40-боб. Ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошларга силаи раҳм қилиш ҳақида
Аллоҳ таоло қуйидагиларни айтади: «Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!» (Нисо сураси, 36-оят)ю
«Ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)» (Нисо сураси, 1-оят).
«Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни, қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар» (Раъд сураси, 21-оят).
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик (яъни, ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир)» (Анкабут сураси, 8-оят).
«Парвардигорингиз ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга доимо яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут – ҳокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)» (Исро сураси, 23–24-оятлар).
«Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур), уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки), «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин». (Луқмон сураси, 14-оят).
40- بَابُ بِرِّ الوَالِدَينِ وَصِلَةِ الأَرْحَامِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَاعْبُدُوا اللهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئاً وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ} الآية.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَوَصَّيْنَا الإِنْسَانَ بِوَالِدَيهِ حُسْناً}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً * إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيماً * وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيراً}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْناً عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ}.
319. Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Аллоҳ учун қайси амал севимлироқ?» деб сўрадим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган бу ҳадисдан ҳам намоз қанчалар улуғ ибодат эканини билдириб турибди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга маҳбуб амаллар ичида биринчи галда намозни зикр қилишлари ҳам бунга ёрқин далилдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳга маҳбуб ишлар бир-биридан афзал бўлиши.
2. Ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амал экани.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ўзига мувофиқ жавоб берганлар. Қолаверса, вақт ҳам эътиборга олинган. Мисол учун баъзи вақтларда рўза энг афзал амал саналган бўлса, баъзи вақтларга келиб давр талаби билан садақа энг афзал амалга айланиб қолган.
3. Ота-онага яхшилик қилиш намоздан кейинги энг афзал амал экани.
4. Бир вақтнинг ўзида бир неча савол сўраш мумкинлиги.
5. Ниҳоят, саволни кўпайтириб ҳам юбормаслик кераклиги.
Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу яна сўрасалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб беришга тайёр эканларини билиб туриб ҳам саволни кўпайтирмаганлар.
Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалларни қилиб, унинг розилигига эришмоқчи бўлсак, аввало, намозимизни вақтида ўқийлик, ота-онамизга яхшилик қилайлик, доимо энг афзал ишларни адо этиш пайидан бўлайлик.
319 - عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ تَعَالَى؟ قَالَ: «الصَّلَاةُ عَلَى وَقْتِهَا» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «بِرُّ الْوَالِدَيْنِ» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيْلِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 527، م 85].
320. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзанд отанинг ҳақини ўтай олмайди. Аммо уни қул ҳолида топиб, сотиб олиб, озод қилсагина мустасно», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ота-онага яхшилик қилиш, чиройли муомала қилиш, улар билан доим алоқада бўлиш, алоқани узмаслик, уларга тавозели бўлиш, яхши ишларда уларга осий бўлмаслик уларнинг фарзанд устидаги ҳақларидандир.
Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга... яхшилик қилингиз!» (Нисо сураси, 36-оят).
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик (яъни ота-она ҳоҳ яхши, ҳоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтурсиз, бас (ана ўша кунда) Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман» (Анкабут сураси, 8-оят).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, мен сиз билан ҳижратга байъатлашиш учун келдим. Лекин ота-онамни йиғлаган ҳолда қолдирдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар ҳузурига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин», дедилар. (Насаий ривояти).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтади: Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Мен сизга ҳижрат ва жиҳод қилишга байъат бериш учун келдим, Аллоҳдан ажр истайман», деди. «Ота-онангдан бирорталари ҳаётми?», деб сўрадилар. «Ҳа, иккалови ҳам ҳаётлар», деб жавоб берди. «Аллоҳдан ажр истайсанми?», дедилар. «Ҳа», деди. «Ота-онанг олдига қайтиб, уларга гўзал муомалада бўл», деб буюрдилар (Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин!», дедилар. «Ким ё Расулуллоҳ?» деб сўралди. «Ким ота-онасидан бирини ёки ҳар иккаласини кексайган пайтларида топса-ю, (уларни рози қилмагани сабабли) жаннатга кирмаса», дедилар (Муслим ривояти).
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилиб айтдилар: «Жибрийл келиб: «Эй Муҳаммад, ким ота-онасидан бирини топган бўлса-ю, (уларни рози қилмасдан) дўзахга кирган бўлса, Аллоҳ уни узоқ қилсин, «омийн» денг» деган эди, «омийн» дедим (Табароний ривояти).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Парвардигорнинг розилиги отанинг розилигидадир, Парвардигорнинг ғазаби отанинг ғазабидадир» (Термизий ва бошқалар ривояти).
Бир ривоятда: «Парвардигор таборака ва таолонинг розилиги ота-онанинг розилигида, Аллоҳ таборака ва таолонинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир» (Баззор ривояти).
Ота-онага яхшилик қилиш – Аллоҳ таолога восита қилинадиган улуғ амаллардандир.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Уч киши йўлда боратуриб, ёмғир остида қолишди ва тоғ устидаги бир ғорга киришди. Шунда тоғдан бир катта харсанг думалаб тушиб, ғор оғзини тўсиб қўйди. Улар бир-бирларига: Сизларни бу харсангдан солиҳ амалларингизни восита қилиб Аллоҳга дуо қилишингизгина қутқариши мумкин, дейишди. Улардан бирлари деди: «Эй Аллоҳим, менинг кекса ота-онам бор эди. Мен ҳар куни кечқурун аввал ота-онамга сут соғиб ичирар, сўнг бола-чақамга берардим. Бир куни бир иш билан ушланиб қолиб, кеч келсам ота-онам ухлаб қолган эканлар. Уларга сутларини соғиб олиб кирсам ухлашаётган экан. Уларни уйғотишни истамадим, болаларим оёқларимга ёпишиб йиғлашарди. Улардан аввал бола-чақамга сут беришни ҳоҳламадим-да, қўлимда коса билан то тонг отгунча уларнинг уйғонишларини кутиб турдим. Улар уйғонгач сутларини ичдилар. Эй Аллоҳим, шу ишни Сенинг Юзингни истаб қилган бўлсам, биздан бу харсангни очгайсан.» Шунда харсанг улар чиқиб кетиша олмайдиган даражада бир оз очилди...» (Муттафақун алайҳ).
Отага нисбатан риоя қилиниши лозим бўлган одоблар
Урвадан ривоят қилинади: Абу Ҳурайра икки кишини кўриб, бирларидан: «Бу киши сенга ким бўлади?» деб сўради. У: «Отам», деди. Шунда Абу Ҳурайра: «Уни номини атаб чақирма, олдига тушиб юрма ва ундан аввал ўтирма!», деди (Имом Бухорийнинг «Адабул-муфрад» даги ривояти).
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бирон киши мажлисда ота-бола ўртасига ўтирмасин» (Табароний ривояти).
Отасининг вафотидан кейин унинг ҳаққига дуо қилиши, унинг номидан садақалар қилиши, отасининг ёру дўстлари билан борди-келди қилиши, уларни иззат-икром қилиши фарзанднинг отага нисбатан яхшиликларидан ҳисобланади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Киши отасининг вафотидан кейин унинг дўсту ёрлари билан борди-келди қилиши унга қилган энг катта яхшилиги бўлади» (Муслим, Термизий, Абу Довуд, Аҳмад ривоятлари).
Абу Бурдадан ривоят қилинади: Мадинага келганимда Абдуллоҳ ибн Умар ҳузуримга келди ва: «Нега олдингизга келганимни биласизми?» деб сўради. Мен: «Йўқ» деб жавоб бердим. У деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким қабрда ётган отаси билан силайи раҳм қилишни истаса, отаси ўтганидан сўнг унинг биродарлари билан алоқа қилсин» деганларини эшитганман. Менинг отам Умар розияллоҳу анҳу сизнинг отангиз билан биродар эдилар. Мен ўша алоқани тиклашни истадим» (Ибн Ҳиббон ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Отангнинг дўсти билан алоқа қилишинг яхшиликдандир» (Табароний «Авсат»да ривоят қилган).
Абу Усайддан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида эдим, Бану Саламалик бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, ота-онам ўтиб кетишган, ортларидан уларга бирон яхшилик қила оламанми?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, уларга салот (дуо) йўллайсан, ҳақларига истиғфор айтасан, қилган аҳдларини ижро қиласан, дўстларини иззат-икром қиласан, қариндошлари билан алоқа қиласан» дедилар. Ҳалиги одам: «Нақадар кўп ва нақадар яхши!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шуларга амал қил» дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти, Ҳоким саҳиҳ санаган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Вафотидан сўнг маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у: «Эй Роббим! Бунинг сабаби нима?» деб сўрайди. «Фарзандинг сенга истиғфор айтди» дейилади (Имом Бухорийнинг «адабeл-муфрад»даги ривояти).
Ота ўз фарзандидан бошқа бировлар ҳақли бўлмаган нарсаларга ҳам ҳақли бўлади, фарзанд ва унинг қўлидаги бор мол-мулки отаники ҳисобланади... Ота-онасининг хизматини қилган кишининг фазли.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Берган ҳадя ё совғасини қайтариб олиш ҳеч кимга ҳалол бўлмайди, фақат ота фарзандига берган нарсасини қайтариб олса жоиз. Ҳадя бериб кейин қайтариб оладиган одамнинг мисоли еб тўйганидан сўнг қусадиган, кейин ўша қусуғини яна қайтиб ейдиган итга ўхшайди» (Аҳмад ва «Сунан» соҳиблари ривоят қилганлар).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кишининг энг покиза емиши касби ортидан топган (ризқ)идир. Фарзанди ҳам кишининг касбидандир» (Ибн Можа, Насоий ривоятлари).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кишининг фарзанди унинг касбидан, энг покиза касбидан. Ўз молларингиздан еяверингиз» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 3014).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-давлатим ва бола-чақам бор. Отамнинг ҳам молимга эҳтиёжи бор» деган эди, «Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир. Фарзандларингиз энг покиза касбларингиздан. Шундай экан, фарзандларингизнинг касбидан еяверингиз» дедилар (Ибн Можа, Абу Довуд ривоятлари).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Фарзандларингиз Аллоҳнинг сизларга ҳадясидир, «У Ўзи хоҳлаган кишига қизлар ҳадя этади ва Ўзи хоҳлаган кишига ўғиллар ҳадя этади» (Шўро сураси, 49-оят), улар ҳам, уларнинг моллари ҳам агар эҳтиёжингиз бўлса сизларникидир» (Ҳоким ва бошқалар ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким ота-онаси учун саъй-ҳаракат қилса, у Аллоҳ йўлида. Ким бола-чақаси учун саъй-ҳаракат қилса, у ҳам Аллоҳ йўлида. Ким ўз нафси учун уни пок сақлаш мақсадида саъй-ҳаракат қилса, у ҳам Аллоҳ йўлида. Ким мол-дунё кўпайтириш учун саъй-ҳаракат қилса, у шайтон йўлида». Бир ривоятда: «тоғут йўлида». (Баззор, Табароний, Байҳақий ривоятлари).
Куфр ва ширк устида бўлган ота-онага яхшилик қилиш
Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида онам мушрика ҳолида меникига келди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Онам (бирон нарса берармикин деган) илинжда кепти, мен у билан алоқа қилаверайми?», деб сўрадим. «Ҳа, онанг билан алоқа қилавер», деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Нифоқнинг боши бўлмиш Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бир дарахт соясида ўтирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёнидан ўтиб кетдилар, у: «Абу Кабшанинг ўғли бизга чангитиб кетди» деди. Шунда унинг ўғли Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сизни иззат-икром қилган ва сизга Китоб туширган Зотга қасамки, агар сиз истасангиз унинг калласини олиб келаман» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, аксинча, отангга яхшилик қил ва унга чиройли муомалада бўл» дедилар (Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти).
320 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَجْزِي وَلَدٌ وَالِداً، إِلَّا أَنْ يَجِدَهُ مَمْلُوكاً، فَيَشْتَرِيَهُ، فَيَعْتِقَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [1510].
321. У кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қариндош-уруғчилик алоқаларини тикласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
321 - وَعَنْهُ أَيْضاً رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَومِ الآخِرِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ، فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 6138، م 47].
322. У кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла барча махлуқотларни яратди. Уларни яратиб бўлгач, раҳм туриб, «Бу – қариндошлик риштасини узишдан паноҳ сўровчининг мақоми», деди. У Зот: «Ҳа. Сени узганни узишимга, сени боғлаганни боғлашимга рози бўласанми?» деди. «Албатта!» деди. У Зот: «Ўша сенга бўлсин!» деди».
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хоҳласангиз, «Эҳтимол, юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қардошлик ришталарингизни узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди, кўзларини кўр қилди. Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Ёки қалбларнинг қулфлари борми?» оятини[1] ўқинглар», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Имом Бухорийнинг ривоятида қуйидагича келтирилган: «Аллоҳ таоло қариндошлик риштасига: «Ким сенга етишса, Мен ҳам етишаман. Ким сендан алоқани узса, Мен ҳам алоқани узаман», деб айтди».
Шарҳ: Аллоҳ таоло Ўзининг холиқлик сифати ила барча махлуқотларни яратган чоғдаёқ раҳм дарҳол ўрнидан туриб, қариндошлик алоқалари кесилишидан паноҳ сўраган экан. Ана шунда Аллоҳ таоло қариндошлик алоқасини боғлаганлар билан алоқа боғлашни ва уни кесганлардан алоқасини кесишни ваъда қилиб, уни рози этган экан.
Аллоҳ таолонинг ваъдаси ҳақ эканига заррача шубҳа йўқ. Шундай экан, ҳар бир мўмин-мусулмон банда қариндошлик алоқасини яхшилаб боғлаб боришга ҳаракат қилиши лозим.
Тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло раҳмга: «Қариндош-уруғчилик алоқаларини яхши олиб борганга яхши бўлишим, уларни узганга раҳматимни узиб қўйишимни хоҳлайсанми?» деди.
Шунда раҳм: «Ҳа, ё Роббим», деди.
Аллоҳ таоло: «Ундай бўлса, сенга тилаганингни бажо келтирдим», деди.
Қариндошлик алоқасини узганлардан Аллоҳ таоло ҳам алоқасини узади, қариндошлик алоқаларини боғлаб турганлар билан Аллоҳ таоло Ўз алоқасини бардавом қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Агар мана шу маънони билмоқчи бўлсаларингиз, қуйидаги оятни ўқинглар», деб туриб, Муҳаммад сурасидан 22-23-оятларни ўқидилар:
«Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида бузғунчилик қилиб, қариндошлик ришталарингизни узарсиз?!»
Бу оятда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятга қайтишдан келадиган бу дунёдаги зарарлар эслатилмоқда.
Аввало, ер юзида бузғунчилик содир бўлади. Чунки иймонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан.
