Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
50-КИТОБ
50-боб. Аллоҳдан қўрқиш баёни
50- باب الخوف
(50)
50-BOB

 50-боб.  Аллоҳдан қўрқиш баёни

Аллоҳ таоло: «Ва Мендангина қўрқинглар» (Бақара сураси, 40-оят); «Шак-шубҳасиз Парвардигорингизнинг (кофирларни азоб билан) ушлаши қаттиқдир» (Буруж сураси, 12-оят); «Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлашиазоби аламли ва қаттиқдир. Албатта бу қиссаларда охират азобидан қўрққан кишилар учун оят-ибратлар бордир. У кун барча одамлар тўпланадиган ва ҳозир бўлинадиган Кундир. Биз уни фақат саноқли муддатгача таъхир қилибкечиктириб турамиз, холос. У кун келганида, бирон жон гапирмас, магар Унинг (Аллоҳнинг) изни билангина гапирур. Бас, у (Кунга ҳозир бўлганлар) орасида бахтсизи ҳам бўлур, бахтлиси ҳам. Бас, энди бадбахт кимсалар дўзахда бўлиб, у жойда оҳу фарёд қилурлар» (Ҳуд сураси, 102–106-оятлар); «Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур» (Оли Имрон сураси, 28-оят); «У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотинию бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур» (Абаса сураси, 34–37-оятлар); «Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро, (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар; одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Ҳаж сураси, 1-оят); «Парвардигори (ҳузурида) туришдан (яъни, ўзининг Парвардигор олдида туриб ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришдан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир» (Раҳмон сураси, 46-оят); «Улар бир-бирларига боқишиб, басти-жавоб қилишиб дейдилар: «Ҳақиқатан бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик. Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргузди ва бизларни самумдан (яъни, баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади. Дарҳақиқат бизлар илгари (ҳаёти дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта Унинг Ўзигина марҳаматли, меҳрибондир» (Ват-Тур сураси, 25–28-оятлар), деб айтган.

Ушбу бобга тегишли маълумот берувчи оятлар жуда кўпдир. Ундан мақсад баъзисига ишорадир. Ҳақиқатда унга ишора қилинди.

Аммо ҳадислар ҳам жуда кўп, биз ундан бир тарафини зикр қиламиз. Аллоҳ муваффақ қилсин!  

50- باب الخوف

 

قَالَ الله تَعَالَى: {وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ} [البقرة - 40].

وَقالَ تَعَالَى: {إِنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ} [البروج - 12].

وَقالَ تَعَالَى: {وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ * إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ * إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِمَنْ خَافَ عَذَابَ الآخِرَةِ ذَلِكَ يَوْمٌ مَجْمُوعٌ لَهُ النَّاسُ وَذَلِكَ يَوْمٌ مَشْهُودٌ * وَمَا نُؤَخِّرُهُ إِلَّا لأَجَلٍ مَعْدُودٍ * يَوْمَ يَأْتِ لَا تَكَلَّمُ نَفْسٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ فَمِنْهُمْ شَقِيٌّ وَسَعِيدٌ * فَأَمَّا الَّذِينَ شَقُوا فَفِي النَّارِ لَهُمْ فِيهَا زَفِيرٌ وَشَهِيقٌ} [هود - 102: 106].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَيُحَذِّرُكُمُ اللهُ نَفْسَهُ} [آل عمران - 28].

وَقَالَ تَعَالَى: {يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ * وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ * وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ * لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ} [عبس - 34: 37].

وَقَالَ تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ إِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَيْءٌ عَظِيمٌ * يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّا أَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُمْ بِسُكَارَى وَلَكِنَّ عَذَابَ اللهِ شَدِيدٌ} [الحج – 1: 2].

وَقالَ تَعَالَى: {وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ} [الرحمن - 46].

