42-боб. Ота-она дўстларига, қариндош ва хотин ҳамда ҳурмат қилиш мандуб бўлган бошқа кишиларга яхшилик қилишнинг фазилати ҳақида
42- بَابُ فَضْلِ بِرِّ أَصْدِقَاءِ الأَبِ وَالأُمِّ وَالأَقَارِبِ وَالزَّوْجَةِ وَسَائِرِ مَنْ يُنْدَبُ إِكْرَامُهُ
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликларнинг энг яхшиси – киши отасининг яқин дўстларига силаи раҳм қилишидир», дедилар».
Абдуллоҳ ибн Динордан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар Макканинг йўлида бир аъробийни учратиб, унга салом берди ва уни ўзи миниб юрадиган эшагига миндириб, бошидаги салласини ҳам унга берди. Биз унга: «Аллоҳ сизни саломат қилсин! Улар аъробийлар-ку, озгина нарсага ҳам рози бўлаверишади», деган эдик, Абдуллоҳ: «Бунинг отаси (отам) Умар ибн Хаттобнинг суюкли дўсти эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Яхшиликларнинг энг яхшиси – фарзанд отасининг яқин дўстларига силаи раҳм қилишидир», деганларини эшитганман», деди».
Ибн Динордан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар қачон Макка томонга чиқса, туя миниб чарчаганда дам олиш учун миниб турадиган эшаги ва бошига боғлайдиган салласи бўлар эди. Бир куни ўша эшагини миниб кетаётган эди, олдидан бир аъробий ўтиб қолди. Шунда: «Сен Фалончининг ўғли Фалончининг ўғли эмасмисан?» деди. У: «Ҳа, шундай», деди. Ибн Умар унга эшакни бериб, «Бунга миниб ол», деди, сўнг саллани бериб, «Буни бошингга ўраб ол», деди.
Шерикларидан бири унга: «Аллоҳ сизни мағфират қилсин! Чарчаганда миниб турадиган эшагингизни, бошингизга ўрайдиган саллангизни мана шу аъробийга бердингиз-а?» деган эди, «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Яхшиликларнинг энг яхшиси – киши отаси ўтганидан кейин унинг дўстларига силаи раҳм қилишидир», деганларини эшитганман. Унинг отаси (отам) Умарнинг дўсти эди», деди».
Бу ривоятларнинг барчасини Имом Муслим ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ўта илмли саҳобалардан бўлган машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишда ҳаммага ўрнак бўладиган даражада эдилар. У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амалларнинг ҳар бир катта-кичигига ўта аникдик билан эргашар эдилар.
Ана ўша зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, яхшиликларнинг яхшилиги бола отасининг оғайнисига сила қилишидир» деган сўзларига амал қилиб оталари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг аъробий дўсти ўғлига ҳурмат-эҳтиром кўрсатган эканлар.
Эътибор берайлик-а, дўстнинг ўзига эмас, дўстнинг ўғлига. Эътибор берилганда ҳам бирга кетаётган ҳамроҳлар ажабланадиган ва сабри чидамай танбеҳ берадиган нарсага эътибор берилган.
Бундан нафақат отанинг ўзига яқин қориндошларига, балки унинг оғайниларига ҳам яхшилик қилиш фарзанднинг бурчи эканлиги чиқади.
349 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَبَرُّ البِرِّ: أَنْ يَصِلَ الرَّجُلُ وُدَّ أَبِيهِ».
وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ دِينَارٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَجُلًا مِنَ الأَعْرَابِ لَقِيَهُ بِطَرِيقِ مَكَّةَ، فَسَلَّمَ عَلَيْهِ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ، وَحَمَلَهُ عَلَى حِمَارٍ كَانَ يرْكَبُهُ، وَأَعْطَاهُ عِمَامَةً كَانَتْ عَلَى رَأْسِهِ، فَقَالَ ابْنُ دِينَارٍ: فَقُلْنَا لَهُ: أَصْلَحَكَ اللهُ، إِنَّهُمْ الأَعْرَابُ، وَإنَّهُمْ يَرْضَوْنَ بِاليَسِيرِ!! فَقَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ: إِنَّ أَبَا هَذَا كَانَ وُدًّا لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، وَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ أَبَرَّ البِرِّ: صِلَةُ الْوَلَدِ أَهْلَ وُدِّ أَبِيهِ».
