10-боб. Кийим кийишни ўнгдан бошлашнинг маҳбублиги
Бу боб мақсад қилган нарса юқорида ўтди. Биз бу ҳақда саҳиҳ ҳадисларни зикр қилдик.
10 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الإبْتِدَاءِ بِاليَمِينِ فِي اللِّبَاسِ
هَذَا البَابُ قَدْ تَقَدَّمَ مَقْصُودُهُ، وَذَكَرْنَا الأَحَادِيثَ الصَّحِيحَةَ فِيهِ.
(انظر الباب: في استحباب تقديم اليمين في كل ما هو من باب التكريم)
827. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига кирсалар, ўнг тарафларини босиб ётардилар. Кейин: «Аллоҳумма, асламту нафсии илайка ва важжаҳту важҳии илайка ва фаввадту амрии илайка ва алжа’ту зоҳрии илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжа’а ва лаа манжа минка иллаа илайка. Ааманту бикитаабикаллазии анзалта ва бинабиййикаллазии арсалта», дердилар.
(Маъноси: Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Ва юзимни сенга қаратдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим.)
Имом Бухорий мана шу лафз ила саҳиҳларининг одоб китобида ривоят қилдилар.
827 - عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ نَامَ عَلَى شِقِّهِ الأَيْمَنِ، ثُمَّ قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ أَسْلَمْتُ نَفْسِي إِلَيْكَ، وَوَجَّهْتُ وَجْهِي إلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلجَأْتُ ظَهْرِي إلَيْكَ؛ رَغْبَةً وَرَهْبَةً إلَيْكَ، لَا مَلْجَأَ وَلَا مَنْجَى مِنْكَ إلَّا إلَيْكَ، آمَنْتُ بِكتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَنَبيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ بِهَذَا اللَّفْظِ فِي (كِتَابِ الأَدَبِ) مِنْ صَحِيحِهِ [6315].
Ухлаш одоблари китоби
4-УХЛАШ ВА ЁНБОШЛАШ ҲАҚИДАГИ КИТОБ
4 - كِتَابُ آدَابِ النَّومِ وَالاِضْطِجَاعِ
828. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар ётоғингга борсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб: «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжа`ту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжа`а ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. «(Ётишдан олдин) охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, нафсимни Сенга таслим этдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим.)
Муттафақун алайҳ.
828 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ الأَيمَنِ، وَقُلْ..» وَذَكَرَ نَحْوَهُ، وَفِيهِ: «وَاجْعَلْهُنَّ آخِرَ مَا تَقُولُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6311، م 2710].
829. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари ўн бир ракаат намоз ўқирдилар. Агар субҳ кирса, икки ракат енгил намоз ўқиб олардилар. Кейин муаззин келиб, (жамоат жам бўлди деб) айтгунича, ўнг томонларига ёнбошлаб турардилар.
Муттафақун алайҳ.
829 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصلِّي مِنَ اللَّيْلِ إحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً، فَإذَا طَلَعَ الْفَجْرُ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ خَفِيفَتَيْنِ، ثمَّ اضْطَجَعَ عَلَى شِقِّهِ الأَيْمَنِ حَتَّى يَجِيءَ الْمُؤَذِّنُ فَيُوذِنَهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6310، م 736].
830. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда ётмоқчи бўлсалар, қўлларини ёноқларининг тагига қўяр, кейин: «Аллоҳумма, бисмика амууту ва аҳйаа», дердилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)
Уйғонганларида эса: «Ал‑ҳамду лиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин‑нушуур», дердилар».
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва қайтиш Унгадир.)
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир”, деб айтган. (Зумар сураси, 42 оят).
Ибн Касир ушбу оятни тафсир қилиб бундай дейдилар: «Аллоҳ таоло Ўзи мавжудотларни хоҳлагандай бошқаришининг хабарини беряпти. Дарҳақиқат, У жонларни таналардан олиш орқали “катта ўлим”га ҳукм қилади. “Кичик ўлим” эса – уйқудир».
Бошқа ояти каримада эса шундай дейди:
“У тунда сизларни «вафот эттирадиган» (ухлатиб руҳингизни вақтинча оладиган), кундузи қилган ишларингизни биладиган зотдир. Сўнгра белгиланган муҳлат (умр) адо этилиши учун унда (кундузи) сизларни (яна) «тирилтирур» (уйғотур). Кейин Унга қайтиш (бор). Сўнгра сизларга қилган ишларингиз хабарини берур” (Анъом сураси, 60 оят).
Дарҳақиқат, уйқу – Аллоҳ таолонинг буюк мўъжизаларидан. Зеро, гўё ўлгандек, ҳеч нарсани ҳис қилмай ётган одамни Аллоҳ яна руҳини қайтариб уйғотади ва у олдингидек тўла-тўкис яшай бошлайди. Демак, уйқудагиларни уйғотиб руҳини қайтарган Аллоҳ таоло қабрларда ётган “катта ўлим” берилганларни уйғотишга албатта қодирдир!
Динимизда ҳамма, ҳатто, кўзимизга кичик ва эътиборсиз бўлиб кўринадиган амаллардаги одоблар ҳам баён қилинган.
“Нега айнан уйқу. Уйқуда ҳам эътиборли ёки савобли амал борми? Ахир уйқуда инсон на яхшилик ва на ёмонлик қила олмайдику”, дейишингиз мумкин. Лекин, фараз қилинг, бир киши олтмиш йил яшади, дейлик. Одатда, умумий ҳисобда у саккиз соат ухласа унинг ҳаётининг учдан бир қисми яъни, йигирма йилни уйқуда ўтказган бўлади. Биз қуйида санаб ўтадиган одоби шарифларга амал қилинса, ўша каттагина муддат – йигирма йил манфаатли ва савобга лиммо-лим умрга ва ҳар кунлик одат эса ибодатга айланади.
Қуйида уйқуга кетишга оид бир қанча одобларни келтириб ўтамиз.
1. Хуфтон намозидан олдинги уйқу ва хуфтондан кейинги суҳбатнинг макруҳлиги:
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги суҳбатни ёқтирмасдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Чунки хуфтондан олдинги уйқу уйқу учун хосланган кечки уйқуга путур етказади. Ундан кейинги суҳбат эса бомдод намозига ухлаб қолиш хавфини келтириб чиқаради. Лекин уламоларнинг фикрича, хуфтондан кейинги суҳбат диний ва ижтимоий манфаат учун ёки илм суҳбатлари бўлса у макруҳ эмас, деганлар. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ билан тунда суҳбат қилганлари ҳақида Умар розияллоҳу анҳудан ривоятлар келган.
2. Уйқуга таҳоратли ётиш:
Бунга юқоридаги Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган 827-рақамли ҳадис далил бўлади:
3. Тўшакни қоқиш ва “Бисмиллоҳ”ни айтиш:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бирингиз ётоғига ётса, изорининг ички тарафи билан тўшагини қоқиб юборсин. Зеро, у ўзидан кейин тўшагига нима кирганини билмайди. Сўнгра шундай дейди: “Раббим! Номинг ила ётдим ва Сен ила тураман. Агар жонимни олсанг раҳм қил. Агар жонимни юборсанг (яъни, уйғонганда руҳи қайтарилиши) уни солиҳ бандаларингни сақлаганингдек асра” (Имом Бухорий ривояти).
4. Ўнг томон билан ётиш:
Жуда кўп ҳадиси шарифларда ўнг томон билан ётишга тарғиб қилинган. Баро ибн Озибдан ривоят қилинган юқоридаги ҳадис ҳам шулар жумласидандир. Чунки инсон ўнг томон билан ётганда ошқозонда овқат ҳазм учун яхши жойлашади ва сергакроқ ухлайди. Чап томонга ётганда эса юракка оғирроқ бўлади.
5. Ўнг қўлни юзининг тагига қўйиб ётиш ва баъзи зикрларни айтиш:
Бунга ҳозирда ўрганаётганимиз Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят далил бўлади:
6. Чалқанча ётиш макруҳ:
Бунга кейинги ҳадисда келадиган Яъиш ибн Тихфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоят далил бўлади.
7. Уйқудан олдин Қуръондан баъзи оятларни тиловат қилиш:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар” (Имом Бухорий ривояти).
Аллома Қози Иёз: “Қуръон оятлари ва зикрдан ҳосил бўлган ҳаво (нафас) ва ундаги намликда табарруклик бор”, деган.
Бундан ташқари, ухлашдан олдин Оятул курсий ўқилса, Аллоҳ таоло томонидан асровчи фаришта туширилиши, Бақара сурасининг охирги икки ояти ўқилса, омонда бўлиши, Кафирун сурасини ўқиса эса ширкдан омонда бўлиши, Зумар, Сажда, Таборак ва бошқа сураларни ўқишнинг фазилатлари ҳақида ҳадиси шарифлар мавжуд.
8. Тунги (таҳажжуд) намозига туришни ният қилиб ухлаш:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким ётоғига тунги намозга (таҳажжудга) туришни ният қилиб ётса ва тунги намозга ухлаб қолиб тонг орттирса, унга ният қилгани бўлибди. Уйқуси эса Раббиси азза ва жалладан у учун садақа бўлибди”.
