Саломлашиш китоби
1-боб. Саломлашиш фазилати ҳамда уни оммавийлаштиришга буйруқ
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).
«Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни Ассалому алайкум, денглар)» (Нур сураси, 61-оят).
«Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар» (Нисо сураси, 86-оят).
«(Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди. У ҳам «Салом», деди» (Зарият сураси, 24-25-оятлар), деб айтган.
1 - بَابُ فَضْلِ السَّلَامِ، وَالأَمْرِ بِإِفْشَائِهِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا}.
وَقَالَ تَعَالَى: {فَإِذَا دَخَلْتُمْ بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا حُيِّيْتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنٍ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا}.
وَقَالَ تَعَالَى: {هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ ضَيفِ إِبْرَاهِيمَ الْمُكْرَمِينَ إِذْ دَخَلُوا عَلَيهِ فَقَالُوا سَلَاماً قَالَ سَلَامٌ}
858. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Қайси Ислом (амали) яхшироқ?» деб сўради. У зот: «Таом беришинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 562-рақамли ҳадис остида келган.
858 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَيُّ الإْسْلَامِ خَيْرٌ؟ قَالَ: «تُطْعِمُ الطَّعَامَ، وَتَقْرَأُ السَّلَامَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 12، م 39 وسبق برقم 562].
859. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у кишига: «Бор, анави ўтирган бир неча фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассаламу алайкум», деди. Шунда улар: «Ассаламу ъалайка ва роҳматуллоҳ» деб, бунга «ва роҳматуллоҳ»ни қўшимча қилишди», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Уламолар ушбу ҳадисни қуйидагича шарҳлаганлар: “Боргин-да, анави ўтирган бир неча фариштага салом бeр. Уларнинг сен билан нима деб саломлашишларига қулоқ сол” деган сўздан фаришталарнинг Одам алайҳиссаломдан узоқда бўлганини тушуниш мумкин. Бу эса илм олиш учун саъй-ҳаракат қилиш мустаҳаб амал эканлигига далил бўлади. Бундан кўринадики, Одам алайҳиссалом илм олиш учун саъй-ҳаракат қилган кишиларнинг энг биринчиси эканлар.
859 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَمَّا خَلَقَ اللهُ آدَمَ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ - نَفَرٍ مِنَ الْمَلَائِكَةِ جُلُوسٌ - فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، فَإِنَّهَا تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ، فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، فَقَالُوا: السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ، فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6227 ، م 2841].
860. Абу Умора Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни етти нарсага буюрдилар: «Касал кўриш, жанозага эргашиш, акса урганга ташмит* айтиш, кучсизга ёрдам бериш, мазлумга кўмак бериш, саломни ёйиш ва қасам ичганнинг қасамини оқлаш».
Муттафақун алайҳ.
Бу Бухорийнинг лафзидаги ривоятларнинг бири.
Шарҳ: Бунга ўхшаш ҳадис ва унинг шарҳи 246-рақам остидаги ҳадисда ҳам келган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо яхши ва фойдали нарсаларга амр қилиб, ёмон ва зарарли нарсалардан қайтарганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги амр қилинган нарсаларни бирма-бир ўрганиб чиқамиз:
1. «Бемор кўриш».
Бемор бўлган мусулмоннинг бошқа мусулмонлар устидан ҳаққи бор. У ҳам бўлса, улар келиб беморни зиёрат қилиб, кўнгил сўраб, ҳаққига дуо қилиб кетишлари экан.
Бу иш дуо ва яхши тилакларга сабаб бўлиши, савоб олишга восита бўлиши билан бирга, ўзаро муҳаббат ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамланишига ҳамда яна бошқа кўпгина яхшиликларга сабаб бўлади.
Ушбу ҳадиси шариф ҳукми бўйича бемор бўлган мусулмон ҳақида хабар эшитган бошқа мусулмонлар уни бориб кўришлари бемор олдида бурчлари ҳисобланар экан. Шунинг учун ҳам қайси бир дин қардошимизнинг бемор бўлганини эшитсак, уни кўргани боришга шошилишимиз керак. Ўша биродаримизнинг биздаги ҳаққини адо этмоғимиз уни бориб кўриб, кўнгил сўраб, ҳаққига дуо қилишимиз билан бўлади.
2. «Жанозага эргашиш».
Яъни, биров ўлганда жанозасида қатнашиб, намозини ўқиб, дафнида иштирок қилиш. Бу иш билан инсон мусулмон биродарининг ўзида бўлган ҳаққини адо этади. Ўлим ўзига яраша оғир мусибат. Ўлган мусулмонни ҳурмат-эҳтиром билан жойига қўйиш тирик мусулмонларга фарзи кифоя. ҳар кимнинг бошида ҳам ўлим бор. Ким бошқа кишиларнинг ўлимида ҳурмат-эҳтиром кўрсатса, ўзи ҳам бошқалардан ҳурмат-эҳтиром кўради.
Шунингдек, ўлганнинг яқин кишилари, қариндош-уруғларининг ҳурмати, эътибори ҳам бор. Қайғули пайтда кўрсатилган одамгарчилик ижтимоий алоқаларни яхшиланишига сабаб ҳам бўлади. Қолаверса, жанозада иштирок этган инсон ўзи учун кўпгина ваъз-насиҳатлар, ибратлар олади. У ўлимни эслайди, ўзини ўнглаб юриш кераклигини ёдга олади.
3. «Ташмит – акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деб айтган кишига қарата «Йарҳамукаллоҳ» – «Аллоҳ сенга раҳм қилсин» дейиш».
Бу ҳам мусулмонлик бурчи. Ўзаро алоқаларни яхшилаш омилларидан бири. Бунда мусулмон одам айнан мазкур жумлани ишлатиши керак. «Соғ бўлинг», «Саломат бўлинг» ёки шунга ўхшаш бошқа иборалар унинг ўрнига ўтмайди.
4. «Кучсиз ва заифга ёрдам бериш».
Кучсиз, камбағал ва мискинларга моддий ҳамда маънавий кўмак бериш.
5. «Мазлумга ёрдам бериш».
Зулм Ислом дини наздида мункар ва ҳаром иш. Ер юзида зулм қолмаслиги керак. Мусулмонлар доимо зулмга қарши курашмоқлари керак. Жумладан, мазлумга ёрдам бермоқлари лозим. Ҳар ким имконига қараб, кимдир гап-сўз билан, кимдир амал билан мазлумдан зулмни кўтаришга ва заиф-бечораҳолларга кўмаклашишга уриниши керак.
6. «Саломни ёйиш».
Салом бериш суннат, алик олиш вожиб, дейилгани ҳам шу сабабдан. Чунки саломга алик олинмаса, орада адоват, уруш-жанжал ва мусулмонлар ўртасида турли келишмовчиликлар чиқади.
7. «Қасамни амалга ошириш».
Яъни, биров бир нарса хусусида қасам ичиб қўйган. Бошқа бир мусулмоннинг ўша қасамни амалга оширишда ёрдам беришига имкони бор. У қасам ичган одамга ёрдам бериши лозим.
860 – وَعَنْ أَبِي عُمَارَةَ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِسَبْعٍ: «بِعِيَادَةِ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ، وَتَشْمِيتِ العَاطِسِ، وَنَصْرِ الضَّعِيفِ، وَعَوْنِ الْمَظْلُومِ، وَإِفْشَاءِ السَّلَامِ، وَإِبْرَارِ الْقَسَمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، هَذَا لَفْظُ إِحْدَى رِوَايَاتِ البُخَارِيِّ [خ 6235، م 2066 وسبق برقم 246].
861. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча иймон келтирмайсиз. Сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар уни қилсангиз, ўзаро муҳаббатли бўласиз: ораларингизда саломни ёйинглар!»
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: «Саломни ёйинглар».
Мусулмонларнинг саломлашиш сўзлари, бир-бирларини кўрганларида биринчи айтадиган иборалари «Ассалому алайкум»ни таратиш унга одатланиш, доимо канда қилмай айтиб юриш, танигангаю танимаганга салом бериш маъноларини билдиради.
«Салом» сўзининг луғатдаги маъноси «тинчлик» эканини эътиборга оладиган бўлсак, «тинчлик» ва саломатликни бутун ер юзи бўйлаб тарқатинг маъноси чиқади. Бунда мислсиз улкан маъно борлиги ҳаммага маълум.
Демак, жаннатга саломатлик билан кирайин, деган нияти бор мусулмон инсоннинг қиладиган амалларидан бири саломни таратиш бўлмоғи керак экан.
861 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «لَا تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا، وَلَا تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا، أَوَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ؟ أَفْشُوا السَّلَامَ بَيْنَكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [54].
862. Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Эй инсонлар, саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга боғланинг. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга саломат ҳолда кирасизлар», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Термизий буни саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган ушбу ҳадиси шарифда маҳбуб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга киришимиз учун сабабчи бўладиган баъзи бир ишларни баён қилиб бермоқдалар.
1. « Эй инсонлар саломни таратинг».
Мусулмонларнинг саломлашиш сўзлари, бир-бирларини кўрганларида биринчи айтадиган иборалари «Ассалому алайкум»ни таратиш унга одатланиш, доимо канда қилмай айтиб юриш, танигангаю танимаганга салом бериш маъноларини билдиради. Демак, жаннатга саломатлик билан кирайин, деган нияти бор мусулмон инсоннинг қиладиган амалларидан бири саломни таратиш бўлмоғи керак экан.
2. « Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг ».
Саломни таратишда маънавий яхшилик бўлса, таомни тарқатишда моддий яхшилик борлиги ҳеч кимга сир эмас. Исломда таом тарқатиш ҳақида сўз кетганда энг аввало, фақир-мискин, бева-бечора ва муҳтожларга моддий ёрдам бериш, уларнинг қоринларини тўйдириш кўзда тутилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу Ислом дини камбағалпарварлигининг энг муҳим томонларидан биридир.
Сиз билан бизлар ҳам динимиз таълимотларига амал қилиб, имконимиз борида муҳтож кишилардан ўз ҳимматимизни аямаслигимиз керак бўлади.
3. «Қариндошларга боғланинг»
“Силаи раҳм” калимасини она тилимизга сўзма-сўз ўгирадиган бўлсак, “раҳмни боғлаш” деган маъно келиб чиқади. Раҳм эса қариндош дегани, она бачадонини ҳам араблар “раҳм” дейдилар. Демак, силаи раҳм деганда қариндош-уруғлар билан яхши алоқада бўлиш, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, ҳамда уларни моддий ва маънавий жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш ва ҳоказолар тушунилади.
Шубҳасизки, динимиз Исломда силаи раҳмга ниҳоят даражада қаттиқ эътибор қилинган. Ўнлаб оят ва ҳадисларда бу мавзу эсга олинади. Силаи раҳмнинг фазилати, аҳамияти ва зарурати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларида такрор-такрор уқтирилади.
4. «Кечаси одамлар ухлаб ётганида намоз ўқинг».
Бунга хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиш ва тунги таҳажжуд намозлари киради.
5. «Саломат ҳолда жаннатга кирурсиз», демоқдалар. Яъни мазкур санаб ўтилган нарсаларни ихлос билан амалга оширганлар жаннатга соғ-омон киришлари айтилмоқда.
Аллоҳ таоло барчамизни ана ўша мартабага насиб айласин.
862 - وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَلَامٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ أَفْشُوا السَّلَامَ، وَأَطْعِمُوا الطَّعَامَ، وَصِلُوا الأَرْحَامَ، وَصَلُّوا وَالنَّاسُ نِيَامٌ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ بِسَلَامٍ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ [2485].
863. Туфайл ибн Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
Бу киши Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳузурларига келиб, у зот билан бирга бозорга боришар эди. Туфайлнинг айтишларича, «Бозорга борарканмиз, Абдуллоҳ бирор паст навли нарсаларни сотувчи ёки савдо ҳолатидаги дўкондор ёки бирор мискинга ёки бирор кимсага йўлиқсалар, уларга салом берардилар». Туфайл айтдилар: «Кунларнинг бирида Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдиларига келдим. Мени ўзлари билан бозорга олиб бордилар. У кишига: «Бозорда нима қиласиз, барибир олди-сотди қилмасангиз, нархларини сўраб, баҳолашмасангиз ва бозор мажлисларида ўтирмасангиз?» десам, у киши: «Сен ўтир, бу ҳақда ана бу ерда гаплашамиз», дедилар-да, «Я абобатн» («эй қорин отаси»), дедилар (яъни, Туфайлнинг қоринлари катта бўлгани учун шундай атадилар). «Биз бу ерга салом сабабли, яъни йўлиққан кишиларимизга салом бериш учун келамиз», дедилар».
Имом Молик «Муватто»ларида саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тирилтириш учун бирортасини қолдирмай мана шундай амал қилишда бошқа саҳобалардан ажралиб турардилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу саҳобалар ичида ўз тақвоси, илми ва каттаю кичик ҳар бир нарсада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилганларини такрорлашлари билан машҳур бўлганлар. Саҳобалардан фақат шу киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилган бўлсалар, айни ўзини такрорлар эдилар.
Бир куни Ибн Умар улов миниб кетаётиб бир жойга етганда очиқ, ҳеч нарса йўқ жойдан улов устида энгашиб ўтибдилар. Одамлар бу ишнинг сабабини сўрашган экан, бу ерда дарахт бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг остидан ўтганларида ҳозир мен энгашгандек энгашган эдилар. Мен ўша ишни дарахт кесилиб кетган бўлса ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб, такрорладим, деганлар.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Хоҳ танисин, хоҳ танимасин ҳар бир мусулмон кишига салом бериш.
– Бозор Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолинадиган макон. Ушбу ҳолатда одамларга Аллоҳ зикрини эслатиб туриш лозим.
– Бозорда ҳожатини тугатган киши қалби дунё матоларига боғланиб қолмаслиги учун зудлик билан у ердан чиқиб кетмоғи лозим.
863 - وَعَنِ الطُّفَيلِ بْنِ أُبَي بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ يَأْتِي عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَيَغْدُو مَعَهُ إِلَى السُّوقِ، قَالَ: فَإذَا غَدَونَا إلَى السُّوقِ لَمْ يَمُرَّ عَبْدُ اللهِ بْنِ عُمَرَ عَلَى سَقَّاطٍ، وَلَا صَاحِبِ بِيْعَةٍ وَلَا مِسْكِينٍ، وَلَا أَحَدٍ إِلَّا سَلَّمَ عَلَيهِ، قَالَ الطُّفَيلُ: فَجِئْتُ عَبْدَ اللهِ بن عُمَرَ يَوْماً فَاسْتَتْبَعَنِي إِلَى السُّوقِ فَقُلْتُ لَهُ: مَا تَصْنَعُ بِالسُّوقِ وَأَنْتَ لَا تَقِفُ عَلَى البَيِّعِ وَلَا تَسْأَلُ عَنِ السِّلَعِ، وَلَا تَسُومُ بِهَا، وَلَا تَجْلِسُ فِي مَجَالِسِ السُّوقِ؟! وَأَقُولُ: اِجْلِسْ بِنَا هَهُنَا نَتَحَدَّثْ، فَقَالَ: يَا أَبَا بَطْنٍ - وَكَانَ الطُّفَيلُ ذَا بَطْنٍ - إنَّمَا نَغْدُو مِنْ أَجْلِ السَّلَامِ، نُسَلِّمُ عَلَى مَنْ لَقِينَا. رَوَاهُ مَالِكٌ فِي «الْمُوَطَّأِ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2/961].
2-боб. Cалом беришнинг йўл-йўриғи
Саломни бошловчи салом берилаётган киши битта бўлса ҳам, кўплик олмоши билан: «Ассалому алайкум», дейди. Алик олувчи «вов» ҳарфини зиёда қилиб: «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», дейиши мустаҳабдир.
2 - بَابُ كَيْفِيَّةِ السَّلَامِ
يُسْتَحَبُّ أَنْ يَقُولَ الْمُبْتَدِىءُ بِالسَّلَامِ: السَّلَامُ عَلَيكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ. فَيَأْتِي بِضَمِيرِ الجَمْعِ وَإِنْ كَانَ الْمُسْلِمُ عَلَيهِ وَاحِداً، وَيَقُولُ الْمُجِيبُ: وَعَلَيكُمُ السَّلَامُ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ. فَيَأْتِي بِوَاوِ العَطْفِ فِي قَولِهِ: وَعَلَيكُمْ.
864. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», деди. У зот унга алик олдилар. У ўтиргач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўнта (савоб)», дедилар. Сўнг бошқа бири келиб, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», деди. У зот унга ҳам алик олдилар. У ўтиргач, у зот: «Йигирмата», дедилар. Сўнг яна бири келиб, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди. У зот унинг саломига алик олдилар. У ўтиргач, «Ўттизта», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Саломнинг мартабаси бўлиб, унга алик олишдаги савоб ҳам тафовутли бўлади. Имом Абу Довуд Саҳл ибн Муъознинг отаси орқали қилган ривоятларида «Мағфиротуҳу» сўзи зиёда бўлгани собит келган.
«Сўнгра бошқа киши келиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва мағфиротуҳу», деб айтганида, у зот: «Қирқта», деб айтдилар».
Фазилатлар шу кўринишда бўлади.
864 - عَنْ عِمْرَانَ بْنِ الحُصَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيكُمْ، فَرَدَّ عَلَيْهِ ثُمَّ جَلَسَ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَشْرٌ» ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ، فَرَدَّ عَلَيهِ فَجَلَسَ، فَقَالَ: «عِشْرُونَ»، ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، فَرَدَّ عَلَيهِ فَجَلَسَ، فَقَالَ: «ثَلَاثُونَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 5195، ت 2689].
865. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Оиша, мана Жаброил, сенга салом айтяпти», дебдилар. Шунда у: «Унга ҳам салом ва Аллоҳнинг раҳмату баракоти бўлсин», дедим».
Муттафақун алайҳ.
Саҳиҳайннинг баъзи ривоятларида мана шундай «ва барокатуҳу» бўлиб келган. Баъзисида бу йўқ ҳолда келган. Ишончли ровийнинг зиёда қилгани мақбулдир.
Шарҳ: Оиша онамизни фазллари, фаришталарни одамларга салом йўллаши ва ғойибдан салом айтган кишига жавоб қайтаришнинг шартлиги.
865 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «هَذَا جِبرِيلُ يَقرَأُ عَلَيْكِ السَّلَامَ» قَالَتْ: قُلتُ: وَعَلَيْهِ السَّلَامُ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3217، م 2447، 2447/91].
وَهَكَذَا وَقَعَ فِي بَعْضِ رِوَايَاتِ الصحيحين: «وَبَرَكَاتُهُ» وَفِي بَعْضِهَا بِحَذْفِهَا، وَزِيَادَةُ الثِّقَةِ مَقْبُولَةٌ.
866. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор гап айтсалар, то уни англангунича уч марта қайтарардилар. Агар бирор жамоага бориб салом берсалар, уч марта салом берардилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Анас розияллоҳу анҳунинг бу ривоятларини ушбу бобда келтиришдан муаллифнинг мақсади, олим одамнинг дарс бераётганида ёхуд бирор маълумотни етказаётганида эшитувчига тушунарли қилиб гапириши лозимлигини англатишдир. Чунки иккала ҳолатда ҳам илм етказаётган бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳим нарсалар эшитувчиларга очиқ-ойдин, тушунарли бўлиши учун уч марта қайта-қайта такрорлаб гапирганлар.
Шунингдек, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қавмнинг олдидан ўтсалар ёки олдига борсалар салом берар эдилар. Агар улар саломни эшитмасалар, икки ёки уч мартагача салом берар эдилар.
Шунинг учун биз ҳам дарс берадиган ёхуд бирор маълумотни етказадиган бўлсак, ўша нарса эшитувчига тушунарли бўлиши учун ҳаракат қилишимиз, лозим бўлса, икки-уч марта такрорлашимиз керак. Салом берганимизда ҳам биринчи мартада эшитилмай қолса, иккинчи ва учинчи марта такрор салом беришимиз лозим.
866 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا تَكَلَّمَ بِكَلِمَةٍ أَعَادَهَا ثَلَاثاً؛ حَتَّى تُفْهَمَ عَنْهُ، وَإِذَا أَتَى عَلَى قَوْمٍ فَسَلَّمَ عَلَيهِمْ سَلَّمَ عَلَيهِمْ ثَلَاثاً. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [95].
وَهَذَا مَحْمُولٌ عَلَى مَا إِذَا كَانَ الجَمْعُ كَثِيراً.
867. Миқдод розияллоҳу анҳудан қилинган узун ҳадисда келтирилишича, «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга сутдан бўлган насибаларини олиб қўйдик. У зот кечаси келиб, уйқудагини уйғотмайдиган ва уйғоқлар эшитадиган қилиб салом берардилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, аввал қандай салом берсалар, шу тарзда салом бердилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидагича:
«Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Икки шеригим билан келдик, қийинчиликдан (силламиз қуриб, ҳатто) қулоқларимиз эшитмай, кўзларимиз хира тортиб қолган эди. Аҳволимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига арз қила бошладик, аммо улардан ҳеч ким бизни қабул қила олмади. Кейин Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдик. У зот бизни уйларига олиб кетдилар. Борсак, учта эчкилари бор экан. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Бунинг сутини соғинглар, ўртада (ичамиз)», дедилар. Биз уларни соғардик, ҳар биримиз ўз насибамизни ичиб, Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг насибаларини олиб қўяр эди. У зот кечаси келиб, уйғоқ одам эшитадиган, ухлаётган одамни уйғотмайдиган қилиб салом берар эдилар. Кейин масжидга чиқиб, намоз ўқир, сўнг келиб, сутларини ичар эдилар. Бир кеча мен ўз насибамни ичиб бўлган эдим, шайтон келиб, «Муҳаммад ансорийларнинг олдига боради, улар унга туҳфалар беришади, уларнинг олдида улушини олади. Унинг шу бир қултум сутга асло ҳожати йўқ», де(б васваса қил)ди. Мен бориб, уни ичдим. Сут қорнимга киргач, энди (уни қайтаришга) йўл йўқлигини билгач, шайтон менга пушаймон едира бошлади, «Шўринг қуриди! Нима қилиб қўйдинг?! Муҳаммаднинг сутини ичиб қўйдингми? Энди келиб, уни топа олмаса, сени дуоибад қилади, ҳалок бўласан, дунёинг ҳам, охиратинг ҳам куйиб кетади», деди. Эгнимда бир шамла* бўлиб, оёғимга ёпсам бошим чиқиб қолар, бошимга ташласам, оёқларим очилиб қолар эди. Кўзимга уйқум келмас, икки шеригим эса мен қилган ишни қилмагани учун ухлаб қолишган эди. Шу пайт Набий соллалоҳу алайҳи васаллам одатдагидек салом бериб кирдилар. Кейин масжидга келиб, намоз ўқидилар, сўнг сутларининг олдига келиб, (идишнинг устини) очганларида унда ҳеч нарса йўқ эди. Шу пайт бошларини осмонга кўтарган эдилар, мен: «Ана энди мени дуоибад қиладилар, ҳалок бўламан», дедим. Бироқ у зот: «Аллоҳим, мени едирганни Ўзинг едиргин, мени ичирганни Ўзинг ичиргин», дедилар. Шамлани олиб, белимга боғладим, сўнг пичоқни олиб, эчкилар томонга юрдим. Қай бири семизроқ бўлса, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сўймоқчи бўлдим. Қарасам, унинг елини тўлиб турган экан. Қолганлари ҳам шундай экан. Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг оиласи сут соғиб ичадиган идишни олиб, унга то кўпиги тошгунича сут соғдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. У зот: «Бу кеча сутларингизни ичдингизми?», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, ичинг», дедим. У зот ичиб, сўнг менга узатдилар. Мен яна: «Эй Аллоҳнинг Расули, ичинг», дедим. У зот яна ичиб, сўнг менга узатдилар. Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг қониб ичганларини, у зотнинг дуои хайрларига эришганимни билгач, кулиб юбориб, ҳатто ерга йиқилдим. Шунда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Бирон ёмон иш қилдингми, эй Миқдод?» дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен бундай, бундай иш қилиб қўйдим, сўнг шундай қилдим», дедим. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг раҳмати, холос. Менга айтиб қўймабсан-да, икки шеригимизни ҳам уйғотар эдик, улар ҳам ичишарди», дедилар. Мен: «Сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, сиз ундан ичганингиздан кейин, сиз билан бирга мен ҳам ундан ичганимдан кейин қайси одам уни ичишига асло эътибор қилмайман», дедим».
(Имом Муслим ривояти).
* Шамла – эн мато ҳолида ўраниб олинадиган устки кийим.
867 - وَعَنِ الْمِقْدَادِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِهِ الطَّوِيلِ قَالَ: كُنَّا نَرْفَعُ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَصِيبَهُ مِنَ الَّلبَنِ، فَيَجِيءُ مِنَ اللَّيلِ، فَيُسَلِّمُ تَسْلِيماً لَا يُوقِظُ نَائِماً، وَيُسْمِعُ اليَقْظَانَ، فَجَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَسَلَّمَ كَمَا كَانَ يُسَلِّمُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2055].
868. Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида масжиднинг ёнидан ўтаётганларида бир жамоа аёллар ўтиришган эди. Уларга қўллари билан ишора қилиб, салом бердилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан ҳадис, дедилар.
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лафз билан ишорани жамладилар. Абу Довуддан қилинган ривоятдаги «Бизга салом бердилар» сўзи буни қувватлайди.
Шарҳ: Узоқдаги кишиларга ишора ва лафз ила салом айтиш жоиз. Лекин ишорани ўзи билан кифояланиш макруҳдир. Бундай қилишдан бошқа бир ҳадисда ман қилинган. Чунки бундай қилиш мусулмон бўлмаганлар одатларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан омонда бўлганлари учун аёлларга салом бердилар. Кимда-ким фитнадан омонда бўлишга кўзи етса, демак у киши аёлларга салом бериши жоиз. Лекин ўзига ишонмаса салом бермагани афзал.
Имом Нававий айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан омонда бўлганлари учун аёлларга салом берганлар. Кимда-ким фитнадан омонда бўлишига кўзи етса, унинг ҳам аёлларга салом бериши жоиз. Лекин ўзига ишонмаса, салом бермагани афзал. Шунингдек, фитна хавфи бўлмаса, аёлнинг эркак кишига салом бериши ҳам жоиз». Шу боис, кампирларга, бир жамоа аёлларга салом беришда танглик бўлмайди, чунки бунда фитнанинг хавфи йўқ. Аммо ёлғиз кетаётган ёш аёлга номаҳрам кишининг салом бериши дуруст эмас.
Демак, номаҳрам эркак ва аёлларнинг саломлашишидаги асосий шарт фитна келиб чиқиш хавфи бўлмаслиги экан. Бу ерда фитна деганда аввало эркак ёки аёлда шаҳвоний майлнинг уйғониши, улардан бирида бирор ёмон хаёлнинг пайдо бўлиши назарда тутилади. Эркак киши бегона аёлга салом берганда агар ўзида ёки салом берилган аёлда майл уйғонишидан ёки унинг нотўғри гумонга боришидан қўрқса, салом бермайди. Шунингдек, аёл киши ҳам бегона эркакка салом беришда ушбу эҳтиёткорликни ушлаши лозим. Шу боис, уламолар ёш қизлар номаҳрамларга салом бермаслиги керак, дейишган.
Шу билан бирга, эркак киши бегона аёлга салом берганида унинг эри ёки маҳрамларининг рашк қилишини ёки ёмон гумонга боришини билса, салом бермайди. Аёл киши ҳам агар бегона эркакка салом бериши ёки алик олишидан эри рашк қилишини билса, салом бермаслиги ва алик олмаслиги лозим. Шунингдек, агар аёл кишига бирор бегона эркак шаҳвоний майл турткиси билан салом берса, аёл алик олмайди, бунда унга гуноҳ йўқ. Худди шунингдек, эркак ҳам бегона аёлнинг ана шундай саломига алик олмайди.
Хулоса қилиб айтганда, бу борада ҳар бир эркагу аёл эҳтиёткор бўлиши, одоб ва ҳаё асосида иш кўриши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир диннинг ўз ахлоқи бор. Исломнинг ахлоқи ҳаёдир», деганлар.
868 - عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرَّ فِي الْمَسْجِدِ يَوْماً وَعُصْبَةٌ مِنَ النِّسَاءِ قُعُودٌ، فَأَلْوَى بِيَدِهِ بِالتَّسْلِيمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2697].
وَهَذَا مَحْمُولٌ عَلَى أَنَّهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَمَعَ بَينَ اللَّفْظِ وَالإِشَارَةِ، وَيُؤَيِّدُهُ: أَنَّ فِي رِوَايَةِ أَبِي دَاوُدَ: «فَسَلَّمَ عَلَيْنَا» [5204].
869. Абу Журай Ҳужаймий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, «Алайкас-салому, йаа Расулаллоҳ!» деган эдим, у зот менга: «Алайкас-салом» демагин, чунки «Алайкас-салом» ўликларнинг саломлашишидир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Узунича юқорида ўтди.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 809-рақамли ҳадис остида келтирилган.
869 - وَعَنْ أَبِي جُرَيِّ الْهُجَيْمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ: عَلَيكَ السَّلَامُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: لَا تَقُلْ عَلَيْكَ السَّلاَمُ؛ فَإِنَّ عَلَيْكَ السَّلَامُ تَحِيَّةُ الْمَوتَى». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5209، ت 2721].
وَقَدْ سَبَقَ بِطُولِهِ [برقم 809].
3-боб. Салом одоблари
3 - بَابُ آدَابِ السَّلَامِ
870. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Имом Бухорий ривоятида: «Кичик каттага», бўлиб келган.
Шарҳ: Мана шу тарзда салом бериш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб буни ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар. Чунки пиёда юрувчи, кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бўлиб бериши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни, бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал бўлиб беради. Озчилик кўпчиликка салом беришига сабаб, чунки кўпчиликни ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бериш одоби мана шу кўринишда бўлади.
870 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُسَلِّمُ الرَّاكِبُ عَلَى الْمَاشِي، وَالْمَاشِي عَلَى القَاعِدِ، وَالْقَلِيلُ عَلَى الكَثِيِرِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6232، م 2160].
وَفِي رِوَايَةِ البُخَارِيِّ: وَالصَّغِيرُ عَلَى الْكَبِيرِ» [6231].
871. Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ(нинг раҳмати)га ҳақлироқ одам – биринчи бўлиб салом берган кишидир», дедилар».
Абу Довуд яхши иснод билан ривоят қилдилар.
Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида:
«Эй Расулуллоҳ, икки киши йўлиқиб қолса, қайси бири саломни бошлайди?» дейилганида, у зот: «Аллоҳ таолога яқинроғи (яъни, Аллоҳга тоат билан яқин бўлгани)», деб айтдилар.
Шарҳ: Исломда биринчи бўлиб салом бериш суннат унга алик олиш эса фарз. Имом Абдулбар раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар “Биринчи бўлиб салом бериш суннат, унга алик олиб жавоб қайтариш эса фарздир”, деб Ислом уммати ижмоъ қилганини нақл қилганлар.
Аммо кўпчиликка салом берилганда ҳаммаси бирдек алик олиши шарт эмас, балки, жамоадан бир киши алик олса қолганлардан алик фарзияти соқит бўлади. Саломга алик олиш салом беришдан кўра муҳимроқ эканининг сабаби шуки, салом берган мусулмонга жавоб қайтармаслик бир мусулмонни менсимаслик, кўзга илмаслик деб баҳоланади. Бу эса шаръан ҳаромдир. Шу нуқтаи назардан салом берган мусулмонга алик олиб жавоб қайтаришнинг даражаси юқори туради.
Лекин шундай бўлсада, биринчи бўлиб салом берганнинг савоби кўпроқ бўлади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон ўз биродарига йўлиққанда униси ҳам буниси ҳам бир-биридан юз ўгириб, уч кундан ортиқ ташлаб қўйиши ҳалол эмас. Шу ҳолатда қайси бири дастлаб салом берса ўшаниси яхшироқдир.” – деганлар. (Имом Бухорий ривояти).
Саломга алик олишда салом берувчи эшитадиган даражада жавоб қайтармаса, алик олиши ҳисобга ўтмайди. Аммо салом берган киши кар бўлса унга шунчаки лабларни қимирлатиб алик олса жоиз.
Алик олишда “ Ва алайкум ассалом” демасдан қўл билан ишора қилиб жавоб қайтариш макруҳ бўлиб, бу Исломий алик олиш эмас. Балки бу насоро ва яҳудларнинг алик олиш услубларидандир.
Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилиб айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Биздан бошқаларга (ҳавас қилиб) ўзини ўхшатганлар биздан эмас. Яҳуд ва насороларга ўзларингизни ўхшатманглар! Зотан, яҳудларнинг саломлашиши бармоқлар ишораси билан, насороларники эса кафтлар ишораси биландир.” (Сунани Термизий).