وَقَالَ تَعَالَى: {وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ يَتَسَاءلُونَ * قَالُوا إِنَّا كُنَّا قَبْلُ فِي أَهْلِنَا مُشْفِقِينَ * فَمَنَّ اللهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ * إِنَّا كُنَّا مِنْ قَبْلُ نَدْعُوهُ إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِيمُ} [الطور - 25: 28]. 
وَالآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ جِدّاً مَعْلُومَاتٌ، وَالغَرَضُ الإِشَارَةُ إِلَى بَعْضِهَا وَقَدْ حَصَلَ.

وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَكَثِيرَةٌ جِدّاً فَنَذْكُرُ مِنْهَا طَرَفاً، وَبِاللهِ التَّوْفِيقُ.


(50)

406. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Содиқул масдуқ* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай дедилар: «Ҳар бирингизнинг ҳилқати онасининг қорнида қирқ кун жам қилиниб, кейин яна шунча вақт алақа* бўлиб, сўнгра яна шунча вақт музға* бўлади. Сўнг бир фаришта юборилади ва у унинг ичига руҳ пуфлайди. Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки бахтлилигини ёзиш амр қилинади. Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Зотга қасамки, бирингиз аҳли жаннатнинг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир зироъ* қолганда ўша битик рўёбга чиқиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради. Яна бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир зироъ қолганида ўша битик рўёбга чиқиб, аҳли жаннатнинг амалини қилади-да, унга киради».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: * Содиқу масдуқ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари. Содиқ – фақат рост сўзловчи, ҳақни айтувчи, барча сўзу амалида садоқатли. Масдуқ – рост сўз тингловчи, сўзи ўз тасдиғини топадиган. Содиқлик сифати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг маш­ҳур, энг кўп тарқалган сифатларидан бири экани яхши маълум. Масдуқликлари эса, яъни, ростгўйликлари тасдиқланган зот эканликлари ҳам худди шундоқ маълум ва машҳурдир. Ровийнинг аввал бу сўзларни айтиб олиб, кейин ўзлари эшитган ҳадисни ривоят қилишга киришишларидан мақсадлари–бу ҳадисда келадиган маъноларга шак-шубҳа бўлмаслиги керак, деганларидир.

* Алақа – лахта қон, зулук.

* Музға – тишланган бир парча гўшт.

* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.

Бу улуғ ҳадис инсоннинг яратилиш чоғидан ва дунё ҳаётига қадам қўйишидан бошлаб то саодат олами бўлмиш жаннатга ёки шақоват олами бўлмиш дўзахга абадий кириб кетадиган вақти етиб келгунга қадар бўлган барча ҳолатларини ўз ичига олган. Ҳадисда инсоннинг Охиратда жаннат ёки дўзахга кириши унинг дунё ҳаётида касб қилган амалларига биноан содир бўлиши ва инсоннинг қандай амаллар қилишини эса Аллоҳ таоло азалда билиб, тақдир қилгани ва шунга биноан ҳукм чиқаргани ҳам баён қилинади.

Ушбу ҳадисда мусулмон киши ўз амалига суяниб қолмаслиги, Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматидан умидвор бўлиши, У Зотга доимо дуода, илтижода бўлиши кераклиги уқтирилмоқда. Аллоҳ таоло ҳар бир банданинг тақдирини Ўзининг азалий илми билан билади. Аммо бу илм ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбурламайди, бу – ҳар бир нарсани олдиндан билиш, холос.

Баъзи уламолар бу ҳадисни қуйидагича изоҳлайдилар:

Бир банда зоҳирда яхши амалларни, жаннат амалларини қилиб юради, ҳатто у одамларнинг кўзида жаннатий инсон бўлиб гавдаланади. Аммо унинг ботини чатоқ, нияти яхши эмас. Шу боис, унинг амаллари Аллоҳ таолонинг қошида қадр топмайди, мақбул бўлмайди. Шунга кўра, у дўзахга лойиқ бўлади. Бироқ Аллоҳ унинг асл башарасини юзага чиқариб, кейин жазолашни ирода қилади. Натижада ҳалиги киши битта дўзах амалини қилади ва ўз жойини топади. Иккинчи кишида ҳолат аксинча бўлади.