9. Уйқудан олдин чироқларни ўчириб, эшикларни ёпиш:
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Идишларнинг оғзини ёпиб, эшикларни тамбалаб ва чироқларни ўчириб ётинглар, чунки сичқон пиликни тортиб юбориб, уй аҳлини ёқиб юбориши мумкин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳадисдан олинадиган фойда шуки, ўт чиқишига сабаб бўладиган жиҳозлар, яъни газ ва электр жиҳозларига уйқудан олдин эътибор бериш ҳам динимиз одобларидан экан. Бу ҳадис нафақат дунёвий манфаатларни, балки диний манфаатларни ҳам ўз ичига олган. У асраш лозим бўлган ҳар бир жонга эътибор ва беҳуда сарфлаш гуноҳ бўлган молни сақлашга ундовдир.
Бошқа ҳадисда эса:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Тунда чироқларни ўчириб, эшикларни ёпиб, мешларнингш оғзини боғлаб ҳамда овқат ва ичимликларни ёпиб ётингиз” (Имом Бухорий ривояти).
10. Қўрқиб уйғонса маълум бир дуо ва зикрларни айтиш:
Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бирортангиз уйқуда қўрқса: “Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийн ва ай-яҳзурун”, десин.
(Таржимаси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари ила Унинг ғазаби ва жазоси, бандаларининг ёмонликлари, шайтонларнинг васваслари ва уларни менинг олдимга келишларидан паноҳ тилайман”) (Сунани Термизий).
11. Яхши ва ёмон туш кўриш:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ўзига ёқадиган туш кўрса, уни Аллоҳ таоло сизга марҳамат қилган бўлиб, бунинг учун дарҳол Раббингизга ҳамду сано айтсин ва кўрган тушини (яхши одамларга) айтсин. Агар кўнгли хушламайдиган тушни кўрса, демак, у шайтон тарафидан бўлиб, унинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ тиласин (яъни, “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” десин) ва уни ҳеч кимга айтиб бермасин. Шунда кўрган ёмон туши унга зарар келтира олмайди!” дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз ўзи ёқтирмайдиган туш кўрса, чап тарафига уч марта туфласин ва шайтондан Аллоҳ таолодан паноҳ тиласин ҳамда бошқа тарафга ўгирилиб олсин”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Уйқуда ёмон туш кўрганда нима қилиш керак экани юқоридаги ҳадисларда баён қилинди. Лекин уларнинг энг афзали Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллама айтганларидек: “…Бирортангиз ўзи ёқтирмайдиган туш кўрса туриб намоз ўқисин ва у тушини ҳеч кимга айтиб бермасин…”
Уйқудан туриш одоблари:
Уйқудан уйғонганда зикр қилиш, таҳорат қилиш ва намоз ўқиш суннатдир:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шайтон сизлардан бирингиз уйқудалигида гарданига учта тугун тугади ва ҳар бир тугунга: “Сенда узун тун бор, шундай экан ухла!” дейди. У уйғонганда Аллоҳни зикр қилса битта тугун ечилади. Таҳорат қилса яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса эса яна битта тугун ечилади. Шунда у ғайратли-тетик ва кўнгли равшан ҳолда тонг орттиради. Аммо ундай қилмаса кўнгли хира, дангаса ҳолда тонг орттиради”, дедилар.
Бошқа ҳадиси шарифда эса:
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким кечаси уйғониб: “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Алҳамду лиллаҳи ва субҳаналллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”, деган дуони ўқиб, сўнг “Аллоҳим, мени кечиргин!” деса, дуоси мустажоб бўлади, кейин таҳорат олиб намоз ўқиса, намози қабул бўлади” (Имом Бухорий ривояти).
(Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Унинг ёлғиз Ўзигина мавжуддир, унинг шериги йўқдир, жамики мулк Уникидир, барча мақтовлар Унга хос ва У ҳар бир нарсага Қодирдир! Аллоҳга мадҳу мақтовлар бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ энг буюкдир, Аллоҳнинг иродасисиз ҳеч нарса бўлмайди”)
Уйқудан турганда суннат ҳисобланган яна бир қанча зикр ва дуолар мавжуд. Уларни батафсил ҳадис, одоб-ахлоқ мавзусидаги китоблардан топиш мумкин.
830 - وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنَ اللَّيْلِ وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ بِاسْمِكَ أمُوتُ وَأَحْيَا» وَإِذَا اسْتيْقَظَ قَالَ: «الحَمْدُ للهِ الَّذي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيهِ النُّشُورُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6314].
831. Яъиш ибн Тихфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Отам менга қуйидагиларни айтиб бердилар.
«Масжидда юзтубан ётсам, биров мени оёғи билан туртиб, «Бу – Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини келтирадиган ётиш», деди. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тепамда турган эканлар».
Абу Довуднинг саҳиҳ иснод билан қилган ривоятлари.
Шарҳ: Ҳадисдан маълум бўладики, юзтубан ётиш мўмин-мусулмонлик одобига зид экан. Бундай ётишнинг уйқуга ҳам, саломатликка ҳам зарари борлиги маълум. Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган бундай ётишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қайтарган эканлар.
Абу Умомадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда юзтубан ухлаб ётган бир кишининг олдидан ўтаётиб, уни оёқлари билан туртиб: «Тур, бу – жаҳаннамий ётиш», – дедилар».
Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг маъносини такрорлаб келган. Бу тарзда ётиш шариатимизда дуруст эмас экан, бунга ўрганиб, одат қилиб қолганлар уни дарҳол тарк қилишлари лозим ва лобуддир (Имом Бухорий «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобининг шарҳи).
Сомнология (нейробиологиянинг тушларни ўрганувчи тармоғи) бўйича мутахассислари, одамлар ётиш ҳолати уларнинг тушларга таъсир қилишини аниқлашди.
Тадқиқотларда аниқланишича, қоринда ухлаётган одамлар кўпинча ёмон туш ёки уятсиз мазмундаги шайтоний тушларни кўрар экан.
Мутахассисларнинг айтишича, қоринда ухлаётган инсон нафас олиш йўллари қийинлашиш ҳисобига мудҳиш суратлар ёки шайтоний-бешарм саҳналар пайдо бўлар экан.
Лекин уламолар: “Қорнида оғриқ бўлган инсон оғриқни енгиллатиш мақсадида қорнига ётса жоиз”, дейишган.
831 - وَعَنْ يَعِيشَ بْنِ طِخْفَةَ الغِفَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ أَبِي: «بَيْنَمَا أَنَا مُضْطَجِعٌ فِي الْمَسْجِدِ عَلَى بَطْنِي إذَا رَجُلٌ يُحَرِّكُنِي بِرِجْلِهِ فَقَالَ: «إنَّ هَذِهِ ضِجْعَةٌ يُبْغِضُهَا اللهُ» قَالَ: فَنَظرْتُ؛ فَإذَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [5040].
832. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир жойга ўтириб, Аллоҳни зикр қилмаса, Аллоҳдан унга пушаймонлик келади. Ким бир жойга ётса-ю, Аллоҳни зикр қилмаса, Аллоҳдан унга пушаймонлик келади».
Абу Довуднинг ҳасан иснод билан қилган ривояти.
Шарҳ: Ҳар бир мажлисда Аллоҳни зикр қилиб юришга тарғиб. Ҳамда Аллоҳни зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантириш.
Аллоҳни зикр қилмаслик энг оғир жазодир. Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Дунёдаги энг оғир жазо Аллоҳ таоло тилингдан Ўзининг зикрини олиб қўйишидир».
Қуръони каримда бундай дейилган:
«Шайтон уларни эгаллаб олган ва Аллоҳнинг зикрини унутдирган» (Мужодала сураси, 19-оят).
Аллоҳим, бизни Ўзингнинг зикрингда бардавом этгин! Тили билан қилган зикри ила қалблари ором топувчи бандаларингдан қилгин!
Зикр ва зокирлар деганда кўпчиликнинг онгига маълум бир шахслар, бошқача кийиниб олган ва ўзларига хос устозлардан ўрганган зикрларни қилаётганлар хаёлга келмасин.
Аввало, зикр дегани нима? “Зикр” арабча сўз бўлиб, бизнинг она тилимизга таржима қиладиган бўлсак, “эслаш”, “ёдлаш”, “ёдга олиш” маъносини билдиради. “Зокир” эса “эсловчи”, “ёдловчи”, “ёдга олувчи шахс” деган маънони билдиради. Бизнинг динимизда зикр деганда Аллоҳни зикр қилиш тушунилади. Яъни Аллоҳнинг ожиз бандаси ўзини яратган Холиқини – Аллоҳни ёдга олса, эсласа, мана шуни “зикр қилди” дейилади. Аллоҳни ёдга олган, Аллоҳни эслаган бандани “зокир” дейилади.
Аллоҳ бизга фарз қилган ибодатларнинг барчаси Аллоҳнинг зикри учун шариатга киритилгандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг ўзида “Намозни менинг зикрим учун қоим қил” дейди (Тоҳа сураси, 14-оят).