Ёш болаларга салом бериш ҳукми:
Ёш болага катталарнинг салом бериши Исломда меҳрибончилик деб баҳоланади. Ёш болага салом берган катта одам ҳам бир суннатни қоим қилгани учун ва ҳам ёшларга меҳр кўрсатгани учун икки ҳисса ажр олади. Бундан ташқари яна ёшларга салом бериш уларга одобдан таълим беришнинг ўзига хос услубидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан бу мавзуда қуйидагича ривоят қилинди: “Бир куни бизнинг олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Ўшандан мен ёш бола эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб бизга салом бердилар ва менинг қўлимдан ушлаб бир жойга бир жойга бир юмуш билан бориб келишимни буюрдилар ва ўзлари бир девор соясига ўтирдилар. Мен буюрилган ишни тугатиб ул зотнинг олдига қатиб келдим”. (Сунани Абу Довуд).
Аёллар билан саломлашиш ҳукми:
Бегона аёлларга эркакларнинг салом бериши макруҳ. Шунингдек, ёш қиз-жувонлар овозларини эшитилар даражада кўтариб саломга алик олишлари ҳам макруҳ. Бу ишлар фитнага боис бўлгани учун шариатда ундан қайтарилган. Аммо фитна хавфи йўқ бўлса, масалан аёл ёши ўтган кампир бўлса унга салом беришнинг ҳам, унинг алик олишининг ҳам кароҳияти йўқ. Зотан бу каби ҳолатлар саҳобалар даврида ҳам бўлган. Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: “Жума куни келса хурсанд бўлиб кетар эдик. Нимага? Чунки бизда бир кампир бор эди, Бузоъага у-бу нарса жўнатиб турарди. Ибн Салама айтади, Мадинада Хурмо кўп эди. У аёл қандлавлагининг илдизини қозонга солиб, унга арпа аралаштириб пиширарди. Биз жумани ўқиб бўлгач унинг олдига келиб салом берардик. У кампир эса ўзи тайёрлаган ўша таомдан бизга берарди. Шу учун хурсанд бўлардик. Биз Жума куни дам ҳам олмасдик, нонушта ҳам қилмасдик, илло жумадан кейин ўша ширин таомдан ердик”. (Имом Бухорий ривояти).
871 - وَعَنْ أَبِي أُمَامَةَ صُدَيِّ بْنِ عَجْلَان البَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِاللهِ مَنْ بَدَأَهُمْ بِالسَّلَامِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ جَيِّدٍ.
وَرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ الرَّجُلَانِ يَلْتَقِيَانِ، أَيُّهُمَا يَبْدأُ بِالسَّلَامِ؟ قَالَ: «أَوْلَاهُمَا بِاللهِ تَعَالَى». قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2694].
Такрор кўришганда, бир мажлисга кириб-чиққанда ёки дарахт ва шунга ўхшаш нарсалар ораларини тўсиб қўйганда қайта салом беришнинг маҳбублиги
بَابُ اسْتِحْبَابِ إِعَادَةِ السَّلَامِ إِلَى مَنْ تَكَرَّرَ لِقَاؤُهُ عَلَى قُرْبٍ؛ بِأَنْ دَخَلَ ثُمَّ خَرَجَ ثُمَّ دَخَلَ فِي الحَالِ، أَوْ حَالَ بَيْنَهُمَا شَجَرَةٌ وَنَحْوُهَا
4-боб. Такрор кўришганда, бир мажлисга кириб-чиққанда ёки дарахт ва шунга ўхшаш нарсалар ораларини тўсиб қўйганда қайта салом беришнинг маҳбублиги
4- بَابُ اسْتِحْبَابِ إِعَادَةِ السَّلَامِ إِلَى مَنْ تَكَرَّرَ لِقَاؤُهُ عَلَى قُرْبٍ؛ بِأَنْ دَخَلَ ثُمَّ خَرَجَ ثُمَّ دَخَلَ فِي الحَالِ، أَوْ حَالَ بَيْنَهُمَا شَجَرَةٌ وَنَحْوُهَا
872. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан намозини ёмон ҳолда ўқиган киши ҳақида ривоят қилинади:
У келиб намоз ўқиди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб салом берди, у зот унинг саломига алик олгач, «Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. У қайтиб намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Ҳаттоки, шуни уч марта қилди.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бошқача ривоятда қуйидагича келган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига жавоб бердилар ва:
«Қайт, бориб намоз ўқи, сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. У бориб намоз ўқиди. Сўнгра келиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, у зот:
«Қайт, бориб намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. Уч марта шундоқ бўлди. Бас, шунда ҳалиги одам:
«Сизни ҳақ ила юборган зот ила қасамки, бундан яхши ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, кейин хотиржам бўлгунингча рукуъ қил, сўнгра ғоз туриб тиклан, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил, кейин бошингни кўтариб хотиржам бўлиб ўтир, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундоқ қил», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривояти.
Абу Довуд:
«Бас, қачон шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», деган зиёдани келтирган.
Ушбу ҳадиси шариф муҳаддис ва фақиҳ уламолар орасида намозини ёмон ўқиган одамнинг ҳадиси номи билан машҳур бўлган. У намознинг сифати ҳақида ўта муҳим ҳукмларни ўз ичига олган буюк ҳадисдир.
Унда масжидга кириб келиб, намоз ўқиди, дейилган кишининг исми Холид ибн Рофеъ бўлиб, Насаий қилган ривоятга кўра у икки ракат намоз ўқиган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Масжидга кирган одам аввало намоз ўқиши кераклиги.
2. Бошлиқ ўзига тобеълар қилаётган иш шариатга мосми йўқми, қараб туриши лозимлиги, хато бўлса, тузатиб қўйиши.
3. Намоз ўқиб бўлгач масжиддагиларга салом бериш.
4. Саломни эшитган киши дарҳол алик олиши. Саломга алик вожиблиги шу ҳадисдан олинган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал саломга алик олиб, сўнг хатони тўғрилашга киришганлар.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайт, бориб намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», деганларини уламолар икки хил таъвил қилганлар.
Баъзилари – унинг намози бутунлай намоз бўлмаган, десалар, бошқалари, унинг намози комил намоз бўлмаган, чунки ҳадиснинг охирида: «Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан», демоқдалар, дейишади.
6. Бир нарсани яхши билмаган одам эътироф қилиб, билган одамдан ўргатиб қўйишни сўраши кераклиги.
7. Билган одам эса аввал билмаган одамнинг иши хато эканини мулойимлик билан тушунтириб қўйиши лозимлиги.
8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон намозга турсанг, такбир айт», деганларидан намозга кириш такбир билан бўлишини ва такбир фарз эканини билдиради.
9. «Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил» деганларидан намозда қироат фарз экани ва у муяссар бўлганича ўқилиши чиқади.
10. «Хотиржам бўлгунингча» дейилганидан рукуъ ва саждада хотиржам бўлгудек ҳолат вожиблиги чиқади.
Бунинг энг кам миқдори ҳанафий мазҳабида рукуъда «Субҳана Роббиял азим»ни, саждада «Субҳана Роббиял аъла»ни шошмай уч мартадан айтиш билан белгиланади.
Кўпчилигимиз бу нарсага унча эътибор бермаймиз. Ўша намозни камчилик билан ўқиган одамга ўхшаб номига, тезда рукуъ ва сажда қиламиз. Аслида эса рукуъда ҳам, саждада ҳам тасбиҳларни ўн мартадан айтиш керак.
11. Шунингдек, рукуъдан ҳам ғоз туриб, қоматни ростмана тўғрилаш керак. Баъзиларга ўхшаб бошни кўтариб, кўкракни бироз тўғрилаб саждага кетавериши керак эмас.
12. Биринчи саждадан бошни кўтарганда ростмана, хотиржам бўлиб ўтириш кераклиги.
13. «Кейин намозингнинг ҳаммасида шундоқ қил» деганларидан ҳар бир ракат намозда юқорида зикр қилинган нарсалар бўлиши лозимлиги билинади.
14. Намознинг арконларидан бирортасини бузган одам уни қайта ўқиши вожиблиги.
15. Олим одам сабр ила билмаганларга шариат амалларини таълим бериши зарурлиги.
Ҳар биримиз бу ҳадисни яхши ўрганиб, унга амал қилиб, намозимизни яхшилаб ўқишимиз лозим.
Ҳанафий уламолар юқорида ўтган ҳадиси шариф ва бошқа далилларни чуқур таҳлил қилганларидан сўнг намоз ўқишнинг қуйидаги тартибини баён қилганлар.
«Қиблага қараб, тик туриб, чўзмасдан «Аллоҳу акбар» деб такбир айтади ва икки қўлининг бош бармоғини икки қулоғининг юмшоқ жойига теккизади. Сўнгра ўнг қўлини сўл қўли устига қўйиб боғлаб киндиги остига қўяди.
Кейин ичида сано ўқийди:
«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука вала илаҳа ғойрук».
Сўнгра ичида «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожим. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни айтади.
Агар намозхон имомга иқтидо қилган бўлса, санодан бошқа нарсани айтмайди. Чунки у қироат қилмайди.
Якка намозхон кейин «Фотиҳа» сурасини қироат қилади ва охирида овоз чиқармасдан «омин» дейди. Овоз чиқариб қироат қилинса ҳам «омин»ни ичида айтади.
«Фотиҳа» сурасидан кейин бошқа бир сура ёки камида уч оят тиловат қилади.
Қироатдан фориғ бўлганида такбир айтиб, икки қўлини кўтармасдан рукуъга боради. Рукуъда болдирларини тик тутган ҳолида икки қўли билан тиззаларини чангаллаб туради. Бошини эгмайди. Орқасини тўғри тутади. Рукуъда турганда камида уч марта «Субҳана Роббиял азийм» дейди.
Кейин ёлғиз намозхон «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»ни айтиб тикланиб бўлгандан кейин «Роббанаа лакал ҳамд» дейди.
Имом фақат «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»ни айтади. Иқтидо қилувчи фақат «Роббанаа лакал ҳамд» дейди.
Сўнгра ўзини ғоз тутиб турганидан кейин такбир айтиб саждага кетади. Саждага кетаётганида аввал икки тиззани, кейин икки қўлни ва икки қўл орасига бошини қўяди. Саждада турганида қўлларнинг панжалари қиблага қараб туриши керак. Шунингдек, пешонаси ва бурни ерга тегиб, қўлтиқлари очилиб, қорни сонларига тегмай туради. Оёқларининг панжалари ҳам қиблага қараб туради. Саждада турганда камида уч марта «Субҳана Роббиял аъла» деб тасбиҳ айтади.
Кейин такбир айтиб саждадан бошини кўтариб, хотиржамлик билан ўтиради. Ўтирганда икки қўлини оддий ҳолатда икки сони устига қўяди.
Сўнгра такбир айтиб яна саждага боради ва камида уч марта «Субҳана Роббиял аъла» деб тасбиҳ айтади.
Кейин такбир айтиб, қайта ўтирмасдан ва суянмасдан ўрнидан туради. Саждадан аввал бошини, кейин икки қўлини, ундан кейин икки тиззасини қўтариб иккинчи ракатга туради.
Иккинчи ракат ҳам худди биринчи ракатга ўхшайди. Фақат иккинчи ракатда такбири таҳримий, сано, аъузу ва бисмиллоҳ бўлмайди.
Иккинчи ракатнинг иккинчи саждасини қилиб бўлганидан кейин чап оёғини ёзиб, унинг устига ўтиради ва ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратиб ўтиради. Ўнг қўлини ўнг сони устига, чап қўлини чап сони устига панжаларини ёйган ҳолда қўяди. Кейин ташаҳҳудни ўқийди:
Агар намози икки ракатли бўлса, ташаҳҳуддан кейин «Аллоҳумма солли ала» ва «Аллоҳумма барик ала»ларни ўқийди. Сўнг дуони ўқиб бўлиб «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳиа», деб ўнг ва чап томонларига қараб салом беради.
Агар намози уч ёки тўрт ракатли бўлса, икки ракатнинг ташаҳҳудини тамомлаганидан кейин учинчи ракатга туради ва худди иккинчи ракатга ўхшатиб намозини давом эттиради. Намознинг охирида ўтириб ташаҳҳуд, саловот ва дуоларни ўқиб салом беради.
872 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِ الْمُسِيءِ صَلَاتَهُ: أَنَّهُ جَاءَ فَصَلَّى، ثُمَّ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَسَلَّمَ عَلَيْهِ، فَرَدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ، فَقَالَ: «اِرْجِعْ فَصَلِّ؛ فَإنَّكَ لَمْ تُصَلِّ» فَرَجَعَ فَصَلَّى، ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، حَتَّى فَعَلَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 757، م 397].
873. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бирингиз биродарини учратса, салом берсин. Ораларини дарахт ёки девор ёки тош ажратса ҳам, сўнг яқинлашганларида яна салом берсин», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Агар бир киши мусулмонга салом бериб, яна учрашиб қолса, иккинчи ва учинчи марта йўлиқса ҳам салом беради.
873 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا لَقِيَ أَحَدُكُمْ أَخَاهُ فَلْيُسَلِّمْ عَلَيْهِ، فَإنْ حَالَتْ بَيْنَهُمَا شَجَرَةٌ، أَوْ جِدَارٌ، أَوْ حَجَرٌ، ثُمَّ لَقِيَهُ فَلْيُسَلِّمْ عَلَيْهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [5200].
5-боб. Уйга кирганда салом беришнинг маҳбублиги
Аллоҳ таоло: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни ассалому алайкум, денглар)» (Нур сураси, 61-оят), деб айтган.
5- بَابُ اسْتِحْبَابِ السَّلَامِ إِذَا دَخَلَ بَيْتَهُ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَإِذَا دَخَلْتُمْ بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِنْ عِنْدِ اللهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً}.
874. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй ўғилчам, оила аъзоларинг ҳузурига кирсанг, салом бергин. Ана шунда ўзингга ва оила аъзоларингга барака бўлади», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Киши уйига кирганда ўз аҳлига салом бериш маҳбублиги. Агар ҳеч ким бўлмаса «Ассалому ъалайна ва ъала ибадуллоҳис солиҳийн», деб айтмоқлиги ҳам маҳбуб.
Имом Молик «Муваттоъ» китобларида ўзларига етиб келган хабарда айтишларича, киши ўзи яшамайдиган уйга кирганида:
«Ассаламу ъалайна ва ъалаа ъибадиллаҳис солиҳийн» (Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин), деб айтиши мустаҳаб.
874 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا بُنَّي؛ إِذَا دَخَلْتَ عَلَى أَهْلِكَ فَسَلِّمْ، يَكُنْ بَرَكَةً عَلَيْكَ وَعَلَى أَهْلِ بَيْتِكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2698].
6-боб. Ёш болаларга салом бериш ҳақида
6- بَابُ السَّلَامِ عَلَى الصِّبْيَانِ
875. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ёш болаларнинг олдидан ўтиб қолиб, уларга салом берди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар», деди».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 616-рақамли ҳадис остида келтирилган.
875 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ مَرَّ عَلَى صِبْيَانٍ، فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ وَقَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَفْعَلُهُ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6247، م 2168/15 وسبق برقم 616].
7-боб. Киши ўз хотинига, маҳрами бўлган аёлга ҳамда бегона аёлга ва аёлларга, агар фитна бўлишдан чўчимаса, салом бериши жоизлиги
7 - بَابُ سَلَامِ الرَّجُلِ عَلَى زَوْجَتِهِ وَالْمَرْأَةِ مِنْ مَحَارِمِهِ، وَعَلَى أَجْنَبِيَّةٍ وَأَجْنَبِيَّاتٍ لَا يَخَافُ الفِتْنَةَ بِهِنَّ، وَسَلَامُهُنَّ بِهَذَا الشَّرْطِ
876. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизда бир аёл бор эди (бошқа ривоятда: «Бизнинг бир (таниш) кампиримиз бўлиб...»), у лавлагини олиб келарди-да, қозонга солиб арпанинг майдалангани билан аралаштириб қўяр эди. Биз ҳар гал жумани ўқиб қайтаётганимизда, унга салом берар эдик. У бизга ҳалиги таомни тортиқ қилар эди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисдан мана шу каби фитна бўлишидан қўрқилмайдиган кампирларга салом беришнинг жоизлиги тушунилади.