وَفِي رِوَايَةٍ عَنِ ابْنِ دِينَارٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّهُ كَانَ إِذَا خَرَجَ إِلَى مَكَّةَ كَانَ لَهُ حِمَارٌ يَتَروَّحُ عَلَيْهِ إِذَا مَلَّ رُكُوبَ الرَّاحِلَةِ، وَعِمَامَةٌ يَشُدُّ بِهَا رَأْسَهُ، فَبيْنَا هُوَ يَوْماً عَلَى ذَلِكَ الحِمَارِ؛ إذْ مَرَّ بِهِ أَعْرَابيٌّ، فَقَالَ: أَلَسْتَ ابْنَ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ؟ قَالَ: بَلَى، فَأَعْطَاهُ الحِمَارَ، فَقَالَ: ارْكَبْ هَذَا، وَ[أَعْطَاهُ] العِمَامَةَ قَالَ: اشْدُدْ بِهَا رَأْسَكَ، فَقَالَ لَهُ بَعْضُ أَصْحَابِهِ: غَفَرَ اللهُ لَكَ؛ أَعْطَيْتَ هذَا الأَعْرَابيَّ حِمَاراً كُنْتَ تَرَوَّحُ عَلَيْهِ، وَعِمَامَةً كُنْتَ تَشُدُّ بِهَا رَأْسَكَ؟! فَقَالَ: إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ مِنْ أَبَرِّ البِرِّ: صِلَةَ الرَّجُلِ أَهْلَ وُدِّ أَبِيهِ بَعْدَ أَنْ يُولِّيَ» وَإِنَّ أَبَاهُ كَانَ صَدِيقاً لِعُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، رَوَى هَذِهِ الرِّوَايَاتِ كُلَّهَا مُسْلِمٌ. [2552/11، 12، 13].
350. Абу Усайд Молик ибн Рабийъа ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, Бану Салималик бир киши келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онамнинг вафотидан кейин уларга қилишим мумкин бўлган яхшиликлардан бирор нарса қолдими?» деди. У зот шундай дедилар: «Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, улар учун истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар орқалигина боғланадиган силаи раҳмни боғлаш ва уларнинг дўстларини икром қилиш».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда фарзанд ўз ота-онасига қиладиган яхшилик уларнинг вафотларидан кейин ҳам давом этиши лозимлиги баён қилинмоқда. Мазкур давом этилиши лозим ишлар қуйидагилардан иборат:
1. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш.
Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчларидан бири унинг ота-онаси ҳаққига уларнинг вафотидан кейин дуо қилиб туришидир. Чунки бола ота-онасига дуо қилса, уларнинг савобига савоб қўшилиб туришига сабаб бўлади.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу муборак ҳадисларини келтирганлар:
«Агар банда вафот этса, унинг савоб келтирадиган барча амаллари кесилади, лекин садақаи жория, манфаат берадиган илм ва унга дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», деганлар.
Имом Бухорий «Ал-Адаб ал-Муфрад» китобида келтирадилар:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Маййитнинг ўлганидан кейин даражаси кўтарилади. Бас, у:
«Эй Роббим! Бу нима?» дейди.
«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».
Албатта, инсон ўлгандан кейин унинг ўзи амал қилиш имконидан маҳрум бўлади. У ҳеч нарса қила олмай кутиб туришдан бошқа нарсага ярамаган ҳолда бўлади. Аммо бир кишининг ўлганидан кейин даражаси кўтарилади. Бундан ўша банданинг ўзи ҳам ҳайрон. Қандай қилиб ўлимидан кейин унинг даражаси кўтарилиши мумкин? Бу ажабланиш уни Аллоҳ таолога савол беришга ундайди. Бас, у:
«Эй Роббим! Бу нима?» дейди.
Унинг ажабланиш ила берган саволига жавобан:
«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бу гапларидан боланинг истиғфори - мағфират сўраши туфайли унинг вафот этиб кетган ота-онасининг охиратдаги даражаси кўтарилиши билиб олинади.