Намозни қоим қилиш дегани намозни тўла-тўкис, пухта, чиройли қилиб ўқишдир. Ким ният билан, Аллоҳнинг шариатида кўрсатилгандек қилиб, намозни тўла-тўкис ўқиса, Аллоҳнинг энг буюк зикрини қилган бўлади.
Таҳоратдан бошланади. Таҳоратни қилаётган одам “Бисмиллаҳ”ни айтади. Зикрларни қилади, жойнамоз солганда яна, қиблага юзланганда яна, ниятни қилганда яна, такбири таҳримани айтганда “Аллоҳу акбар” дейди. Бу Аллоҳнинг энг буюк зикрларидан бири, ундан кейин сано ўқийди, у тасбеҳ, “Алҳамду”ни ўқиса яна зикр, зам сура қилса яна зикр, рукуга борганда яна тасбеҳ айтади, такбир айтиб ўрнидан туради, саждага борганда яна тасбеҳ айтади, намознинг ўзи энг буюк зикрдир.
Рамазон ойида фарз рўзани тутамиз. Аллоҳнинг буюк зикрини қиламиз. Қоронғида тонг отмасдан саҳарлик учун, яъни Аллоҳнинг зикри учун турамиз. Турган одамнинг эсида эслайдиган нарсаси нима? Аллоҳ менга рўзани фарз қилган, шуни тутиш учун, Аллоҳнинг розилигини топиш учун туряпман, дейди. Саҳарлик қилиш Аллоҳнинг зикридир. Саҳарликнинг дуосини қилиш Аллоҳнинг зикридир. Кун бўйи оч қолиб, чанқаб, ўзини шаҳватдан тийиб юриш Аллоҳнинг буюк зикридир. Агар банда Аллоҳни эсламаса, рўзасини очиб юборади. Қийналган одам, чанқаган одам, оч қолган одам оғзини очмаяпти. Нимага? Аллоҳни эслагани учун. Аллоҳ кўриб турибди, билиб турибди, шу чанқаганимга ҳам савоб беради, оч қолганимга ҳам савоб беради деган зикри борлиги учун ҳалиги рўзасини очмаяпти. Мана шундай қилиб, ибодатлар Аллоҳнинг зикри учун шариатга киритилган.
Бориб ифторга, дастурхонга ўтирасиз. Нозу неъматлар турибди. Ўзингиз очсиз, чанқагансиз, лекин қўл урмайсиз. Нима учун? Чунки, Аллоҳнинг зикрини қилиб турибсиз. Оғиз очиш дуосини ўқисангиз, у ҳам Аллоҳнинг зикри. “Бисмиллаҳ” деб хурмо билан ёки сув билан оғзингизни очсангиз, у ҳам Аллоҳнинг зикри. Мана шу тарзда барча ибодатлар бандани Роббига боғлаб туради. Чунки, бу ибодатлар Аллоҳнинг энг буюк зикрларидир. Мана шу зикрлар бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи омиллардир.
Аллоҳнинг зикри ҳар бир банда учун буюк бахт, юксак мақомдир. Бандани энг улуғвор чўққиларга олиб чиқадиган сабабдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Сизлар мени эсланглар, мен сизларни эслайман” дейди (Бақара сураси, 152-оят).
Аллоҳнинг меҳрибонлигини қаранг! Барчамиз ожиз бандалармиз. Аллоҳ яратган махлуқлари ичида энг ожизи инсон бўлади. Ҳар қандай ҳайвон туғилиши билан ўрнидан туриб юриб кетаверади. Лекин инсоннинг боласи ётади. Икки йилгача уни онаси кўтариб юради. Бир йил, бир ярим йил ўтгунича ўрнидан туролмайди. Шу заиф, ожиз инсонни Аллоҳ “Мен эсимга оламан” деяпти. Аллоҳнинг зикрига кириш учун ожиз банда нима қилиш керак экан? Аллоҳни зикр қилиши керак экан. Осон экан. Ана шу ожиз, заиф инсоннинг Аллоҳнинг зикрига сазовор бўлишидан кўра катта бахт борми? Дунёда бундан катта бахт йўқ! Бошқа ҳеч бир мавжудотга Аллоҳ бу гапни айтмаган.
Аллоҳни зикр қилиб турган бандалар, Қуръон ўқиб зикр қиляптими, намоз ўқиб зикр қиляптими, махсус лафзларни айтиб зикр қиляптими, ёнидан ўтиб кетаётган инсон бепарво бўлиб ўтиб кетмасин экан, балки у ҳам шу боғчадан манфаат олсин экан, қўшилсин экан. Дарҳақиқат, зикр қанчалик улкан ибодат. Шу билан бирга зикр ниҳоятда осон ибодат.
Бир аъробий келди. Аъробий дегани чўлда ўсган, тарбия кўрмаган, содда, қўпол, одаб-ахлоқдан бироз йироқ одам. Шу одамлар исломга кириб, исломни эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, чўлдаги гапларини бемалол айтаверар эдилар. Саҳобалар Расулуллоҳнинг ҳайбатларидан, ҳурматларидан сўраганлари келган нарсани ҳам сўролмай туришар эди. Кўнгилларига келиб қоладими, ёқмай қоладими, сўрасам тўғри бўлармикин деб мулоҳаза қилиб туришар эди. Аъробийлар кириб келиб тиккасига сўрайверар эдилар. Шунинг учун саҳобаи киромлар “Бирорта аъробий келиб сўраса эди, биз ҳам билиб олар эдик” деб туришарди. Бир куни ана шундайлардан биттаси келдида, “Эй Расулуллоҳ, менга шариатнинг ишлари кўпайиб кетди. Сал соддароқ, осонроқ нарсани ўргатиб қўйинг” деди. Яъни чўлнинг одами, майда-чуйда гапларни сиғдиролмаяпти ўзига. Лўндароқ қилиб Аллоҳга ибодат қилмоқчи. У зотга қурбат ҳосил қилмоқчи. Шариатнинг гаплари кўпайиб кетди. Менга осонлик билан кўп фойда оладиган нарсани ўргатиб қўйинг деганида, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам “Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри билан хўл бўлсин” дедилар. Доимо “Аллоҳ, Аллоҳ” деб юр, “Субҳаналлоҳ” деб юр, тилингдан Аллоҳнинг зикри тушмаса бўлди дедилар. Энг осони шу.
Сиз билан биз ожиз бандалар умримизнинг ҳар лаҳзасида Аллоҳнинг зикрини айтиб юрсак, “Аллоҳ, Аллоҳ” деб юрсак, “Субҳаналлоҳ” деб юрсак, “Аллоҳу акбар” деб юрсак, “Алҳамдулиллаҳ” деб юрсак ҳеч нарсамиз кетмайди. Тилимиз Аллоҳнинг зикри билан хўл бўлсин. Ана шунда Аллоҳга қурбат ҳосил қиламиз. Аллоҳга яқинлашамиз. Бу дунё ва охиратнинг бахтига, саодатига эга бўламиз. Зикр энг осон ибодат. Энг буюк ибодат. Бандани Роббисига яқинлаштирадиган ибодат.
Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади.
Машойихлар айтадики, “Зикр қилаётганингда ғофил бўлиб қолсанг, аҳамият берма”. Бу нарса ҳаммамизнинг бошимизда бор. Намоз ўқий десак, хаёлимиз бозорга кетиб қолади. Зикр қиламан дегандим, бозорда юрибману деб қоламиз. Бу тўғри эмас, зикрни эътибор билан, чалғимасдан қилиш керак деймиз. “Ғофил” Аллоҳнинг зикрини унутган деганидир. Машойихлар айтадики, “Зикр билан ғофил бўлганинг зикрсиз ғофил бўлганингдан яхшидир”. Бир йўли ғофил бўлиб қолди. Аллоҳни эсламай юрибди. Бошқаси эса “Аллоҳ, Аллоҳ” деб юриб ғофил бўлиб қолди. Аслида шу иккинчиси яхши. “Аллоҳ, Аллоҳ” деяверса, бироз чалғийди, кейин яна ўзига келади, озгина яна орқага кетади-да, яна зикрга қайтади, бориб-бориб, охири ғофилликдан чиқади. Унинг зикри уйғоқликка ўтади, сергакликка ўтади. Энди ҳушёр бўлиб зикр қилади. Унда давом этаверса, уйғоқлик зикрига ўтади. Ундан кейин яна юқори натижаларга кўтарилади. Ана шу маънода бизнинг динимизда Аллоҳнинг зикрига жуда катта эътибор берилган. Аллоҳнинг зикри билан тили хўл бўлган банда, дили банд бўлган банда зинҳор ва зинҳор ёмонликка қўл урмайди. Чунки, доим Роббисига боғланиб турибди. Ёмонликка қўл ураётганда қалбида Аллоҳ турибди. Зикр қиляпти. “Тўхта, Аллоҳнинг зикрини қилиб, шу ёмонликни қиламанми?!” дейди. Зикр бандага барча соҳада гўзал инсон бўлиш қобилиятини беради. Яхши банда, гўзал уммат, яхши биродар, яхши эр, яхши ака, яхши ука, яхши дўст ва ҳоказо.
Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: “Иккита калима бор. Тилга осон, дарров айтилади, лекин қиёмат куни тарозида жуда оғир вазн босади. “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”.
Одам боласи талаффуз қилиши мумкин бўлган энг яхши сўз “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасидир. Банда шуни доим айтиб юриши керак. Зикр намозда, озиқ-овқат тановвул қилишда, кўчага чиққанда ва бошқа ҳолатларда айтилади. Ҳар бир вазиятнинг ўз зикри бор. Таомни “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” деб ейиш, бу ҳам зикр, овқатни еб бўлгач “Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн” дейиш, бу ҳам зикр. Сув ичганда ҳам шу. Ҳар бир нарсада Аллоҳнинг зикри бор. Ушбу ҳолатлар бандани Аллоҳга боғлаб туради. Шунинг учун мусулмон банда эрталаб уйқудан турганда “Бизни ўлдиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Тўпланиб бориш Унгадир” дейди. Инсоният тарихида, бутун дунёда, барча замонлар ва маконларда уйғонган одам айтиши мумкин бўлган энг яхши сўз шудир. Бошқа миллатларда бундай сўз йўқ, улар уйғонганда бу каби гўзал гапни, дуони айтмайди. Лекин мусулмон одам айтади. Ҳақиқатда уйқу ярим ўлим. Аллоҳнинг иродаси билан ухлаган банда уйқудан турмаслиги ҳам мумкин. Банда уйқудан соғ тургани учун Роббисига ҳамд айтяпти. Туриб, бориб ҳожатхонага кирса, унинг ҳам зикри бор. У ердан чиқишнинг ҳам зикри бор. Кунини кеч қилиб, уйқуга ётаётганда яна зикрини айтади.
Кўчада юришнинг ҳам зикри бор. Агар кўчада иккита машина тўқнашиб кетса, бирининг машинасига талофот етса, бошқасининг танасига жароҳат етса, тўхташ керак эди, ўша мусибатга учраган одамга ачиниш керак эди ва қуйидаги дуони ўқиш керак эди: “Аллоҳга ҳамд бўлсин. Бошқани синовга учратган нарсадан бизни сақлади”. Бу ҳам энг гўзал нарса. Биров мусибатга учраганда уни кўрганлар томоша қилмайди. Балки, Аллоҳни зикр қилиб, уни ўша мусибатдан сақлагани учун Аллоҳга ҳамд айтиб, мусибатга учраган диндошига сабр ва шифо тилайди. Шунинг учун тилимиз доимий равишда Аллоҳнинг зикри билан хўл бўлиши керак, доимий равишда Аллоҳни эслаб туришимиз керак ва ҳар бир муносабатларда Аллоҳга шукр, ҳамд ва бошқа зикрларни айтиб боришимиз керак. Аллоҳни унутдими, банданинг иши орқага кетаверади.
Аллоҳни фақат намоз ўқиган вақтда, рўза тутган вақтда эмас, доимий равишда зикр қилишимиз керак. Аллоҳ кўриб турибди, Аллоҳ билиб турибди, Аллоҳ ҳисоб-китобини қилиб турибди, шунинг учун тўғри юрай, тўғри турай, бировга заррача ҳам зиён етказмай деган тушунча билан юришимиз лозим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни Ўзининг зикрини қилиб юрадиган зокир бандаларидан қилсин. Доим тилларимиз Аллоҳнинг зикри билан хўл бўлишини, доим Аллоҳ кўрсатган йўлдан Аллоҳ ўргатган таълимотлар асосида яшаб боришимизни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўргатиб кетган зикрларни қилишимизни, улардан манфаат олиб, элга, юртга, оилаларимизга, бутун мавжудотларга манфаат етказадиган, ёмонликлардан доимо йироқ юрадиган бандаларидан бўлишимизни насиб этсин.
832 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَعَدَ مَقْعَداً لَمْ يَذْكُرِ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيِهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ، وَمَنِ اضْطَجَعَ مَضْجَعاً لَا يَذْكُرُ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [4856].
«التِّرةُ» بِكَسْرِ التَّاءِ الْمُثَنَّاةِ مِنْ فَوقُ، وَهِيَ النَّقْصُ، وَقِيلَ: التَّبِعَةُ.
1-боб. Чалқанча ётиш ва аврати очилиб қолишидан қўрқмаса бир оёғини иккинчиси устига қўйишнинг ҳамда чордона қуриб ҳамда чўккалаб ўтиришнинг жоизлиги ҳақида
1- بَابُ جَوَازِ الاِسْتِلْقَاءِ عَلَى القَفَا وَوَضْعِ إِحْدَى الرِّجْلَينِ عَلَى الأُخْرَى إِذَا لَمْ يَخَفِ انْكِشَافَ العَورَةِ، وَجَوَازِ القُعُودِ مُتَرَبِّعاً وَمُحْتَبِياً
833. Абдуллоҳ ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидда чалқанча ётиб, бир оёқларини бошқасининг устига қўйиб ётганларини кўрганман».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан масжидда ётиш мумкин эканлиги билинмоқда. Агар жамоатга халал берилмаса ёки ифлосликка сабаб бўлмаса, масжидда ётиш оддий нарса ҳисобланиши ҳамма уламолар томонидан таъкидланган.
833 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ زَيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُسْتَلْقِياً فِي الْمَسْجِدِ، وَاضِعاً إحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الأُخْرَى. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 475، م 2100].
834. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиб бўлгач, қуёш чарақлаб чиққунича чордана қуриб ўтирар эдилар».
Саҳиҳ ҳадис бўлиб, Абу Довуд ва бошқалар саҳиҳ санадлар билан қилган ривояти.
834 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إذَا صَلَّى الْفَجْرَ تَرَبَّعَ في مَجْلِسِهِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ حَسَناً» حَدِيثٌ صَحِيحٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَغَيْرُهُ بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ [د 4850، م 670/287، خز 757].
835. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбанинг саҳнида мана бундай қилиб икки қўллари билан эҳтибо қилиб ўтирганларини кўрдим».
Икки қўл билан эҳтибо қилиш «қурфусо» деб васф қилдилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: «Эҳтибо» аслида орқани ерга қўйиб, икки тиззани кўтариб, бели билан болдирини қўшиб кийимига ўраб ўтиришдир. Мато ўрнида инсоннинг ўз қўли бўлиши ҳам мумкин, яъни орқани ерга қўйиб, икки тиззани қучоқлаб ўтириш ҳам «эҳтибо» дейилади. Ушбу иккинчи кўриниш, яъни қўл билан эҳтибо қилиш «қурфусо» деб ҳам аталади.
835 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِفِنَاءِ الكَعْبَةِ مُحْتَبِياً بِيَدَيْهِ هَكَذَا، وَوَصَفَ بِيَدِيِهِ الإحْتِبَاءَ، وَهُوَ القُرْفُصَاءُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6272].
836. Қойла бинт Махрама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тиззаларини қучоқлаб ўтирганларини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта хокисор ўтирганларини кўриб қолиб, чўчиб кетганман».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
836 - وَعَنْ قَيْلَةَ بِنْتِ مَخْرمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ قَاعِدٌ القُرْفُصَاءَ، فَلَمَّا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الْمُتَخَشِّعَ أُرْعِدْتُ مِنَ الفَرَقِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ [د 4847، شما 127].
837. Шарид ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтдилар. Мен мана бундай қилиб, чап қўлимни орқамга қилиб, кафтимга таяниб ўтирган эдим. У зот: «Ғазабга учраганларнинг ўтиришига ўхшаб ўтирибсанми?» дедилар».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
837 - وَعَنِ الشَّريدِ بْنِ سُوَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ بِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَأَنَا جَالِسٌ هَكَذَا، وَقَدْ وَضَعْتُ يَدِيَ اليُسْرَى خَلْفَ ظَهْرِي، وَاتَّكَأْتُ عَلَى أَلْيَةِ يَدِي فَقَالَ: «أَتَقْعُدُ قِعْدَةَ الْمَغْضُوبِ عَلَيهِمْ؟!» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [4848].
2-боб. Мажлис ва ҳамсуҳбатлар одоби
2 - بَابٌ فِي آدَابِ الْمَجْلِسِ وَالجَلِيسِ
838. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз зинҳор бир кишини ўрнидан турғизиб, унинг жойига ўтирмасин. Бунинг ўрнига сиғишиб ўтиринглар, силжинглар», деб айтдилар.
Ибн Умарнинг одатлари, бирор киши ўриндан туриб жой берса, у ерга ўтирмасдилар.
Муттафақун алайҳ.
838 - عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يُقِيِمَنَّ أَحَدُكُمْ رَجُلًا مِنْ مَجْلِسِهِ ثُمَّ يَجْلسُ فِيهِ، وَلَكِنْ تَوَسَعُّوا وَتَفَسَّحُوا» وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ إِذَا قَامَ لَهُ رَجُلٌ مِنْ مَجْلِسِهِ لَمْ يَجِلِسْ فِيهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6270، م 2177].
839. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ўз жойидан туриб, яна қайтиб келса, у ўшанга ҳақлидир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
839 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَجْلِسٍ ثُمَّ رَجَعَ إِلَيْهِ فَهُوَ أَحَقُّ بِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2179].
840. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсак, келиб тўхтаган жойдан ўтирар эдик».
Абу Довуд ва имом Термизий ривоят қилдилар ва уни ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Ҳеч кимни безовта қилиб, ўрнидан турғизмас эдилар.
840 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: «كُنَّا إذَا أَتَيْنَا النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَلَسَ أَحَدُنَا حَيْثُ يَنْتَهِي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4825، ت 2725].
841. Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши жума куни ғусл қилса, имкон қадар тозаланса, (соч-соқолини) мой билан мойласа ёки уйидаги хушбўй нарсадан суриб, сўнг (масжидга) чиқса ва икки кишининг ўртасидан оралаб ўтмаса, сўнгра насиб қилинганича намоз ўқиса, кейин имом сўзлаганда жим қулоқ солса, унинг бу (жума) билан нариги жума орасидагилари (гуноҳлари) албатта мағфират қилинади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, жума намози ҳар бир мўмин-мусулмон банда учун ҳар ҳафтада бир марта бериладиган қулай фурсат. Бу фурсатдан фойдалана олиш керак. Бу ҳафталик қулай фурсатни баъзи ривоятларда Аллоҳ мусулмонларга байрам қилиб қўйган кун дейилган. Ана ўша кунда мусулмон кишига одатдаги кунлардан кўра кўпроқ савоб ишлаб олиш имкони берилган.
Қолаверса, таҳорат ва беш вақт намоз каби ибодатлар билан ҳам ювилмай қолган ҳафталик кичик гуноҳлар ювиб юборилади.
Ана шу бахтга муяссар бўлиш учун қуйидаги ишларни қилиш керак:
1. «Ғусл қилиш».
Бу ҳақда олдин батафсил айтдик.
2. «Иложи борича покланиш».
Бунга қовуқ ва қўлтиқ остидаги тукларни тозалаш, тирноқларни олиб юриш ва мўйлабни текислаш каби ишлар киради. Жума куни шу ишларни қилиш зарур.
3. «Мой суртиш».
Бунда сочни мойлаш кўзда тутилади. Айниқса, иссиқ ўлкаларда сочни яхшилаб тараб, унга хушбўй мой суртиш одат бўлган.
4. «Хушбўй нарсалар суртиш».
Атир, мушк каби нохуш ҳидларни кетказадиган хушбўй нарсаларни сепиб жумага борилса, жамоатда ажойиб бир яхши ҳид пайдо бўлишига ҳисса қўшилади.
5. Жумага кетаётиб энг яхши кийимларни ки-йиб олиш. Чунки жума ҳафталик байрам, мусулмонларнинг тўпланиш куни. Дўст-душманнинг олдида мусулмонлар ўзини кўрсатадиган кун. Бу кунда ярашадиган чиройли кийимлар билан кўриниш яхши.
6. Масжидга борганда ўзидан олдин келиб ўтирганларни ёриб олдинга ўтмаслик. Балки бўш жойни топиб, ҳеч кимга халақит бермай ўтириш жуда ҳам матлубдир.
7. Жумага борган одам имом хутба қилмаётган бўлса, дарҳол намоз ўқиб олиши керак.
8. Имом хутбага чиқса, жим туриб қулоқ солиш лозим.
Ким шу ишларни қилса ўтган жумадан буён қилган кичик гуноҳлари мағфират қилинади.
841 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ سَلْمَانَ الفَارِسِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطاعَ مِنْ طُهْرٍ، وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ، أَوْ يَمسُّ مِنْ طِيبِ بَيْتِهِ، ثُمَّ يَخْرُجُ فَلَا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثْنَينِ، ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ، ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الإمَامُ إلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الأُخْرَى». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [883].
842. Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобоси розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Бирга ўтирган) икки кишининг изнисиз уларнинг орасини ажратиш ҳеч кимга ҳалол бўлмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Абу Довуднинг ривоятида:
«Икки кишининг ўртасига уларнинг изни билангина ўтирилади», бўлиб келган.
Шарҳ: Мусулмонларни бошқаларнинг ҳис туйғуларини билиш ва бошқаларга машаққат туғдирмаслик таълим берилмоқда. Ундан ташқари одамларни изнисиз гапини бўлмаслик ва уларни изнисиз икки суҳбатдошга қулоқ солмасликни ҳам ўргатилмоқда. Эҳтимол у икки суҳбатдош бошқалар билиб қолса, ёқтирмайдиган сўзни гаплашишмоқчи бўлишгандир.
Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, хусусан, жума кунлари одамларнинг елкаларидан ошиб олдинги сафга ёриб ўтмаслик лозим. Чунки булар ҳаромга яқин макруҳлардандир.
Масжидда, айниқса, жума намози пайтида сафда турган кишиларнинг орасини ёриб ўтиш, бирор биродарини турғизиб юбориб, ўрнига ўтириб олиш ҳам мақбул эмас. Чунки Нофеъ розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Пайғамбар алайҳиссалом бу одатларни жумада ҳам, бошқа намозларда ҳам қоралаганлар. Жума куни имом хутба ўқиётганида гапириш у ёкда турсин, ўзаро суҳбатлашаётганларни тинчитиш ҳам ноўриндир.
842 - وَعَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يُفَرِّقَ بَيْنَ اثْنَيْنِ إِلَّا بِإِذْنِهِمَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 4845، ت 2752].
وَفِي رِوَايَةٍ لأَبِي دَاوُدَ: «لَا يُجلَسُ بَيْنَ رَجُلَيْنِ إِلَّا بِإِذْنِهِمَا» [4844].
843. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалқанинг ўртасига ўтириб олган кишини лаънатлаганлар».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Термизий Абу Мижлаздан қилган ривоятда эса: «Бир киши ҳалқанинг ўртасига ўтирган эди. Ҳузайфа: «Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тиллари билан лаънатлангандир. Ёки кимки ҳалқанинг ўртасига ўтирса, Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом тиллари билан лаънатлагандир», бўлиб келган.
843 - وَعَنْ حُذَيفَةَ بْنِ اليَمَانِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَعَنَ مَنْ جَلَسَ وَسَطَ الْحَلْقَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [4826].
وَرَوَى التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي مِجْلَزٍ: أَنَّ رَجُلًا قَعَدَ وَسْطَ حَلْقَةٍ، فَقَالَ حُذَيْفَةُ: مَلْعُونٌ عَلَى لِسَانِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ – أَوْ: لَعَنَ اللهُ عَلَى لِسَانِ محمدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ - مَنْ جَلَسَ وَسَطَ الْحَلْقَةِ. قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2753].
844. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мажлисларнинг энг яхшиси – кенг бўлганидир», деганларини эшитганман».
Абу Довуд саҳиҳ санад билан, имом Бухорий шартларига биноан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Ўтириладиган жойни торайтириб юборилмаслик лозим. Акс ҳолда ўтирганларда норозилик кайфияти уйғониб қолади. Ёки илм мажлиси бўлса, мажлиснинг самараси кетиб қолади. Суннатда мажлисни кенг қилиш лозимлиги айтилган. Чунки унда хайр барака ва ўзаро улфатчилик бор. Ҳамда ўтирганларга роҳат улашиш бор.
844 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «خَيْرُ الْمَجَالِسِ أَوْسَعُهَا» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ عَلَى شَرْطِ البُخَارِيِّ [4820].
845. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мажлисда ўтирганида бефойда сўзи кўпайиб кетса, туришидан олдин: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атуубу илайк», деб айтса, ана шу мажлисда содир бўлган нарсалари кечирилади», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб, тавба қиламан).
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ дедилар.
845 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ جَلَسَ فِي مَجْلِسٍ، فَكَثُرَ فِيهِ لَغَطُهُ، فَقَالَ قَبْلَ أَنْ يَقُومَ مِنْ مَجْلِسِهِ ذَلِكَ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ إِلاَّ غُفِرَ لَهُ مَا كَانَ فِي مَجْلِسِهِ ذَلِكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [3433].
846. Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлис охирида ўринларидан турмоқчи бўлсалар, «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атуубу илайк», дер эдилар. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, илгари ҳеч айтмаган сўзингизни айтяпсиз?» деган эди, «Мажлисда бўладиган хатоларга каффорат бўлади», дедилар».
Абу Довуд ривояти. Имом Ҳоким ҳам мана шу ҳадисни «Мустадрак» китобида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб, исноди саҳиҳ дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадисда мажлис каффорати хусусида гапирилмоқда. Албатта бу дуони мажлис аввалида эмас, балки охирида айтилади.
Бу дуо уч ишни ўз ичига олади:
1. Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаб, ҳар бир ишда У Зотга ҳамд айтиш.
2. Аллоҳ таолога илоҳликни, Уни шериги йўқ танҳо эканини исботланмоқда. Мана шу батамом Аллоҳга ибодат қилиш ва батамом Уни мақташдир.
3. Аллоҳга қайтиш, Унга истиғфор айтиб тавба қилиш. Ушбу мадҳ, истиғфор ва тавбанинг самараси уни айтувчига каффорот бўлишидир.