876 - عَنْ سَهْلٍ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَتْ فِينَا امْرَأَةٌ - وَفِي رِوَايَةٍ: - كَانَتْ لَنَا عَجُوزٌ - تَأْخُذُ مِنْ أُصُولِ السِّلْقِ فَتَطْرَحُهُ فِي القِدْرِ، وَتُكَرْكِرُ حَبَّاتٍ منْ شَعِيرٍ، فَإِذَا صَلَّيْنَا الْجُمُعَةَ انْصَرَفْنَا نُسَلِّمُ عَلَيْهَا، فَتُقَدِّمُهُ إِلَيْنَا. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [938، 6248].
قَولُهُ: «تُكَرْكِرُ»: أي تَطْحَنُ.
877. Умму Ҳонеъ Фохитата бинти Аби Толиб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Фатҳ куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, у зот ғусл қилаётган эканлар. Фотима розияллоҳу анҳо эса у зот тўсиб турган эканлар. Мен салом бердим...» деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Агар фитна бўлишдан қўрқилмаса аёлни эркак кишига салом бериши жоизлиги.
Ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидаги бўлган:
Умму Ҳоний бинт Абу Толиб розияллоҳу анҳо айтади:
«Фатҳ йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот ғусл қилаётган эканлар. Қизлари Фотима у зотни бир кийимлик билан тўсиб турар эди. Салом бердим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Умму Ҳоний бинт Абу Толиб», дедим. «Марҳабо, Умму Ҳоний!» дедилар. Ғусл қилиб бўлгач, туриб, битта кийимга ўралиб олган ҳолда саккиз ракъат намоз ўқидилар. Тугатгач, «Эй Аллоҳнинг Расули, онамнинг ўғли Алий ибн Абу Толиб мен ҳимоямга олган Ҳубайранинг ўғли фалончини ўлдирмоқчи», дедим. У зот: «Сен ҳимоянгга олган кишини биз ҳам ҳимоямизга олдик, эй Умму Ҳоний», дедилар. Ўшанда чошгоҳ пайти эди».
877 - وَعَنْ أُمِّ هَانِيءٍ فَاخِتَةَ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتَ: أَتَيتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ الفَتْحِ وَهُوَ يَغْتَسِلُ، وَفَاطِمَةُ تَسْتُرُهُ، فَسَلَّمْتُ... وَذَكَرَتِ الْحَدِيثَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [م 336/82 في صلاة المسافرين، باب استحباب صلاة الضحى].
878. Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг – аёлларнинг олдидан ўтиб кетаётиб, бизга салом бердилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар. Бу Абу Довуднинг ривоятидаги лафздир.
Термизийнинг лафзида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида масжид ёнидан ўтаётганларида, бир неча аёллар ўтиришган эди. Уларга салом бериб, қўллари ила ишора қилдилар».
878 - وَعَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: مَرَّ عَلَينَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي نِسْوَةٍ، فَسَلَّمَ عَلَيْنَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ، وَهَذَا لَفْظُ أَبِي دَاوُدَ، وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرَّ فِي الْمَسْجِدِ يَوْماً وَعُصْبَةٌ مِنَ النِّسَاءِ قُعُودٌ، فَأَلْوَى بِيَدِهِ بِالتَّسْلِيمِ [د 5204، ت 2697 وسبق لفظ ت برقم 868].
8-боб. Кофирга аввал салом беришнинг ҳаромлиги ва улар саломига алик олишнинг йўл-йўриқлари ҳамда мусулмон ва кофирлар бирга ўтирган мажлис аҳлига салом беришнинг маҳбублиги
8 - بَابُ تَحْرِيمِ ابْتِدَائِنَا الكُفَّارَ بِالسَّلَامِ وَكَيْفِيَّةِ الرَّدِّ عَلَيهِمْ، وَاسْتِحْبَابِ السَّلَامِ عَلَى أَهْلِ مَجْلِسٍ فِيْهِمْ مُسْلِمُونَ وَكُفَّارٌ
879. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудий ва насороларга аввал салом берманглар. Кўчада улардан бирини учратсангиз, тор жойга юргизинглар», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Қози Иёз айтади: «Бу тор йўлда уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, йўл четига ўтманглар, дегани. Бунинг маъноси уларни кенг йўлда учратсангиз, йўлнинг четига сиқиб чиқариб юборинглар дегани эмас». Бу фикрни Қуртубий ҳам қувватлаб, «Агар ундай қилинса, сабабсиз азият етказилган бўлади. Азият етказиш эса тақиқланган» деган. Имом Нававий: «Тор жойга юргизилса ҳам, чуқурга тушиб ёки деворга урилиб кетадиган даражада бўлмаслиги керак», деган.
879 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَبْدَأُوا اليَهُودَ وَلَا النَّصَارَى بِالسَّلَامِ، فَإِذَا لَقِيتُمْ أحَدَهُمْ فِي طَرِيقٍ فَاضْطَرُّوهُ إِلَى أَضْيَقِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2167].
880. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга аҳли китоблар салом беришса, уларга «Ва алайкум», деб айтинглар», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
880 - وَعَنْ أَنَس ٍرَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إذَا سَلَّمَ عَلَيكُمْ أَهْلُ الكِتَابِ فَقُولُوا: وَعَلَيْكُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6258، م 2163].
881. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисдан ўтдилар. У мажлисда мусулмонлар, мушриклар, бутларга ибодат қилувчилар ва яҳудийлар бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга салом бердилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ғайридинларга салом бериш хусусида уламолар икки гуруҳга бўлинган. Бир гуруҳ уламолар ғайридинларга салом бериш жоиз эмас, чунки салом Аллоҳ таолонинг раҳмати, баракотидир, унга фақат мўмин кишилар лойиқдир, дейдилар ва ўз сўзларига қуйидаги ҳадисни далил қиладилар.
Абу Бусра Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эртага мен уловда яҳудийларнинг ҳузурига бораман. Уларга аввал салом берманглар. Улар сизга салом беришса, «Ва алайкум» денглар», дедилар».
Бошқа уламолар эса мазкур ва шу маънодаги ҳадислар маълум вазият тақозоси бўлган, умуман олганда уларга аввал салом беришнинг зарари йўқ, балки бу уларнинг муҳаббатларига, Исломга мойил бўлишларига сабаб бўлиши ҳам мумкин, деганлар.
Абу Амома розияллоҳу анҳу кимнинг олдидан ўтсалар – мусулмонми, насронийми, каттами, кичикми – салом бераверар эканлар. У кишидан бунинг сабаби сўралганда: «Бизга саломни ёйиш амр қилинган», деган эканлар.
Имом Жарир Тобарий саҳиҳ санад билан Алқамадан ривоят қилади: «Ибн Масъудга мингашиб олган эдим. Бир деҳқон бизга ҳамроҳ бўлди. Унга йўл очилганда юришни бошлади. Абдуллоҳ ибн Буср унинг ортидан юрди ва: «Ассалому алайкум», деди. «Уларга аввал салом беришни макруҳ демасмидинг?» дедим. «Худди шундай, лекин суҳбатнинг ҳаққи бор», деди».
Имом Замахшарий ёзишича, буюк тобеин Иброҳим Нахаъий ҳам мана шу фикрни қўллаб қувватлаган. Агар ғайридин киши салом бергудек бўлса, жумҳур уламолар наздида, унга алик олиш лозим. Бунга бир қанча далиллар бор. Жумладан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай деганлар: «Яҳудий бўладими, насроний бўладими, мажусий бўладими, салом берса, алик олинг, чунки Аллоҳ: «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг», деган».
Баъзи уламолар ҳар икки фатвонинг ҳам ўз ўрни бор, ҳолат қайси бирини тақозо қилса, ўшани қилиш керак, дейдилар. Шу билан бирга, ғайридинларга «салом»нинг ўрнига бошқа сўзлар билан, масалан, «қалайсиз», «соғ бўлинг», «хайрли тун» каби тилаклар билан мурожаат қилиб сўз бошлаш мумкинлиги ҳақида жумҳур уламолар якдил фикрда. Ундан ҳам яхшиси «Ассалому ала маниттабаъалҳуда» ‒ «Ҳидоятга эргашганларга салом» дейишдир. Ғайридинларга алик олишда уларнинг айтганларини қайтариш ёки «ва алайкум» ‒ «сизларга ҳам» дейишнинг ўзи кифоя. Чунки уларнинг саломлари маъноси алик олувчи мусулмонга номаълум бўлиши ҳам мумкин.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудийлардан бирортаси сизга салом берса, «Ас-сому алайка» дейди. Бас, сизлар «Ва алайка» денглар», дедилар». Агар ғайридинлар салом ўрнига қарғиш, сўкиш маъносидаги сўзлар билан мурожаат қилгудек бўлса ҳам уларга ўзлари айтган сўзлар билан жавоб қайтарилмайди, балки «ва алайкум» деб қўйилади, холос.
«ал-Адаб ал-Муфрад»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ яҳудийлар киришди ва «Ассааму алайкум (Сизга ўлим бўлсин)», – дейишди. Мен уни фаҳмлаб қолдимда, «Сизларга ўлим бўлсин! Лаънат бўлсин!» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас! Эй Оиша! Аллоҳ барча ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Нима деганларини эшитмадингизми?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ва алайкум (сизга ҳам)», деб айтдимку», дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келган бир жамоа яҳудийлар асли қарғиш бўлган сўзни, унинг саломга ўхшашидан фойдаланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан салом ўрнида ишлатишди. Улар бу ҳийлаларини саҳобаларга нисбатан ҳам қўллашар эди. Бир сафар Оиша розияллоҳу анҳо уларнинг бу найрангларини фаҳмлаб қолиб, ўзларига яраша жавоб қайтаришга ҳаракат қилдилар. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юксак, гўзал ахлоқлари ва зийракликларини яна бир бор кўрсатиб, улар ўзлари айтган сўзлар билан жавоб қайтармай, қисқа ва лўнда қилиб, «Сизга ҳам» деб қўя қолдилар ва мўмин киши доимо мана шундай одобда бўлиши кераклигини, ҳар қандай ҳолатда ҳам мулойимликни ушлаши лозимлигини таълим бердилар.
881 - وَعَنْ أُسَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى مَجْلِسٍ فِيهِ أَخْلَاطٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ وَالْمُشْرِكِينَ - عَبَدَةِ الأَوْثَانِ وَاليَهُودِ - فَسَلَّمَ عَلَيْهِمْ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6254، م 1798].
9-боб. Мажлисдан турганда ва ҳамсуҳбатларидан ажраётганда салом беришнинг маҳбублиги
9- بَابُ اسْتِحْبَابِ السَّلَامِ إِذَا قَامَ مِنَ الْمَجْلِسِ وَفَارَقَ جُلَسَاءَهُ أَوْ جَلِيسَهُ
882. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз бир мажлисга борганда ҳам салом берсин, ўрнидан турмоқчи бўлганда ҳам салом берсин. Биринчиси иккинчисидан муҳимроқ эмас».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Кўришганда ва ажраётганда салом бериш мандуб амалдир. Зеро аввалги саломи ўша ерда бўлган пайтида омонлик. Иккинчи саломи эса, йўқ бўлгандаги пайт учун омонликдир.
882 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: إِذَا انْتَهَى أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَجْلِسِ فَلْيُسَلِّمْ، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَقُومَ فَلْيُسَلِّمْ؛ فَلَيْسَتِ الأُولَى بِأَحَقَّ مِنَ الآخِرَة». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 5208، ت 2706].
10-боб. Изн сўраш ва унинг одоблари ҳақида
Аллоҳ Таоло: «Эй мўминлар, ўз уйларингдан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз» (Нур сураси, 27-оят).
«Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам худди улардан илгари (балоғатга етганлар) каби изн сўрасинлар» (Нур сураси, 59-оят), деб айтган.
10- باب الاستئذان وآدابه
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتاً غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّى تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَى أَهْلِهَا}.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَإِذَا بَلَغَ الأَطْفَالُ مِنْكُمُ الْحُلُمَ فَلْيَسْتَأْذِنُوا كَمَا اسْتَأْذَنَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ}.
883. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Изн сўраш уч мартадир. Агар сенга изн берилса, киргин. Агар берилмаса, қайтиб кетгин», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Инсон ўзини энг эркин сезадиган жой унинг уйидир. У ўз уйида бошқанинг назаридан ва қулоғидан хавфсирамай яшамоғи лозим. Акс ҳолда унинг уйидаги роҳати тўлиқ бўлмайди. Иккинчи ўзини эркин сезадиган жойи ишлайдиган ташкилоти томонидан ажратиб берилган алоҳида ишлаш хонаси ҳисобланади. Бу икки жойда инсон бировдан хавфсирамай ўз ишини ва ҳаётини давом эттиришлиги керак.
Баъзида гувоҳи бўламизки хонадонларда, ташкилотларда, шифохоналарда баъзи инсонлар изн сўрамасдан, кириб кетадилар. Бу ишда ўзимиз фикр беришликдан олдин Аллоҳ ва Расули қайси йўлни биз учун кўрсатган ўшани ўрганайлик.
“Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз. Бас агар у (уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир” (Нур сураси, 27-28-оятлар).
Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгасини ёки ташкилотда ўтирган одамни ноқулай ҳолда турганларни кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам хижолатга тушади.
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ айтадиларки “Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар”.
Ушбу ҳадисда Исломда шахснинг даҳлсизлиги ниҳоятда юқори даражада ҳимоя қилиниши кўриниб турибди. Бировнинг ҳузурига киришга изн сўрашнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Авалло, изн сўраётган одам ҳовлига, уй ичига назар солмасдан, бошқа томонга қараб туриб изн сўраши керак. Яъни, бировнинг уйига назар тушмаслиги учун изн сўраш жорий қилинган, ичкарига қараб туриб изн сўрашнинг нима кераги бор.
Шунинг учун ҳам изн сўрамоқчи бўлган кишилар эшикка юзма-юз ҳолатда эмас, балки ўнг ёки чап тарафлари билан турмоқлари лозим. Изн сўровчини яна одобларидан бири, қўполлик қилмаслиги, одоб билан уч мартагача изн сўраши, жавоб бўлмаса, қайтиб кетмоғлиги лозим.
Шу билан бирга, қайтувчи кўнглига олмаслиги, хафа бўлмаслиги, уй эгалари мени ҳурматсиз қилди, деган хаёлга бормаслиги керак. Чунки ҳар бир одам хоҳлаган кишисини уйига киритиш ёки киритмаслик ҳақига эга.
Саҳобаи киромлар шундай айтадилар: «Агар сизга, қайтинг дейилса бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир» оятига амал қилиш учун жуда кўп уриндик, бировнинг уйига чақириб борганимизда қайтинг, деган жавоб бўлсаю ортимизга дарҳол қайтиб, ояти каримага амал қилиш шарафига муяссар бўлсак, дердик аммо иложи топилмади. Қаерга борсак киринг деган жавоб олдик, деганлар.
883 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الاِسْتِئْذَانُ ثَلَاثٌ، فَإِنْ أُذِنَ لَكَ، وَإلَّا فَارْجِعْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6245، م 2153/34].
884. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўзи изн сўраш кўз (тушмаслиги) учун жорий қилинган», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича келтирилган.
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраларидаги бир тирқишдан мўралади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларидаги соч тўғноғич билан бошларини қашиётган эдилар. Шунда у зот: «Қараб турганингни билганимда, мана шуни кўзингга тиқиб олар эдим. Ўзи изн сўраш кўз (тушмаслиги) учун жорий қилинган», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Жоҳилият даври арабларида кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, уларнинг шахсий, оилавий сир-асрорларини эҳтиром қилиш маданияти йўқ эди. Бировнинг уйига эрталабки салом, кечки салом, деб тўғри кириб боришаверарди. Уйда аёллар борлиги, уй эгаларининг турли ҳолда бўлишлари мумкинлиги ҳеч мулоҳаза қилинмасди. Бу эса, ўтакетган беодоблик ва турли ёмонликларга, гап-сўзларга сабаб бўладиган ҳолат эди. Шунинг учун ҳам Исломда ушбу ояти карима билан ҳар бир шахснинг ҳурмати, уйнинг дахлсизлиги ҳаққи собит этилди. Исломда биров яшаб турган жойга бошқа шахснинг, ким бўлишидан қатъи назар, ўша жой соҳибининг изнисиз киришга ҳаққи йўқ.
«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг» (Нур сураси, 27-оят).
Ушбу ояти каримага биноан, бировнинг уйига кирмоқчи бўлган одам уй эгасининг изни билангина ва у ердагиларга салом бериб кирмоғи лозим.