Шу билан бирга, иймондан қайтганлар ўз қариндош-уруғлари, ёру дўстларидан қардошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади.
Аммо иймондан юз ўгиришнинг зарарлари бу билан тугаб қолмайди, балки асосий зарари ҳали олдинда:
«Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, ўзларини кар қилди ва кўзларини кўр қилди».
Аллоҳ таолонинг лаънатлаши Ўз раҳматидан ва ҳидоятидан узоқ қилиши билан бўлади. Кўр ва кар қилиши ҳам ҳиссий эмас, балки маънавий бўлади. Кўзи соғ-саломат ишлаб туради, лекин кўрган нарсаларидан ўзига ибрат олмайди. Қулоғи ҳам соғ-саломат бўлади, лекин ўзи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди.
Демак, бу оғир мусибат экан. Ким қариндошлик алоқасини узган бўлса, мана шу оятга биноан, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрар экан. Бу дунёда кар-кўр бўлиб, агар кўзи юмилиб, қулоғи эшитмай қолмаган бўлса ҳам, ҳақиқатни эшитмайдиган, кўрмайдиган, тушунмайдиган бўлиб, ёмон оқибатда ўтар экан. Ёки Аллоҳ таоло уни қиёматда ана шундай аянчли ҳолатга солиб қўяр экан. Ўзи асрасин.
Бас, шундай экан, ҳар бир мўмин, ҳар бир мусулмон силаи раҳм қилиши, қариндош-уруғлар билан алоқаларини яхшилаши, уларга яхшилик қилиш, холидан хабар олиш маъносида қўлидан келган барча нарсани қилиб бориши ва қариндошлик алоқаларини узиш тўғрисида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаслиги керак.
322 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى خَلَقَ الخَلْقَ، حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْهُمْ قَامَتِ الرَّحِمُ، فَقَالَتْ: هَذَا مُقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنَ الْقَطِيعَةِ، قَالَ: نَعَمْ أَمَا تَرْضَينَ أَنْ أَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ، وَأَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ؟ قَالَتْ: بَلَى، قَالَ فَذَلِكَ لَكِ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: اقْرَؤُوا إِنْ شِئْتُمْ: {فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِنْ تَوَلَّيتُمْ أَنْ تُفْسِدُوا فِي الأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ * أُولَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ} [محمد: 22، 23]. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ لِلْبُخَارِيِّ: فَقَالَ اللهُ تَعَالَى: «مَنْ وَصَلَكِ، وَصَلْتُهُ، وَمَنْ قَطَعَكِ قَطَعْتُهُ». [5988].
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менинг чиройли муомала қилишим учун инсонларнинг қайси бири ҳақлироқ?» деганида, у зот: «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Отанг», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Бошқа бир ривоятда: «Эй Аллоҳнинг расули, чиройли муомала қилиш учун ким ҳақлироқ?» дейилганда, у зот айтганлар: «Онанг, сўнгра онанг, сўнгра онанг, сўнгра отанг, сўнгра яқин-яқинларинг ҳақлидир», дейилган.
Шарҳ: Чунки, она ҳомиласини тўққиз ой кўтариб юради, сўнг уни дунёга келтиради, шундан сўнг боласи то ўзи овқат ейдиган, ичимлик ичадиган, ўзи ҳожатга борадиган бўлгунича қараб, тарбия қилади. Ана шундай машаққатли ҳолатларни бошидан ўтказгани учун ҳам ҳадисда уч марта онангга дейиляпти.
Ибн Баттол айтади: “Она уч нарсада отадан фарқланиб, афзал туради: болани қорнида кўтариш қийинчилиги, тўлғоқ азоби ва эмизиш машаққати.
Онанинг отадан олдин қўйилишида катта ҳикмат бор. Она ўзини боқадиган, яхшилик ва парвариш қиладиган кишига муҳтождир. Чунки у заифа, касби йўқ, эътибор ва раҳм-шафқатга муҳтождир.
Машаққатли лаҳзаларда, иши осонлашишини, машаққати аришини дуо қилиб сўраб, ёнида турадиган инсон — онадир.
Бемор бўлиб турганида, Аллоҳдан шифо сўраб, унга дори ичириб, пешонани силаб, ёнида турадиган инсон — онадир.
Йиғлаётганида, кўз ёшларини артиб, «Нега йиғлаяпсан, болам?» деб ёнида турадиган инсон — онадир.
Иши орқага кетиб, у учун жонини «фидо» қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнида турадиган инсон — онадир.
Хурсанд бўлганида, шодлигидан севиниб, юзида табассум билан ёнида турадиган инсон — онадир.
Қўполлик билан хафа қилса ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим» дея бағрига босадиган инсон ҳам — онадир.
Дуо қилаётганда, баъзан ўзларини дуо қилишни унутсалар-да, аммо уни, синглисини, укаларини, набираларини дуо қилишни унутмайдиган инсон — онадир!
Бир олим айтган:
«Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмаслигини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади».
Арабларда: “Ҳар бир буюк шахс ортида она бор”, деган мақол бор. Дарҳақиқат, она шундай зотки, фарзандига бор бисотини нисор айлайди. Бутун борлиғи билан меҳр кўрсатади, мурувват қилади. Шу боис у энг мўътабар зотдир.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтади: «Бир аёл: “Ё Расулуллоҳ, ўғлимга қорним жой, бағрим бошпана, кўкрагим эса суғорадиган меш бўлган эди. Энди отаси уни тортиб олмоқчи”, деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Модомики, никоҳланмас – бошқа эрга тегмас экансан, сен унга ҳақлироқсан”, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хола она мақомидадир», деганлар (Имом Бухорий ривояти). Яъни, холага ҳам яхшилик, хайр-эҳсон, ҳурмат кўрсатиш лозим.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо елкасига онасини кўтариб Каъбани тавоф қилдираётган кишини кўрди. У киши: “Эй Ибн Умар, мен онамнинг ҳақини адо қила олдимми?” деб сўраган эди, у зот: “Бир тўлғоғи ҳақини ҳам адо эта олмадинг. Бироқ яхши иш қилдинг. Аллоҳ сенинг озгина яхшигилингга кўп савоблар адо этур”, деди.
323 - وَعَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَنْ أَحَقُّ النَّاسِ بِحُسْنِ صَحَابَتي؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمُّكَ» قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أَبُوكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5971، م 2548].
وَفِي رِوَايَةٍ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَنْ أَحَقُّ النَّاسِ بِحُسْنِ الصُّحْبةِ؟ قَالَ: «أُمُّكَ، ثُمَّ أُمُّكَ، ثُمَّ أُمُّكَ، ثُمَّ أَبَاكَ، ثُمَّ أَدْنَاكَ أَدْنَاكَ». [م 2548/2].
«الصَّحَابَةُ»: بِمَعْنَى الصُّحْبَةِ، وَقَولُهُ: «ثُمَّ أَبَاكَ» هَكَذَا هُوَ مَنْصُوبٌ بِفِعْلٍ مَحْذُوفٍ؛ أَيْ: ثُمَّ بِرَّ أَبَاكَ، وَفِي رِوَايَةٍ: «ثُمَّ أَبُوكَ» وَهَذَا وَاضِحٌ.
324. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота-онаси ёки улардан бири кексайганда жаннатга кириб олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин!» дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: “Бурни ерга ишқалсин”, деб таржима қилинган бирикма “хор бўлсин, юзтубан бўлсин” деган маънода ишлатилади.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўлса туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани.
Ота-онага яхшилик қилишнинг дуёдаги фойдалари:
1. Ота-онасига яхшилик қилган одам Роббини рози қилган бўлади.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир», дедилар» (Табароний ва Баззор ривоят қилишган).
2. Ота-онасига яхшилик қилган одамнинг Увас Қарний каби дуоси мустажоб бўлади.
Усайр ибн Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда жумладан Умар роҳияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитган экан: «Сизларга Яман аҳлининг мадад кучлари ичида Увайс ибн Омир келади. У Муроддан, кейин Қорандандир. Унда песлик бор эди. Ундан тузалган-у, фақат бир дирҳамча жой қолган. Унинг волидаси бор. У унга яхшилик қилади. Агар у Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини бажо қилади. Агар ундан сенга истиғфор айтишини сўрай олсанг, шундай қил» (Муслим ривоят қилган).
3. Ота-онасига яхшилик қилган одамнинг умри ва ризқига барака берилади.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни умрининг узайииши, ризқининг кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин», дедилар» (имом Аҳмад ривоят қилган).
4. Ота-онасига яхшилик қилган одамнинг фарзандлари ҳам унга яхшилик қилишади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади», дедилар» (Табароний ривоят қилган).
5. Ота-онасига яхшилик қилиш гуноҳларга каффорот бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилиб қўйдим. Энди мен учун тавба борми?» деди. «Онанг борми?» дедилар. «Йўқ» деди. «Холанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар» (Термизий ривоят қилган).
Ота-онага яхшилик қилишнинг охиратдаги фойдалари:
1. Ота-онасига яхшилик қилган одамга мужоҳиднинг, ҳаж ва умра қилган кишининг ажр-савоби берилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Жиҳод қилгим келяпти, лекин қодир эмасман», деди. «Ота-онангнинг бирорталари борми?», дедилар. «Онам (бор)», деди. «Унинг ҳаққида Аллоҳдан қўрққин. Агар шундай қилсанг, сен ҳам ҳаж қилувчи, ҳам умра қилувчи, ҳам мужоҳид бўласан», дедилар» (Байҳақий ривоят қилган).
2. Ота-онасига яхшилик қилган одам жаннатда анбиёлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади.
Амр ибн Мурра Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик тутдилар» (Аҳмад ва Табароний ривоят қилишган).
3. Ота-онасига яхшилик қилган одам ота-онасининг жаннатдаги мартабалари кўтарилишига сабабчи бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ банданинг даражасини кўтаради. Шунда у: «Роббим, бу даража менга қаердан берилди?» дейди. У Зот: «Фарзандингнинг сенга қилган дуоси сабабидан», дейди» (Байҳақий ривоят қилган).
324 – وَعَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَغِمَ أَنْفُ، ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ، ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ مَنْ أَدْرَكَ أَبَوَيْهِ عِنْدَ الْكِبَرِ؛ أَحَدَهُمَا أَوْ كِلَيْهِمَا، فَلَمْ يَدْخُلِ الجَنَّةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2551].
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қилавераман, улар эса мендан узаверишади. Мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қилишади. Мен уларга ҳалимлик қилсам, улар менга жоҳиллик қилишади», деди. Шунда у зот: «Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, уларга қайноқ кул едиргандек бўласан. Модомики сен шундай давом этар экансан, Аллоҳдан уларга қарши ёрдам сендан узилмайди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: «Қайноқ кул едириш» деган ибора «сен уларга берган нарса уларнинг ичини куйдиради» деган маънони билдиради, чунки ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтарилса, ёмонлик қилганлар олов егандек бўлади.
Абдуллоҳ бин Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Силаи раҳм қилиниб турганда, унга жавобан силаи раҳм қилиш силаи раҳм эмас. Балки, хақиқий силаи раҳм, узилганда қайта тиклашдир” дедилар.
Яъни: нима бўлишидан қатъий назар, алоқани биринчи тиклаган одам – хақиқий силаи раҳмни боғлаган бўлади.
Энди, бир инсон шу ҳадисга мувофиқ узилган алоқани тиклайман деб биринчи бўлиб ҳаракат қилса ва уни нариги тараф рад этса нима бўлади?
Юқоридаги ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек бўлади: «Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, уларга қайноқ кул едиргандек бўласан. Модомики сен шундай давом этар экансан, Аллоҳдан уларга қарши ёрдам (берувчи фаришта) сендан узилмайди».
Демак, силаи раҳм яхшиликка яхшилик билан, борди-келдига борди келди билан жавоб қайтариш эмас, балки, ёмонлик кўрилса ҳам, жафо кўрилса ҳам қариндошларга яхшилик қилиш, эътиборсизлик қилаётган қариндошга ҳам эътибор ва таважжуҳ билан бўлар экан.
Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи деб мукофотлагувчини айтилмайди. Яъни бир қариндоши қайсидир яхшилиги учун яхшилик билан жавоб қайтариш, ёки меҳмонга чақиргани учун меҳмонга чақириш бу силаи раҳм эмас, балки, мукофотлаш, яхшилигини қатариш бўлади. Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи инсон, гарчи қариндоши у билан алоқани узса ҳам силаи раҳм қилади.
325 – وَعَنْهُ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ لِي قَرَابَةً أَصِلُهُمْ وَيَقْطَعُونِي، وَأُحْسِنُ إِلَيْهِمْ وَيُسِيئُونَ إِليَّ، وَأَحْلُمُ عَنْهُمْ وَيَجْهَلُونَ عَلَيَّ، فَقَالَ: «لَئِنْ كُنْتَ كَمَا قُلْتَ، فَكَأَنَّمَا تُسِفُّهُمُ الْمَلَّ، وَلَا يَزَالُ مَعَكَ مِنَ اللهِ ظَهِيرٌ عَلَيْهِمْ مَا دُمْتَ عَلَى ذَلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2558].
وَ«تَسِفُّهُمْ» بِضَمِّ التَّاءِ وَكَسْرِ السِّينِ الْمُهْمَلَةِ وَتَشْدِيدِ الفَاءِ، وَ«الْمَلُّ» بِفَتْحِ الْمِيمِ، وَتَشْدِيدِ اللَّامِ، وَهُوَ: الرَّمَادُ الحَارُّ: أَيْ كَأَنَّمَا تُطْعِمُهُمْ الرَّمَادَ الحَارَّ، وَهُوَ تَشْبِيهٌ لِمَا يَلْحَقُهُمْ مِنَ الإِثْمِ بِمَا يَلْحَقُ آكِلَ الرَّمَادِ الحَارِّ، وَهُوَ تَشْبِيهٌ لِمَا يَلْحَقُهُمْ مِنَ الإثْمِ بِمَا يَلْحَقُ آكِلُ الرَّمَادِ الحَارِّ مِنَ الأَلَمِ، وَلَا شَيءَ عَلَى هَذَا الْمُحْسِنِ إِلَيْهِمْ، لَكِنْ يَنَالهُمْ إِثْمٌ عَظِيمٌ بَتَقْصِيرِهِمْ فِي حَقِّهِ، وَإِدْخَالِهِمُ الأَذَى عَلَيْهِ، وَاللهُ أَعْلَمُ.
326. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқида кенглик қилиб берилиши ёки ажали кечга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: “Силаи раҳм” калимасини она тилимизга сўзма-сўз ўгирадиган бўлсак, “раҳмни боғлаш” деган маъно келиб чиқади. Раҳм эса қариндош дегани, она бачадонини ҳам араблар “раҳм” дейдилар. Демак, силаи раҳм деганда қариндош-уруғлар билан яхши алоқада бўлиш, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, ҳамда уларни моддий ва маънавий жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш ва ҳоказолар тушунилади.