Шунинг учун ота-онасига уларнинг ўлимидан кейин яхшилик қилмоқчи, уларнинг ортидан савоб етказмоқчи ва охиратдаги мақоми яхшиланиб даражаси юқорилашини истаган фарзанд уларга мағфират сўраб дуода бўлиши лозим.
2. Уларга истиғфор айтиш.
Яъни, фарзанд вафот этиб кетган ота-оналари учун Аллоҳ таолога истиғфор айтиб туриши керак. Бу унинг вафот этган ота-онаси олдидаги бурчидир.
3. Улардан кейин аҳдларига вафо қилиш.
Яъни, ота-онанинг васиятларини амалга ошириш. Бу ҳам фарзанднинг вафот этиб кетган ота-она олдидаги бурчидир.
4. Улар воситаси ила қилинадиган сила раҳмни қилиш.
Ота-онанинг воситаси ила қилинадиган силаи раҳмларга амаки-тоға ва амма-холаларга қилинадиган яхшиликлар киради.
5. Уларнинг дўстларини икром қилиш.
Бу иш ҳам фарзанднинг вафот этиб кетган ота-она олдидаги бурчларидан ҳисобланади.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилади-ки:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши савол қилиб: «Ё Расулуллоҳ! Ота-онамга вафотларидан кейин ҳам мен қила оладиган эзгу амаллар қолдими?» деди.
«Ҳа, тўрт хислат бор: уларнинг ҳаққига дуо қилиш, гуноҳларини кечмакни Аллоҳ таолодан сўраш, уларнинг насиҳат ва шаръий васиятларини бажариш, дўст-биродарларини иззат-икромда тутиш ва ота-она тарафидан бўладиган қариндошликни давом эттиришдир», дедилар.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан келган бу ҳадисда айтилади:
«Бир киши Расулуллоҳга:
«Ё Расулуллоҳ! Онам вафот этди, лекин васият қилмади. Мен унинг номидан садақа берсам фойдаси тегадими?» деди.
«Ҳа», дедилар у зот».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадиси шарифларида равшанроқ қилиб:
«Отангнинг дўстлигини риоя қил, Аллоҳ таоло сенинг нурингни ўчирмайди», деганлар.
Яъни, бу отанг билан дўстлашган одамлардан алоқангни узма, деган сўз.
350 - وَعَنْ أَبِي أُسَيْدٍ - بِضَمِّ الْهَمْزَةِ وَفَتْحِ السِّينِ - مَالِكِ بْنِ رَبِيعَةَ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا نَحْنُ جُلُوسٌ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ إِذْ جَاءَهُ رَجُلٌ مِنْ بَنِي سَلَمَةَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ هَلْ بَقِيَ مِنْ بِرِّ أَبَوَيَّ شَىءٌ أَبَرُّهُمَا بِهِ بَعْدَ مَوْتِهِمَا؟ فَقَالَ: «نَعَمْ، الصَّلَاةُ عَلَيْهِمَا، وَالإسْتِغْفَارُ لَهُمَا، وَإِنْفَاذُ عَهْدِهِمَا، وَصِلَةُ الرَّحِمِ الَّتِي لَا تُوصَلُ إِلَّا بِهِمَا، وَإِكْرَامُ صَدِيقِهِمَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. [5142].
351. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирорта аёлларидан Хадижадан рашк қилганчалик рашк қилмаганман. Ўзи уни ҳеч кўрмаганман, лекин у зот уни кўп эслар эдилар. Баъзан қўй сўйиб, бўлак-бўлак қилиб, кейин уларни Хадижанинг дугоналарига юборар эдилар. Баъзида у зотга: «Худди дунёда Хадижадан бошқа аёл бўлмагандек...», десам, «У бундай эди.., ундай эди.., ундан фарзандларим бор», дер эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Бошқа ривоятда келтирилишича, «У зот қачон қўй сўйсалар, ўшандан унинг дугоналарига тўйгунича ҳадя қилар эдилар».