Шундай қилсалар, мўминларнинг ўзлари учун яхшидир.
«Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз».
Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгаларининг ноқулай ҳолда турганларини кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам ҳижолатга тушади. Балки хусумат, уруш-жанжал чиқиши ҳам мумкин. Баъзи ҳолларда уйда аёл киши ёлғиз бўлиши, устига бегона эркак кириб, орада иғво, бўҳтон, фитна чиқиши мумкин. Ёки, аксинча, ёлғиз эркак олдига бегона аёл киши кириб қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатлардан доимо узоқ бўлиш керак.
Исломда нафақат бировнинг уйига рухсатсиз кириш, балки назар солиш ҳам, ҳатто мактубини изнсиз ўқиш ҳам таъқиқланади.
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар», деганлар.
Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа ҳадисда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.
Ушбу икки ҳадиси шарифдан Исломда шахснинг дахлсизлиги ниҳоятда юқори даражада ҳимоя қилиниши кўриниб турибди. Бировнинг уйига рухсатсиз кириб бориш у ёкда турсин, рухсатсиз қараш, кўз ташлаш ҳам мумкин эмас. Чунки кўз ташлаган одам ичкарида уй эгаси, унинг аҳли аёлини ҳар хил ҳолатда кўриши, бошқалардан сир тутган нарсаларидан воқиф бўлиб қолиши мумкин. Яна бошқа кўпгина ноқулай ҳолатлар вужудга келиши эҳтимоли бор.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бировнинг ҳовлисига рухсатсиз назар солган одамнинг кўзини ўйиб олса, уй эгаси хун бермаслиги ҳақидаги сўзлари эса, бировнинг ҳовлисига изнсиз қараган одам катта жиноят қилганидан дарак беради. Одатда, бировнинг кўзига зарар етказган одамдан қасос олинади. Яъни, унинг ҳам кўзига зарар етказилади ёки хун ундирилади. Фақат тажовузкор тажовуз қилган пайтда ўзини ҳимоя этиб кўзини ўйиб олган бўлса, унда хун тўламаслиги мумкин. Бу масалада бировнинг ҳовлисига изнсиз қараган хиёнаткор кўзни тажовузкор ҳисоб қилингандир.
Шунингдек, бировнинг мактубини ўғирлаб олиш ёки зўрлик қилиб ўқишга интилиш у ёқда турсин, изнсиз назар солиш ҳам мумкин эмас. Ким бировнинг мактубига изнсиз назар солса, дўзах оташига назар солган билан баробар эканлиги оддий гап эмас.
Уламоларимиз назар солишга оид ҳукмни эшитишга, қулоқ солишга ҳам қиёс қилганлар. Яъни, бировнинг ҳовлисига, мактубига изнсиз назар солиш қанчалик ҳаром бўлса, ўша ҳовли ва уйдаги овозларга, гап-сўзларга яширинча қулоқ солиш ҳам шунчалик ҳаромдир.
Бировнинг ҳузурига киришга изн сўрашнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Мусулмон кишилар ушбу исломий одобларга амал қилмоқлари лозим. Аввало, изн сўраётган одам ҳовлига, уй ичига назар солмасдан, бошқа томонга қараб туриб изн сўраши керак.
Имом Абу Довуд Ҳузайл ибн Шурайҳбийлдан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр қилинади:
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларига қараб туриб изн сўрай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга, сен ундоқ ёки бундоқ тур, изн сўраш назардан сақланиш учун жорий қилингандир, дедилар».
Яъни, бировнинг уйига назар тушмаслиги учун изн сўраш жорий қилинган, ичкарига қараб туриб изн сўрашнинг нима кераги бор.
Шунинг учун ҳам изн сўрамоқчи бўлган кишилар эшикка юзма-юз ҳолатда эмас, балки ўнг ёки чап тарафлари билан турмоқлари лозим.
Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар зикр этилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг эшиги олдига келсалар, эшикка юз тикиб турмас эдилар. Балки ўнг ёки чап томонлари билан турар ва: «Ассалому алайкум, ассалому алайкум», дер эдилар».
Имом Абу Довуд Амр ибн Маъд ас-Сақафийдан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилган:
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириш учун изн сўрамоқчи бўлиб: «Кираверайми, кираверайми?!» деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Равза исмли хизматчи аёлга:
«Анавининг олдига чиқиб, ўргатгин, у изн сўрашни билмас экан, унга айт: «Ассалому алайкум, кираверайми, десин», дедилар».
Одоб бўйича, изн сўрайдиган одам исмини аниқ айтиб, очиқ изн сўраши ва салом бериб кириши лозим.
Калда ибн Ҳанбал исмли киши келиб, салом бермасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Орқангга қайт! Ассалому алайкум, дегин», дедилар.
Имом Абу Довуд қилган ривоятда айтилишича, Умар розияллоҳу анҳу қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсалар: «Ассалому алайка, ё Расулаллоҳ, Умар кираверсинми?» дер эдилар.
Изн сўровчи уч марта сўраши, ундан оширмаслиги лозим.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирор киши изн сўраса, уч марта сўрасин, изн берилмаса, ортига қайтсин», деганлар.
Чунки уй эгалари бировни қабул қила олмайдиган ҳолатда бўлишлари ёки айнан изн сўраётган кишини қабул қилишга имконлари бўлмаслиги мумкин.
Изн деганда уй эгасининг ёки у томондан вакил қилинган кишининг изни кўзда тутилади. Уйга эга бўлмаган ёки уй эгаси томонидан вакил қилинмаган одамнинг изни ҳисобга ўтмайди.
Изн сўровчи тихирлик қилмаслиги, одоб билан уч мартагача изн сўраши, жавоб бўлмаса, қайтиб кетмоғи лозим.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Қайс ибн Саъд ибн Убайда қуйидагиларни зикр қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг уйимизга зиёрат қилиб келдилар ва: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», дедилар. Шунда Саъд секингина жавоб қайтарди. Қайс унга: «Нима, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга изн бермайсизми?!» деди.
Саъд: «Жим тур! Бизга кўпроқ салом берсинлар!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», дедилар. Саъд яна секингина жавоб қайтарди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», дедилар. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб кета бошладилар. Шунда Саъд ортларидан бориб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен саломингизни эшитиб, секингина жавоб берган эдим. Сизнинг саломингиз бизга кўп бўлишини орзу қилувдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан бирга қайтиб келдилар».
Агар изн сўровчи уйда бировни топа олмаса, қайтиб кетади. Шунингдек, ичкарига киришга рухсат берилмаса ҳам қайтиб кетади.
«Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир» (Нур сураси, 28-оят).
Ояти каримадаги
«Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча, уларга кирманг», деган биринчи жумладан икки хил маъно чиқади.
Биринчиси, сиз чақирганингизда биров жавоб бермаса, уларга кирманг, яъни, уйда одам борлиги билиниб турса ҳам, жавоб бермаяптими, то изн бермагунча, уйга кирманг, дегани.
Иккинчи маъно, уйнинг эгаси ёки у вакил қилган одам йўқ бўлса, ўшалар биров орқали бўлса ҳам, изн бермагунча, кирманг, дегани.
Мисол учун, уй эгаси ташқарида бирор иш билан машғул, унга хабар борганда, меҳмон кириб ўтириб турсин, ҳозир бораман, деса, изн берган бўлади.
Агар уйда умуман одам бўлмаса, шубҳасиз, кириш мумкин эмас.
«Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир».
Яъни, сиз киришга изн сўраган пайтингизда ичкаридан, қайтинг, деган жавоб бўлса, қайтинг, ўша қайтишингиз сиз учун пок ишдир.
Шу билан бирга, қайтувчи кўнглига олмаслиги, хафа бўлмаслиги, уй эгалари мени ҳурматсиз қилди, деган хаёлга бормаслиги керак. Чунки ҳар бир одам хоҳлаганини уйига киритиш ёки киритмаслик ҳаққига эга. Бирор иш билан машғул бўлиши мумкин. Яна уй эгасининг ўзигагина маълум бошқа сабаблар бўлиши мумкин. Ушбу ояти каримага биноан, изн бермагандан кейин эшик олдида турмасдан, қайтиб кетиш зарур.
«Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир».
Жумладан, изн сўраш, бировнинг ҳовли-жойига изнсиз назар солиш ва шунга ўхшаш ишларда ҳам қандай йўл тутаётганингизни Аллоҳнинг Ўзи яхши билади ва кези келганда ҳисоб-китоб қилади. Гарчи ояти каримада уй эгасига изн сўраб келган одамга «қайтинг» дейиш ҳуқуқи берилган бўлса ҳам, мусулмонлар меҳмондўстликлари, му-софирпарварликлари, бир-бирларини ва ўзгаларни жуда ҳурмат қилишлари туфайли бу рухсатдан фойдаланмаганлар. Яъни, уйларига келиб, киришга изн сўраганларга, қайтинг, деб айтмаганлар.
884 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّمَا جُعِلَ الاسْتِئْذَانُ مِنْ أَجْلِ البَصَرِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6241، م 2156].
885. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади:
«Бану Омирлик бир киши менга шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда эдилар, «Кираверайми?» деб изн сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматкорларига: «Чиқиб, анави кишига: «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин» деб, изн сўрашни ўргатгин», дедилар. Мен у зотни гапларини эшитиб, «Ассалому алайкум, кираверайми?» деган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изн бердилар, сўнг кирдим».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
885 - وَعَنْ رِبْعِيِّ بْنِ حِرَاشٍ قَالَ: حَدَّثَنَا رَجُلٌ مِنْ بَنِي عَامِرٍ اسْتَأْذَنَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ فِي بَيْتٍ، فَقَالَ: أَأَلِجُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لِخَادِمِهِ: «اُخْرُجْ إِلَى هَذَا فَعَلِّمْهُ الاِسْتِئْذَانَ؛ فَقُلْ لَهُ: قُلْ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، أَأَدْخُلُ؟» فَسَمِعَهُ الرَّجُلُ فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، أَأَدْخُلُ؟ فَأَذِنَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَدَخَلَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [5177].
886. Калада ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, олдиларига кирдим-да, салом бермадим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайтиб, «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
886 - عَنْ كَلَدَةَ بْنِ الْحَنْبَلِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَدَخَلْتُ عَلَيْهِ وَلَمْ أُسَلِّمْ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اِرْجـِعْ فَقُلْ: السَّلَامُ عَلَيكُم أَأَدْخُلُ؟» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 5176، ت 2710].
11-боб. Киришга изн сўровчи кишига ичкаридан «Кимсиз?» деб сўралса, «Фалончиман» деб исми ёки таниладиган лақабини айтишнинг суннат эканлиги ҳамда «Кимсиз?» дейилса, исмини айтмасдан «мен» ва шунга ўхшаш сўзнинг айтишни кароҳияти ҳақида
11-بَابُ بَيَانِ أَنَّ السُّنَّةَ إِذَا قِيْلَ لِلْمُسْتَأْذِنِ: مَنْ أَنْتَ؟ أَنْ يَقُولَ: فُلَانٌ فَيُسَمِّي نَفْسَهُ بِمَا يُعْرَفُ بِهِ مِنْ اسْمٍ أَوْ كُنْيَةٍ، وَكَرَاهَةِ قَولِهِ أَنَا وَنَحْوَهَا
887. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган машҳур Исро ҳодисаси ҳақидаги ҳадисда келтирилишича, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил мени дунё осмонига кўтариб борди-да, очишларини сўради. Мен Жаброил (алайҳиссалом) билан дунё осмонига кўтарилганимда, унинг очилишини талаб қилдилар. «Бу ким?» дейилганида, «Жаброилман», дедилар. «Сен билан бирга ким?» дейилганида, «Муҳаммад» (алайҳиссалом), дедилар. Сўнгра иккинчи ва учинчи, тўртинчи ва қолганларига кўтарилганларида, ҳар бир осмон эшигида: «Бу ким?» дейилди, «Жаброилман», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Биринчи осмонни дунё осмони дейилишига сабаб, чунки у дунёга яқин бўлгани учундир.
Бу ҳадисдан ҳатто осмон аҳли ҳам изн сўрашлари буюрилгани билинади.
Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга Буроқ келтирилди. – У эшакдан баланд, хачирдан паст, узун, оппоқ жонивор, туёқларини нигоҳи етган жойгача ташлайди – Унга миниб, Байтул‑Мақдисга бордим. Уни пайғамбарлар (уловини) боғлайдиган ҳалқага боғлаб, кейин масжидга кириб, унда икки ракъат намоз ўқидим. Сўнгра чиқдим. Жаброил алайҳиссалом менга бир идишда хамр, бир идишда сут олиб келди. Мен сутни танладим. Жаброил соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитратни танладингиз», деди.
Кейин у мени (биринчи) осмонга олиб чиқди. Жаброил уни очишларини сўради. «Кимсан?» дейилди. «Жаброил», деди. «Ёнингдаги ким?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «Унга (исро учун) элчи юборилдими?» дейилди. «Ҳа, унга элчи юборилди», деди. Шунда у бизга очилди. Қарасам, Одам (алайҳиссалом). У менга пешвоз чиқиб, ҳаққимга дуои хайр қилди.
Кейин Жаброил алайҳиссалом мени иккинчи осмонга олиб чиқиб, уни очишларини сўради. «Кимсан?» дейилди. «Жаброил», деди. «Ёнингдаги ким?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «Унга (исро учун) элчи юборилдими?» деди. «Ҳа, унга элчи юборилди», деди. Шунда у бизга очилди. Қарасам, икки холавачча – Ийсо ибн Марям ва Яҳё ибн Закариё. – уларга Аллоҳнинг салавотлари бўлсин – Улар ҳам менга пешвоз чиқиб, ҳаққимга дуои хайр қилишди.
Кейин Жаброил (алайҳиссалом) мени учинчи осмонга олиб чиқиб, уни очишларини сўради. «Кимсан?» дейилди. «Жаброил», деди. «Ёнингдаги ким?» дейилди. «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам», деди. «Унга (исро учун) элчи юборилдими?» дейилди. «Ҳа, унга элчи юборилди», деди. Шунда у бизга очилди. Қарасам, Юсуф соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳусннинг ярми унга берилган экан. У ҳам менга пешвоз чиқиб, ҳаққимга дуои хайр қилди.
Кейин Жаброил алайҳиссалом мени тўртинчи осмонга олиб чиқиб, уни очишларини сўради. «Кимсан?» дейилди. «Жаброил», деди. «Ёнингдаги ким?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «Унга (исро учун) элчи юборилдими?» дейилди. «Ҳа, унга элчи юборилди», деди. Шунда у бизга очилди. Қарасам, Идрис (алайҳиссалом). У ҳам менга пешвоз чиқиб, ҳаққимга дуои хайр қилди. Аллоҳ азза ва жалла: «Биз уни олий маконга кўтариб қўйдик», деган.[1]
Кейин Жаброил (алайҳиссалом) мени бешинчи осмонга олиб чиқиб, уни очишларини сўради. «Кимсан?» дейилди. «Жаброил», деди. «Ёнингдаги ким?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «Унга (исро учун) элчи юборилдими?» дейилди. «Ҳа, унга элчи юборилди», деди. Шунда у бизга очилди. Қарасам, Ҳорун соллаллоҳу алайҳи васаллам. У ҳам менга пешвоз чиқиб, ҳаққимга дуои хайр қилди.
Кейин Жаброил алайҳиссалом мени олтинчи осмонга олиб чиқиб, уни очишларини сўради. «Кимсан?» дейилди. «Жаброил», деди. «Ёнингдаги ким?» дейилди. «Муҳаммад», деди. «Унга (исро учун) элчи юборилдими?» дейилди. «Ҳа, унга элчи юборилди», деди. Шунда у бизга очилди. Қарасам, Мусо соллаллоҳу алайҳи васаллам. У ҳам менга пешвоз чиқиб, ҳаққимга дуои хайр қилди.
Кейин Жаброил (алайҳиссалом) мени еттинчи осмонга олиб чиқиб, уни очишларини сўради. «Кимсан?» дейилди. «Жаброил», деди. «Ёнингдаги ким?» дейилди. «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам», деди. «Унга (исро учун) элчи юборилдими?» дейилди. «Ҳа, унга элчи юборилди», деди. Шунда у бизга очилди. Қарасам, Иброҳим соллаллоҳу алайҳи васаллам, Байтул маъмурга суяниб олибди. Қарасам, унга ҳар куни етмиш минг фаришта кирар экан ва қайта киришмас экан.