Шубҳасизки, динимиз Исломда силаи раҳмга ниҳоят даражада қаттиқ эътибор қилинган. Ўнлаб оят ва ҳадисларда бу мавзу эсга олинади. Силаи раҳмнинг фазилати, аҳамияти ва зарурати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларида такрор-такрор уқтирилади. Мўъминларнинг асосий сифатлари баён қилинган оятларда уларнинг қариндош уруғлар билан алоқани боғлашлари ҳақидаги сифатларига алоҳида урғу берилади. Бунинг муқобилида эса бузғунчи бўлган қавмларнинг ёмон сифатлари зикр қилинганда, уларнинг Аллоҳ буюрган ришталарни узишлари ҳақида, яъни силаи раҳм қилмасликлари ҳақида хабар берилади. Албатта, бу бежиз эмас. Динимизнинг силаи раҳмга бу қадар юксак аҳамият қаратиши унинг нечоғли аҳамиятга молик бир иш эканидан далолатдир.
Агар қон-қариндошлик учун атама сифатида танланган ушбу “раҳм” сўзининг зоҳирий шакли, зоҳирий тузилиши ҳақида бироз тафаккур қилсак ҳам, олам-олам маъноларни кашф қиламиз. Эътибор қилинса, бу сўзнинг ўзаги меҳр-шафқат, мурувватни англатувчи “раҳм” сўзи билан битта. Шунинг ўзи оқил одамга кўп нарсаларни ўргатади. Энди, ушбу сўз Аллоҳнинг чексиз даражада раҳм-шафқатли эканини билдирувчи “Раҳмон” сифати билан ҳам ўзакдош эканини билсак, унда қалбимизга нелар келаркин, “силаи раҳм”нинг луғатларда ёзилмаган яна қандай чуқур маънолари, латиф ишоротлари илҳом осмонидан қалбимизга шудринг мисол инаркин... қариндош-уруғчилик ришталарини боғлашнинг нақадар буюк аҳамияти ва заруратини ҳис қилармикинмиз, ажабо!..
Фикримизнинг ёрқин далили бўлган мана бу ҳадиси қудсийни эшитиб, тадаббур қилсак:
Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитади: “Аллоҳ азза ва жалла айтади: Мен Раҳмондирман. Мен “раҳм”ни яратдим. Ва унга ўз исмимдан исм ясадим. Бас, кимки, раҳмни боғласа, уни боғлайман (яъни уни яхшиликка боғлайман, қилган хайрли амали учун мукофотлайман). Кимки, раҳмни узса, уни кесиб ташлайман!”.
(Имом Бухорийнинг “ал-Адаб ал-муфрад” китобидан).
Боя айтганимиздек, “раҳм” бу –қариндошлар дегани. Силаи раҳм жамиятимиз гуллаб-яшнашининг энг биринчи ва энг муҳим омилларидандир. Агар ҳамма ўз қариндош-уруғлари билан чиройли алоқада бўлса, борди-келди қилса, давлатманд кишилар ўзларининг қўллари қисқароқ бўлган қариндош-уруғларига меҳрли-мурувватли бўлсалар, ҳолларидан хабардор бўлиб турсалар, оғирларини енгил қилсалар, бу қандай саодат! Қандай бахт!
Демак, қариндошлар билан гўзал муомалада алоқани ушлаб туришлик, умр узайишининг, ризқ мўл бўлишининг сабабчиларидан экан. Умри узайишини хоҳлаган одам, қариндошларига яхшилик қилсин, ризқи кенг бўлишини, топган-тутганига барака киришини истаган одам қариндошлари билан борди-келди қилсин!..
Бугунги кунимизда қариндош-уруғлар билан алоқада бўлиб туришнинг минг бир хил йўллари, минг бир хил воситалари мавжуд. Авваллари одамлар узоқроқда яшайдиган биронта қариндошиникига бориш учун от-араваларда соатлаб, балки, кунлаб юрган бўлсалар, ҳозир алҳамду лиллаҳ шаҳарни у четидан бу четига машинада ғир этиб, саноқли дақиқаларда етиб олиш мумкин. Бугун қариндошлар билан алоқа қилмаслик учун биронта ҳам баҳона қолмаган. Ҳеч бўлмаганда автобус, метро ва ҳоказо каби умумий нақлиёт воситаларига миниб бўлса ҳам узоқни яқин қилиш мумкин. Эътибор беринг-а,.. Кимки, Аллоҳга ва охират кунига мўъмин бўлса, бас, қариндошлари билан алоқа қилсин!..
Мўъмин одам бу гапни қулоғи орқали бутун вужудига қуйиб олиши керак!.. Мўъмин киши бу амрга итоат қилиши лозим!..
Эҳтимол, баъзилар иқтисодий турмушнинг бугунги ҳолатига асосланган тизими талаб қилувчи доимий иш билан машғул бўлиб, доимий ҳаракатда бўлаётганларини, яна “ўзинг учун ўл етим” деганга ўхшаш мақол ва ҳаказоларни рўкач қилиб, “вақт йўқ, ҳозир ҳамма ўзи билан ўзи овора-ку, бировдан гина қиладиган пайтми” каби важ-корсонларлар билан ўзларига узр топишга ҳаракат қиларлар. Шуни унунтмайликки, бу нарсалар қариндош-уруғларни ташлаб қўйишга, уларнинг ҳолларидан хабар олмасликка асло сабаб ёки баҳона бўлолмайди. Қиёмат кунида бу гаплар унга ҳужжат бўлолмайди...
Ҳар қандай иши кўп, ўта банд, замонавий ибора билан айтганда мана мен деган тожир ва ишбилармон киши ҳам агар виждони уйғоқ бўлса, силаи раҳмни узган одамнинг дунёю охиратдаги улкан жазоси ҳақида билса, албатта вақти-вақти билан ўзига яқин одамларни ҳолидан хабар олишга вақт топади. Шунча вақтини ақл билан тақсимлаганда, бу нарса учун ҳам вақт топади иншоаллоҳ...
Ҳеч бўлмаганда, вақт топиб боролмаётган бўлса, телефон орқали ҳол-аҳвол сўраш ҳам силаи раҳмнинг бандларига киради...
Энди, мана бундай савол туғилиши мумкин: “Қариндошларимиз кўп, ўзим эса кўпинча иш билан банд бўламан, уларнинг ҳаммасини ҳар куни кўролмайман, силаи раҳмни қандай адо қила оламан”?..
Жавоб шуки, бу нарсани тартига солиш мумкин. Масалан, бир сафар дам олиш кунида, бир қариндошникига бориб хабар олинади, кейинги сафар бошқасиникига. Ёки беш-олти соат вақт ажратиб, бир куннинг ўзида бир-нечта қариндошларнинг кўнглини овлаш мумкин. Шунингдек, боя айтганимиздек, токи бориб кўришга имкон туғилгунга қадар телефон орқали суҳбатлашиб туриш ҳам силаи раҳмга киради. Имкониятларимизни қўлдан бой бермайлик азизлар... Бу қисқа дунёда савоб амалларимизни кўпайтириб қолайлик...
Ҳайитларда ёши катталарни бориб кўриш, қурбонлик гўштларидан улашиш ҳам силаи раҳм биродарлар!.. Қариндошларни меҳмонга чақириб, яхшилаб икром қилиш ҳам силаи раҳм азизлар...
Энди, силаи раҳм қилмайдиган, қариндошлари ҳолидан хабар олмайдиган кимсалар ҳақида айтилган ваъийдлар, огоҳлантиришлар ҳақида эшитсак...
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, дедилар:
“Жаннатга “қотиъу раҳм” яъни қариндошлари билан узилган киши кирмайди”. (Бухорий ривояти. Саҳиҳ ҳадис).
Абу Бакра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, шундай дейдилар:
“Бирон-бир гуноҳ Аллоҳ таоло унинг соҳиби учун бу дунёни ўзида жазони тезлаштириб, охиратда азоб тайёрлаб қўйиши учун раҳмни узиш ва зулм-зўравонликдан кўра лойиқроқ эмас”. (Бухорий ривояти).
Яъни айтилмоқчики, қариндошлар билан алоқани узиш ва бағй-зулм каби гуноҳлар шундай ёмон гуноҳларки, уларни содир қилган кимсага Аллоҳ таоло бу дунёни ўзида жазони тезлаштиради ва охиратда ҳам ундай кимсага азоб тайёрлаб қўйилади. Гуноҳлар ичида мана шундай: ҳам дунё, ҳам охиратдаги жазони лозим қилишга энг “лойиқ” бўлган гуноҳ бу қариндошлар билан алоқани узиш ва бағй (зулм-зўравонлик, фоҳишабозлик) гуноҳи экан.
Шуни билмоқ лозимки, ота-она, ака-ука, опа-сингил каби қон-қариндошларга яхшилик қилиш силаи раҳмнинг энг аввалги поғонасида туради. Зеро, ота-она ва ака-укалар киши учун энг яқин қариндошлар ҳисобланадилар. Ота-оналарга яхшилик қилиш бир томондан силаи раҳм жиҳатидан, иккинчи томондан эса Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда алоҳида буюрилган бирру-л-волидайн яъни “ота-онага яхшилик қилиш” жиҳатидан матлуб амал ҳисобланади. Гоҳида киши қариндош-уруғларининг айримлари билан қайсидир тушунмовчилик туфайл урушиб қолиши, ўрталарида совуқчилик пайдо бўлиб қолиши мумкин. Лекин, бу ҳолатлар ҳам силаи раҳмни узишга сабаб бўлмаслиги керак. Гарчи қариндошингиз сизни ноҳақ ҳафа қилган бўлса ҳам, борингки, у сиз билан алоқани узган бўлса ҳам сиз узмаслигингиз лозим бўлади.
326 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزقِهِ، وَيُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5986، م 2557/21].
وَمَعْنَى «يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ»: أَيْ: يُؤَخَّرَ لَهُ فِي أَجَلِهِ وَعُمُرِهِ.
«Абу Толҳа Мадинада ансорларнинг хурмоси энг кўпи эди. Молларининг унга энг суюклиси эса Байруҳо бўлиб, у масжиднинг рўпарасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар ва ундаги ширин сувдан ичар эдилар. Ушбу «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганида Абу Толҳа туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига борди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳ табарока ва таоло: «Ўзингиз яхши кўрган нарсадан нафақа қилмагунингизча яхшиликка эриша олмассиз», демоқда. Менинг учун молларимнинг энг суюклиси Байруҳодир. У Аллоҳ учун садақа бўлсин. Аллоҳнинг ҳузурида унинг яхшилигини ва заҳира бўлишини умид қиламан. Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳ сизга кўрсатган жойга ишлатинг!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жуда зўр! Мана шу фойдали молдир! Мана шу фойдали молдир! Мен айтганингни эшитдим. Менга қолса, уни қариндошларингга (садақа) қил», дедилар. Абу Толҳа: «Шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Кейин Абу Толҳа уни қариндошлари ва амакиваччалари ўртасида тақсим қилиб берди».
Муттафақун алайҳ.
Ушбу ҳадис 304-рақамли ҳадис билан бир хил. Унинг шарҳи ҳам 304 рақами остидаги ҳадисда келтирилган.
327 - وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ أَبُو طَلْحَةَ أَكْثَرَ الأَنْصَارِ بِالْمَدِينَةِ مَالًا مِنْ نَخْلٍ، وَكَانَ أَحَبَّ أَمْوَالِهِ إِلَيهِ بَيْرَحَاءُ، وَكَانَتْ مُسْتَقْبِلَةَ الْمَسْجِدِ، وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَدْخُلُهَا، وَيَشْرَبُ مِنْ مَاءٍ فِيهَا طَيِّبٍ، فَلَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ: {لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ} [ آل عمران: 92 ] قَامَ أَبُو طَلْحَةَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ اللهَ تَبَارَك وَتَعَالَى يَقُولُ: {لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ} وَإِنَّ أَحَبَّ مَالِي إِليَّ بَيْرَحَاءُ، وَإِنَّهَا صَدَقَةٌ للهِ تَعَالَى، أَرْجُو بِرَّهَا وَذُخْرَهَا عِنْدَ اللهِ، فَضَعْهَا يَا رَسُولَ اللهِ حَيْثُ أَرَاكَ اللهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَخٍ!! ذَلِكَ مَالٌ رَابِحٌ، ذَلِكَ مَالٌ رَابِحٌ، وَقَدْ سَمِعْتُ مَا قُلْتَ، وَإِنِّي أَرَى أَنْ تَجْعَلَهَا فِي الأَقْرَبِينَ»، فَقَالَ أَبُو طَلْحَةَ: أَفْعَلُ يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَسَمَهَا أَبُو طَلْحَةَ فِي أَقَارِبِهِ وَبَنِي عَمِّهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1461، م 998].
وَسبق بَيَانُ أَلْفَاظِهِ فِي بَابِ «الإِنْفَاقِ مِمَّا يُحِبُّ». [برقم 304].
328. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Сизга ҳижрат ва жиҳодга байъат қиламан», деди. У зот: «Ота-онангдан бирортаси тирикми?» дедилар. «Ҳа, иккиси ҳам», деди. «Аллоҳдан ажр умид қиласанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Унда ота-онангнинг ҳузурига қайтгин-да, уларга гўзал муомалада бўлгин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Бу ҳадисдаги лафз имом Муслимникидир.
Икковларининг бошқа ривоятларида: «Бир киши келиб жиҳод учун изн сўради. У зот: “Ота онанг тирикми?” Дедилар. У киши: «Ҳа», деган эди. У зот: «Сен жидду жаҳд билан хизматларини адо эт», дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадисдан бизга маълум бўладики, бизнинг ҳаёти дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни ҳурмат-иззитини жойига қўйиб, уларга хизмат қилиб дуоларини олишимиз керак экан. Чунки, ота-онанинг хизмати барча эзгу амаллардан, қолаверса, ўзи ўниб ўсган диёридан бошқа жойга мол-дунё ва аҳли-оиласини ташлаб ҳижрат қилишдек, ҳамда мушриклар тамонидан эзилётган мўминларга ёрдам бериш савобидан кўра шарафли амал эканлиги кўриниб турибди.
