Бу бобга тааллуқли ҳадислар кўпдир:
Бундан аввалги бобда келган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган 394-рақамдаги: “Кимда-ким Менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон қиламан” ҳадиси ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган 267-рақамдаги «Етимларга меҳрибонлик қилиш» бобидаги ҳадис, ҳамда 268-рақамдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Агар уларнинг ғазабини келтирган бўлсанг, Роббингнинг ғазабини келтирган бўласан»”, деб айтганлари ҳам шу бобга тегишлидир.
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَكَثِيرَةٌ، مِنْهَا:
397 - حَدِيثُ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي البَابِ قَبْلَ هَذَا: «مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالحَرْبِ» [برقم 394].
وَمِنْهَا: حَدِيثُ سَعْدِ بْنِ أَبي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، السَّابِقُ فِي (بَابِ مُلَاطَفَةِ اليَتِيمِ) [برقم 267].
398 - وَقَولُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَبَا بَكْرٍ؛ لَئِنْ كُنْتَ أَغْضَبْتَهُمْ لَقَدْ أَغْضَبْتَ رَبَّكَ» [وسبق برقم 268].
399. Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг кафолатидадир. Аллоҳ сизларни Ўз кафолатидаги бирор нарса юзасидан талаб қилмасин. У Зот кимни Ўз кафолатидаги бирор нарса юзасидан талаб қилса, уни топади, сўнгра жаҳаннам оловига юзтубан йиқитади», дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг шарҳи 239-рақам остидаги ҳадисда берилган.
399 - وَعَنْ جُنْدُبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُول الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى صَلَاةَ الصُّبْحِ، فَهُوَ في ذِمَّةِ اللهِ، فَلَا يَطْلُبَنَّكُمُ اللهُ مِنْ ذِمَّتِهِ بِشَيْءٍ؛ فَإنَّهُ مَنْ يَطْلُبُهُ مِنْ ذِمَّتِهِ بِشَيْءٍ يُدْرِكْهُ، ثُمَّ يَكُبَّهُ عَلَى وَجْهِهِ في نَارِ جَهَنَّمَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [657/262 وسبق برقم 239].