846 - وَعَنْ أَبِي بَرْزَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بِآخَرَةٍ إذَا أَرَادَ أَنْ يَقُومَ مِنَ الْمَجْلِسِ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ» فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إنَّكَ لَتَقُولُ قَوْلًا مَا كُنْتَ تَقُولُهُ فِيْمَا مَضَى؟! قَالَ: «ذَلِكَ كَفَّارَةٌ لِمَا يَكُونُ فِي الْمَجْلِسِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَرَوَاهُ الْحَاكِمُ أَبُو عَبْدِ اللهِ فِي «الْمُسْتَدْرَكِ» مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، وَقَالَ: صَحِيحُ الإسْنَادِ [د 4859، ك 1/496].
847. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича дуо қилиб, мажлисдан туриб кетардилар:
«Аллоҳуммақсим ланаа мин хошятика маа яҳуулу байнанаа ва байна маъсиятика ва мин тоатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатака ва минал яқийни маа юҳаввину ъалайнаа масоибад дуня. Аллоҳумма маттиъна биасмааъина ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳяйтанаа, важъалҳул воориса миннаа важъал са`рона ъалаа ман золаманаа вансурнаа ъалаа ман ъааданаа, валаа тажъал мусийбатанаа фий дийнинаа, валаа тажъалид дуня акбаро ҳамминаа валаа маблағо ъилминаа валаа тусаллит ъалайнаа ман лаа ярҳамунаа».
(Маъноси: «Аллоҳим, Сенга қилинадиган гуноҳ билан бизнинг орамизни тўсадиган қўрқувни ва жаннатингга етказадиган тоатингни ҳамда дунё мусибатларини бизга енгиллаштирадиган яқийнни (тўла ишончни) улуш қилиб бер. Аллоҳим, бизни тириклигимизда қулоғимиз, кўзимиз ва қувватимиз билан нафлантириб, уни бизга меросхўр қил (Яъни, вафот этгунимизча омонда қил). Ўчимизни бизга зулм қилганларга қарат! Душманларимиз зиёнига бизга нусрат бер. Мусибатимизни динимизда қилма. Дунёни энг катта ғамимиз ва охирги илмимиз қилма. Ва бизга раҳм қилмайдиганларни бизга бошлиқ этма».)
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Аллоҳдан ҳақиқий қўрқадиган киши Аллоҳнинг улуғлигини билиши орқали бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло: « Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» (Фотир сураси, 28-оят).
Кишининг Аллоҳни таниши кўпайгани сари, У Зотдан қўрқиши ҳам зиёдалашиб бораверади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Мен сизларнинг орангизда Аллоҳни кўп билувчи ва қаттиқ қўрқувчингизман», деб айтганлар.
– Банда билан гуноҳ ва маъсиятни орасини тўсувчи Аллоҳдир. Яъни, у билан гуноҳ орасини Аллоҳдан қўрқиш тўсади.
– Тоат-ибодатга тавфиқ берилиши ҳам Аллоҳ томонидандир. Шунинг учун банда учун доим Аллоҳдан ёрдам сўраб туриши лозим.
– Жаннатга тоат-ибодатчалик бошқа бирор нарса етказиб олиб бормайди.
– Банда дунё мусибати қаршисига содиқ иймондан отилиб чиққан яқиний ишонч билангина пешвоз чиқа олади.
– Неъматнинг боқий қолиши ва бардавом бўлишини ҳамда ундан ҳузурланишни гуноҳ ва маъсиятсиз талаб қилинади.
– Кофирларга қарши дуони умумлаштириб, Аллоҳдан уларга қарши ғалаба қозонишини талаб қилиш жоизлиги.
– Банда дучор бўладиган энг буюк мусибат у диндаги мусибатдир.
– Ким дунёга машғул бўлса, қалбидан унинг муҳаббати жойлашиб қолади. Бор ғами дунё бўлиб, охиратни унутади, бор кучи билан дунёга машғул бўлиб қолади.
– Агар банда Аллоҳдан юз ўгирса, Аллоҳ унга душманни ҳукмрон қилиш орқали балога гирифтор қилади. Иймон аҳли душманларини солиҳ амал ва дуо билан бартараф қилишади.
847 - وَعَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَلَّمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُومُ مِنْ مَجْلِسٍ حَتَّى يَدْعُوَ بِهَؤُلَاءِ الدَّعَوَاتِ: «اللَّهُمَّ؛ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَينَ مَعْصِيَتِكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ اليَقِينِ مَا يُهَوِّنُ عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا، اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا، وَاجْعَلْهُ الوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا، وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا، وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ [3502].
848. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қай бир қавм бирор мажлисдан Аллоҳни зикр қилмай туриб кетса, эшакнинг ўлиги устидан тургандек бўлади, (Қиёмат куни) бу уларга ҳасрат бўлади».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Аллоҳни зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантирилмоқда. Чунки қалб касалликларини каттаси ва гуноҳларни буюги Аллоҳни зикридан ғафлатда қолинганда содир бўлади.
Ҳадисда мажлислардан Аллоҳни ёд қилмасдан тарқалган қавмни эшак ўлимтиги устидан тарқалган кимсаларга ўхшатилиши бу ишнинг ниҳоят хунук иш эканига далолат қилади. Негаки, одатда итлар эшак ўлимтиги устида йиғилишади ва унинг ўлимтигини еб тарқалишади.
Умуман олганда, мазкур ҳадис ва бошқа бир қанча ҳадислар мажлис ва суҳбатларни Аллоҳ зикри билан обод қилишга чорлайди, шунингдек, мажлисларни қиёматда ҳасрат ва надоматга сабаб бўладиган беҳуда гаплар билан ўтказишдан эҳтиёт бўлишга чақиради.
848 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «مَا مِنْ قَوْمٍ يَقُومُونَ مِنْ مَجْلِسٍ لَا يَذْكُرُونَ اللهَ تَعَالَى فِيهِ إِلَّا قَامُوا عَنْ مِثْلِ جِيفَةِ حِمَارٍ، وَكَانَ لَهُمْ حَسْرَةً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [4855].
849. У кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор қавм бир мажлисда ўтириб, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, Набийларига салавот айтишмаса, унга ҳам пушаймонлик етади. Агар уларни, хоҳласа азоблайди хоҳласа, кечиради», дедилар.
Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Уламолар юқорида зикр қилинган ҳадисларга таянишиб, мажлисларнинг Аллоҳ зикридан холи бўлиши макруҳ эканини айтганлар. Қиёмат кунида ҳасрат ва надомат бўлиши фақат фарз ёхуд вожиб амаллар тарк қилингани боис бўлавермайди, балки жаннатдаги даражаларни кўтарилишига сабаб бўладиган мустаҳаб амаллар тарк қилингани учун ҳам бўлиши мумкин. Шунга қарамай ҳадисдаги “Аллоҳ хоҳласа уларни азоблайди, хоҳласа мағфират қилади”, деган иборанинг зоҳири ҳар бир мажлисда Аллоҳни зикр қилиш ва Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш лозимлигига далолат қилади. Шунга кўра ҳадисдаги “Аллоҳ хоҳласа уларни азоблайди, хоҳласа мағфират қилади”, деган ибора ҳар мажлисда Аллоҳни зикр қилиш муҳим эканини таъкидлаш учун муболаға тарзида айтилган ёки мажлисда ўтирганлардан содир бўлиши мумкин бўлган, азоб-уқубатга дучор қиладиган сўз ёки хатти-ҳаракатларга тааллуқлидир. Аллома Мулла Али Қорий роҳимаҳуллоҳ “Мирқотул мафотеҳ” асарида ҳадисдаги мазкур иборани шарҳлаб шундай дейди: “Аллоҳ хоҳласа уларни азоблайди”, яъни уларнинг собиқ гуноҳлари ёки бўлажак хато-камчиликлари сабабли азоблайди”.
Мажлисда Аллоҳни зикр қилиш ва Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш муайян бир кўринишда чекланмаган. Аллоҳни зикр қилиш бениҳоят кенг тушунча бўлиб, Қуръон тиловат қилиш, ҳадис ўқиш, бирон оят ёки ҳадис мазмунини ўрганиш ва муҳокама қилиш, турли муносабатлар билан айтиладиган зикр ва дуоларни қилиш, “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ” ва “Аллоҳу акбар” каби зикрларни айтиш, шунингдек, Аллоҳдан истиғфор сўраш каби тоат-ибодатлар билан рўёбга чиқиши мумкин.
Аллома Муновий “Файзул Қадийр” китобида шундай дейди: “Аллоҳни зикр қилиш ва Пайғамбарга салавот айтиш мажлисдан қўзғалиш пайтида айниқса таъкидлироқ бўлади. Зикр ва салавот айтиш амали ҳар қандай сўзлар билан ҳосил бўлаверади. Шундай бўлсада, зикрнинг энг мукаммали “Субҳаанака Аллоҳумма ва биҳамдик, Ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайк”дир. Пайғамбар алайҳиссаломга айтиладиган салавотнинг энг мукаммали эса намознинг қаъдасида айтиладиган (“Аллоҳумма солли ала…”, деб бошланадиган) салавотдир”.
