254-ҳадис

254. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Барира ва унинг эри ҳақида келтирилган қиссада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Барирага: «Унга қайтсанг бўларди», дедилар. (Барира): «Эй Аллоҳнинг Расули, менга буюряпсизми?» деди. У зот: «Мен ўртага тушяпман, холос», дедилар. У: «Менинг унга ҳожатим йўқ», деди».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидагича эди.

«Бариранинг эри Муғис деган қул эди. Унинг йиғлаб, ёшлари соқолига оқиб, унинг орқасидан айланиб юргани ҳамон кўз ўнгимда. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга: «Эй Аббос, Муғиснинг Барирани яхши кўриши‑ю, Бариранинг Муғисни ёмон кўришидан ажабланмаяпсанми?» дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга қайтсанг бўларди», дедилар. (Барира): «Эй Аллоҳнинг Расули, менга буюряпсизми?» деди. У зот: «Мен ўртага тушяпман, холос», дедилар. У: «Менинг унга ҳожатим йўқ», деди».

Ушбу ҳадиснинг қаҳрамони Барийра розияллоҳу анҳо асли қибт миллатига мансуб аёл бўлиб, тўлиқ исмлари Барийра бинти Сафвондир. Баъзи ансорийларга чўри бўлган. У кишининг эри бўлиб, исми Муғийс эди. У ҳам қул бўлган.

254 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا فِي قِصَّةِ بَرِيرَةَ وَزَوْجِهَا قَالَ: قَالَ لَهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ رَاجَعْتِيهِ؟» قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ تَأْمُرُنِي؟ قَالَ: «إِنَّمَا أَشْـفَعُ» قَالَتْ: لَا حَاجَةَ لِي فِيْهِ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [5283].


Улашиш
|
|
Нусха олиш