Саҳобалардан бўлган Молик ибн Робиа ҳикоя қилади:
Кунлардан бир кун биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида эдик, Бани Салама қабиласидан бир киши келди ва
— “Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам вафотларидан кейин уларга қилишим мумкин бўлган бирон яхшилик борми?” — деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳа”, — деб айтдилар: “Улар учун дуо ва истиғфор айтмоқ, васиятларини ўрнига қўймоқ, дўстларига иззат-икром кўрсатмоқ ва қариндошлар билан қариндошлик ришталарини узмаслик”. Кишининг, отаси ўлгандан кейин, унинг дўстлари ва севганларига яхшилик қилиш ҳам отасига яхшилик қилиш жумласидандир. Фарзандда онанинг ҳаққи отага нисбатан икки баробар кўпроқ. Онанинг дуоси тезроқ қабул бўлади. Шу гаплардан кейин, одамлар:
— Нечун, эй, Аллоҳнинг Расули? – деб сўрадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:
— Чунки она, отага қараганда фарзандга яқинроқ. Яқин бўлганнинг дуоси олдинроқ қабул бўлади.
Улар учун дуо қилиш: Уларга ҳаётлиги ва вафот бўлганларида ҳам раҳмат тилашингиз энг буюк яхшилик ва энг тўғри ҳақиқат бўлади.
Улар учун истиғфор сўраш: Аллоҳдан уларнинг гуноҳларини афв этишни сўраб истиғфор айтиш.
Васиятларини ўрнига қўймоқ: Шариатга зид бўлмайдиган васиятларини бажариш.
Ҳар бир инсонга ота-онасига яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Ота-онага яхшилик қилиш ҳеч қачон уларга қарши чиқмаслик, хизматларидан бўйин товламасликдир. Баъзилар ота-онага яхшилик фақат ўзига ёқадиган ишларда ва хоҳишига мувофиқ келган ўринларда деб ҳисоблайди. Ҳақиқатда эса, бундай эмас. Яхшилик фақат яхши амалларда, банданинг ҳавойи хоҳишларига хилоф нарсаларда бўлади. Агар уларнинг ҳавойи майлларига тўғри келадиган нарсада бўлганида эди, у яхшилик деб номланмасди. Аллоҳ таоло бандани ота-онага яхшилик қилиш ва улар ҳурматини жойига қўйишга буюради:
“Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй Раббим! Мени (улар)гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”
Ота-онага оқ бўлишга уларни йиғлатиш, хафа қилиш, узоқ вақт зиёрат қилмаслик, саломатликлари ва моддий ҳолатларига эътибор бермаслик кабилар киради. Шунингдек, болалар Аллоҳга итоат қилмаслиги ва мункар ишларга берилиши ҳам ота-онани ғамга ботиради. Чунки бу ишлар ота-онага ёмон таъсир қилади. Кўпинча фарзандлар яхши мансабларга ва молу дунёга эга бўлганида шундай оқпадарлик қилади.
Ота-она дунёдан ўтганларидан кейин уларнинг ҳақларига раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилиш, уларнинг васиятларини бажариш, шунингдек, улар номидан садақа қилиш ва уларнинг қариндош-уруғлари билан борди-келди қилиш фазилатли ишлардандир. Бир ансорий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам бу дунёдан ўтиб кетганларидан кейин уларга қандай яхшилик қилишим мумкин?”, деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўрт амал бор: уларнинг ҳақларига дуо қилиш ҳамда истиғфор айтиш; аҳдларини бажариш; уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш; ота-онанг яхшилик қиладиган кишилар билан силаи раҳм, яъни қариндошчиликни боғлаш. Мана шу ишлар вафотларидан кейин ҳам уларга қила оладиган яхшиликларингдир”, дедилар.
328 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَقْبَلَ رَجُلٌ إِلَى نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: أُبَايِعُكَ عَلَى الْهِجْرَةِ وَالجِهَادِ؛ أَبتَغِي الأَجْرَ مِنَ اللهِ تَعَالَى، قَالَ: «فَهَلْ مِنْ وَالِدَيْكَ أَحَدٌ حَيٌّ؟» قَالَ: نَعَمْ، بَلْ كِلاَهُمَا قَالَ: «فَتَبْتَغِي الأَجْرَ مِنَ اللهِ تَعَالَى؟» قَالَ: نَعَمْ. قَالَ: «فَارْجِعْ إِلَى وَالِدَيْكَ، فَأَحْسِنْ صُحْبتَهُمَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ مُسْلِمٍ [م 2549/6].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُمَا: جَاءَ رَجُلٌ فَاسْتَأْذَنَهُ في الجِهَادِ فَقَالَ: «أَحَيٌّ والِدَاكَ»؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَفِيهِمَا فَجَاهِدْ». [خ 3004، م 2549].
329. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Силаи раҳм қилувчи – бу мукофотловчи эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: «Мукофотловчи» дегани бу ерда қилганига яраша жавоб қайтарувчи, саломга яраша алик оладиган деганидир, яъни яхшилик қилган қариндошига яхшилигига яраша жавоб қайтариб, борди‑келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши силаи раҳм қилувчи одам ҳисобланмайди.
Қариндоши ёмонлик қилса ҳам, силаи раҳм қилаверган одам ҳақиқий силаи раҳм қилувчи бўлади. Бу ерда жуда катта гап бор. Ҳозирги кунда қариндошлик алоқаларининг бузилишига кўпинча ана шу омил, яъни «У қилса, мен ҳам қиламан, у қилмаса, мен ҳам қилмайман» деган тушунча сабаб бўлмоқда.
Лекин ушбу ҳадиси шарифга амал қилинса, «Майли, бошқалар қилмаса қилмасин, лекин бу менинг бурчим, қилавераман», деб силаи раҳм қилаверса, бир-икки марталик ҳаракатдан кейин нариги тараф ҳам «Бу қиляпти, мен ҳам қилмасам, уят бўлади» деб, икки томондан ҳам алоқалар йўлга қўйилиб кетади.
Мусулмонлик бурчини англаб етган кимса бу ишни аввалроқ қилишга уринади. Натижада қариндошлик, дўстлик, биродарлик алоқалари ҳеч қачон узилмайди.
Қариндошлик ришталарини узиш энг катта гуноҳлардан ва ёмон ишлардан бўлиб, бемеҳрлик, тошбағирлик ва ҳиссиётсизлик деб билинади. Бундай кимсадан бирон бир яхшилик кутилмайди, ундан раҳм-шафқат умид қилинмайди. Зеро, одам ўз яқинларига яхшилик қилмаса, бегоналардан бутунлай четда бўлади. Унинг қалби ўз туғишганларига нисбатан тошбағир бўлса, улардан бошқаларга эса янада қаттиқ ва бемеҳр бўлади. Ислом таълимоти бундай ишлардан қатъий огоҳ этади.
Қавм-қариндошлар билан алоқани боғлаш иймондандир, бу алоқаларни узиш эса кофир-фосиқларга хос хислатдир. Уламолар айтишадики: «Киши қариндошлари орасида бўлса, ўзаро ҳадя ва зиёрат ила боғланиб туриши вожиб бўлади. Мол билан марҳамат кўрсатишга қодир бўлмаса, зиёрат қилиш, ишларига ёрдам бериш билан боғлансин. Агар бунинг ҳам иложи йўқ бўлса, улар билан хат орқали боғланиб турсин. Боришга имкони бўлса, боргани афзал».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир»; «Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди»; «Ким ризқи мўл бўлишини, ажали орқага сурилишини истаса, қариндошлик алоқаларини узмасин»; «Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри», дедилар.
Қариндошлик алоқаларини боғлаш вожиб бўлган қариндошлар ака-укалар, амаки, тоғалар, холалар, аммалар ва уларнинг фарзандларидир. Қариндошлар билан алоқани узиш тез орада жазоланишнинг, уқубатга учрашнинг асосий сабабларидан биридир.
Силаи раҳмда ўнта мақталган хислат бор:
1. Аллоҳ таолонинг розилиги бор, чунки Аллоҳ таоло шунга буюради.
2. Мўминларга хурсандчилик етказиш бор – бу ҳақда хабар келган.
3. Силаи раҳм билан фаришталар хурсанд бўладилар.
4. Силаи раҳмда мусулмонларга яхши мақтов бор.
5. Иблисга ғам етказиш бор.
6. Силаи раҳмда умр узаяди.
7. Ризқда барака бўлади.
8. Марҳумлар хурсандлиги бор, чунки ота-она ва боболар ортларида қолганларнинг силаи раҳмидан мамнун бўладилар.
9. Дўстлик кучаяди, чунки бир сабаб билан қавм-қариндошлар тўпланишиб, қувонч ёки ғамда бир-бирларига шерик бўладилар ва бу ҳол уларда дўстликнинг кучайишига сабаб бўлади;
10. Ўлгандан кейин ҳам ажрининг кўпайиши бор. Чунки қариндошлар ортидан дуо қиладилар, ҳамма вақт яхшиликларини эслаб юрадилар.
329 – وَعَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِىءِ، وَلَكِنَّ الوَاصِلَ الَّذِي إِذَا قَطَعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [5991].
وَ«قَطَعَتْ» بِفَتْحِ القَافِ وَالطَّاءِ، وَ«رَحِمُهُ» مَرْفُوعٌ.
330. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм Аршга илинган ҳолда, «Ким мени боғласа, Аллоҳ уни боғлайди. Ким мени узса, Аллоҳ уни узади», деб туради», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: “Силаи раҳм” арабча сўз бўлиб, “сила” – боғлаш, “раҳм” – қариндош, яъни “қариндошлик алоқаларини боғлаш”, деган маънони билдиради.
Силаи раҳм қилиш – ўзгаларга нисбатан қариндошларига ғамхўр ва муҳаббатлироқ бўлиш, улардан хабардор бўлиб, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб туришдир. Қариндошлар ичида бошқаларга нисбатан энг ҳақдорлари ота-она, ака-ука, опа-сингил каби яқин қариндошлардир.
Умуман олганда силаи раҳмни боғлаш динимиз ҳукмига кўра вожибдир. Уни узиш эса катта гуноҳлардан бири ҳисобланади. Бунга уламолар иттифоқ қилишганини Имом Қуртубий ва Қози Иёзлар нақл қилганлар.
Қуръони каримнинг бир қанча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узишнинг ёмонлиги ҳақида сўз юритилган. Жумладан, қуйидаги оятда қариндошликни боғлайдиган кишилар мақталади:
яъни: “Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар” (Раъд сураси 21-оят).
Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабаб ва шубҳасиз силаи раҳмни узишни ҳалол санаган, мумкин деб эътиқод қилган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:
“Кесувчи жаннатга кирмайди”.
Суфён раҳимаҳуллоҳ ўз ривоятларида: “Қариндошликни узувчи назарда тутилган”, дейдилар (Муттафақун алайҳ).
Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифларга кўра силаи-раҳм мусулмон кишига фарз бўлган амалдир. Агар ҳар биримиз силаи-раҳмга амал қилиб, қариндош уруғларимизнинг ҳолидан хабардор бўлсак, жамиятдаги жуда кўплаб муаммолар барҳам топади. Акс ҳолда дунёда ҳам охиратда ҳам кўп қийинчиликларга дучор бўлинади.
Демак, силаи раҳм қариндошлар билан чиройли муносабатда бўлиш, уларнинг хурсандчиликлари билан қувониш, мусибатларига ҳамдард бўлиш, муҳтож бўлсалар уларга ёрдам бериш, уларни доимо зиёрат қилиб туриш, кўнгилларини олиш, дилларини оғритишдан сақланиш, улардан бирор ёмонлик етса ҳам кек сақламай кечириб юбориш, қалбида уларга нисбатан ҳасад ва адоват сақламасдан ўртада муҳаббат пайдо қилиш йўлида бор куч ва ғайратини сарф қилиш каби фазилатларни ўз ичига олади.
Бугунги кунимизда силаи-раҳм билан боғлиқ, гоҳида кўзга ташланадиган нохуш воқеалар динимиз кўрсатмаларига зиддир. Масалан, ота-оналар дунёдан ўтгач, ака-ука, опа-сингиллар ўртасида арзимаган мол-мулк, ерни деб келишмовчиликлар чиқиши ёки секин-секин муносабатлар ёмонлашиб, ўзаро узоқлашиб, бегоналардек бўлиб кетишлари, бир-бирларини йўқлаш, тез-тез хабарлашишни ҳам унутишлари ўта аянчли ҳолатлардир.
Силаи раҳмга амал қила олмасликнинг яна бир сабаби исрофдир. Ака бой, ука камбағал. Ака еб-ичиш, кийиниш, уй-жой, улов ва тўй-маракада ҳашамат ва исрофга йўл қўяди, лекин атрофидаги “жигар”ларини унутади. Уларга етарлича аҳамият бермайди. Аслида одам мўътадил йўл тутса, ҳам ўзига яхши шароит, ҳам силаи раҳмга амал қилиши мумкин. Аллоҳ таоло ҳатто инфоқ-эҳсон қилишда ҳам ўрта йўлни тутишга буюриб шундай дейди:
“Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадисларининг бирида қуйидаги сўзларни айтганлар:
“Енглар, ичинглар, кийининглар ва садақа қилинглар, исроф ва мақтанчоқлик қилмаган ҳолда” (Имом Бухорий ривоятлари).
Хулоса қиладиган бўлсак, динимиз талабига кўра яқин қариндошлар доим бир-бирларини ҳолларидан огоҳ бўлиб, ўзаро ёрдамчи бўлиб туришлари керак. Ўтган улуғларимиз: “Қариндошникига қадам ранжида қилмасанг, муҳтож бўлганида молингдан бермасанг, силаи раҳмни узибсан”, дер эдилар.
Одатдаги ва хурсандчилик кунлари, айниқса ҳайит кунлари ўзаро зиёратлашиш, ҳадялар алмашиш, олисда бўлса, замонавий воситалар ёрдамида ҳол-аҳвол сўраш одамга катта савоб келтиради.
330 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الرَّحِمُ مُعَلَّقَةٌ بِالعَرْشِ تَقُولُ: مَنْ وَصَلَنِي وَصَلَهُ اللهُ، وَمَنْ قَطَعَنِي قَطَعَهُ اللهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5989، م 2555].
331. Мўминлар онаси Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«У бир чўрини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн сўрамай озод қилиб юборибди. Унинг куни келганда у зотга: «Билдингизми, эй Аллоҳнинг Расули, мен чўримни озод қилдим?» дебди. У зот: «Шундай қилдингми?» дебдилар. У: «Ҳа», дебди. У зот: «Уни тоғаларингга берганингда эди, ажринг янада улуғ бўларди», дебдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалардан бири ўз оиласи, яқинлари учун зарур бўлиб турган ҳолида уларга бериш савоблироқ эканлигидир.
Зеро «Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри».