Муновий роҳимаҳуллоҳ ишора қилган зикр “каффоратул мажлис” деб аталади. Бу ҳақда бир неча ҳадислар келган, шулардан энг мукаммали юқорида ўтган: “Субҳаанака Аллоҳумма ва биҳамдик, Ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайк”.
Ким бу сўзларни зикр мажлисида айтса, бу сўзлар унга босилган муҳр каби бўлади. Ким бу сўзларни лағв – беҳуда гаплар айтилган мажлисда айтса, унга каффорат бўлади”.
Хулоса қиладиган бўлсак, ҳар қандай мажлис ёки давраларда Аллоҳни зикр қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш мустаҳаб, мажлисларнинг зикр ва салавотдан холи бўлиши макруҳдир. Шунинг учун мўмин киши қиёмат кунида ҳасрат ва надомат бўлмаслиги, унинг жаннатдаги даражалари янада юксалиши учун имкон қадар мажлисларни зикр билан обод қилиши, беҳуда сўзлардан четланиши лозим экан.
849 – وَعَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا جَلَسَ قَومٌ مَجْلِساً لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ تَعَالَى فِيهِ، وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ فِيهِ إِلَّا كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةٌ، فَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُمْ، وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ [3380].
850. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир жойга ўтириб, Аллоҳни зикр қилмаса, Аллоҳдан унга пушаймонлик келади. Ким бир жойга ётса-ю, Аллоҳни зикр қилмаса, Аллоҳдан унга пушаймонлик келади».
Абу Довуд ривояти.
850 – وَعَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَعَدَ مَقْعَداً لَمْ يَذْكُرِ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ، وَمَنِ اضْطَجَعَ مُضْطَجَعاً لَا يَذْكُرُ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [4856].
وَقَدْ سَبَقَ قَرِيبًا، وَشَرَحْنَا «التِّرَةَ» فِيهِ [برقم 832].
3-боб. Туш ва унга тааллуқли нарсалар
Аллоҳ таоло: «Унинг оятларидан (яна бири) — кечаси ва кундузи ухлашларингиздир» (Рум сураси, 23-оят), деб айтган.
3 - بَابُ الرُّؤْيَا وَمَا يَتَعَلَّقُ بِهَا
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَمِنْ آيَاتِهِ مَنَامُكُمْ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ}.
851. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Нубувватликдан ҳеч нарса қолмади. Фақат башорат берувчи нарсалар қолади, холос», деганларида, саҳобалар: «Башорат берувчи нарсалар нима?» дейишди. Шунда у зот: «Яхши туш», деб айтганларини эшитдим.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Аллоҳ таоло мўминларга замон фасод бўлганда тасалли бўлиши учун мана шундай неъматларни берди. Имом Муҳаллабни айтишларича пайғамбарлар туши ҳақдир. Мўминларни тушлари ҳам кўпинча ростдир. Чунки шайтон уларни қалбларидан жой эгаллай олмайди. Кофир ва фосиқларни туши эса кўпинча ёлғондир. Чунки шайтон уларга ҳукмдордир.
851 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَمْ يَبْقَ مِنَ النُبُوَّةِ إِلَّا الْمُبَشِّرَاتُ» قَالُوا: وَمَا الْمُبَشِّرَاتُ؟ قَالَ: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6990].
852. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон охир замон яқин келса, мўминнинг туши камдан-кам ёлғон бўлади. Ва мўминнинг туши нубувватнинг қирқ олти бўлагидан бир қисмидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда: «Туши ростларингиз сўзи ростларингиздир», дейилган.
Шарҳ: Ҳаётга назар соладиган бўлсак, баъзилар тушни тамоман тан олмайди. Баъзилар эса, ҳамма нарсани тушга боғлаб қўяди. Исломда эса, ҳақиқий мавқиф тутилади. Исломда тушга бўлган муносабат, айниқса, Юсуф сурадан очиқ-ойдин билинади.
Мусулмон уламолар тушни уч турга бўладилар:
1. Аллоҳдан бўлган илҳомий тушлар. Уларга Юсуф сурасидаги тушлар мисол бўлади.
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрган тушлари ҳам шу хилдаги тушлардан.
Маълумки, у зот пайғамбарликларининг дастлабки олти ойида кўрган тушлари худди тонг ёғдусидек, аниқлик билан воқеликда ҳам такрорланиб турган. Бу ҳақда саҳиҳ ривоятлар кўп.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Тўғри туш пайғамбарликнинг қирқ олти жузъидан биридир», деб айтган ушбу ҳадисларини ҳам уламолар ўша олти ойга ишора, дейишади. Яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари йигирма уч йил бўлган. Йигирма уч йил қирқ олтита олти ойликдан иборат. Демак, ўша туш ўнгидан келиб юрган дастлабки олти ой муддат йигирма уч йиллик пайғамбарлик муддатининг қирқ олтидан биридир.
2. Ҳаётда бўлиб ўтган нарсаларни хотирлаб, эсга олиб, сўнгра ухлагандан кейин ўша нарсаларнинг тушга кириши. Бу тушнинг эътибори йўқ. Моддапарастлар шуни ҳам туш деб биладилар.
3. Шайтон таъсири остида кўриладиган алғов-далғов тушлар. Бунинг ҳам ҳеч қандай эътибори йўқ. Шунинг учун ҳам, ҳар бир кўрган тушни эътиборга олиб, таъбирини ахтаришга тарғиб қилиш ҳам йўқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: «Агар бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсасини тушида кўрса, бошқаларга айтсин. Ёмон кўрадиган нарсасини тушида кўрса, чап томонига уч марта туфласин-да, бошқа томонга ёнбошлаб олсин. Аллоҳдан унинг шарридан сақлашини сўрасин. Бировга бу тушини айтмасин. Шунда туш унга зарар қилмайди», деганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Муовия ибн Ҳайдатул Қушайрийдан ривоят қилган ҳадисда эса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Туш таъбир қилинмагунча киши учун фолга ўхшаб тураверади, таъбир қилинса, воқеъликда зоҳир бўлади», деганлар.
Тобеинларнинг орасида тушларни оят ва ҳадислар асосида таъбир қилувчи машҳур кишилар ҳам бўлганлар.
Уламоларнинг фикрича, туну куннинг узунлиги бир-бирига яқин бўлган мавсумда таҳорат билан ётган одамнинг саҳар чоғи кўрган туши ҳақиқатга яқин туш бўлади.
Юсуф сурасида воқеалар ривожи, асосан, уйқуда кўрилган тушлар билан боғлиқдир. Қисса Юсуф алайҳиссалом тушларида ўзларига ўн битта юлдуз, қуёш ва ой сажда қилаётганини кўрганларини баён қилиш билан бошланиб, ўша туш ўнгда ҳақиқатга айланиши билан тугайди.
Шунингдек, қиссадаги бурилиш нуқталари ҳам тушларга боғлиқ. Аввал Юсуф алайҳиссалом билан бирга қамалган икки йигитнинг кўрган тушлари, кейин эса Миср подшоҳининг кўрган туши.
Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломга туш таъбири илмини берганлигини неъмат деб ҳисобланган. Юсуф алайҳиссаломнинг тушларни тўғри таъбир қилишлари Пайғамбарлик мўъжизаси ўрнида келган. Эҳтимол, ўша пайтда туш таъбири халқ ўртасида ривожланган бўлиши мумкин.
852 – وَعَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إذَا اقتَربَ الزَّمَانُ لَمْ تَكَدْ رُؤْيَا الْمُؤْمِنِ تَكْذِبُ، وَرُؤْيَا الْمُؤْمِنِ جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءاً مِنَ النُّبُوَّةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7017، م 2263].
وَفِي رِوَايَةٍ: «وَأَصْدَقُكُمْ رُؤْيَا: أَصْدَقُكُمْ حَدِيثاً».
853. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мени тушида кўрса, тез фурсатларда уйғоқ ҳолатида ҳам кўради. Ёки гўё уйғоқликда мени кўрибди. Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди», дедилар.
Шарҳ: Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрса тез кунларда ўнгида яъни Қиёматда кўради. Бу ўша туш кўрган киши учун хушхабардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни фақатгина у зотга нисбатан қалбида муҳаббат ва ҳидоятларига эргашганларгина тушида кўради. Албатта тушда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш ҳақдир. Бу алғов-далғов тушлар сирасига кирмайди. Чунки шайтон инсон кўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаклларида кўрина олмайди. Мана шу у зотнинг хусусиятларидандир.
853 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَسَيَرَانيِ فِي الْيَقَظَةِ - أَوْ لَكَأَنَّمَا رَآنِي فِي اليَقَظَةِ - لَا يَتَمَثَّلُ الشَّيْطَانُ بِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6993، م 2266/11].
854. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бирортангиз ўзи ёқтирган тушни кўрса, у фақат Аллоҳдандир, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни айтиб бераверсин.
(Бошқа ривоятда: «Яхши кўрган кишисига сўзлайверсин»).
Агар ундан бошқа, ўзи ёқтирмаган тушни кўрса, у шайтондандир. Шунинг учун унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга айтмасин, шунда унга зарар қилмайди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Туш инсон тақдирини белгиламайди. Буни ҳаётий мисол орқали кўриш мумкин. Яхши ва эзгу ишлар қилувчи қалбида кири йўқ инсон баъзан тушида ёмон, хунук манзаралар, қўрқинчли воқеа ва ҳодисаларни кўриши мумкин. Бу ўша инсоннинг ҳаёти, турмуш тарзи ёмон экани ёки оқибати нохуш бўлишидан дарак бермайди. Бунда у ёмон тушдан паноҳ сўраши талаб этилади. Бунинг акси ўлароқ, баъзи ҳолларда ёмон ва разил кишилар ҳам яхши, ёқимли тушлар кўриши мумкин. Бу ўша инсоннинг оқибати яхши бўлишига далолат қилмайди. Демак, яхши одамнинг нохуш туш кўриши унинг ёмонлигига далолат қилмайди.
Тушга ортиқча баҳо бериб, уни ҳаёт мезонига айлантириш, ҳар сафар туш кўрганда фолбин ва кинначилар ҳузурига чопиб боравериш ақлли, ўзини билган онгли инсонга ярашмайди. Биз динимиз кўрсатмаларига оғишмай амал қилсак, ҳам моддий, ҳам руҳий тарафдан соғлом, иродамиз мустаҳкам бўлади.
Қуръонда зикр қилинганидек, тушларни таъбир қилиш жоиз. Лекин тушни ҳар қандай инсон таъбир қилавериши мумкин эмас. Таъбир қилиш учун Қуръони карим ва Суннати Набавийнинг таълимини олган бўлиши ҳамда шулар асосида таъбир қилиши шарт бўлади.
Тобеъинларнинг орасида тушларни оят ва ҳадислар асосида таъбир қилувчи машҳур кишилар бўлганлар. Ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳ бу борада уларнинг пешвоси ҳисобналади.
854 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا فَإنَّمَا هِيَ مِنَ اللهِ، فَلْيَحْمَدِ اللهَ عَلَيْهَا، وَلْيُحُدِّثْ بِها - وَفِي رِوَايَةٍ: فَلَا يُحَدِّثْ بِهَا إِلَّا مَنْ يُحِبُّ - وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ فَإِنَّمـَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا، وَلَا يَذْكُرْهَا لأَحَدٍ؛ فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6985، م 2261/4].
855. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Солиҳ туш (бошқа ривоятда яхши туш) Аллоҳдан, ёмон туш шайтондандир. Ким ўзи ёқтирмаган нарсани кўрса, чап томонига уч марта туфласин ва шайтондан паноҳ тиласин, шунда унга зарар қилмайди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.
Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани яна ҳам яхши, дейишган.
Тушни таъбирини сўрамоқчи бўлган киши, сўровчини яхши кўрадиган ёки олим кишига айтиши керак. Зеро, тушни нимага йўйса, ўшандай бўлади. Доим тушни яхшиликка таъбир қилиш керак. Ҳадисда келишича бир аёл уч марта келиб, Пайғамбаримизга: “Эрим тижорат билан кетган, ўзим ҳомиладорман, тушимда уйимнинг устуни синибди, ғилай бир бола туғибман”, дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: “Эринг сафардан қайтади, солиҳ бир фарзанд туғасан”, дер эдилар. Охирги марта Оиша онамиздан тушининг таъбирини сўраганда, унинг эри вафот этиши, фожир бир бола туғишини айтдилар, шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
“Ҳай-ҳай, Эй, Оиша! Ундай дема! Мусулмон кишининг тушини таъбир қилсангиз, яхшиликка таъбир қилинг. Чунки туш эгаси қандай таъбир қилса, шундай бўлади ”, деганлар (Имом Дорамий “ҳасан” санад ила ривоят қилган).
855 - وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ - وَفِي رِوَايَةٍ: الرُّؤيَا الحَسَنَةُ - مِنَ اللهِ، وَالْحُلْمُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَمَنْ رَأَى شَيْئاً يَكْرَهُهُ فَلْيَنْفُثْ عَنْ شِمَالِهِ ثَلَاثاً، وَلْيَتَعَوَّذْ مِنَ الشَّيْطَانِ؛ فَإنَّهَا لَا تَضُرُّهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6995، م 2261].
«النَّفثُ» نَفْخٌ لَطِيفٌ لَا رِيقَ مَعَهُ.
856. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз тушида ёмон кўрадиган нарсасини кўрса, чап томонига уч марта суфлаб, шайтондан уч марта Аллоҳдан паноҳ сўрасин-да, ётган томонидан бошқа ёнбошига ўгирилиб олсин».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Юқорида Абу Қатода розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Ким ўзи ёқтирмаган нарсани кўрса, чап томонига уч марта туфласин ва шайтондан паноҳ тиласин, шунда унга зарар қилмайди», деб айтилган.
Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоятда: «Бирортангиз тушида ёмон кўрадиган нарсасини кўрса, чап томонига уч марта суфлаб, шайтондан уч марта Аллоҳдан паноҳ сўрасин-да, ётган томонидан бошқа ёнбошига ўгирилиб олсин», деб айтилган.
856 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُم الرُّؤْيَا يَكْرَهُهَا فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ ثَلَاثاً، وَلْيَسْتَعِذْ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ ثَلَاثاً، وَلْيَتَحَوَّلْ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2262].
857. Абуласқаъ Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз отасидан бошқа одамни отам, деб даъво қилиши ёки кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деб даъво қилиши ёхуд Аллоҳнинг Расулига – соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зот айтмаган гапни нисбат бериши энг улкан уйдирмалардандир», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Одатда киши тушида кўрган нарсасини кўзи билан кўргандек ҳис этгани учун бу ерда тушда кўриш кўзи билан кўриш, деб ифода этилмоқда. Ёлғон туш айтишнинг бошқа ёлғон гаплардан кўра гуноҳи оғирлигининг сабаби шундаки, раҳмоний тушдаги хабар Аллоҳ томонидан бўлади. Шунинг учун ҳам тушни пайғамбарликнинг бир бўлаги дейилган. Бинобарин, ёлғон туш айтган киши бевосита Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ҳисобланади.
Кўрмаган тушини кўрдим деб, тўқима туш айтиш шариъатимизда ёлғончилик яъни, гуноҳ саналади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисни айтдилар:
Бу мавзуда йўл қўйиладиган хатолар шуки, баъзилар шариатга зид нарсани тушида кўриб, амал қилиб юради. Баъзилар тонггача туш кўриб, кечгача уни одамларга айтиш, ё таъбирини излаш, ё сўраш билан кунни кеч қилади. Туш таъбири ёзилган китобларни излайди. Ваҳоланки, бундай китобларнинг аксарияти асоссиз, тўқима гаплардан иборат бўлади.
Аслида, туш ҳақидаги динимиз кўрсатмаларига амал қилиб, Ислом асослари, ҳалол-ҳаром, фарзу вожиб, суннатларни ўрганиш, амал қилиш бурчимиз, вазифамиз бўлади. Инсон туш кўргани учун савоб ҳам, гуноҳ ҳам олмайди, лекин, юқоридаги бурч ва вазифаларини бажармаса, гуноҳкор бўлади, ундан сўралади. Зеро, улуғларимизнинг бир гапи бор: “Ўнгингда Аллоҳдан қўрқ, тушингдаги нарсадан қўрқма!”. Валлоҳу аълам.
857 - وَعَنْ أَبِي الأَسْقَعِ وَاثِلَةِ بْنِ الأَسْقَعِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ مِنْ أَعْظَم ِالفِرَى أَنْ يَدَّعِيَ الرَّجُلُ إِلَى غَيْرِ أَبِيْهِ، أَوْ يُرِيَ عَيْنَهُ مَالَمْ تَرَ، أَوْ يَقُولَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَا لَمْ يَقُلْ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3509].
Саломлашиш китоби
1-боб. Саломлашиш фазилати ҳамда уни оммавийлаштиришга буйруқ
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).
«Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни Ассалому алайкум, денглар)» (Нур сураси, 61-оят).
«Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо сураси, 86-оят).
«(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди. У ҳам «Салом», деди» (Зарият сураси, 24-25-оятлар), деб айтган.
1 - بَابُ فَضْلِ السَّلَامِ، وَالأَمْرِ بِإِفْشَائِهِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا}.
وَقَالَ تَعَالَى: {فَإِذَا دَخَلْتُمْ بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا حُيِّيْتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنٍ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا}.
وَقَالَ تَعَالَى: {هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيفِ إِبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ إِذْ دَخَلُوا عَلَيهِ فَقَالُوا سَلَاماً قَالَ سَلَامٌ}
858. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Қайси Ислом (амали) яхшироқ?» деб сўради. У зот: «Таом беришинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 562-рақамли ҳадис остида келган.
858 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَيُّ الإْسْلَامِ خَيْرٌ؟ قَالَ: «تُطْعِمُ الطَّعَامَ، وَتَقْرَأُ السَّلَامَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 12، م 39 وسبق برقم 562].