37-КИТОБ
38-боб Кишининг ўз аҳли, балоғатга етган фарзандлари ва қарамоғидаги бошқа кишиларни Аллоҳга итоатли бўлишларига буюриб, мухолиф бщлишдан ыайтариб, одоб бериб, ман этилган нарсаларни бажармоқдан қайтариш вожиблиги баёни
38- بَابُ وُجُوبِ أَمْرِ أَهْلِهِ وَأَوْلَادِهِ الْمُمَيِّزِينَ وَسَائِرِ مَنْ فِي رَعِيَّتِهِ بِطَاعَةِ اللهِ تَعَالَى، وَنَهْيِهِمْ عَنِ الْمُخَالَفَةِ، وَتَأْدِيبِهِمْ، وَمَنْعِهِمْ مِنِ ارْتِكَابِ مَنْهِيٍّ عَنْهُ
(37)
37-BOB

 37-боб. Яхши кўрган нарсалардан ва яхшисидан инфоқ қилиш ҳақида 

Аллоҳ таоло қуйидагиларни зикр қилади: «Суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб бермагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз» (Оли Имрон сураси, 92-оят).

«Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! Эҳсон қилиш учун паст-нопокларини танламангиз!» (Бақара сураси, 267-оят).

37- بَابُ الإِنْفَاقِ مِمَّا يُحِبُّ وَمِنَ الجَيِّدِ


قَالَ اللهُ تَعَالَى: {لَنْ تَنَالُوا البِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ}.

وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الأَرْضِ وَلَا تَيَمَّمُوا الخَبِيثَ مِنْهُ تُنْفِقُونَ}.

 

(37)
304. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Абу Толҳа Мадинада ансорларнинг хурмоси энг кўпи эди. Молларининг унга энг суюклиси эса Байруҳо* бўлиб, у масжиднинг рўпарасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар ва ундаги ширин сувдан ичар эдилар. Ушбу «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганида Абу Толҳа туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ  табарока ва таоло: «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмассиз», демоқда. Менинг учун молларимнинг энг суюклиси Байруҳодир. У Аллоҳ учун садақа бўлсин. Аллоҳнинг ҳузурида унинг яхшилигини ва заҳира бўлишини умид қиламан. Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳ сизга кўрсатган жойга ишлатинг!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жуда зўр! Мана шу фойдали молдир! Мана шу фойдали молдир! Мен айтганингни эшитдим. Менга қолса, уни қариндошларингга (садақа) қил», дедилар. Абу Толҳа: «Шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Кейин Абу Толҳа уни қариндошлари ва амакиваччалари ўртасида тақсим қилиб берди».

Муттафақун алайҳ.

Ривоятларда ҳадис лафзидаги арабча «робиҳун» ва «ройиҳун» сўзлари «фойда» ва «фойдаси сенга қайтувчи» деган маъноларни англатиб келган.

 

Шарҳ: Абу Талҳа розияллоҳу анҳу ушбу ҳадиснинг ровийи Анас розияллоҳу анҳунинг ўгай отаси бўлган.

Байруҳо – боғнинг номи. Айрим манбаларда унинг номи бироз бошқачароқ ҳам келган.

 

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Абу Талҳа розияллоҳу анҳунинг ансорийлар ичида энг бой киши бўлганлари.

2. Боғга ном қўйиш борлиги. Абу Талҳанинг боғлари «Байруҳо» деб номланиши шуни кўрсатади.

3. Саҳобаи киромларнинг Қуръони каримга амал қилишга иштиёқлари кучли эканлиги. Матн­да зикр қилинган ояти каримага амал қилиб Абу Талҳа ўзлари энг яхши кўрган моллари — «Байруҳо»ни Аллоҳнинг йўлига аташлари шуни кўрсатади.

4. Савобли ишни қилишдан олдин бундоқ ишларни яхши биладиган киши билан маслаҳат қилиш кераклиги.

5. Абу Талҳанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари. Боғни нима қилсангиз ўзингиз биласиз, де­йишлари шуни кўрсатади.

6. «Садақа» сўзи билан ҳам вақф бўлиши.

Буни киноя билан вақф қилиш, дейилади. Бир киши садақа қилдим десаю, вақфнинг аломати сезилиб турса, ундан садақа деганингда нимани ирода қиляпсан, деб сўралади. Вақфни ирода қилган бўлса вақф бўлади.

7. Вақф қилинган мол-фойда берувчи мол экани.

8. Қариндошларга вақф қилиш жоизлиги.