Яна бошқа ривоятда айтилишича, « У зот қачон қўй сўйсалар, «Хадичанинг дугоналарига юборинглар», дер эдилар
Ривоятларнинг яна бирида: «Хадичанинг сингиллари Ҳолату бинти Хувайлид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириш учун изн сўраганида, Хадичанинг (овозига ўхшаш бўлгани) учун уни изниданоқ таниб олдилар. Бунга хурсанд бўлиб: «Аллоҳим, бу Ҳолату бинти Хувайлид-ку», дедилар», дейилади.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан Хадийжа онамизнинг фазллари равшан намоён бўлмоқда. Оиша онамизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа аёлларидан рашк қилмаганлари уларнинг бу кишидан устун бўлмаганларидандир.
Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога келсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон қўй сўйсалар, Хадийжанинг дугоналарига юборинглар, дер эдилар. Бу билан у зот Хадийжа онамизнинг ҳурматларидан у кишининг яқин одамларини эҳтиром қилиб юрганлар. Бу ҳол, албатта, рашкни келтирадиган нарсадир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳонинг ҳурматларидан у кишининг дугоналарини бошқа пайтларда ҳам йўқлаб турганлар.
Анас розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўзларига бирор нарса келтирилса, буни Фулонанинг уйига олиб бориб беринглар. У Хадийжанинг дугонаси эди», дердилар», дейилган.
Имом Ҳоким Оиша онамиздан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зот менинг олдимда эканида бир кампир келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Сен кимсан?» дедилар.
«Мен Жассома Музанияман», деди.
«Йўқ. Сен Ҳассони Музаниясан! Сизлар қандоқсизлар? Ҳолингиз қандай? Биздан кейин нима қилдингиз?» дея кетдилар.
«Яхшимиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули!» деди у.
У чиқиб кетганидан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бир кампирга бунчалик эҳтиром қилдингиз?» дедим.
«У Хадийжанинг вақтида ҳузуримизга келиб турар эди. Албатта, эски аҳдни гўзал тутиш иймондандир», дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадийжа онамиз ҳақларида:
«Албатта, менга унинг муҳаббати берилган», деганлари катта гапдир. Бундан Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига Хадийжа онамизнинг муҳаббатларини солиб қўйгани маълум бўлади. Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадийжа онамизга бўлган соф муҳаббатлари илоҳий иноят ила бўлган муҳаббатдир.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадийжа онамизга бўлган муҳаббатлари ва эҳтиромларининг яна бир сабаби у зотнинг:
«Менинг болаларим ундан бўлган», деган гапларида яққолроқ намоён бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг Ўзигагина маълум ҳикматга биноан, у зотнинг барча фарзандлари Хадийжа онамиздан бўлган. У кишидан бошқа аёлларидан бола бўлмаган. Бу ҳол ҳам, албатта, Хадийжа онамиз фазлларига фазл қўшади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мана, Хадийжа ҳузурингизга келди. У билан идиш бор. Унда хўрак ёки таом ёки шароб бор. Қачон у ҳузурингизга етиб келганда унга Робби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг ва унга жаннатдаги луълуъ (ва дуру ёқутлар ила безатилган), шовқин-сурони ҳам, чарчоғи ҳам йўқ уйнинг башоратини беринг», деди».
Бу ҳадиси шарифда, аввало Хадийжа онамизнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган катта хизматларидан бир намуна кўрмоқдамиз. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сидқидилдан хизмат қилиб, орқаларидан озиқ-овқат кўтариб, маълум масофа йўлни босиб келмоқдалар. Хадийжа онамиздек обрўга, жамиятда алоҳида ўринга ва ҳадсиз-ҳисобсиз бойликларга эга бўлган қай бир аёл тоғу тошлар орасида эрининг орқасидан озиқ-овқат кўтариб юради? Албатта, у кишининг бу ҳолатлари жуфти ҳалолларига хизмат қилишни ўзларининг бурчлари деб билганларидан ва бу хизмат ила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш ниятларининг кучли эканидандир.