Исломда шахсий мулкчиликка кенг йўл очиб қўйилган. Шу билан бирга, кишилар шахсий мулкини ҳавойи нафсига биноан тасарруф қилишига ҳам йўл қўйилмайди. Энг аввало бу мулкни ҳаром ишларга сарф қилиш тақиқланган. Шунингдек, мол-мулкни беҳуда, ҳаддан ортиқ сарфлашга ҳам исроф номини бериб, инсонларни ундан қайтарган. Мол мулкни исроф қилмасдан, жойига сарфлашда ҳам инсоннинг ўзига, инфоқ қилган кишисига, шу билан бир қаторда жамиятнинг тараққиётига ҳам маълум даражада ҳисса қўшилишини кўришимиз мумкин. Унга ҳақли кишига ва вақтида берилган эҳсон инсонни ҳаётга нисбатан ишончини ортириб, жамиятда маълум мудҳиш воқеаларнинг келиб чиқишини олиши ҳам мумкиндир.
331 - وَعَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ مَيْمُونَةَ بِنْتِ الحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّهَا أَعتَقَتْ وَلِيدَةً وَلَمْ تَسْتَأْذِنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا كَانَ يَومُهَا الَّذِي يَدُورُ عَلَيْهَا فِيْهِ، قَالَتْ: أَشَعَرْتَ يَا رَسُولَ اللهِ، أَنِّي أَعْتَقْتُ وَلِيدَتِي؟ قَالَ: «أَوَ فَعلْتِ؟» قَالَتْ: نَعَمْ، قَالَ: «أَمَا إِنَّكِ لَوْ أَعْطَيتِهَا أَخْوَالَكِ كَانَ أَعْظَمَ لأَجْرِكِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2592، م 999].
«Ҳузуримга онам келди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мушрика эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўраб: «Ҳузуримга онам рағбат қилиб келибди. Онамга силаи раҳм қилаверайми?» дедим. У зот: «Ҳа, онангга силаи раҳм қил», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг катта қизлари Асмо бинти Абу Бакр мусулмон бўлиб, Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб кетганлар, мушрика оналари Маккада қолган. Мазкур онанинг номи Қойла бинт Абдулуззо бўлган.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу аёлни жоҳилият пайтидаёқ талоқ қилганлар. Қойла кейинроқ муслима бўлган. Оиша онамизнинг оналари эса Зайнаб бинт Омир бўлиб, кунялари Умму Рувмон бўлган.
Бир замон ўтиб, ҳалиги мушрика она Қойла бинти Абдулуззо қизимни кўрай деб унинг яхшилигидан умидвор бўлиб келган. Шунда Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо мушрика она билан муслима қиз ўртасида муносабат қандай бўлиши керак деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келган. Мушрика онамга силаи раҳм қилаверайми, деб сўраганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳа, қилавер деган эканлар.
Демак, она мушрика бўлса ҳам, фарзанд унга силаи раҳм қилиши, дунёвий ишларда яхшилик қилиб, иқтисодий ёрдам қилиб, яхши гапириб, ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиши жоиз экан.
Ибн Уяйна, Аллоҳ «Мумтаҳана» сурасидаги саккизинчи оятни, яъни сизларга динга қарши уруш қилмаган бўлса, кофир бўлса ҳам уларга яхшилик қилсангиз бўлаверади, деган мазмундаги ояти каримани ўшанда нозил қилган деган экан.
Ислом шариати ота-оналар зиммасида бир қанча ҳақ-ҳуқуқлари борлигини таъкидлайди. Бу масала Қуръони карим, суннати набавия ва ислом тарбияси ҳақидаги китобларда алоҳида баён қилинган. Фарзандлар зиммасида ота-онага бўлган бир қанча бурчлари бор.
Фарзандлар ўз ота-оналарига яхши муомала билан ширинсухан бўлишлари, уларга меҳрибонлик кўрсатишлари лозим.
Албатта, Аллоҳнинг китоби мусулмонларнинг инсонийлик қиёфасини, унинг бошқа кишиларга ва умуман, оламга нисбатан бўлган муомаласи, одоби, хулқини шакллантиришда катта ўрин эгаллайди. Инсоният тарихида қадим замонлардан буён йиғилиб, амалда татбиқ қилиб келинаётган кўпдан – кўп инсоний хислатлар, ахлоқий тартиб-қоида ва қарашлар Қуръонда ўз аксини топган. Шариатимизда ҳиммат, хайр-саҳоват ва меҳмондўстлик, тўғрилик, жасорат ва ботирлик, сабр-тоқат, поклик, ҳалоллик, вафодорлик, содиқлик каби инсоний фазилатлар билан бирга ота-она ҳуқуқлари ҳам белгилаб қўйилган ва ҳимоя қилган.
Қуръони каримда, ота-онани ҳурмат қилишга алоҳида эътибор берилган. Жумладан Аллоҳ таоло: “Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингизда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!”— деган. Уфф сўзи – безорим чиқди, жонимга тегди ва шунга ўхшаган маъноларни билдиради. Ота-онага бу сўзни ишлатиб ранжитиш, Аллоҳга итоатсизлик бўлади. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишдан кейин, ота-онага яхшилик қилишни, уларга озор бермасликни ва ширинсухан бўлишни буюраяпти. Бу динимизда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади. Ушбу суранинг кейинги оятида: “Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва “Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт”, — деган. Фарзандлар ота-онанинг ҳузурида ўзини қанча паст тутса, ўзларига шунчалик яхши бўлади. Яна доимо уларга Аллоҳ таолодан мағфират тилаб дуо қилишлари лозим бўлади. Чунки улар фарзандларига тарбия бериб вояга етказгунича қанчадан қанча машаққатларни чекиб ўтган.
Ислом барча мўмин-мусулмон фарзандлар учун ота-онага яхшиликни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодатдан кейинги иккинчи вазифа қилиб қўяди. Бу таълимотга биноан, ота-она мўминми, кофирми, яхшими-ёмонми, барибир, фарзанд уларга нисбатан ҳурмат сақлаши, сўзларини қайтармаслиги ва ҳақларига яхши дуолар қилиши вожибдир. Лекин, юқоридаги ояти каримада зикр қилинган дуода жуда ҳам зарур бир нуқта борки, биз ундан ғофил бўлмаслигимиз лозим. Ота-оналик ҳуқуқини қозониш учун бола туғишнинг ўзи кифоя қилмай, балки уларга таълим-тарбия бериш ҳам муҳим шартлардан экан.
Аллоҳ таоло китобида ота-онани ҳурмат қилиш, уларга яхшилик қилиш ва шукр қилиш тўғрисида бошқа кўплаб ояти карималар ҳам келган. Шундай экан ота-онани эъзозлаш Аллоҳ таоло тамонидан инсонларга берилган буюруқ ҳисобланади. Ким у буюруққа бўйин эгмаса, Аллоҳга қарши чиққан ҳисобланади. Аллоҳнинг буюруғига итоат этмаслик, катта гуноҳга сабаб бўлади.
332 - وَعَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ أَبي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَتْ: قَدِمَتْ عَلَيَّ أُمِّي وَهِيَ مُشْرِكَةٌ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَاسْتَفْتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ قُلْتُ: قَدِمَتْ عَلَيَّ أُمِّى وَهِيَ رَاغِبَةٌ، أَفَأَصِلُ أُمِّي؟ قَالَ: «نَعَمْ صِلِي أُمَّكِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2620، م 1003/50].
وَقَولُهَا: «رَاغِبَةٌ» أَي: طَامِعَةٌ عِنْدِي تَسْأَلُني شَيئاً، قِيلَ: كَانَتْ أُمُّهَا مِنَ النَّسَبِ، وَقِيلَ: مِنَ الرَّضَاعَةِ، وَالصَّحِيحُ الأَوَّلُ.
333. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг хотинлари Зайнаб ас-Сақафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй аёллар! Тақинчоқларингиздан бўлса ҳам садақа қилинглар», дедилар. Мен Абдуллоҳнинг олдига қайтиб, «Сиз камхарж одамсиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни садақа қилишга буюрдилар. Бориб, у зотдан сўранг‑чи, (садақани сизга берсам ва) бу мен учун жоиз бўлса бўлди, бўлмаса сизлардан бошқаларга бераман», дедим. Абдуллоҳ менга: «Йўқ, ўзинг бор», деди. Бордим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари олдида бир ансория турибди. У ҳам худди шу иш билан келган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳобатли зот эдилар (шунинг учун киришга юрагимиз бетламади). Олдимизга Билол чиқиб қолган эди, унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб, эшик олдида икки аёл турибди, эрига ва қарамоғидаги етимларга садақа қилса жоизми, деб сўрашяпти, деб айт. Лекин у зотга бизнинг кимлигимизни айтма», дедик. Билол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кириб, у зотдан сўрабди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «У икки аёл кимлар экан?» дебдилар. У: «Бир ансория билан Зайнаб», дебди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси Зайнаб?» дебдилар. У: «Абдуллоҳнинг аёли», дебди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уларга икки ажр бор: қариндошлик ажри ва садақа ажри», дебдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: “Аввал хеш, кейин дарвеш” деган гап бор. Аввал ўз қариндошларга яхшилик қилишнинг, хайр-эҳсонни улардан бошлашнинг яна бир ҳикмати икки карра ажру савобга эга бўлиш экан.
Ушбу ривоятда Ибн Масъуднинг завжаси Зайнаб разияллоҳу анҳумо бир ансория аёли билан келиб Ҳазрати Билол орқали қариндошларга садақа қилиш тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўратганларида, у ҳужраи саодатдан ушбу ҳадиси шарифни олиб чиққан экан:
“У икковига икки ажр бор: қариндошлик ажри ва садақа ажри”.
Имом Табароний ривоятида эса: “Қариндошларга қилинган садақа икки марта ажрни кўпайтиради”, дейилган.
333 - وَعَنْ زَيْنَبَ الثَّقَفِيَّةِ امْرَأَةِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَعَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَصَدَّقْنَ يَا مَعْشَرَ النِّسَاءِ وَلَوْ مِنْ حُلِيِّكُنَّ» قَالَتْ: فَرَجَعْتُ إِلَى عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ فَقُلْتُ: إِنَّكَ رَجُلٌ خَفِيفُ ذَاتِ اليَدِ، وَإِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَدْ أَمَرَنَا بِالصَّدَقَةِ، فَأْتِهِ فَاسْأَلْهُ: فَإِنْ كَانَ ذَلِكَ يُجْزِئُ عَنِّي، وَإِلَّا صَرَفْتُهَا إِلَى غَيْرِكُمْ، فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: بَلِ ائتِيْهِ أَنْتِ، فَانْطَلَقْتُ؛ فَإِذَا امْرَأَةٌ مِنَ الأَنْصَارِ بِبَابِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حَاجَتِي حَاجَتُهَا، وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَدْ أُلْقِيَتْ عَلَيْهِ الْمَهَابَةُ، فَخَرَجَ عَلَينَا بِلَالٌ، فَقُلْنَا لَهُ: ائْتِ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَأَخْبِرْهُ أَنَّ امْرَأَتَيْنِ بِالبَابِ تَسْأَلَانِكَ: أَتُجزِئُ الصَّدَقَةُ عَنْهُمَا عَلَى أَزْوَاجِهِمَا وَعَلَى أَيتَامٍ فِي حُجُورِهِمَا؟ وَلَا تُخْبِرْهُ مَنْ نَحْنُ، فَدَخَلَ بِلَالٌ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلَهُ، [فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «مَنْ هُمَا؟» قَالَ: امْرَأَةٌ مِنَ الأَنْصَارِ وَزَيْنبُ] فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّ الزَّيانِبِ هِيَ؟» قَالَ: امْرَأَةُ عَبْدِ اللهِ، فَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَهُمَا أَجْرَانِ: أَجْرُ القَرَابَةِ وَأَجْرُ الصَّدَقَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1466، م 1000].
334. Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ҳирақл қиссасидаги узун ҳадисда келтирилишича, Ҳирақл Абу Суфёнга: «У сизни нималарга буюради?» деди. Шунда мен: «Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга бирон нарсани шерик қилманглар, оталарингиз айтаётган нарсаларни тарк қилинглар», дейди. Бизни намозга, ростгўйликка, иффатга ва силаи раҳмга буюради», дедим.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича эди.
«Абу Суфён хабар қиладики, у Шомда тижорат қилаётган Қурайш карвонида эканида Ҳирақл унга одам юборибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Суфён ва Қурайш кофирлари билан сулҳ тузган пайтлари эди. (Тижоратчилар) унинг олдига келишди. Улар Илиёда эдилар. (Ҳирақл) уларни мажлисига чақирди. Ёнида Рум зодагонлари бор эди. Кейин Ҳирақл уларни чорлаб, таржимонини чақирди-да: «Қай бирингиз ўзини Набий деб даъво қилаётган анави кишига насабда яқинроқсиз?» деди».
Абу Суфён айтди:
«Булар ичида насабда энг яқини менман», дедим».
Ҳирақл: «Уни ёнимга келтиринглар, ҳамроҳларини яқинроқ олиб келиб, унинг орқасида турғазинглар», деди. Сўнг таржимонига: «Уларга айт, мен бундан бояги киши ҳақида сўрайман. Агар мени алдаса, унинг ёлғонини билдиринглар», деди.
Аллоҳга қасамки, мени ёлғон гапирди, деб айтиб юришларидан уялмаганимда, у ҳақда албатта ёлғон гапирган бўлар эдим. Сўнг унинг мендан у зот ҳақида биринчи сўрагани «Ичингизда унинг насаби қандай?» дегани бўлди.
«У ичимизда соҳиби насабдир», дедим.
«Сизлардан бирон киши ундан олдин бу гапни ҳеч айтганми?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Унга одамларнинг обрўлилари эргашяптими ёки ночорларими?» деди.
«Ночорлари», дедим.
«Улар кўпайяптими, камайяптими?» деди.
«Кўпайяпти», дедим.
«Уларнинг бирортаси унинг динига кирганидан кейин норози бўлиб қайтиб кетяптими?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Гапларини айтишидан олдин уни ёлғонда айблар эдингизми?» деди.
«Йўқ», дедим.
«Хиёнат қиладими?» деди.
«Йўқ, биз у билан сулҳ муддатидамиз. Бунда нима қилишини билмаймиз», дедим. Бунга шундан бошқа бирор сўз қўшиш имконим бўлмади.
«Унга қарши жанг қилдингизми?» деди.
«Ҳа», дедим.
«Унга қарши жангларингиз қандай бўлди?» деди.
«У билан орамиздаги уруш «сижол»дир*. Гоҳ у бизни енгади, гоҳ биз уни енгамиз», дедим.
«У сизни нималарга буюради?» деди.
«Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга бирон нарсани шерик қилманглар, оталарингиз айтаётган нарсаларни тарк қилинглар», дейди. Бизни намозга, ростгўйликка, иффатга ва силаи раҳмга буюради», дедим.