Бошқа ривоятларда зикр қилинишича, Абу Тал­ҳа мазкур боғни Ҳассон ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳум каби камбағал қариндошларига вақф қилган эканлар.

 

304 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَبُو طَلْحَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَكْثَرَ الأَنْصَارِ بِالْمَدِينَةِ مَالًا مِنْ نَخْلٍ، وَكَانَ أَحَبَّ أَمْوَالِهِ إِلَيْهِ بَيْرَحَاءُ، وَكَانَتْ مُسْتَقْبِلَةَ الْمَسْجِدِ، وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَدْخُلُهَا، وَيَشْرَبُ مِنْ مَاءٍ فِيهَا طَيِّبٍ، قَالَ أَنَسٌ: فَلَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ: {لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ} قَامَ أَبُو طَلْحَةَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَقُولُ: {لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ} وَإِنَّ أَحَبَّ أموالي إِلَيَّ بَيْرَحَاءَ، وَإِنَّهَا صَدَقَةٌ للهِ تَعَالَى، أَرْجُو بِرَّهَا وَذُخْرَهَا عِنْدَ اللهِ، فَضَعْهَا يَا رَسُولَ اللهِ حَيْثُ أَرَاكَ اللهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَخٍ، ذَلِكَ مَالٌ رَابِحٌ، ذَلِكَ مَالٌ رَابِحٌ، وَقَدْ سَمِعْتُ مَا قُلْتَ، وَإِنِّي أَرَى أَنْ تَجْعَلَهَا فِي الأَقْرَبِينَ»، فَقَالَ أَبُو طَلْحَةَ: أَفْعَلُ يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَسَّمَهَا أَبُو طَلْحَةَ فِي أَقَارِبِهِ، وَبَنِي عَمِّهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1461، م 998].

وَقَولُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَالٌ رَابحٌ» رُوِيَ فِي «الصحيح»: «رَابِحٌ» وَ«رَايحٌ» بِالبَاءِ الْمُوَحَّدَةِ، وَبِاليَاءِ الْمُثَنَّاةِ؛ أَيْ رَايحٌ عَلَيْكَ نَفْعُهُ، وَ«بِيرَحَاءُ» حَدِيِقَةُ نَخْلٍ، وَرُوِيَ بِكَسْرِ البَاءِ وَفَتْحِهَا.


Улашиш
|
|
Нусха олиш
38-BOB

  38-боб. Кишининг ўз аҳли, балоғатга етган фарзандлари ва қарамоғидаги бошқа кишиларни Аллоҳга итоатли бўлишларига буюриб, мухолиф бщлишдан ыайтариб, одоб бериб, ман этилган нарсаларни бажармоқдан қайтариш вожиблиги баёни 

Аллоҳ таоло: «Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг» (Тоҳа сураси, 132-оят).

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланг» (Таҳрим сураси, 6-оят), деб айтган. 


38- بَابُ وُجُوبِ أَمْرِ أَهْلِهِ وَأَوْلَادِهِ الْمُمَيِّزِينَ وَسَائِرِ مَنْ فِي رَعِيَّتِهِ

بِطَاعَةِ اللهِ تَعَالَى، وَنَهْيِهِمْ عَنِ الْمُخَالَفَةِ، وَتَأْدِيبِهِمْ، وَمَنْعِهِمْ مِنِ ارْتِكَابِ مَنْهِيٍّ عَنْهُ


قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا}.

وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيْكُمْ نَاراً وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةِ}.


(38)

305. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳасан ибн Алий садақа хурмоларидан бир донасини олиб, оғзига солди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Каҳ, каҳ! Ташла уни! Биз садақа емаслигимизни билмасмидинг?» дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: «Бизга садақа ҳалол эмас», дейилган.

«Каҳ, каҳ! Сўзи, ёш болани ифлос нарсалардан огоҳлантириб қўрқитиш учун худди ўзбеклардаги  “бў” каби иборани англатади.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болажон зот эдилар. Саҳобаи киромларнинг болаларини доимо эркалатиб юришларини ўтган ҳадисларимизда кўрдик. Айниқса, набиралари Имом ҳасан ва Имом ҳусайнларни жуда яхши кўрар эдилар. Гоҳида намозга ҳам кўтариб чиқар эдилар. Кўпинча мажлисларда ҳам қўйинларига солиб ўтирар эдилар. Ана шундай ўтиришларнинг бирида гўдак ҳасан розияллоҳу анҳу закотга келган хурмодан бир дона олиб оғзига солганида ушбу ҳадисдаги гапни айтганлар.

Бундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оли байти садақа емоғи мумкин эмаслиги англашилмоқда.

Имом Муслимнинг ривоятидан емоқми, бошқами, барибир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларига садақа ҳаром экани маълум бўлмоқда. Шунинг учун закот уларга ҳаром эканига ҳеч шубҳа қолмайди.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига ҳам садақани ҳаром қилгандир. Садақани емасликлари у зотнинг пай­ғамбарликлари белгиларидандир.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу аҳли китобнинг билимдонларига шогирд тушганида улар «охирги замон пайғамбарининг белгиларидан бири садақани емаслиги», деб айтган эдилар. Ўша пай­ғамбарни излаб Мадинаи мунавварага келиб қолган ва бировнинг боғида қарол бўлиб юрган Салмон Форсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келганларини эшитиб, саватда хурмо олиб боради. У зот: «Бу хурмо ҳадями, садақами?» деб сўрайдилар. «ҳадя», деган жавобдан сўнг ундан ейдилар. Иккинчи мартада «садақа», дейилганида, «Ундоқ бўлса, бизга тўғри келмайди», деб қўлларини тортадилар. Ана шунда Салмон Форсий у зотнинг ҳақиқий Пайғамбар эканларига ишонадилар.

 

305 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَخَذَ الْحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا تَمْرةً مِنْ تَمْرِ الصَّدَقَةِ فَجَعَلَهَا فِي فِيْهِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَخْ كَخْ، إِرْمِ بِهَا، أَمَا عَلِمْتَ أَنَّا لَا نَأْكُلُ الصَّدَقَةَ!». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1491، م 1069].

وَفِي رِوَايَةٍ : «إنَّا لَا تَحِلُّ لَنَا الصَّدَقَةُ».

وَقَولُهُ: «كَخْ كَخْ»: يُقَالُ بِاسْكَانِ الخَاءِ، ويُقَالُ بكَسرِهَا مع التَّنْوِينِ، وَهِيَ كَلِمَةُ زَجْرٍ للصَّبِيِّ عَنِ الْمُسْتَقْذَرَاتِ، وَكَانَ الحَسَنُ رضي الله عنه صَبِيًّا.


Улашиш
|
|
Нусха олиш
306. Абу Ҳафс Умар ибн Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул Асаддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ҳой бола! Аллоҳ таолонинг исмини айт, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийи Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгай ўғиллари бўлган. У Умму Салама онамизнинг аввалги эрлари Абу Саламанинг ўғиллари бўлиб, отаси вафот этиб, онаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларида ўсганлар. Бу ҳақда у кишининг ўзлари:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим», демоқдалар.

Албатта, турмуш тақозоси ила бир уйда яшаганларидан кейин бир дастурхонда овқатланганлар ҳам. Ўшанда ёш бола бўлган Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳунинг қўллари таомнинг яхшисини, кўпроғини излаб идишнинг ҳамма томонига бориб-келган экан.

«Қўлим лаганда бориб-келар эди».

Бу ҳолни кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таом тановул қилиш ҳақида таълим бердилар:

«Эй ғулом! Аллоҳнинг исми ила, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» дедилар».

Демак, исломий одоб бўйича таом ейишни бошлаганда «Бисмиллаҳи»ни айтмоқ керак, таомни ўнг қўл билан емоқ керак. Ҳар ким ўз олдидан емоғи керак.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларини Умар ибн Абу Салама жон, деб қабул қилдилар ва унга умр бўйи оғишмай амал қилдилар. У ҳақда ўзлари:

 «Шундан сўнг менинг емоғим худди ўшандоқ бўлиб қолди», дейдилар.

Худди шу набавий тавсия ҳамма мусулмонларга ҳам таълим бўлди. Ҳамма мусулмонларнинг емоғи худди ўшандоқ бўлиб қолди.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Катталар ёш болаларга таом тановул қилиш ва шунга ўхшаш ишларда исломий одобларни ўргатиб боришлари зарурлиги.

2. Таом тановул қилишни «Бисмиллаҳ»ни айтиб бошлаш зарурлиги.

3. Таомни ўнг қўл билан емоқ кераклиги.

Чунки, чап қўл тозаланишга ишлатилади. Афсуски, кўпчилик, ҳатто, кап-катта одамлар ҳам бу нарсани билмайдилар. Баъзида жуда ноқулай ҳолатларга тушиб қолинади.

4. Таомни ҳар ким ўз олдидан емоғи кераклиги.