Аллоҳ таоло Хадийжа онамизни ниятларига яраша мукофотлаганини шу ҳадиси шарифнинг ўзидан кўриб турибмиз. Жаброил алайҳиссаломнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳонинг келаётганлари хабарини беришларининг ўзи катта гап. Бу у кишининг илоҳий иноят ва эҳтиром остида юришларидан дарак беради.
Жаброил алайҳиссаломнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо ҳақларида:
«Қачон у ҳузурингизга етиб келганда унга Робби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг ва унга жаннатдаги луълуъ (ва дуру ёқутлар ила безатилган), шовқин-сурони ҳам, чарчоғи ҳам йўқ уйнинг башоратини беринг», дейишлари бошқа бирор одам боласига берилмаган фазл бўлса ажаб эмас.
351 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَا غِرْتُ عَلَى أَحَدٍ مِنْ نِسَاءِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَا غِرْتُ عَلَى خَدِيجَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، وَمَا رَأَيْتُهَا قَطُّ، وَلَكنْ كَانَ يُكْثِرُ ذِكْرَهَا، وَرُبَّما ذَبَحَ الشَّاةَ، ثُمَّ يُقَطِّعُهَا أَعْضَاءً، ثُمَّ يَبْعَثُهَا فِي صَدَائِقِ خَدِيجَةَ، فَرُبَّما قُلْتُ لَهُ: كَأَنْ لَمْ يكُنْ فِي الدُّنْيَا امْرَأَةٌ إِلَّا خَدِيجَةَ؟! فَيَقُولُ: «إِنَّهَا كَانَتْ وَكَانَتْ وَكَانَ لِي مِنْهَا وَلَدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 3818، م 2435/76].
وَفِي رِوَايَةٍ: وَإنْ كَانَ لَيَذْبَحُ الشَّاةَ، فَيُهْدِي فِي خَلَائِلِهَا مِنْهَا مَا يَسَعُهُنَّ. [خ 3816، م 3435].
وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ إِذَا ذَبَحَ الشَّاةَ يَقُولُ: «أَرْسِلُوا بِهَا إِلَى أَصْدِقَاءِ خَدِيجَةَ». [م 2435/75].
وَفِي رِوَايَةٍ: قَالَتْ: اسْتَأْذَنَتْ هَالَةُ بِنْتُ خُوَيْلِدٍ أُخْتُ خَدِيجَةَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَعَرَفَ اسْتِئْذَانَ خَدِيجَةَ، فَارْتَاحَ لِذَلِكَ، فَقَالَ: «اللَّهُمَّ؛ هَالَةَ بِنْتَ خُوَيْلِدٍ». [خ 3821، م 2437].
قَوْلُهَا: «فَارتَاحَ» هُوَ بِالحَاءِ، وَفِي «الجَمْعِ بَيْنَ الصَّحِيحَينِ» لِلْحُمَيْدِي: «فَارْتَاعَ» بِالعَيْنِ، وَمَعْنَاهُ: اهْتَمَّ بِهِ.
352. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий билан бирга сафарга чиқдим. У менга хизмат қилаверди. Мен унга: «Бундай қилманг» деган эдим, «Мен ансорларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай хизмат қилаётганларини кўрганман. Шунинг учун улардан бирортаси билан шерик бўлсам, хизматини қиламан деб қасам ичганман», деди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Гарчи ёши кичик бўлса ҳам яхшиларга икром кўрсатилишига бу ҳадис далилдир. Бунда Жарирнинг тавозуъли эканлари, фазилатлари ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломни ҳурмат қилганлари ва Пайғамбар алайҳиссаломга хизмат қилганларга ҳурмат бажо келтиришлари баён қилинмоқда.
352 - وَعَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجْتُ مَعَ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْبَجَلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي سَفَرٍ، فَكَانَ يَخْدُمُنِي، فَقُلْتُ لَهُ: لَا تَفْعَلْ، فَقَالَ: إِنِّي قَدْ رَأَيـْتُ الأَنْصَارَ تَصْنَعُ بِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ شَيْئاً آلَيْتُ أَلَّا أَصْحَبَ أَحَداً مِنْهُمْ إِلَّا خَدَمْتُهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2888، م 2513].