Шунда у таржимонга деди: «Унга айт: «Сендан унинг насаби ҳақида сўраган эдим, унинг ичингизда соҳиби насаб эканини айтдинг. Расуллар ҳам ана шундай ўз қавмининг насаблиларидан юбориладилар. «Сизлардан бирон киши шу сўзни айтганмиди?» деб сендан сўраганимда, «Йўқ», дединг. Агар бу сўзни ундан аввал бирортаси айтган бўлса, бу киши ўзидан аввал айтилган гапдан ўрнак оляпти, дер эдим. Сендан «Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Агар ота-боболари орасида подшоҳ бўлганида, отасининг подшоҳлигини талаб қилаётган киши экан, дер эдим. «Ўша гапларини айтишидан олдин уни ёлғонда айблар эдингизми?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Биламанки, у одамлар хусусида ёлғон гапирмагач, Аллоҳнинг шаънида ҳам ёлғон гапирмайди. Сендан «Унга одамларнинг обрўлилари эргашяптими ёки ночорларими?» деб сўраганимда, «Ночорлари эргашишяпти», дединг. Ана ўшалар расулларнинг эргашувчиларидир. Сендан «Улар кўпайяптими, камайяптими?» деб сўраганимда, «Кўпайяпти», дединг. Иймон иши шу тариқа камолга етади. Сендан «Уларнинг бирортаси унинг динига кирганидан кейин норози бўлиб қайтиб кетяптими?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Иймон ҳаловати қалбларга йўғрилганда ана шундай бўлади. Сендан «У хиёнат қиладими?» деб сўраганимда, «Йўқ», дединг. Расуллар шундай, хиёнат қилишмайди. Сендан «У сизларни нималарга буюради?» деб сўраганимда, у сизларни Аллоҳга ибодат қилишга, Унга бирон нарсани шерик қилмасликка буюриб, бут-санамларга ибодат қилишдан қайтараётганини, намозга, ростгўйликка, иффатга буюришини айтдинг.
Агар айтаётганларинг ҳақ бўлса, демак, у тезда мана шу оёқларим турган жойни ҳам эгаллайди. Унинг чиқишини аниқ билар эдим, лекин уни сизлардан деб ўйламаган эканман. Агар унга ета олганимда, у билан учрашиш учун барча машаққатларни зиммамга олардим. Унинг ҳузурида бўлсам, оёғини ювган бўлардим».
Сўнг у Диҳя Бусро ҳукмдорига юборган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини келтиришни сўради. (У) уни Ҳирақлга топширди. У мактубни ўқиди, унда шундай дейилган эди:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг бандаси ва Расули Муҳаммаддан Рум ҳукмдори Ҳирақлга. Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин. Аммо баъд:
Мен сени Ислом даъватига чақираман. Мусулмон бўл, омон қоласан ва Аллоҳ ажрингни икки ҳисса қилиб беради. Агар юз ўгирсанг, арийсийларнинг* гуноҳи ҳам сенинг бўйнингдадир.
«Айт: «Эй аҳли китоблар! Биз билан сизнинг ўртамиздаги баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, бир-биримизни Робб қилиб олмайлик». Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар»[1]
Абу Суфён айтди: «У айтадиганини айтиб, мактубни ўқиб бўлгач, унинг ҳузурида шовқин кўпайиб, овозлар кўтарилиб кетди ва биз чиқариб юборилдик. Чиқарилганимизда ҳамроҳларимга: «Ибн Абу Кабшанинг иши авж олди-ку, ундан ҳатто Бану Асфарнинг подшоси ҳам қўрқяпти», дедим. Унинг устун келишига ишончим комил бўлиб бораверди, охири Аллоҳ Исломни қалбимга жо қилди».
Илиё ҳокими Ибн Нозур Ҳирақлнинг одами, Шом насронийларининг усқуфи (епископи) эди. У айтади: «Ҳирақл Илиёга келган кезлари бир куни кайфияти бузилиб тонг оттирди. Унинг баъзи батриқлари (патриархлари) «Кўринишингиз бошқача-я!» дейишди».
Ибн Нозур айтади: «Ҳирақл юлдузларга қараб хабар айтадиган коҳин эди».
Ундан сўрашганида, у: «Бу кеча юлдузларга қараганимда хатна қилинадиганлар подшоҳининг пайдо бўлганини кўрдим. Бу умматдан ким хатна қилдиради?» деди.
Улар: «Яҳудийлардан бошқа ҳеч ким хатна қилдирмайди. Уларнинг иши сени зинҳор ташвишга солмасин. Қўл остингдаги шаҳарларга мактуб ёз, ўзларидаги барча яҳудийларни қатл қилишсин», дейишди.
Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида хабар бериш учун Ғассон шоҳи Ҳирақлга юборган киши келтирилди. Ҳирақл у ҳақда сўраб-суриштиргач: «Боринглар, кўринглар‑чи, у хатна қилинганми, йўқми», деди. Уни кўриб чиқиб, хатна қилинганини унга (Ҳирақлга) айтишди. Ҳирақл ундан араблар ҳақида сўраган эди, «Улар хатна қилдиришади», деди. Шунда Ҳирақл: «Ўша бу умматнинг подшоҳидир, ҳақиқатан зоҳир бўлибди», деди.
Сўнг Ҳирақл Румиядаги илмда ўзига тенг дўстига мактуб ёзди. Ҳирақлнинг ўзи Ҳимс томон йўлга чиқди. Ҳимсга етиб бормай, дўстидан Ҳирақлнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиқишлари ва у зотнинг ҳақиқатда Набий эканлари ҳақидаги фикрига мувофиқ мактуб келди. Кейин Ҳирақл Рум зодагонларига Ҳимсдаги ўз қароргоҳида (тўпланишга) кўрсатма берди. Сўнгра буюрди, эшиклар қулфланди. Кейин чиқиб: «Эй Рум аҳли! Нажот ва тўғри йўл топишни, мулкингиз барқарор бўлишини истайсизми? Унда шу Набийга байъат қиласиз», деди. Шунда улар ёввойи эшаклардек ўзларини эшикларга уришди. Баногоҳ, эшиклар қулфлаб қўйилганини кўришди. Ҳирақл уларнинг важоҳатини кўриб, иймон келтиришларидан умид узгач: «Уларни ҳузуримга қайтаринглар», деди. (Сўнгра уларга) «Мен ҳозирги сўзларимни динингизда қанчалар мустаҳкам эканингизни синаш учун айтдим. Мана, кўрдим», деди. Шунда улар унга сажда қилишди ва ундан рози бўлишди. Ҳирақлнинг охирги аҳволи мана шу бўлди».
* Сижол – аслида қудуқдан бир хил суратда навбатма-навбат сув олишга айтилади. Душман билан жангда гоҳ ютиб, гоҳ ютказиш шунга ўхшатилган.
* Ушбу мактубдаги «арисийюн» сўзи бошқа мактубларда йўқ. Бу сўз ҳақида тарихчи ва тилшунос олимлар кўп баҳс юритишган. Аллома Абулҳасан Надавий ҳазратлари бу сўз масиҳийларнинг ақийдасида тавҳид масаласини олдинга сурган Ариюс исмли машҳур дин пешвосининг номи ила аталган мазҳаб деб таъкидлаганлар. Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ пайғамбар бўлганлари учун мактубларида ҳеч ким билмаган бу мазҳабни ёзган эканлар.
334 - وَعَنْ أَبِي سُفْيَانَ صَخْرِ بْنِ حَرْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِهِ الطَّوِيلِ فِي قِصَّةِ هِرَقْلَ: أَنَّ هِرَقْلَ قَالَ لأَبِي سُفْيَانَ: فَمَاذَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ؟ يَعْني النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قُلْتُ: يَقُولُ: «اعْبُدُوا اللهَ وَحْدَهُ، وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئاً، وَاتْرُكُوا مَا يَقُولُ آبَاؤُكُمْ، وَيَأْمُرُنَا بِالصَّلَاةِ، وَالصِّدْقِ، وَالعَفَافِ، وَالصِّلَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 7، م 1773].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар яқинда «қийрот» (сўзи кўп) ишлатиладиган бир ерни фатҳ қиласизлар», дедилар.
Бошқа ривоятда: «Яқинда Мисрни фатҳ қиласизлар. У – «қийрот» (сўзи кўп) ишлатиладиган ердир. Сизларга у ернинг аҳлига яхшилик қилишга васият қиламан, чунки уларнинг ҳурмати, қариндошлиги бор
Яна бошқа бир ривоятда: «У ерни фатҳ қилсангиз, аҳлига яхши муомалада бўлинглар, чунки уларнинг ҳурмати ва қариндошлиги бор» [ёки «ҳурмати ва қудалиги бор»].
Имом Муслим ривояти.
Уламолар: «Қариндошлик томони – Исмоил алайҳиссалом оналари Ҳожар ўша ерлик бўлганлар. Қудачилик томони – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳимнинг оналари Мория ўша ерлик бўлган», деб айтишган.
Шарҳ: «Қийрот» сўзи динор ёки дирҳамнинг чақаси бўлиб, бу ерда Мисрда кўп муомалада бўлганига ишора қилинмоқда.
335 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّكُمْ سَتَفْتَحُونَ أَرْضاً يُذْكَرُ فِيهَا القِيرَاطُ».
وَفِي رِوَايَةٍ: «سَتُفْتَحُونَ مـِصْرَ، وَهِيَ أَرْضٌ يُسَمَّى فِيْهَا القِيرَاطُ، فَاسْتَوْصُوا بِأَهْلِهَا خَيْراً، فَإِنَّ لَهُمْ ذِمَّةً وَرَحِماً».
وَفِي رِوَايَةٍ: «فَإِذَا فَتَحْتُمُوهَا، فَأَحْسِنُوا إِلَى أَهْلِهَا، فَإِنَّ لَهُمْ ذِمَّةً وَرحِماً» أَوْ قَالَ: «ذِمَّةً وَصِهْراً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [2543].
قَالَ العُلَمَاءُ: الرَّحِمُ الَّتِي لَهُمْ كَوْنُ هَاجَرَ أُمُّ إِسْماعِيلَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْهُمْ، «وَالصِّهْرُ»: كَونُ مَارِيَةَ أُمِّ إِبْرَاهِيمَ ابْنِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْهُمْ.
336. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яқин қариндошларингни огоҳлантир»[1] ояти нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшни чақирдилар. Улар тўпланишгач, ҳам умумий, ҳам хусусий (хитоб қилиб,) шундай дедилар: «Эй Каъб ибн Луай, ўзингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй Бану Мурра ибн Каъб, ўзингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй Бану Абдуманоф, ўзингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй Бану Ҳошим, ўзингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй Бану Абдулмутталиб, ўзингизни дўзахдан қутқаринглар. Эй Фотима, ўзингни дўзахдан қутқар, Аллоҳдан келадиган бирор нарсани сизлардан тўса олмайман. Лекин сизлар билан қариндошлик ришталарим борки, мен ўша ришта билан сизларни боғлаб тураман».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Яширин даъватдан ошкорага ўтиш ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзининг амри ила бўлди. У зот Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидаги икки оятни нозил қилди:
«Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир. Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат».
Ушбу икки ояти карима нозил бўлганидан кейин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб: «Ў сабоҳоҳ!»–деб қичқирдилар. Одамлар у кишининг ҳузурларига тўпланди. Кимдир ўзи келди. Кимдир одамини юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб:
«Эй Бани Абдулмуттолиб! Эй Бани Феҳр! Эй Бани Луаъй! Айтинглар-чи, агар мен сизга тоғнинг ортида отлиқлар сизларга ғорат қилишга шай бўлиб турибди, десам, ишонасизларми?!» дедилар. Улар:
«Ҳа, ишонамиз!» дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен сизларга шиддатли азобдан олдин келган огоҳлантиргувчиман», дедилар.
Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нозил бўлган оятга мувофиқ яқин қариндошларини огоҳлантира бошладилар. У зот фақат бу билан кифояланиб қолмай, энг яқин кишиларини ҳам огоҳлантирдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади:
«Ушбу оят нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурайшликларни ҳам умумий, ҳам хусусий равишда даъват қилдилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй қурайшликлар, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринглар!
Эй Бани Каъб жамоаси, ўзингизни дўзах ўтидан қутқазинг!
Эй Фотима Муҳаммад қизи, ўзингни дўзах ўтидан қутқар! Аллоҳга қасамки, мен сизлардан Аллоҳнинг бирор нарсасини қайтаришга молик эмасман», дедилар».
Ана шундоқ тарзда Исломга очиқчасига даъват қилиш бошланди. Аввалига мушриклар индамай туришди. Исломнинг иши ривожланиб кетаётанини кўрганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши адоват қила бошладилар.
Мушрикларнинг бу душманлигига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб тўсиқ бўлди. У ҳамма жойда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларини олиб, у зотни ҳимоя қила бошлади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай қийинчиликларга ҳам қарамай, одамларни Исломга даъват қилишда давом этавердилар. Амакилари Абу Толиб ҳам У зотни ҳимоя қилишда бардавом бўлди.
Иш жиддийлашиб кетгач эса, Қурайш бошлиқларидан бир гуруҳи Абу Толибнинг олдига келдилар ва:
«Эй Абу Толиб, укангнинг ўғли олиҳаларимизни сўкмоқда. Динимизни айбламоқда, ақлимизни паст демоқда ва оталаримизни залолатга кетган демоқда. Сен уни тийиб олгин. Ёки бўлмаса, уни ўзимизга қўйиб бер. Ахир сен ҳам бизнинг динимиз ва ақийдамиздасан», дедилар.
Абу Толиб уларга мулойим гапириб қайтариб юборди. Лекин мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга маҳкам ёпишиб олдилар. У зотни ҳеч тинч қўймадилар. Бир-бирларини у зотга қарши қайрай бошладилар.
Бир муддат ўтиб яна бир гуруҳ қурайшликлар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларидан шикоят қилиб Абу Толибнинг олдига келдилар. Улар:
«Эй Абу Толиб! Сен ичимизда ёши улуғимиз, шарафлимиз ва мартабалимизсан. Укангнинг ўғлини тийиб олишингни илтимос қилган эдик, қилмадинг. Аллоҳга қасамки, биз оталаримизнинг сўкилишига, ақлимизнинг паст дейилишига ва солиҳаларимизнинг айбланишига бундан ортиқ сабр қила олмаймиз. Уни тийиб олмасанг, у билан ҳам, сен билан ҳам охиригача олишамиз. Икки томондан бири ҳалок бўлмагунича тек қўймаймиз», дедилар.
Абу Толибга бу гаплар қаттиқ таъсир қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одам юбориб чақиртириб келди ва:
«Эй жияним! Қавминг олдимга келиб, бундоқ, бундоқ, дедилар. Ўзингга ҳам, менга ҳам раҳм қил. Менга тоқатимдан ташқари ишни юклама», деди. Шунда Расул алайҳиссалом:
«Эй амаки! Аллоҳга қасамки, агар шу ишни тарк қилишим учун қуёшни ўнг томонимга, ойни чап томонимга олиб келиб қўйсалар ҳам, Аллоҳ уни зоҳир қилмагунича ёки унинг йўлида ҳалок бўлгунимча уни тарк қилмайман», дедилар.