5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан етган ҳар бир ҳукмни мусулмон одам ўзи учун қонун-қоида қилиб олмоғи лозимлиги.


306 - وَعَنْ أَبِي حَفْصٍ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الأَسَدِ رَبِيبِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُنْتُ غُلَاماً فِي حِجْرِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَكَانَتْ يَدِي تَطِيشُ فِي الصَّحْفَةِ، فَقَالَ لي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا غُلَامُ؛ سَمِّ اللهَ تَعَالَى، وَكُلْ بِيَمِينِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ» فَمَا زَالَتْ تِلْكَ طِعْمَتِي بَعْدُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5376، م 2022].

وَ«تَطِيشُ»: تَدُورُ فِي نَوَاحِي الصَّحْفَةِ.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш

307. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир», ҳам дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ҳар бир шахснинг жамият олдидаги масъулияти, ҳар бир эркакнинг аҳли ҳузуридаги масъулияти, ҳар бир аёлнинг эри хонадонидаги масъулияти ва барча инсонларни бошқа кишилар олдидаги масъулияти бор

307 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوْجِهَا وَمَسْؤُولَةٌ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

308. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Фарзандларингиз етти ёшга етганда намозга буюринглар. Ўн ёшга етганда (ҳам намоз ўқимаса), бунинг учун уринглар, уларнинг ётар жойларини алоҳида қилинглар».

Абу Довуд ривояти.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:

1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюрмоқ.

Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш керак.

2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш лозим.

Бу ерда уриш деганда калтаклаш эмас, балки таъзир ва адаб бериш учун уриш назарда тутилади.

Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган болани таъзири берилмаса тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундоқ бўлади. Улар яхши гапдан кўра, дўқ-пўписа ила осон йўлга тушадилар.

3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.

Чунки ўша даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.

Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсиясига амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди.

308 - وَعَنْ عَمْرِو بْنِ شُعْيبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مُرُوا أَوْلَادَكُمْ بِالصَّلَاةِ وَهُمْ أَبْنَاءُ سَبْعِ سِنِينَ، وَاضْرِبُوهُمْ عَلَيْهَا وَهُمْ أَبْنَاءُ عَشْرِ سِنِينَ، وَفَرِّقُوا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجعِ». حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ بإِسْنَادٍ حَسَنٍ. [495].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

309. Абу Сурайё Сабра ибн Маъбад ал-Жуҳайний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бола етти ёшга кирса намоз ўқишни ўргатинглар. Ўн ёшга кириб ҳам (намоз ўқишмаса), уларни уринглар», дедилар.

Ҳасан ҳадис бўлиб Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизий ҳам уни ҳасан ҳадис, деб айтганлар.

Абу Довуднинг бошқа ривоятларидаги лафзда: «Ёши еттига етганида фарзандга намозни буюринглар» бўлиб келган.

Шарҳ: Ҳар бир мусулмон намозни беш вақт тўкис адо қилишнинг нақадар муҳимлигини яхши билади: ижтимоий мавқеи ва ҳолатидан қатъий назар, камбағалми у ёки бой, саломатми ё касал (айрим ҳолларда енгилликлар бор) – мўмин киши Аллоҳ олдида уни юксак мақомга кўтарувчи ва қалбини чароғон қилувчи ҳар кунги беш вақт намозни тўлиқ адо қилмоғи фарздир.

Намоз Қиёмат куни инсондан биринчи бўлиб сўраладиган фойдали ва эзгу амалдир. Ҳадисда шундай дейилади: “Қиёмат куни ҳисоб-китобда биринчи эътибор қилинадиган амал бу – намоз”. Намозни адо қилиш ҳар бир эс-ҳушли ва балоғатга етган мусулмоннинг бурчи, балоғатга етмаганлар эса намозга буюрилмаган, бироқ балоғат ёшига етганида бола намозни тўғри адо қилиши учун уларни болалигидан намозга тайёрлаб бормоқ лозим. Ота-оналар фарзандлари қалбида намозга бўлган истакни пайдо қилиши ва уларда бу вазифага муҳаббат уйғотмоқлари керак. Болаларга намозни ота-онаси мажбурлагани учун эмас, балки Аллоҳ розилиги учун ўқиши кераклигини сингдириш лозим.