Кейин у (Жаброил алайҳиссалом) мени Сидратул мунтаҳога олиб борди. Қарасам, унинг барглари филнинг қулоқларидек, мевалари хумдек‑хумдек. Уни Аллоҳнинг амри чулғаб олгач, ўзгариб кетди. У шу қадар гўзал эдики, Аллоҳнинг махлуқотларидан бирортаси уни таърифлай олмасди. Шунда Аллоҳ менга бир неча нарсаларни ваҳий қилиб, бир кеча‑кундузда эллик маҳал намозни фарз қилди. Мен Мусо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига тушдим. У: «Роббинг умматингга нимани фарз қилди?» деди. «Эллик маҳал намозни», дедим. У: «Роббингга қайтиб боргин‑да, енгиллатишини сўра, чунки бунга умматингнинг кучи етмайди. Мен Бану Исроилни синаб, билиб бўлганман», деди. Мен Роббимга қайтиб бориб, «Эй Роббим, умматимга енгиллаштир», деган эдим, зиммамдан бештасини соқит қилди. Сўнг Мусонинг олдига қайтиб, «Зиммамдан бештасини соқит қилди», дедим. У: «Умматингнинг бунга ҳам кучи етмайди. Роббингга қайтиб бор‑да, енгиллатишини сўра», деди. Мен Роббим табарока ва таоло билан Мусо алайҳиссалом ўртасида қайта‑қайта бориб-келавердим, ниҳоят, У Зот: «Эй Муҳаммад, бу – бир кеча-кундузда беш маҳал намоздир. Ҳар бир намоз ўн ҳиссадир ва бу эллик маҳал намоз бўлади. Ким бир яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, унга бир яхшилик ёзилади. Агар уни қилса, ўн баравар деб ёзилади. Ким бир ёмонликка шайланса-ю, уни қилмаса, унга ҳеч нарса ёзилмайди. Агар қилса, унга битта ёмонлик деб ёзилади», деди. Мен Мусо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига етиб бориб, буни айтган эдим. У: «Роббингга қайтиб боргин-да, енгиллатишини сўра», деди. Мен: «Роббимга қайтиб боравериб, У Зотдан уялиб кетдим», дедим». (Имом Муслим ривояти).
«Сидратул мунтаҳо» сўзи «ниҳоя дарахти», «чегара дарахти» деган маъноларни англатади. Ҳадисда таърифланишича, у улкан дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам, унинг сояси тугамайди. Унинг «ниҳоя» деб номланишига сабаб шуки, барча махлуқотнинг илми ўша жойгача етади, ундан уёғида нима борлигини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Фаришталар ҳам ундан уёғига ўта олмайдилар. Бу масала ҳам ғайбга тааллуқли бўлиб, у ҳақда оят ва ҳадисларда келган маълумотлар билан кифояланиш лозим. Унинг кайфияти ва бошқа жиҳатлари Аллоҳнинг Ўзигагина маълумдир.
[1] Марям сураси, 57-оят.
887 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِهِ الْمَشْهُورِ فِي الإسْرَاءِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ثُمَّ صَعِدَ بِي جِبْرِيلُ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا، فَاسْتَفْتَحَ فَقِيلَ: مَنْ هَذَا ؟ قَالَ: جِبْريلُ، قِيلَ: وَمَنْ مَعَكَ؟ قَالَ: مُحَمَّدٌ. ثُمَّ صَعِدَ إِلَى السَّمَاءِ الثَّانِيَةِ وَالثَّالِثَةِ وَالرَّابِعَةِ وَسَائِرِهِنَّ، وَيُقَالُ فِي بَابِ كُلِّ سَمَاءٍ: مَنْ هَذَا؟ فَيقُولُ: جِبْرِيلُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7517، م 162].
888. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кечаларнинг бирида кўчага чиқсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам якка ўзлари кетаётган эканлар. Мен ҳам ойнинг соясида кетаётсам, мен томонга бурилдилар-да ва мени кўриб қолдилар. «Ким бу?» дедилар. «Абу Заррман», дедим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадисдан тунда якка юриш жоизлиги келиб чиқади. Бир киши сизни кимлигингизни сўраса, сўровчига ўзингизни танитишингиз маҳбуб экани ҳам маълум бўлмоқда.
888 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجْتُ لَيْلَةً مِنَ اللَّيَالِي؛ فَإِذَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَمْشِي وَحْدَهُ، فَجَعَلْتُ أَمْشِي فِي ظِلِّ القَمَرِ، فَالْتَفَتَ فَرَآنِي فَقَالَ: «مَنْ هَذَا؟» فَقُلْتُ أَبُو ذَرٍّ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6443، م 94/33 في الزكاة، باب الترغيب في الصدقة].
889. Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот чўмилаётган эканлар. Фотима эса у зотни тўсиб турган экан. Шунда у зот: «Бу ким?» дедилар. Мен: «Умму Ҳониъман», дедим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг ровийи Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг қизи, Али розияллоҳу анҳунинг синглиси бўлади. Кунялари билан машҳур бўлганлар.
Умму Ҳонеъ маккалик бўлгани учун ҳам Макка фатҳ этилган куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келганларини эшитиб, ҳузурларига борганлар. Кейин эса, ҳадисда васф қилинган ҳолатни кўрганлар.
Фотима розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ғусл қилаётганларида тўсиб турганлари у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида ҳозиру нозир эканини кўрсатади.
«Сунан» эгалари ва Имом Аҳмад Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«Макка фатҳи куни бўлганда Фотима келиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап томонларига, Умму Ҳониъ ўнг томонларига ўтирди. Чўри қиз бир идишдан шароб келтириб, у зотга тутди. Бас, у зот ундан ичдилар. Сўнгра Умму Ҳониъга тутдилар. У ҳам ундан ичди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, оғзимни очиб юбордим, рўзадор эдим», деди.
«Бирор нарсанинг қазосини тутаётган эдингми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
«Агар нафл бўлса, сенга зарар қилмайди», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Нафл рўза тутувчи ўз нафсининг амини ёки амиридир. Хоҳласа тутади, хоҳласа очиб юборади», дедилар».
Фотима розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида ўтиришлари ҳам у кишининг эътиборлари улуғ эканига далолат қилади.
889 - وَعَنْ أُمِّ هَانِئٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَتَيتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَغْتَسِلُ وَفَاطِمَةُ تَسْتُرُهُ، فَقَالَ: «مَنْ هَذِهِ»، فَقُلْتُ: أَنَا أُمُّ هَانِئٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 280، م 336/82 في صلاة المسافرين، باب استحباب صلاة الضحى].
890. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, эшикларини тақиллатдим. У зот: «Ким бу?» дедилар. «Мен», деб айтдим. Шунда у зот буни ёқтирмагандек: «Мен, мен», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бирор кишини уйини тақиллатилса уй ичидан кимсиз дейилса, у исмини айтмасдан «Мен» деб айтишнинг кароҳияти.
890 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَدَقَقْتُ البَابَ، فَقَالَ: «مَنْ ذَا؟» فَقُلْتُ: أَنَا، فَقَالَ: «أَنَا أَنَا؟» كَأَنَّهُ كَرِهَهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6250، م 2155].
12-боб. Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, «Ярҳакамуллоҳ» деб жавоб қайтаришнинг маҳбублиги, агар акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» демаса, «Ярҳакамуллоҳ» деб айтишнинг кароҳияти ҳамда жавоб қайтариш, акса уриш ва эснашнинг одоблари ҳақида
12- بَابُ اسْتِحْبَابِ تَشْمِيتِ العَاطِسِ إِذَا حَمِدَ اللهَ تَعَالَى، وَكَرَاهَةِ تَشْمِيتِهِ إِذَا لَمْ يَحْمَدِ اللهَ تَعَالَى، وَبَيَانِ آدَابِ التَّشْمِيتِ وَالعُطَاسِ وَالتَّثَاؤُبِ
891. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради. Эснашни эса кариҳ кўради. Сизлардан бирингиз акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деб Аллоҳга ҳамд айтса, ҳар бир эшитган мусулмон кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб айтмоғи шарт бўлади. Аммо эснаш шайтондандир. Қачон бирингиз эснайдиган бўлса, қодир бўлганича уни қайтарсин. Чунки эснаган кишига шайтон кулади», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Акса уришни яхши кўрилишига сабаб, у фаоллик ва оч ҳолатдан юзага келади. Эснаш эса тўқлик ва дангасалик оқибатидан юзага келади.
Эснашни ҳамма халқлар ҳам яхши нарса, деб билмайдилар. Эснаш энг камида дангасалик аломатидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, уни шайтондандир, демоқдалар. Шунинг учун уни доимо, айниқса, намозда қайтаришимиз керак. Бўлар-бўлмасга эснайвериб, шайтон кулгисига қолмаслигимиз керак.
Имом Ибн Баттол «Саҳиҳул Бухорий»га ёзган шарҳларида қуйидагиларни келтирадилар: «Эснашни шайтонга нисбат берилиши ризолик ва ирода нисбатидир. Яъни, шайтон инсонни эснаган ҳолда кўришни истайди. Чунки бунда инсон кўриниши ўзгаргани учун шайтон кулади. Шайтон ҳам шундай қилади, деган маъно чиқмайди.
891 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ يُحِبُّ العُطَاسَ، وَيَكْرَهُ التَّثَاؤُبَ، فَإذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ وَحَمِدَ اللهَ تَعَالَى كَانَ حَقًّا عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ سَمِعَهُ أَنْ يَقُولَ لَهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، وَأَمَّا التَّثَاؤُبُ فَإِنَّمَا هُوَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَـِإذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ؛ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا تَثَاءَبَ ضَحِكَ مِنْهُ الشَّيْطَانُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6226].
892. Яна у кишидан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизлардан бирингиз акса урса, «Алҳамдулиллаҳ», десин. Ёнидаги оғайниси ёки дўсти «Ярҳамукаллоҳ», десин. «Ярҳамукаллоҳ», деган кишига «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳ болакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин», десин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
892 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ: اَلْحَمْدُ للهِ؛ وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، فَإِذَا قَالَ لَهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ فَلْيَقُلْ: يَهْدِيكُمُ اللهُ، وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6224].
893. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирортангиз акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга ташмит айтинглар. Агар Аллоҳга ҳамд айтмаса, унга ташмит айтманглар», деганларини эшитганман»
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Араб тилида акса урган кишига қарата «Йарҳамукаллоҳ» («Аллоҳ сенга раҳм қилсин») дейиш «ташмит» дейилади.
Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Абу Бурдадан ривоят қилинади:
«Абу Мусонинг ҳузурига кирдим. У (завжаси) Фазл ибн Аббоснинг қизиникида (Умму Кулсумнинг уйида) эди. Мен акса урсам, ташмит айтмади. У (Умму Кулсум) акса урган эди, унга ташмит айтди. Мен онамнинг ёнига қайтиб бориб, бўлган гапни айтдим. (Абу Мусо онамнинг) ҳузурига келганда: «Ҳузурингда ўғлим акса урса, унга ташмит айтмабсан, у (Умму Кулсум) акса урганда эса айтибсан?» деган эди, у шундай деди: «Ўғлинг акса урди, лекин Аллоҳга ҳамд айтмади. Шунинг учун унга ташмит айтмадим. У (Умму Кулсум) эса акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтди. Шунинг учун унга ташмит айтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирортангиз акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга ташмит айтинглар. Агар Аллоҳга ҳамд айтмаса, унга ташмит айтманглар», деганларини эшитганман» (Имом Муслим ривояти).
893 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَحَمِدَ اللهَ فَشَمِّتُوهُ، فَإِنْ لَمْ يَحْمَدِ اللهَ فَلَا تُشَمِّتُوهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2992].
894. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши акса урди. У зот бирига ташмит айтиб, бирига айтмадилар. Шунда у зот ташмит айтмаган киши: «Фалончи акса урганда ташмит айтдингиз, мен акса урганимда эса айтмадингиз?» деди. У зот: «Бу Аллоҳга ҳамд айтди, сен эса Аллоҳга ҳамд айтмадинг», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Мусулмон одам акса уриб айнан мазкур «Йарҳамукаллоҳ» («Аллоҳ сенга раҳм қилсин») деган жумлани ишлатиши керак. «Соғ бўлинг», «Саломат бўлинг» ёки шунга ўхшаш бошқа иборалар унинг ўрнига ўтмайди.
894 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَطَسَ رَجُلَانِ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَشَمَّتَ أَحَدَهُمَا وَلَمْ يُشَمِّتِ الآخَرَ، فَقَالَ الَّذِي لَمْ يُشَمِّتْهُ: عَطَسَ فُلَانٌ فَشَمَّتَّهُ، وَعَطَسْتُ فَلَمْ تُشَمِّتْنِي؟! فَقَالَ: «هَذَا حَمِدَ اللهَ، وَإنَّكَ لَمْ تَحْمَدِ اللهَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6225، م 2991].
895. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам акса урсалар, қўллари ёки кийимларини оғизларига қўяр эдилар, овозларини пасайтирар [ёки тияр] эдилар».
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.
Шарҳ: Бошқа ҳадисларда қуйидагича келтирилган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашни ёмон кўради. Бас, ким акса ургандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деса, буни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш ҳақ бўлади.
Эснаш эса, шайтондандир. Кимнинг эснагиси келса, кафтининг орқа томони билан оғзини тўсиб иложи борича уни қайтарсин. Бас, у «Ҳооҳ» деса, шайтон унинг учун кулади», дедилар».
Ушбу ҳадисда ҳар бири кишида ҳар куни учраб турадиган икки ҳолатга нисбатан Ислом одоби, Ислом маданияти, Ислом аҳлоқи баён қилинмоқда. Тумовдан бошқа вақтдаги акса уриш одатда енгиллик аломати бўлади. Акса уриш яхшилик аломати бўлганлиги туфайли, акса урган киши Аллоҳга ҳамд айтиши керак экан. Буни эшитган ҳар бири киши эса акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни Аллоҳ сенга раҳм қилсин, дейиши Ислом одобларидан экан.
Бунга ҳар бир мўмин-мусулмон амал қилиши керак.
Эснаш кишининг жисми ва руҳи оғирлашгани, хиралашгани аломатидир. У ҳеч қачон яхшилик аломати бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун мусулмон киши ўзидан эсноқни иложи борича қайтариши керак бўлади.
Акса урганда нима дейилади?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳума розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, унинг ҳузуридаги фаришталар «Роббил оламийн» дейди. Банда ҳам «Роббил оламийн» деса, фаришта «Аллоҳ сенга раҳм қилсин» дейди».
Демак, акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деган кишига фақат атрофда эшитиб турган кишилар эмас, балки кўзимизга кўринмайдиган, бироқ доим ёнимизда бўладиган фаришталар ҳам жавоб беришга шай туришар экан. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтмаган киши бундан маҳрум бўлиб қолар экан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши акса урса, «Алҳамдулиллаҳ» десин. Буни эшитган биродари унга Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сенга раҳм қилсин) десин. Буни эшитган акса урган киши «Яҳдийкаллоҳ ва йуслиҳу баалака (Аллоҳ сени ҳидоят қилсин ва сени ишингни ислоҳ қилсин)» десин», дедилар».
Демак, акса урган ва буни эшитган икки мусулмон ўртасида ана шундай ўзаро дуо бўлиши керак экан. Ислом аҳлоқи, суннати, маданияти ана шундай экан. Буни ҳар бир мўмин-мусулмон билиши, билмаганларга ўргатиб бориши керак экан.
Акса урувчи ташмити:
«Ташмит» сўзи яхшилик ва барака тилаш маъносини билдиради. Шунингдек, душманга ёмонлик келтирувчи нарсадан хурсанд бўлиш маъноси ҳам бор.