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам шу гапларни айтиб туриб, йиғлаб юбордилар ва ўринларидан туриб чиқиб кета бошладилар. У зот кетаётганларида Абу Толиб:
«Жияним, бу ёққа кел!» деб қолди.
У зот қайтиб келганларида Абу Толиб:
«Эй жияним! Нимани хоҳласанг гапиравер. Сени ҳеч қачон бировга топшириб қўймайман», деди.
У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз ҳимоясида бўлишларига қатъий қарор қилди. Арабларнинг одатлари бўйича улардан бири бировни ўз ҳимоясида эканини эълон қилса, бошқалари ўша ҳимоядаги одамга тега олмас эдилар. Шу одатга биноан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам учун Абу Толибнинг ҳимояси жуда қўл келди. У ўзи Исломни қабул қилмаган бўлса ҳам Ислом пайғамбарини ҳимоя қилар эди.
Имом Бухорий ривоятларида қуйидагича келган.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Эй Пайғамбар, қавмингизни энг яқин кишиларингиздан бошлаб огоҳлантиринг” деган оят нозил бўлгач, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Сафо тоғига чиқиб: “Эй Бани Феҳр, эй Бани Адий!” деб нидо қилдилар. Бу иккиси Қурайшнинг энг катта уруғларидан эди. Улар йиғилиб келишди. Ҳатто келолмаган киши ўзининг ўрнига бошқа бир кишини юборди. Абу Лаҳаб ҳам келди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сизларга: “Водийда отлиқлар турибди, улар сизларга ҳамла қилмоқчи”, десам менга ишонасизларми?” дедилар. Улар: “Ҳа, сенинг ёлғон гапирганингни билмаймиз”, дейишди. Шунда у зот: “Мен сизларни (қиёматдаги) қаттиқ азобдан огоҳ этаман”, дедилар. Абу Лаҳаб: “Қуриб кетгур, бизни шу нарса учун чақирганмидинг?” деди. Шундан сўнг ушбу сура нозил бўлди:
“Абу Лаҳабнинг қўллари қуриб, ҳалок бўлсин. Дарҳақиқат, ҳалок бўлди ҳам. Унга мол-дунёси ҳам асқатмади” (Масад сураси, -1-2-оятлар)
(Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ошкора даъватларини ўзларига яқин бўлган қавмларидан бошлашлари табиий ҳолдир. Зеро, Макка қабилачилик руҳи чуқур илдиз отган шаҳар эди. Даъватни яқинлардан бошлаганда даъват учун ёрдамчилар ва ҳимоячилар чиқиши эҳтимоли кўпроқ бўлади. Қолаверса, Маккада даъват қилишнинг ўзига хос таъсири ҳам бор. Яъни бу шаҳар қадим-қадимдан диний марказ бўлиб келган. Энди уни Ислом марказига айлантирилса, барча қабилаларга таъсирини ўтказмай қўймасди, албатта. Бинобарин, Ислом Қуръони карим таълимотига кўра оламий рисолатни амалга ошириш учун даъватдаги биринчи қадамни Қурайшдан бошлаши бежиз эмас.
Дарҳақиқат, Маккада нозил бўлган оятлар даъватнинг оламшумул эканини баён қилди:
“Бутун оламга огоҳлантирувчи қилиб Қуръонни бандасига (Муҳаммад алайҳиссаломга) нозил қилган Зот баракоти улкан ва улуғдир” (Фурқон сураси, 1-оят).
“Эй Пайғамбар, Биз сизни бутун инсониятга раҳмат қилибгина юбордик” (Анбиё сураси, 107-оят).
“Эй Пайғамбар, Биз сизни бутун инсониятга хушхабар берувчи, огоҳлантирувчи элчи қилиб юбордик. Лекин кўп одамлар (ҳақни) билмайдилар” (Сабаъ сураси, 28-оят).
336 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ: {وَأَنْذِرْ عَشِيرَتَكَ الأَقْرَبِينَ} [الشعراء : 214 ] دَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قُرَيْشاً، فَاجْتَمَعُوا، فَعَمَّ وَخَصَّ وَقَالَ: «يَا بَنِي كَعْبِ بْنِ لُؤَيٍّ، أَنْقِذُوا أَنْفُسَكُمْ مِنَ النَّارِ، يَا بَنِي مُرَّةَ بْـنِ كَعْبٍ، أَنْقِذُوا أَنفُسَكُمْ مِنَ النَّارِ، يَا بَنِي عَبْدِ مَنَافٍ، أَنْقِذُوا أَنْفُسَكُمْ مِنَ النَّارِ، يَا بَنِي هَاشِمٍ أَنْقِذُوا أَنْفُسَكُمْ مِنَ النَّارِ، يَا بَنِي عَبْدِ الْمُطَّلِبِ أَنْقِذُوا أَنْفُسَكُمْ مِنَ النَّارِ، يَا فَاطِمَةُ؛ أَنْقِذِي نَفْسَكِ مِنَ النَّارِ، فَإِنِّي لَا أَمْلِكُ لَكُمْ منَ اللهِ شَيْئاً، غَيْرَ أَنَّ لَكُمْ رَحِمًا سَأَبُلُّهَا بِبِلاَلِهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [204]
قَوْلُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بِبِلَالِهَا» هُوَ بِفَتْحِ البَاءِ الثَّانِيَةِ وَكَسْرِهَا، وَ«البِلَالُ» الْمَاءُ.
وَمَعْنَى الحَدِيثِ: سَأَصِلُهَا، شَبَّهَ قَطِيعَتَهَا بِالْحَرَارَةِ تُطْفَأُ باِلْمَاءِ، وَهَذِهِ تُبَرَّدُ بِالصِّلةِ.
337. Абу Абдуллоҳ Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яширмай, ошкора равишда: «Ота қариндошларим дўстларим эмас. Менинг дўстларим фақат Аллоҳ ва солиҳ мўминлардир. «Лекин уларнинг қариндошлиги бор, мен уни ҳўли билан «ҳўллаб» тураман» (Яъни қариндошлик риштасини боғлаб тураман», деяётганларини эшитдим».
Муттафақун алайҳ. Лафз Бухорийники.
337 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جِهَاراً غَيْرَ سِرٍّ يَقُولُ: «إِنَّ آلَ أَبِي فُلَانٍ لَيْسُوا بِأَوْلِيَائِي، إِنَّمَا وَلِيِّيَ اللهُ وَصَالِحُ الْمُؤْمِنِينَ، وَلَكِنْ لَهُمْ رَحِمٌ أَبُلُّهَا بِبِلَالِهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. وَاللَّفْظُ لِلْبُخَارِيِّ. [خ 5990، م 215].
338. Абу Аюб Холид ибн Зайд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули! Менга бир амалнинг хабарини берингки, у мени жаннатга киритсин», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ибодат қиласан, Унга бирор нарсани шерик қилмайсан, намозни адо этасан, закотни (ҳақдорларга) берасан ҳамда силаи-раҳм қиласан», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бошқа ривоятдаги ҳадиснинг аввалида қуйидаги сўзлар ҳам келган.
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб:
«Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди.
«Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда уловларига миниб борар эдилар. Бир киши йўлни тўсиб чиқиб, у зотнинг уловлари жиловидан ушлаб, тўхтатди ва юқоридаги саволни берди.
Бу ғалати иш эди. Одатда кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бундай муомала қилишмас эди. Агар саволлари бўлса, бошқача вазиятда беришарди. Аммо бу одам ғайриоддий тасарруф қилди.
Бошқа бир ривоятда айтилишича: «Шунда у ердаги қавм: «Унга нима бўлди? Унга нима бўлди?» дейишди».
Унга нима бўлди? Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқади?
Унга нима бўлди? Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловлари жиловидан тутади?
Унга нима бўлди? Нима учун бундай катта саволни сўрайди?
Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишининг қилмишидан ҳам, саволидан ҳам ажабланмадилар. Ўзларини камтарона тутдилар ва сўровчининг саволига бирдан жавоб бердилар.
«Аллоҳга ибодат қиласан».
«Ибодат», умуман олганда, ғойибдаги нафни талаб қилиш учун амалга оширилган ҳар бир ишдир. Бунда наф охират учун бўладими ёки дунё учун бўладими, барибир. Шунингдек, иккиси учун баробар бўлиши ҳам мумкин.
Агар амал Аллоҳнинг амри асосида бўлса, гарчи сиртдан бошқанинг ҳурмати бўлиб кўринса ҳам, у Аллоҳга ибодат деб аталади. Ҳадисда мана шу ҳақда гап кетяпти. Мисол учун, ота-онанинг ҳурмати сиртдан уларни улуғлаш бўлиб кўринса ҳам, Аллоҳнинг амрига биноан бўлаётгани учун, У Зотга ибодат ҳисобланади. Каъбаи Муъаззамани тавоф қилиш уни ҳурматлаш бўлиб кўринса ҳам, Аллоҳнинг амрига биноан бўлаётгани учун, У Зотга ибодат ҳисобланади.
Шу сабабдан ҳар бир ишни қилганда ниятнинг ва уни амалга оширишнинг тўғри бўлишига, ибодат даражасига кўтарилишига уриниш керак. Акс ҳолда бу амалга ширк аралашиб қолиши хавфи ҳам бор.
«Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан».
Ширк ақийдада ҳам, амалда ҳам бўлиши мумкин. Бу икки турдаги ширкдан ҳам эҳтиёт бўлиш керак.
«Намозни адо қиласан».
Яъни тўла-тўкис адо этасан. Уни адо этишда ҳеч қандай нуқсон ва дангасаликка йўл қўймайсан.
«Закотни берасан».
Бермай қўймайсан. Бу молиявий ибодат бўлиб, Исломнинг беш рукнидан биридир.
«Силаи раҳм қиласан».
Бу ҳадиси шарифда силаи раҳм қилиш – қариндошлик алоқаларини яхшилаш иймон, намоз ва закот каби Ислом рукнлари билан бир даражага қўйилмоқда.
Бу амал кишини жаннатга киритадиган ва дўзахдан қутқарадиган амаллар рўйхатига қўшилмоқда. Силаи раҳм қанчалар аҳамиятли амал эканини шундан ҳам тушуниб олсак бўлаверади.
338 - وَعَنْ أَبِي أَيُّوبَ خَالِدِ بْنِ زَيْدٍ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَخْبِرْني بِعَمَلٍ يُدْخِلُنِي الجنَّةَ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَعْبُدُ اللهَ، وَلَا تُشْرِكُ بِهِ شَيْئاً، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ، وَتُؤتِي الزَّكَاةَ، وَتَصِلُ الرَّحِمَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 5983، م 13].
339. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз оғзини очадиган бўлса, хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Агар хурмо топа олмаса сув билан очсин. Чунки у покдир. Мискинга қилинган садақа ҳам садақа ҳисобланади. Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисда қариндош-уруғларга садақа қилишга тарғиб бор. Бу иш туфайли қариндошчилик алоқалари мустаҳкамланади. Бундай алоқалари мустаҳкам бўлмаган жамиятдан эса яхшилик кутиб бўлмайди. Қариндошига яхшилик қилмаган одамнинг бошқаларга яхшилик қилиши мумкин ҳам эмас. Ундоқ яхшилик бўлган чоғда ҳам бирор ғаразни кўзлаган яхшилик бўлади, холисона бўлмайди. Шунинг учун ҳам Исломда аввало яқинларга, қариндошларга хайр-эҳсон, садақа қилишга амр этилган. Яқин қариндошларга қилинган эҳсонга икки ҳисса ажру савоб берилади.
339 - وَعَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا أَفْطَرَ أَحَدُكُمْ فَلْيُفْطِرْ عَلَى تَمْرٍ؛ فَإِنَّهُ بَرَكَةٌ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ تَمْراً فَالْمَاءُ؛ فَإِنَّهُ طَهُورٌ» وَقَالَ: «الصَّدَقَةُ عَلَى الْمِسْكِينِ صَدَقَةٌ، وَعَلَى ذِي الرَّحِمِ ثِنْتَانِ: صَدَقَةٌ وَصِلَةٌ».
حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ. [658].
340. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Менинг қўл остимда (яъни, никоҳимда) бир хотин бор эди. Уни яхши кўрар эдим. Отам Умар эса уни ёмон кўрардилар. Ва менга: «Хотинингнинг талоғини бер», дедилар. Мен эса кўнмадим. Кейин отам Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, бу ҳақда зикр қилдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Хотинингнинг талоғини бергин», деб айтдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Уламо аҳли бу амр фақат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга хос. Бошқаларга жорий бўлмайди, дейдилар. Чунки Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша аёлни Аллоҳ учун ёқтирмаган эдилар. У киши уни ушлаб туриш шариатга тўғри келмаслигини яхши билар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ҳақиқатларни билганларидан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга ўз хотинини талоқ қилишга амр қилганлар.
Бошқа ҳолатларда бировнинг амрига биноан хотинни талоқ қилиш йўқ.
«Бир киши имом Аҳмаддан: «Отам хотинимни талоқ қилишимга буюрмоқда?»– деб сўради. «Уни талоқ қилма!» – дедилар. «Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга хотинини талоқ қилишга амр қилган эмасми?» – деди у. «Отанг Умар розияллоҳу анҳудек бўлганда, сен ҳам қиласан», – дедилар Аҳмад ибн Ҳанбал. Яъни, «Отанг Умарга ўхшаб, ҳақ ва адолатни, ҳавойи нафсга эргашмасликни биладиган даражага етмагунча хотинингни талоқ қилмай тур», дейилмоқда. («Мавсуъа Фиқҳийя». 8-жуз, 71–72-бетлар)
Аллоҳнинг амрига, диннинг таълимотига қаралса, ота-онанинг ҳаққи жуда ҳам улуғ. Бу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон, ким бўлишидан қатъи назар, яхши билади, шу билан бирга, ота-онанинг ҳаққини қўлдан келганича адо этишга ҳаракат қилади. Аммо, дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлгани каби, ота-она ҳаққининг ҳам чегараси бор. Банданинг Аллоҳнинг амрига зид бўлган хоҳиши рад қилинади. Холиққа маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди. Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга амр қилинган. Бошқа бировнинг – агар ўша биров ота-она бўлса ҳам – хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат йўқ. Бу ҳақиқатни барча уламолар ўзларининг қадимги ва янги китобларида таъкидлаганлар. Муҳаммад ибн Муфлиҳ ибн Муҳаммад Мақдисийнинг «Ал-одобуш-шаръийя» номли китобида бу маънода алоҳида фасл бор. Унда жумладан, қуйидагилар айтилади:
Фасл: Хотинини талоқ қилишда ота-онага итоат қилиш вожиб бўлмайди. Агар отаси унга хотинини талоқ қилишни амр қилса, ижобат қилмайди. Буни асҳобларимизнинг кўпчилиги зикр қилган».