Боланинг намоз билан танишуви она қорнидаёқ бошланади. Гўдак ўз онаси кунига беш маҳал бир хил ҳаракатни амалга оширишига кўникиб боради ва туғилмасидан олдин намоз чақалоқ ҳаётининг бир бўлагига айланади. Ота-оналар ўз фарзандлари учун биринчи ибрат мактаби ҳисобланади. Агар намоз ўқиш уларда биринчи ўринда турса ва уни маълум бир вақтга кейинга сурмай, ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилсалар, бола ўз вақтида ўқилган намознинг қанчалик муҳимлигини тушуниб етади. Намоз вақти яқинлашганда ота-она болага шундай дейиши мумкин: “Аллоҳ мени кутмоқда. Мен боришим керак!” ёки “Ў, намоз вақти бўлибди! Намозимни ўқиб олишим керак! Мен кечикмаслигим керак!” Болалар ота-онаси намозга қандай интилётганини туғилган пайтиданоқ гувоҳи бўлишлари керак. Эмизикли болани жойнамоз ёнига ётқизса ҳам бўлади, шунда чақалоқ ўз онаси намозни қандай адо қилётганини мамнуният билан кузатиб туради. Бола сал улғайганда эса, она болани қўлларига олиб, намозни шу кўйи ўқиши мумкин (боланинг тозалик қоидаларига амал қилишни унитмаслик керак). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар: саждага эгилганда болани ёнларига қўйганлар, кейин тураётиб яна қўлларига кўтариб олганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилётганда елкасига ўтириб олган кичкина қизалоқ воқеаси кўпчиликка маълум. У Зайнаб онамизнинг қизи Умама эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшанда ушбу ҳолатида шунчалик узоқ қолиб кетдиларки, саҳобалар Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўёки нимадир бўлди ва У киши бу дунёни тарк этдилар деб ўйлаганлар. Намозни тугатиб, ўринларидан турганларида шундай дедилар: “Елкамга набирам чиқиб олди, мен уни безовта қилишни истамадим”. Шундай қилиб, Аллоҳ бизга бажариб бўлмайдиган ҳеч бир нарсани юкламадики, она намозни ўз вақтида ўқиши мумкин. Бола яна сал каттайгандан сўнг ота-онаси қилаётган ҳаракатни такрорлашга ҳаракат қилади, уларнинг ёнида туриб бирга намоз ўқийдиган бўлади, бунинг учун фарзандингизнинг ўзида кичик жойнамоз бўлгани яхшики, ҳар доим сизнинг жойнамозингиз ёнида туради. Намоз ўқиш кундалик ҳаётнинг бир қисми, мусулмоннинг асосий мажбурияти бўлмоғи лозим, шундагина фарзандлар болалигиданоқ намозни нақадар муҳимлигини англаб етадилар.

Намоз ўн ёшгача бўлган болалар учун мажбурий эмас, лекин келгусида уларнинг ўзлари намоз ўқиш истагини билдириши учун болалигиданоқ ўшанга шароит яратиб бориш афзалроқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болани етти ёшдан намозга ўргатишга буюрганлар. Кўпчилик маслаҳат беришича, ота-она болаларини кичкиналигиданоқ бомдодни ўқиш учун уйғотгани афзалроқ, чунки кейинчалик уларда яхши кўникма шаклланади – бомдодга, намоз улар учун фарз бўлган ёшда ҳеч қийинчиликсиз уйғонадиган бўлишади. Уйингизни бир бурчаги ёки алоҳида хонасини намоз ўқиш учун ажратинг. Агар намоз учун уйингизда махсус жой ташкил этсангиз, фарзандларингиз намоз қанчалик муҳимлигини тушуниб етишади. Фарзандингизга бу жой намоз ўқиш учун эканлиги ва бу ерни ҳамиша покиза сақлаш кераклиги ҳақида айтиб боринг. Намоз учун жой ҳозирлангандан сўнг, у ерга ибодат учун махсус кийим қўйишингиз ва намоз вақтлари кўрсатилган жадвални илиб қўйишингиз мумкин.

Фарзандлар намозхон бўлишларини сўраб айтиладиган дуо!

«Роббижъалний муқиймас солаати вамин зурриятий, роббанаа ва тақоббал дуъои». (Иброҳим сураси, 40‑оят).

Маъноси: «Парвардигор, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла». 

 

309 - وَعَنْ أَبِي ثُرَيَّةَ سَبْرَةَ بْنِ مَعْبَدٍ الْجُهَنِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَلِّمُوا الصَّبِيَّ الصَّلَاةَ لِسَبْعِ سِنِينَ، وَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا ابْنَ عَشْرِ سِنِينَ». حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.

وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: «مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ».

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш