Чунки Одам алайҳиссалом содир этган хатолари учун тавба қилганлар. Аллоҳ тавбаларини қабул қилган. Тавбалари билан гўёки тавба қилмагандек бўлганлар. Чунки тавба қилувчи киши гўёки гуноҳи йўқ киши кабидир.

«Одамнинг биринчи ўғли» дейилганда Одам алайҳиссаломнинг тўнғич ўғли назарда тутилади. У ўз инисига ҳасад қилиб, уни ўлдирган.

Аллоҳ таолога осмонда ҳам, ерда ҳам биринчи исён ҳасад туфайли содир бўлган. Иблис Одам Атога ҳасад қилди, унга Аллоҳ берган мартабани кўра олмади. Аллоҳнинг амрига бўйсунмади. Одам Атога сажда қилмади, осий бўлди. Натижада Аллоҳ таоло Иблисни жаннатдан ҳайдади ва қиёматгача унга Ўз лаънатини ёғдиради.

Манбаларда унинг исми Қобил, укасининг исми Ҳобил бўлгани айтилади. У бу ишни, яъни қотилликни инсоният тарихида биринчи бўлиб бошлаб берган. Шунинг учун Қобил мазкур ишни қилган ҳар бир кишига шерик саналади ва унинг гуноҳига шерик бўлади.

Ердаги исён Қобил Ҳобилга ҳасад қилган туфайли бўлди. Чунки Аллоҳ Ҳобилнинг қурбонлигини қабул, Қобилникини қабул қилмаган эди.

Ҳасад ниҳоятда улкан гуноҳ ва халойиқ бошига тушган улкан мусибат. Ҳасад жамиятнинг ва унинг ҳар бир аъзосининг бошига кулфат солади. Одамлар орасидаги душманчиликлар, келишмовчиликлар ва барча ёмонликлар ҳасад туфайли чиқади. 

179 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ مِنْ نَفْسٍ تُقْتَلُ ظُلْماً إِلَّا كَانَ عَلَى ابْنِ آدَمَ الأَوَّلِ كِفْلٌ مِنْ دَمِهَا؛ لأَنَّهُ كَانَ أَوَّلَ مَنْ سَنَّ الْقَتْلَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 3335، م 1677].


Улашиш
|
|
Нусха олиш