Шайх Тақиюддин онаси хотинини талоқ қилишга амр қилган киши ҳақида: «Унинг учун хотинини талоқ қилиш ҳалол бўлмайди. У онасига яхшилик қилаверади. Хотинини талоқ қилиш онасига яхшилик қилишдан эмас», – деган.
Муовия ибн Райёндан ривоят қилинади: «У бир кишининг Атодан савол сўраганини эшитди: у кишининг онаси ва хотини бўлиб, онаси хотинини талоқ қилишидан бошқа ишга рози эмас экан. Шунда у: «Онаси ҳақида Аллоҳга тақво қилсин ва унга силаи раҳм қилаверсин», – деди. «Хотинини қўйиб юборадими?» – деди. «Йўқ», – деди Ато. Шунда ҳалиги одам: «Онаси шундан бошқага рози бўлмаяпти», – деди. «Уни Аллоҳ рози қилмасин! Хотини қўлида. Талоқ қилса ҳам танглик йўқ, тутиб қолса ҳам танглик йўқ», – деди». Ҳусайн Марвазий ривоят қилган. Демак, бу ердаги гаплар ҳам ушбу бобнинг мазмунидан келиб чиқади. Ота-она Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсани буюрса, қилмаслик керак бўлади. Талоқ худди шундай нарса. Агар талоқ тушса, Роҳманнинг Арши ларзага келади, дейилади. Шунинг учун бу ривоят она боласидан хотинини талоқ қилишни қаттиқ талаб қилса ҳам, унга рухсат йўқлигининг далили сифатида келтирилди.
Ҳумайддан ривоят қилинади: «Ҳасанга: «Бир кишини онаси хотинини талоқ қилишга амр этди?» – дейилди. Шунда Ҳасан: «Талоқ онага яхшилик қилиш ишларидан эмас»,– деди». Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.
Одамлар тарафидан Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳига: «Бир одамнинг онаси: «Хотинингни талоқ қиласан», деб туриб олса, нима қилади?» дейилган экан. Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳи айтибдиларки, хотинини талоқ қилиш онага яхшилик бўладиган, яъни онанинг хурсандчилиги учун қилинадиган ишлардан эмас. Бу эса, онаси «Хотинингни талоқ қиласан», деб туриб олса, талоқ қилиш керак эмас, онасининг бу талаби нотўғри талаб, ношаръий талаб. Уни қилмаса, боласи гуноҳкор бўлмайди, деганидир.
Худди шу маънодаги гап қизини мажбурлаб, ажратиб олишга уринадиган ота-оналар ҳақида ҳам айтилади. Шариатнинг ҳукми шу бўлганидан кейин ота-оналар инсоф қилишлари ва ўз фарзандларининг оиласини бузишни ўзларига эп кўрмасликлари лозим.
340 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَتْ تَحْتي امْرَأَةٌ، وَكُنْتُ أُحِبُّهَا، وَكَانَ عُمَرُ يَكْرَهُهَا، فَقَالَ لِي: طَلِّقْهَا فَأَبَيْتُ، فَأَتَى عَمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «طَلِّقْهَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. [د 5138، ت 1189].
341. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши келиб: «Менинг (никоҳимда) бир хотиним бор. Волидам уни талоқ қилишимни буюрмоқда, (нима қилай?)» деб сўради. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ота (она) жаннат эшикларининг марказидир. Агар хоҳласанг, бу эшикни зое қил, ёки муҳофаза эт», деб айтганларини эшитганман», деб айтдим».
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга кириш сабабчисидир. Ота-онани рози қилиш хотинни рози қилишдан муқаддам туради. Ким бир нарсани яхши кўрсаю, ота-онаси ёки улардан бири ўша нарсани тарк этишни талаб қилиб, фарзандидан хафа бўлса, фарзанд илм аҳли ва ҳаким зотлар билан маслаҳат қилиши даркор.
Бизда «Ота рози – Худо рози» деган гап бор. Роббнинг розилиги волид – ота‑онанинг розилигидадир. Робб, яъни Аллоҳ таолонинг норозилиги – ота‑онанинг норозилигидадир.
Демак, ким Аллоҳ таолони рози этаман, деган бўлса, ота‑онани рози қилишга, ким Аллоҳ таоло мендан норози бўлмасин, деса, ота‑онасини норози қилмасликка тиришмоғи, ҳаракат қилмоғи керак экан.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши:
«Бир мўмин‑мусмон инсоннинг мусулмон ота‑онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшик очади.
Агар фарзанд ота‑онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан ўша шахс рози бўлмагунича, Аллоҳ рози бўлмайди», – деди.
«Ота‑она унга зулм қилган бўлсалар ҳамми?» – дейилди.
«Зулм қилган бўлсалар ҳам», – деди».
(Бухорий «Адаб»да ривоят қилган).
Бу ривоятда ҳам ота‑онага яхшилик қилишнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Унда бу ишнинг охиратда берадиган самараси баён қилинмоқда.
Ота‑онасига савоб умидида яхшилик қилиб, тонг оттирган мусулмонга Аллоҳ таоло жаннатнинг икки эшигини очиб қўйиши таъкидланмоқда. Онасига яхшилик қилгани учун бир эшикни ва отасига яхшилик қилгани учун яна бир эшикни очиши эслатилмоқда.
Ота‑онанинг иккиси бўлмай, фақат биттаси қолган бўлса ва фарзанд ўша қолганига савоб умидида яхшилик қилиб, тонг оттирса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир эшик очар экан.
Фарзанд зинҳор ота‑онанинг ғазабини чиқармаслиги керак. Чунки:
«Агар фарзанд ота‑онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан ўша шахс рози бўлмагунича, Аллоҳ рози бўлмайди».
Демак, Аллоҳ таолонинг розилиги ота‑онанинг розилигига боғлиқ. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.
Ҳаттоки, ота‑она фарзандга зулм қилиб турса ҳам, фарзанд уларнинг ғазабига сабаб бўладиган гап-сўз, ҳаракат ва ишларни қилмаслиги керак.
Ота‑она зулм қилиб турибди, лекин агар фарзанд ўша зулм қилган ота‑онанинг ғазабини чиқарган бўлса, Аллоҳ таоло ундан ғазабланар экан. Менга зулм қиляпти, деб ота‑онасини норози қилса, Аллоҳ таоло ҳам ўша бандадан норози бўлар экан.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота‑онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар улардан бирини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота‑онасидан қайси бирини хафа қилгудай бўлса, уни рози қилмагунича Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди», – дедилар.
Шунда бир киши: «Агар ота‑оналар болага зулм кўрсатган бўлса-чи?» – деб сўради.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Агар улар боласига зулм кўрсатган бўлсалар ҳам, фарзанд уларни ранжитмаслиги керак», – деб жавоб бердилар.
Аммо, ота‑онанинг розилиги ва норозилиги Аллоҳ таолонинг ҳукмидан ташқарига чиқмаслиги шарт. яъни Аллоҳнинг амрига мувофиқ ишлардагина ота‑онага итоат қилинади. Бироқ, ота‑онанинг гапи Аллоҳнинг амрига хилоф бўлса, уларга итоат қилиш вожиб бўлмайди.
Фарзанднинг ота‑онага яхшилик қилиши турларидан бири – уларни хурсанд қилишнинг чораларини кўриш.
Бу иш ота‑онага уларни хурсанд қиладиган совғалар тақдим қилиш ва шунга ўхшаш кўпгина нарсалар билан бўлиши мумкин. Фарзанд бу ишларни ота‑онасининг хурсандчилиги учун қилиб туриши зарур. Жумладан, бундай ишларга қуйидагилар киради:
– Ота‑онанинг молу мулкларини ва керакли нарсаларини муҳофаза қилиш.
– Ота‑онанинг рухсатисиз бирор нарса олмаслик.
– Ота‑онага роҳатбахш нарсаларни ҳозир қилиш.
– Ота‑она ухлаётганларида уларни безовта қилмаслик.
– Ота‑онанинг хоналарига уларнинг изнисиз кирмаслик.
– Ота‑онадан олдин таомга қўл узатмаслик.
– Яхши нарсаларни ўзидан олдин ота‑онага тақдим қилиш.
– Ота‑онанинг олдиларида ёнбошламаслик.
– Ота‑онанинг олдиларида оёғини узатмаслик.
– Ота‑онадан юқорига ўтирмаслик.
– Ота‑онадан барча ишларда маслаҳат сўраш.
– Ота‑онанинг фикрлари ва тажрибаларидан фойдаланиш.
– Ота‑онанинг насиҳатларини жону дил ила қабул қилиш.
– Ота‑она ҳақларига дуода бўлиш ва ҳоказолар.
Чунки ҳар бир фарзанд учун ота‑онани рози қилиш ўта муҳим нарса ҳисобланади.
341 - وَعَنْ أَبِي الدَّرْادَءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا أَتَاهُ فَقَالَ: إِنَّ لِي امْرَأَةً، وَإِنَّ أُمِّي تَأْمُرُني بِطَلاَقِهَا؟ فَقَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ، أَوِ احْفَظْهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ. [1900].
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хола она ўрнидадир», деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти. Имом Термизий уни саҳиҳ ҳадис деганлар.
Бу бобга тегишли машҳур саҳиҳ ҳадислар жуда кўп. Улардан: Ғор соҳиблари ҳадиси ва юқорида ўтган Журайж ҳадисларидир. Лекин қисқароқ бўлиши учун келтириб ўтирмадик. Булардан энг муҳими кейинги 343-рақамли ҳадисдир.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зулқаъдада умра (қилишга ният) қилдилар. Маккаликлар у зотнинг Маккага киришларига кўнишмади. Ниҳоят, у ерда уч кун туришларига келишишди. Шартномани ёзганларида «Бу – Аллоҳнинг Расули Муҳаммад келишган нарсадир», деб ёзишди. Шунда улар: «Биз буни тан олмаймиз, агар биз сени Аллоҳнинг Расули деб билганимизда, сени тўсмаган бўлардик. Балки сен Муҳаммад ибн Абдуллоҳсан», дейишди. У зот: «Мен Аллоҳнинг Расулиман ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳман», дедилар. Кейин Алийга: «Аллоҳнинг Расули»ни ўчир», дедилар. У: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, мен сизни ҳеч қачон ўчирмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шартномани олиб, «Бу – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ келишган нарсадир. Маккага бирорта ҳам қурол кирмайди, қинида бўлса, мустасно. Унинг (Макканинг) аҳлидан ўзига эргашишни истаган бирор кишини ҳам олиб чиқмайди. Шунингдек, ўз асҳобларидан у ерда туришни истаган ҳеч бир кишини ман қилмайди», деб ёздирдилар.
У зот у ерга кириб, белгиланган муддат ўтгач, (мушриклар) Алийга келиб: «Соҳибингга айт, еримиздан чиқиб кетсин, белгиланган муддат тугади», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетар эканлар, Ҳамзанинг қизи «Амакижон! Амакижон!» деб, уларга эргашди. Алий уни олиб, қўлидан ушлади ва Фотима алайҳассаломга: «Амакингнинг қизини ушла», деди. (Фотима) уни кўтариб олди. Кейин Алий, Зайд ва Жаъфар унинг (қизнинг) устида тортишиб қолишди. Алий: «Унга мен ҳақлиман, у амакимнинг қизи», деди. Жаъфар эса: «У амакимнинг қизи, холаси менинг хасмим», деди. Зайд: «У акамнинг қизи», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни холасига беришга ҳукм қилдилар ва: «Хола онанинг ўрнидадир», дедилар. Алийга: «Сен мендансан, мен сенданман», дедилар. Жаъфарга: «Сен менга хилқатда ҳам, хулқда ҳам ўхшайсан», дедилар. Зайдга эса: «Сен бизнинг биродаримиз ва мавломизсан», дедилар».
342 - وَعَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الخَالَةُ بِمَنْزِلَةِ الأُمِّ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ: وَقَالَ حَدِيثٌ صَحِيحٌ. [1904].
وَفِي البَابِ أَحَادِيثُ كَثِيرَةٌ فِي الصَّحِيحِ مَشْهُورَةٌ؛ مِنْهَا حَدِيثُ أَصْحَابِ الغَارِ، وَحَدِيثُ جُرَيْجٍ، وَقَدْ سَبَقَا [برقم 17، 266]، وَأَحَادِيثُ مَشْهُورَةٌ فِي الصَّحِيحِ حَذَفْتُهَا اخْتِصَاراً، وَمِنْ أَهَمِّهَا:
343. Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳунинг кўплаб жумлалар, Ислом қоидалари ва одобларини ўз ичига олган ҳадисларидир. Иншааллоҳ уни “ражо” бобида мукаммал зикр қиламан. «Нубувватнинг биринчи пайтлари Маккада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб, «Сиз кимсиз?» дедим. У зот: «Набий», дедилар. Мен: «Набий деганингиз нима ўзи?» дедим. У зот: «Аллоҳ мени мана шундай қилиб юборди», дедилар. Мен: «Қайси нарса билан юборди?» дедим. У зот: «Силаи раҳм қилишга, бутларни синдиришга, Аллоҳнинг тавҳидига ва Унга бирор нарсани шерик қилмаслик (рисоласи) ила юборди», дедилар», деб қолганини зикр қилдилар.
343 - حَدِيثُ عَمْرِو بْنِ عَبَسَةَ رضي الله عنه الطَّوِيلُ الْمُشْتَمِلُ على جُمَلٍ كَثِـيرَةٍ مِنْ قَوَاعِدِ الإِسْلَامِ وَآدَابِهِ، وَسَأَذْكُرُهُ بِتَمَامِهِ إِنْ شَاءَ اللهُ تَعَالَى فِي (بَابِ الرَّجَاءِ)، [برقم 449]، قَالَ فِيهِ: دَخَلْتُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَكَّةَ – يَعْنِي: فِي أَوَّلِ النُبُوَّةِ - فَقُلْتُ لَهُ: مَا أَنتَ؟ قَالَ: «نَبيٌّ» فَقُلْتُ: وَمَا نَبِيٌّ؟ قَالَ: «أَرْسَلَنِي اللهُ تَعَالَى»، فَقُلْتُ: بِأَيِّ شَيءٍ أَرْسَلَكَ؟ قَالَ: «أَرْسَلَنِي بِصِلَةِ الأَرْحَامِ، وَكَسْرِ الأَوْثَانِ، وَأَنْ يُوحَّدَ اللهُ لَا يُشرَكُ بِهِ شَيءٌ» وَذَكَرَ تَمامَ الحَدِيثِ.