Абдурроҳман ибн Зиёд ибн Анъам Ифриқийдан ривоят қилинади: «Отам менга айтиб беришича улар Муовиянинг даврида денгизда ғазотга боришган экан. Кемамиз Абу Айюб Ансорий минган кемага бориб қўшилди. Тушки овқатимиз келтирилганда унга одам юбордик. У ҳузуримизга келди ва:
«Мени чақирибсизлар. Мен эса рўзадор эдим. Лекин даъватларингизга жавоб беришим керак бўлгани учун келдим. Чунки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Албатта, ҳар бир мусулмонни ўз биродарида олтита вожиб ҳаққи бор. Бирини тарк қилса, битта вожибни тарк қилган бўлади. Кўришганда салом беради. Даъват қилса, ижобат қилади (чақирса, бориш). Акса урганда яхшилик тилайди. Бемор бўлса, бориб кўради. Вафот қилганда, жанозасига ҳозир бўлади. Насиҳат сўраса, насиҳат қилади», деганларини эшитганман», деди. «Биз билан бир ҳазилкаш киши бор эди. У таомимизга қўшилган одамга «Аллоҳ сенга хайр ва яхшиликни мукофот қилиб берсин» деди. Келган киши унинг гапи кўпайганда ундан ғазабланди. Шунда у Абу Айюбга:
«Мен бир кишига «Аллоҳ сенга хайр ва яхшиликни мукофот қилиб берсин» десам, ғазабланиб, мени сўккан одам ҳақида нима дейсан?» деди. Абу Айюб: «Биз «Бировга яхшилик тўғри келмаса, уни ёмонлик тўғрилайди» дер эдик. Бас, унга тескарисини айт», деди. У келганида: «Аллоҳ сенга ёмонлик ва қийинликни мукофот қилиб берсин» деди, у киши кулди ва рози бўлган ҳолда: «Ҳеч ҳазилингни қўймас экансан-да», деди. Шунда ҳазилкаш киши: «Аллоҳ Абу Айюб Ансорийга яхшиликни берсин» деди».
Бу ривоятда мусулмонларнинг биринчи авлодида катта ва ҳурматли кишиларнинг эъзоз ва эҳтироми ҳамда катталарнинг ўзидан кейингиларга тарбияси ўз ифодасини топган. Ровийнинг отаси аъзо бўлган жамоа аъзолари катта саҳобий Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳуни ҳурмат қилиб ўз тушлик таомларига чақириб келиш учун одам юборганлар.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу ўзлари нафл рўза тутган бўлсалар ҳам мазкур даъватни қабул қилиб чақирувчилар ҳузурига ташриф буюрганлар ва шу мавзу бўйича ўзлари билган ҳадисни айтиб берганлар. Шу билан бирга у киши мазкур жамоа аъзолари ўртасида ўзаро муносабатда пайдо бўлган чигални ечишда ҳам ёрдам берганлар. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг ўзларини бирга тушлик қилишга даъват қилган жамоа аъзоларига айтиб берган ҳадисларида мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари тўғрисида сўз юритилган. Улар олтитадир.
Мана шу олти амал мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларидаги ҳаққидир.
1. Кўришганда саломлашиш.
Бу шаръий кўрсатмаган амал қилиш мусулмоннинг мусулмондаги вожиб ҳақи экан. Мўмин-мусулмонлар бир-бирлари билан саломлашмай ўтиб кетса, тарки вожиб содир бўлади. Улар бир-бирининг ҳаққини поймол қилган бўлади.
2. Бирор мусулмон томонидан валиймага таклиф қилинган киши таклиф қилинган жойга бориши керак. Мана, буюк саҳобий Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу рўзадор бўлишларига қарамай, ҳурматли, обрў-эътиборли кишилар эмас, оддий одамлар чақирса ҳам, буни уларнинг ҳаққи деб билиб, келдилар.
3. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтган кишига жавоб бериш ҳам ўша кишининг ҳаққи.
Бу амал адо этилмаса, бир мўмин-мусулмоннинг ҳаққи поймол бўлади. Бу ҳам мусулмон жамиятининг жипслигини, ўзаро ҳурматни мустаҳкамлайдиган муҳим омилдир.
4. Ана шундай муҳим омиллардан яна бири бемор ётган биродарини зиёрат қилишдир.
Бемор бўлиб қолган биродарини кўриш ҳам мўмин-мусулмонларнинг бурчидир. Узрсиз, хаста бўлиб ётган биродарини бориб кўрмаган киши унинг ҳаққини адо этмаган бўлади.
5. Мўмин-мусулмон киши қазои қадари етиб, вафот этганда биродарларида унинг сўнгги ҳаққи қолади. Мусулмонлардан бир гуруҳи жанозага ҳозир бўлиши, имкони бўлса, уни ювишда, кўмишда иштирок этиши лозим.
Акс ҳолда, бу ҳақ поймол бўлади. Буни фарзи кифоя дейилади. Масалан, бир кишининг вафот этганлигини эшитган кишилардан ҳеч бўлмаганда биттаси унинг жанозасига қатнашса, фарзи кифоя адо этилган бўлади. Бир гуруҳ мусулмонлар бу ишни қилса, бошқалардан бу вазифа соқит бўлади.
6. Насиҳат ҳам шундай. Насиҳатга, маслаҳатга муҳтож бўлиб қолган кишига биродарлари тўғри, холис маслаҳат бериши ҳам мўмин-мусулмонларнинг бурчи.
Ушбу қисса таълим-тарбия мавзусида экан. Бир киши ўзига қилинган яхши дуога яхши жавоб қайтариши, ташаккур айтиши керак. Буни нотўғри тушуниб, ҳар хил қўпол сўзлар гапириш эса одобдан эмас, чунки бу яхшиликни ёқтирмаслик бўлиб қолади. Яхшиликни истамаган одамга ёмонлик етади. Бу қиссада ҳам шундай бўлди. Яхши дуони тушунмай, аччиғи келган кишига ёмон дуо қилинди. Шунинг учун ўзаро муомалада жуда эҳтиёт бўлиш, яхшиликка яхшилик билан жавоб бериш керак экан.
895 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إذَا عَطَسَ وَضَعَ يَدَهُ أَوْ ثَوْبَهُ عَلَى فِيْهِ، وَخَفَضَ - أوْ غَضَّ - بِهَا صَوْتَهُ، شَكَّ الرَّاوِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5029، ت 2745].
896. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида акса уриб, у зотнинг «Ярҳамукумуллоҳ», (яъни, «Аллоҳ сизларга раҳм қилсин»), дейишларини умид қилишар эди. У зот эса: «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум», (яъни, «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин»), деб айтардилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
Шарҳ: Мусулмон бўлмаганлар акса урганида уларга ташмит «Ярҳамукумуллоҳ», (яъни, «Аллоҳ сизларга раҳм қилсин») деб айтилмайди. Балки уларга «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум», (яъни, «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин»), деб айтилади.
896 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «كَانَ الْيَهُودُ يَتَعَاطَسُونَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ يَرْجُونَ أَنْ يَقُولَ لَهُمْ: يَرْحَمُكُمُ اللهُ، فَيَقُولُ: يَهْدِيكُمُ اللهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 5038، ت 2739].
897. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингизни эсноқ тутса, оғзини қўли билан тўссин, чунки шайтон кириб кетади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Шайтон одам боласини ғафлатда қолишини доим кузатиб туради. Қулай фурсат бўлгани учун эснаганда оғзидан кириб олади ва унинг устидан кулади. Шайтон учун инсон эснагандаги лаҳзачалик қулай фурсат бўлмайди. Бу ҳадисда шайтоннинг ўша ҳийласини бартараф қилиш йўли кўрсатилмоқда. Демак инсон эснаганида қўлини оғзига тўсиши лозим экан.
897 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيُمْسِكْ بَيَدِهِ عَلَى فِيهِ؛ فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2995].
13-боб. Кўришганда қўл бериб сўрашиш, очиқ чеҳра билан йўлиқиш, солиҳ кишиларнинг қўлини ва ўз боласининг юзини ўпиш, сафардан қайтган киши билан қучоқлашиб кўришишнинг маҳбублиги ҳамда буларга бўйин эгишнинг кароҳияти
13- بَابُ اسْتِحْبَابِ الْمُصَافَحَةِ عِنْدَ اللِّقَاءِ، وَبَشَاشَةِ الوَجْهِ، وَتَقْبِيلِ يَدِ الرَّجُلِ الصَّالِحِ، وَتَقْبِيلِ وَلَدِهِ شَفَقَةً، وَمُعَانَقَةِ القَادِمِ مِنْ سَفَرٍ وَكَرَاهِيَةِ الاِنْحِنَاءِ
898. Абулхаттоб Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Анас розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларида қўл бериб сўрашиш одати бормиди?» десам, у: «Ҳа», деб жавоб берди.
Имом Бухорий ривояти.
898 - عَنْ أَبِي الْخَطَّابِ قَتَادَةَ قَالَ: قُلْتُ لأَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَكَانَتِ الْمُصَافَحَةُ فِي أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: نَعَمْ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6263].
899. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яманликлар келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурингизга Яман аҳли келди», дедилар. Қўл бериб кўришишни биринчи бўлиб ўшалар олиб келган эди».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
899 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا جَاءَ أَهْلُ اليَمَنِ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قَدْ جَاءَكُمْ أَهْلُ الْيَمَنِ، وَهُمْ أَوَّلُ مَنْ جَاءَ بِالْمُصَافَحَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [5213].
900. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки мусулмон учрашиб, қўл бериб сўрашса, бир-биридан узоқлашмай туриб албатта мағфират қилинади», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
900 - وَعَنِ البَرَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمَيْنِ يَلْتَقِيَانِ فَيَتَصَافَحَانِ إِلَّا غُفِرَ لَهُمَا قَبْلَ أَنْ يَفْتَرِقَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [5212].
901. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, бирортамиз биродари ёки дўстини учратганда унга эгилиб кўришса бўладими?”, деди. У зот: “Йўқ”, дедилар. Ҳалиги киши: “Уни қучоқлаб ва ўпиб кўришса бўладими?”, деди. У зот: “Йўқ”, дедилар. Ҳалиги киши: “Унинг қўлидан ушлаб, қўл бериб кўришадими?”, деди. У зот: “Ҳа”, дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, буни ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бугунги кунда оддий ҳолатларда ҳам қучоқлашиб кўришавериш урфга айланиб бормоқда. Ҳар кўришганда қучоқлашиб кўришиш тўғрими? Динимизда бунга қандай кўрсатмалар берилган?
Аслида мусулмон кишининг оддий ҳолатларда суннатга мувофиқ кўришиши бу – қўл бериб кўришишдир.
Қучоқлаб ёки юз ва бошдан ўпиб кўришиш эса баъзи бир муносабатлар сабабидан бўлади. Ҳеч қандай муносабатсиз қучоқлашиб ёки ўпиб кўришишни аҳли илмлар қуйидаги ва ундан бошқа ҳадисларга кўра макруҳ деганлар. Ёш болаларни эркалаб қучоқлаб, ўпиш бундан мустаснодир.
Ҳайит кунлари каби маълум бир муносабатларда, сафарга кетаётганда, сафардан келганда ёки узоқ муддат кўришмаган дўсти билан кўришганда қучоқлашиб, ҳамда юздан ўпиб кўришишга рухсат берилган. Бундай кўришишларда шаҳватдан омонда бўлиш шарт қилинган.
Аммо эгилиб кўришиш рукуъга ўхшаш бўлгани учун уламолар ундай кўришишни мутлақо ман қилганлар.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Улар (яъни, саҳобалар) бир бирлари билан учрашганларида қўл бериб кўришар эдилар. Агар сафардан қайтсалар, қучоқлашиб кўришардилар”. (Табароний ривояти).
Шунга кўра оддий ҳолатларда кўришганда қўл бериб кўришишнинг ўзи билан чекланган маъқул ва тўғрироғи ҳам шудир. Чунки ҳар кўришганда қайта-қайта қучоқлашиб кўришавериш қийинчилик туғдиради ва малолланишга сабаб бўлади. Динимизда қуйидаги оятга биноан қийинчилик кўтарилган:
«Ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади». (Ҳаж сураси, 78-оят)
Қучоқлашиб кўришишга рухсат берилган ўринларда уламоларимиз иккала эркакнинг ҳам устида кийим бўлиши лозимлигини қайдлаганлар.
Урфга айланиб улгурган бундай кўришишдан воз кечиш осон бўлмайди. Бунда мулойимлик ва ҳикмат билан йўл тутмоқ лозимдир. Агар буни бирданига тўхтатилса, қалбнинг жароҳатланиши ёки қариндош уруғлар ўртасида силаи раҳмнинг узилиб кетишига сабаб бўлса, бунинг зарари қучоқлашиб кўришишнинг зараридан каттароқ бўлгани учун аввал катта зарар даф қилинади. Имконини қилиб, мавридини топиб, набавий суннатга эргашиш қанчалик аҳамиятли ва фойдали экани тушунтириб борилса, иншаа Аллоҳ секин-аста тўғирланиб боради.
Аммо номаҳрам эркак ва аёлнинг бир бирлари билан қучоқлашиб ёки юздан ўпиб кўришишлари ҳаром эканига уламолар иттифоқ қилганлар. Айниқса, баъзи хонадонларда қайнота ва келиннинг ёки қайнона ва куёвнинг қўл бериб, қучоқлаб ёки ўпиб кўришишлари айрим ҳолатларда келин билан куёвнинг никоҳини бутунлай, қайта тиклаб бўлмайдиган даражада бузилиб кетишига сабаб бўлиш мумкин. Чунки агар қайнота келинини қасддан ё хато қилиб бўлсин, тўсиқ билан (баданнинг ҳарорати сезиладиган даражада) ёки тўсиқсиз бўлсин, шаҳват билан ушлайдиган бўлса, ўғлига келини ҳаром бўлади.
Қучоқлашиб кўришишда ҳам ўзига яраша одоб ва меъёрларга риоя қилишни унутмаслик лозим. Жумладан:
1. Ҳар сафар қучоқлашиб кўришмаслик. Оддий ҳолатларда ҳар гал қучоқлашиб кўришавериш ҳам яхши эмас. Чунки суннатда кўришишнинг ҳақиқий шакли қўл бериб кўришишдир. Қолаверса, ҳар сафар қучоқлашиб кўришиш айрим ноқулайликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
2. Қучоқлашиб кўришганда кийимлик ҳолатда бўлиш. Шунга кўра, кўйлак, тўн каби устки кийим бўлмаганда қучоқлашиб кўришиш танзиҳий макруҳ саналган.
3. Хушбўй ҳолда бўлиш. Ҳеч бўлмаса, нохуш ҳидлардан холи бўлиш лозим. Терлаб турганда, кирчир иш кийимларда қучоқлашиб кўришиш одобдан эмас. Саҳобаи киромларнинг оддий қўл бериб кўришиш учун ҳам қўлларига хушбўй суртиб юрганлари айтиб ўтилган. Демак, қучоқ очиб кўришганда бунга янада эътибор бериш зарур бўлади. Айниқса, ёз кунларида, терлаб турганда қучоқлашиб кўришиб бўлмайди, кишига озор беради. Шунингдек, бўйин ва юзлар ҳўл бўлганда уларни қарши томонга текказишдан ҳам сақланиш лозим.
4. Кўксни кўксга олиб бориш. Одатда “қучоқлашиб кўришиш” деганда деярли барча халқларда бир хил ҳолат назарда тутилади: кўкрак кўкракка текказилади, бошлар елка устига олинади. Биз ҳадисларнинг таржимасида «қучоқлашиб кўришиш» деб берган сўз ҳам айни шу маънога далолат қилади. Бу сўз аслида «бўйин уриштириш», аниқроғи, «бўйинни бўйинга яқин олиб келиш», «бўйиндан қўлни ўтказиб, ўзига тортиш» деган маъноларни англатади.
Демак, ҳадисларда назарда тутилган, мусулмонларга қадимдан маълум бўлган ва уларнинг ўзаро муносабатларида муомалада бўлиб келган қучоқлашиб кўришиш елкаларни яқинлаштириб, кўкракларни бериб кўришиш экан. Бундан келиб чиқадики, ҳозирда урфга айланаётган бош уриштириб кўришиш ҳақиқий маънодаги қучоқлашиб кўришиш ҳисобланмайди. Чунки бу аслида мусулмонлар одатидан эмас. Агар бу яхши иш бўлганида, олдинги ва бугунги уламоларнинг шундай қилаётганларини кўрган бўлар эдик. Бу тур кўришиш бизга ажнабийлардан, мусулмон бўлмаганлардан кириб келганини ҳам унутмаслик лозим. Мусулмон киши кимга тақлид қилаётганига эътибор бериши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, у ўшалардандир», деганлар.
Шунингдек, уламоларимиз қучоқлашиб кўришганда елкани яқинлаштириб, белни узоқроқ тутиш лозимлигини алоҳида таъкидлаганлар. Акс ҳолда, бундай кўришиш ахлоқсизлик кўринишига ўхшаб қолади.
Айрим кишиларда кузатиладиган яна бир нотўғри кўришиш шаклларидан бири қорин уриштириб кўришишдир. Бу борада ҳам юқоридаги сўзларни айтиш мумкин. Қолаверса, бу қарши томонга озор бериши, унинг кўнглига тегиши ҳам турган гап. Агар тўғри қучоқлаб кўришишга имкон бўлмаса, қўл олиб кўришиш билан кифояланган маъқул.
