186-ҳадис

186. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Равҳода карвонга дуч келдилар. «Бу одамлар ким?» дедилар. «Мусулмонлар», дейишди. «Сиз кимсиз?» дейишди. «Аллоҳнинг Расули», дедилар. Бир аёл гўдагини кўтариб, у зотга «Мана буники ҳам ҳаж бўладими?» деди. «Ҳа. Сенга эса ажр бўлади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Бундан вояга етмаган болалар ҳаж қилса унинг савоби ота-оналарига тегиши чиқади.

Равҳо – Макка билан Мадина орасида жойлашган жой.

186 - وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَقِيَ رَكْباً بِالرَّوْحَاءِ فَقَالَ: «مَنِ الْقَوْمُ؟» قَالُوا: الْمُسْلِمُونَ، فَقَالُوا: مَنْ أَنْتَ؟ قَالَ: «رَسُولُ اللهِ» فَرَفَعَتْ إِلَيْهِ امْرَأَةٌ صَبِيّاً فَقَالَتْ: أَلِهَذَا حَجٌّ؟ قَالَ: «نَعَمْ وَلَكِ أَجْرٌ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1336].


Улашиш
|
|
Нусха олиш