 

Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг илми нақадар чексиз экани, нақадар шомил экани, нақадар аниқ экани баён қилинмоқда. Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани аниқ ўлчов билан қилишлиги, у ўлчов ўзгармаслиги ҳамда ўша нарсаларни Аллоҳ таоло азалдан қиёматгача аниқ ва равшан билиб туриши баён қилинмоқда. Келинг, ҳадиси шарифда баён этилган фикрлар билан бирин-кетин танишиб чиқайлик:

«Ҳар бирингизнинг ҳилқати онасининг қорнида қирқ кун жам қилинади».

Ким жам қилади? Албатта, Аллоҳ таоло жам қилади. Демак, ҳар бир инсон отасининг сулбидан маний ҳолида онасининг қорнига-бачадонига ўтиши фақат Аллоҳнинг илми ва тадбири ила бўлади. Дунёдаги неча миллиардлаб одам ўтган бўлса ҳаммаси шундоқ бўлган. Ҳозирги лаҳзада дунё бўйича неча сулбдан қанча маний, неча раҳм­га ўтаётган бўлса ҳам Аллоҳ билиб турибди. Лекин манийнинг бачадонга ўтиши бола пайдо бўлди, дегани эмас. Ўша манийдаги уруғлик аёлнинг тухумига урчиши керак. Бу эса, Аллоҳнинг иродасисиз, тадбирисиз бўлмайди. Ота-она жинсий алоқа лаззатини ҳис қилишлари мумкин, лекин маний нима бўлаяпти? Уруғлик урчияптими, йўқми, била олмайдилар. Ҳомила бўлган-бўлмаганини била олмай, аломатларидан биладиганларига мурожаат қиладилар. Уруғликнинг урчиши ҳақида уларнинг ҳеч қандай илми йўқ. Буни фақат чексиз илм соҳиби–Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Аллоҳ таоло отанинг сулбидан ўтган манийни онанинг қорнида қирқ кун жамланиб туришини ирода қилган экан. Ана ўша муддатда турган маний урчиса, ҳомила бўлади. Ундан олдин тушиб кетса, ҳомила бўлмайди. Албатта, бунинг ҳаммаси Аллоҳнинг илми ва қудрати билан бўлади.

«Сўнгра яна шунча вақт алақа (зулуксимон қон) бўлади».

Яъни, юқорида зикр қилинган муддат мислича–қирқ кун алақа ҳолида туради. «Алақа»ни эски китобларимизда «лахта қон» деб айтилган. Араб тилида «Алақа» сўзи зулукни англатади. Ҳа, қон сўрадиган ҳайвон, зулук, арабчада «Алақа» дейилади. Қадимги кишилар бачадоннинг ичида зулук нима қилади, дейишган бўлса керак, унинг моддасини эътиборга олиб «лахта қон» деб айтишган. Илм ривожланиб, ҳозирда бачадон ичини асбоблар билан кўриш ва сувратга олиш имкони туғилди. Ҳомиланинг «алақа»лик ҳолини сувратга туширсалар, бачадон деворига ёпишиб ётган зулук бўлиб сувратга тушган. Дунёнинг кўзга кўринган олимлари ҳадисдаги улкан илмий ҳақиқатга тан бериб, ҳомиланинг бошқа ҳолатларини ҳам ўрганиб чиқдилар. Ҳомиланинг барча ҳолатлари Қуръон ва Суннатдаги аниқ васф қилинганидай ҳеч бир жойда васф қилинмаганини эътироф қилдилар. Қуръон ва Суннат оддий нарса эмас, илоҳий мўъжиза эканини таъкидладилар.

Аллоҳ таоло ана ўша сон-саноқсиз бачадонлардаги нутфаларни алақага айланиш жараёнини яхши билиб туради ва тадбирини қилади. Бу жараённи У Зоти Олийдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳатто аёлларнинг ўзлари ҳам ўз бачадонларидаги нутфа қайси лаҳзада қандоқ қилиб нутфадан алақага айланганини билмайдилар. Битта бачадондаги жараённи бутун дунё бир бўлиб пойласа ҳам, унга аралаша олмайди, аниғини билмайди. Аллоҳ таоло эса, ҳамма бачадонлардаги жараённи билиб турувчидир. Одам дунёга келгандан бери, қиёматгача билувчидир.