Баъзи одамлар қучоқлашиб кўришганда кўришаётган одамни ўзидан итариб кўришади. Бу ҳол ҳам кишига озор беради. Одатда бу каби ҳолат кибр ва манманликдан келиб чиқади. Ундан кўра яхшилаб қўл қисишиб кўришган афзалроқдир.
5. Таъзия билдиришда қучоқ очиб кўришиш мусибатда елкадошликнинг рамзидир. Аммо мусибат аҳлини уринтирмаслик учун, айниқса таъзиячилар кўп бўлган пайтда маҳкам қўл ушлаб кўришиш ҳам кифоя қилади.
6. Улуғ кишилар, олим одамлар, устозлар билан кўришишда агар уларнинг ўзлари қучоқ очиб кўришишга рағбат билдирмасалар, икки қўллаб кўришиш билан кифояланиш ҳам одобдандир.
Умуман олганда, барча ҳолларда кўришишдан кўзланган мақсад ‒ ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашни унутмаслик керак. Сиз билан кўришган киши кўришганидан мамнун бўлсин, кўнгли ёзилсин, руҳи кўтарилсин, «мен билан самимий кўришди» деган хулосага келсин, яна қайта кўрганда кўришишга беихтиёр интиладиган бўлсин, ана шунда сиз динимиз таълимотларига тўғри амал қилган бўласиз. Агар сиз билан кўришган одам яна қайта кўришишдан безиллайдиган бўлса, кўришишга интилмаса, у ҳолда, сиз кўришиш одобларига риоя қилмаган бўласиз, бу эса исломий одоблардан кўзда тутилган мақсадга зид ҳолатдир.
Мазкур одоб ва меъёрлар умуман олганда эркагу аёл учун баробардир. Аммо уламоларимиз бошқа ҳолатларда бўлгани каби бу борада ҳам аёллар ҳаё ва ибога яқинроқ кўринишда кўришишлари кераклигини айтганлар. Шунга кўра, аёллар бир-бирлари билан қўл олишиб, билак ушлашиб, қучоқ очиб, юз ва қўлларидан ўпиб кўришишлари мумкин. Қучоқ очиб ва ўпиб кўришилганда фитна хавфи бўлмаслиги ва бу доимий одатга айланмаслиги шарт.
901 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ الرَّجُلُ مِنَّا يَلْقَى أَخَاهُ أَوْ صَدِيقَهُ أَيَنْحَنِي لَهُ؟ قَالَ: «لَا»، قَالَ: أَفَيَلْتَزِمُهُ وَيُقَبِّلُهُ؟ قَالَ: «لَا»، قَالَ: فَيَأْخُذُ بِيَدِهِ وَيُصَافِحُهُ؟ قَالَ: «نَعَمْ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2728].
902. Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир яҳудий дўстига «Анави набий ҳузурига бизни олиб бор», деди. Бас, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, тўққизта очиқ-ойдин оятлар ҳақида сўрашди… (Ҳадиснинг давомида) улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари ва оёқларини ўпиб, «Биз гувоҳлик берамизки, албатта, сен набийдирсан», дейишди.
Имом Термизий ва бошқалар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишди.
Шарҳ: Имом Ибн Аллон роҳимаҳуллоҳ «Далилул фалиҳийн» китобида келтирадилар. Тийбий айтдилар:
«Яҳудийларда ўнта сўз бор эди. Ундан тўққизтаси мусулмонлар билан муштарак эди. Биттаси уларга хос эди. Яҳудийлар тўққизта муштаракли сўзни сўраб, ўзларига хос бўлганини яширишганида, Набий с.а.в. сўрашгани ва яширишганини ҳам хабар бердилар. Мана шу нарса у зотнинг мўъжизаларига энг кучли далил эди».
Мусо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло тўққизта турли мўъжизаларни берди. Бу тўққиз мўъжиза ҳақида Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:
«Батаҳқиқ, Биз Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят-мўъжиза бердик», деган. (101 оят)
Биз Мусони Пайғамбар қилиб юборганимизда, унинг Пайғамбарлигини тасдиқловчи тўққизта очиқ-ойдин мўъжизани ҳам ато этдик.
Бу мўъжизалар–қўл, асо, тўфон, чигиртка, бит, бақалар, қон, очарчилик йиллари ва меваларнинг камчил бўлиши ҳодисалари эди. У мўъжизалар ҳақида Аъроф сурасида қуйидагича сўз кетган:
«Биз Фиръавн аҳлини, шояд эсласалар, деб (қаҳатчилик) йиллар ва мевалар танқислиги ила тутдик». (130 оят)
Яъни, Фиръавн ва унинг кибор қавмининг кўзлари очилсин деб баъзи мусибатларга, жумладан очарчиликка ва мевалар танқислигига дучор этдик. Ўзини англаган ҳар қандай қавм бундан тўғри хулоса чиқариб олар эди. Аммо Фиръавн аҳли ўзини тамоман терс тутди. Улар:
«Улар ўзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», дедилар. Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан шумландилар. Огоҳ бўлсинларким, уларнинг шумликлари Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа жойда эмас. Лекин кўплари билмаслар». (131 оят)
Иймонсиз ва табиати бузуқ инсонлар атрофларида рўй бераётган ҳодисаларни нотўғри талқин қилишга одатланган бўладилар. Улар ҳар қандай яхшиликни, биз қилдик, биз бунга ҳақдормиз, биздан бошқа ҳеч ким буни қила олмайди ва ҳақдор ҳам эмас, дейдилар.
«Улар ўзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», дедилар».
Агар ёмонлик келса, бошқалардан, алалхусус, диндан ва дин аҳлидан кўрадилар.
«Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан шумландилар».
Ҳа, Фиръавн аҳли содир бўлган яхшилик ва хурсандчиликнинг боисини ўзларидан деб билишар, жамики ёмонликлар сабабини Мусо алайҳиссалом ва мўминларга ағдаришар эди. Аслида, ҳамма нарса, жумладан, ёмонлик ҳам Аллоҳнинг ҳузуридандир.
«Огоҳ бўлсинларким, уларнинг шумликлари Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа жойда эмас. Лекин кўплари билмаслар».
Ҳа, кўпчилик буни билмайди. Фиръавн аҳли ҳам билмади. Улар Мусо алайҳиссаломга иймон келтириш ўрнига, у кишига қарши иғво ва инкорни кучайтирдилар:
«Улар: «Ҳар қанча оят келтириб бизни сеҳрламоқчи бўлсанг ҳам, биз сенга иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар». (132 оят)
Яъни, иймон келтиришдан мутлақо бош тортдилар. Оят-мўъжизани кўришни хоҳламадилар ҳам. Балки Мусо алайҳиссалом уларни ишонтириш учун ҳар қанча уринсалар ҳам, уринишлари беҳуда кетишини олдиндан айтиб қўйдилар.
Ана шунда уларни қилмишларига муносиб тарзда жазолаш фурсати етиб келди.
«Бас, уларнинг устидан тўфон, чигиртка, мита, бақа ва қонларни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар». (133 оят)
Яъни, Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг аҳли ваъз-насиҳатга қулоқ тутсин, инсофу иймонга келсин, қилаётган жиноятларидан қайтсин, деб уларга муфассал қилиб, алоҳида-алоҳида тарзда оят-белгиларни юборди.
Баъзи уламоларнинг фикрича, Исро сурасидаги «Мусога тўққизта очиқ-ойдин, оят-белги бердик», дейилишига қараганда, тўққиз йилда тўққизта оят юборган, чунончи: асо, қўл, қаҳатчилик, мева ва жонларни нуқсонга учратиш, тўфон, чигиртка, мита, бақа ва қон.
Аллоҳ таоло ҳар гал бало юборганида, Фиръавн аҳли дод-вой солишиб, тавба қилишар, жиноятларини тарк этишга ва Бани Исроилни қўйиб юборишга Мусо алайҳиссаломга ваъда беришар эди. Ушбу ҳолатни қуйидаги оят баён қилади:
«Қачонки устиларига азоб тушса: «Эй Мусо, сенга берган аҳд ҳурмати, Роббингга дуо қил, агар биздан азобни кўтарсанг, албатта, сенга иймон келтирурмиз ва Бани Исроилни сен билан қўйиб юборурмиз», дер эдилар.
Қачонки устиларидаги азобни ўзлари етиб борадиган муддатга кўтарсак, қарабсанки, қасамларини бузиб турибдилар». (134-135 оятлар)
Бу ҳолат ҳақида имом Ибн Жарир Табарий Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Мусо алайҳиссалом Фиръавн ҳузурига келиб: «Бани Исроилни мен билан қўйиб юборгин», деганида Фиръавн кўнмади. Шунда Аллоҳ таоло уларнинг устига тўфон–кўп ёмғир юборди. Устиларидан сел қилиб қуйди. Улар бу илоҳий азоб бўлса керак, деб қўрқдилар ва Мусога: «Роббингга дуо қил, биздан ёмғирни кўтарсин. Биз сенга иймон келтирамиз ва Бани Исроилни сен билан қўйиб юборамиз», дедилар. Мусо алайҳиссалом дуо қилдилар. Сўнг улар иймон келтирмадилар, Бани Исроилни қўйиб ҳам юбормадилар. Ўша йили Аллоҳ уларга бундан олдин етишмаган турфа зироат, мева ва ўт-ўланларни ўстирди. Улар, биз орзу қилган нарса шу эди, дейишди. Аллоҳ уларнинг устидан чигиртка балосини юбориб, ўсимликларга завол етказди. Улар ўсимликларга чигиртка етказаётган зарарни кўриб, набототнинг уруғи ҳам қолмаслигига ишондилар ва: «Эй Мусо, Роббингга дуо қилгин, биздан чигирткани кўтарсин, биз сенга иймон келтирамиз ва Бани Исроилни сен билан қўйиб юборамиз», дедилар. Мусо алайҳиссалом дуо қилдилар. Аллоҳ улардан чигирткани кўтарди. Улар эса, иймон ҳам келтирмадилар, Бани Исроилни ҳам қўйиб юбормадилар.
Улар донларни уйда сақлашни ўрганиб олдилар ва, энди сақлаб олаверамиз, дедилар, хотиржам. Шунда Аллоҳ уларга (доннинг ўзидан чиқадиган қурт) митани юборди. Улардан бир киши тегирмонга ўн жарийб (дон) олиб борса, ўн қафийз ҳам ун чиқмайдиган бўлди. (Жарийб ва қафийзлар ўлчов бирликлари бўлиб, бир жарийб тўрт қафийзга тўғри келади).
Шунда улар: «Эй Мусо, Роббингга дуо қилгин, биздан митани кўтарсин, биз сенга иймон келтирамиз ва Бани Исроилни сен билан қўйиб юборамиз», дедилар. Бас, Мусо алайҳиссалом Роббига дуо қилди ва улардан бу азоб кўтарилди. Аммо улар Бани Исроилни қўйиб юборишдан бош тортдилар.
Бир куни Мусо алайҳиссалом Фиръавн ҳузурида ўтирган эди, бирдан бақанинг овозини эшитиб қолди ва Фиръавнга:
«Сен ва сенинг қавминг бундан нима кўрасан?» деди. У (Фиръавн): «Бу ҳам бир бало бўлмаса эди», деб жавоб берди.
Кечга бориб улардан ҳар бири томоғигача бақага кўмилган ҳолда ўтирар, гапирмоқчи бўлсалар, оғзиларига бақа кириб кетар эди.
Улар Мусога: «Роббингга дуо қил, биздан манави бақаларни кўтарсин. Кейин биз сенга иймон келтирамиз ва Бани Исроилни сен билан бирга қўйиб юборамиз», дедилар. Аллоҳ улардан (балони) кўтарди. Лекин қавм яна иймон келтирмади. Сўнгра Аллоҳ уларнинг устига қон балосини юборди. Анҳорлардан, қудуқлардан, идишларидан сув олмоқчи бўлсалар, янги қон чиқар эди. Улар бу ҳақда Фиръавнга арз қилиб: «Биз қон балосига учрадик. Тоза ичимлик қолмади», дедилар. Фиръавн, албатта, У (Мусо) сизларни сеҳрлаб қўйган бўлса ажаб эмас, деди.
Улар: «Қаердан сеҳрлайди? Биз идишларимизда сув топа олмаяпмиз, янги қондан бошқа ҳеч вақо йўқ!» дейишди.
Улар келиб: «Эй Мусо, Роббингга дуо қил, биздан қон балосини кўтарсин. Кейин биз сенга иймон келтирамиз ва Бани Исроилни сен билан бирга қўйиб юборамиз», дедилар. Бало кўтарилди. Улар яна иймон келтирмадилар ва Бани Исроилни қўйиб ҳам юбормадилар».
902 - وَعَنْ صَفْوَانَ بْنَ عَسَّالٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ يَهُودِيٌّ لِصَاحِبِهِ: اذْهَبْ بِنَا إِلَى هَذَا النَّبِيِّ، فَأَتَيَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَسَأَلَاهُ عَنْ تِسْعِ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ... فَذَكرَ الْحَدِيثَ إِلَى قَوْلِهِ: فَقَبَّلُوا يَدَهُ وَرِجْلَهُ وَقَالَا: نَشْهَدُ أَنَّكَ نَبِيٌّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَغَيْرُهُ بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ [ت 2733، س 7/111، حم 4/239].
903. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бу киши бир қиссада: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашиб, қўлларини ўпдик», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
903 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قِصَّةٌ قَالَ فِيهَا: فَدَنَوْنَا مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَبَّلْنَا يَدَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [5223].
904. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Зайд ибн Ҳориса Мадинага келганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимда эдилар. Зайд келиб эшикни тақиллатди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, кийимларини судраб бориб, қучоқлашиб ўпдилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар
904 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَدِمَ زَيْدُ بْنُ حَارِثَةَ الْمَدِينَةَ وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي بَيْتِي، فَأَتَاهُ فَقَرَعَ البَابَ، فَقَامَ إِلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَجُرُّ ثَوْبَهُ، فَاعْتَنَقَهُ وَقَبَّلَهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2732].
905. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Ҳеч бир яхшиликни кичик санама, ҳатто биродарингни очиқ чеҳра билан кутиб олишни ҳам», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 126-рақамли ҳадис остида келтирилган.
905 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَحْقِرَنَّ مِنَ الْمَعْرُوفِ شَيْئاً وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلِيقٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [3626 وسبق برقم 126].
906. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ибн Алийни ўпдилар. Ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис бор эди. Ақраъ: «Менинг ўнта болам бор, лекин бирортасини ҳам ўпмаганман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарадилар-да, «Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 232-рақамли ҳадис остида келтирилган.
906 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَبَّلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ الْحَسَنَ بْنَ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، فَقَالَ الأَقْرَعُ بْنُ حَابِسٍ: إِنَّ لي عَشَرةً مِنَ الْوَلَدِ مَا قَبَّلْتُ مِنْهُمْ أَحَداً، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ لَا يَرْحَمْ لَا يُرْحَمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5997، م 2318 وسبق برقم 232].
Касални зиёрат қилиш, маййитни қабргача кузатиб қўйиш, унга намоз ўқиш, дафн маросимида ҳозир бўлиш ва дафн қилингандан кейин қабр олдида туриш китоби
1-боб. Касални кўриш ҳақидаги боб
6 - كِتَابُ عِيَادَةِ الْمَرِيضِ وَتَشْيِيْعِ الْمَيِّتِ، وَالصَّلَاةِ عَلَيهِ، وَحُضُورُ دَفْنِه، وَالْمُكْثِ عِنْدَ قَبْرِهِ بَعْدَ دَفْنِهِ
1- بَابُ عِيَادَةِ الْمَرِيضِ
907. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни: «Беморни бориб кўришга, жанозага қатнашишга, акса урганга соғлик тилашга, қасамни [ёки қасам ичганни] бажаришга, мазлумга ёрдам беришга, таклифни қабул қилишга ва саломни кенг ёйишга буюрдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 860-рақамли ҳадис остида келтирилган.
907 - عَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِعِيَادةٍ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعِ الْجَنَازَةِ، وَتَشْمِيتِ العَاطِسِ، وَإِبْرَارِ الْمُقْسِمِ، وَنَصْرِ الْمَظْلُومِ، وَإِجَابَةِ الدَّاعِي، وَإِفْشَاءِ السَّلَامِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5635، م 2066 وسبق برقم 860].