«Сўнгра яна шунча вақт музға (чайналган гўшт) бўлади».

Яъни, алақа бўлгандан сўнгра ана шу муддат– қирқ кун мислича музға бўлади. Энди зулуксимон лахта қон бачадонда чайналган гўшт ҳолига айланиб, қирқ кун туради. Бу ҳам олдин васф қилинганидек, фақат ягона Аллоҳ таолонинг илми ва тадбири ила бўлади. Аллоҳ таоло ирода қилмаса, хоҳ нутфалик, хоҳ алақалик, хоҳ музғалик ҳолида, бошқа ҳолга айланмай бачадондан тушиб кетади. Бечора бачадон эгаси эса, уни тушиш жараёнидаги ўзгаришлардан сезади, холос.

«Сўнгра ичига руҳ пуфланади».

Яъни, музға бачадонда қирқ кун тургандан ке­йин ичига руҳ-жон пуфланади. Ушбу жараён энг муҳим жараён ҳисобланади. Бу ҳаётнинг улкан сиридир. Ҳозиргача ҳеч ким жон нима, у инсон ичига қандоқ пуфланади, буни билмайди. Инсон ўзининг узоқ ҳаёти давомида бу сирни англаб етиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди, аммо англай олмади. Ҳамма нарсани билишни даъво қилаётган инсон шунчалар жоҳил, у дунё сирларини биламан, деб даъво қиладию, ақалли ўзини ҳам билмайди. Бу сирни фақат Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзигина билади. Фақат билибгина қолмай, тадбирини ҳам қилади.

Ана энди, биз ўрганаётган мавзу, қазо ва қадарга тегишли жараён бошланади.

«Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади».

Кимга амр қилинади? Вакил қилинган фариштага амр қилинади.

Ким амр қилади? Аллоҳ таоло амр қилади.

Нима амр қилинади? Ёзиш амр қилинади.

Ёзиш нима дегани? Ёзиш билимни қайд қилиш, дегани.

«Илмни ёзиш ила қайд қилинглар», дейилган бир ривоятда. Ёзиш илмни янада аниқроқ исбот қилиб қўйишни англатади. Бирор нарсани ёзиб, илмни қайд қилиб қўйиш, бошқа бировни ўша ёзилган нарсага мажбур қилиш, дегани эмас. Хусусан, ўша ёзилган нарса сир тутилса, умуман ҳеч қандай таъсири бўлмайди, бўлиши мумкин ҳам эмас. Инсон онаси қорнида турганида, келажакда бўладиган унга тегишли маълумотлар, Аллоҳнинг илмида қайд қилинади. Хўш, ушбу илмни ёзиб қўйиш–қайд қилишни уни мажбурлаш, деб бўладими? Йўқ, албатта! Хусусан, қайд қилинган нарсалар, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсалар-ку! Энди мазкур тўрт нарсани алоҳида ўрганиб чиқайлик:

1. Ризқ.

Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандоқ ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади, Аллоҳдан бош­қа ҳеч ким билмайди. Бутун дунё тўпланиб, биргина жонзотнинг бир лаҳзалик ризқини билмоқчи бўлсалар, бунга эриша олмайдилар. Халқ ичида «ютганинг ўзингники, чайнаганинг гумон», деган нақл бор. Бу гап ризқ Аллоҳдан бошқа ҳаммага гумон эканини таъкидлаш учун айтилган. Кишининг оғзида чайнаб турган таоми ўзига ризқ бўладими-йўқми, била олмайди, деган маънодаги гап. Аслида бу ҳам унча аниқ ифода эмас. Ютганинг ҳам гумон бўлади. Чунки томоқдан ўтган нарсани ҳам тўлиқ ризқ бўлади, деб айта олмаймиз. Аллоҳ унинг ризқ бўлишини хоҳламаса, ўша таом заҳарга айланиб, инсонни бемор қилиши ёки ҳалок этиши мумкин. Ёки кўнгилни айнитиб, қусқи бўлиб, чиқиб кетиши мумкин. Хўш, шунчалик сир нарса инсон ҳаётига таъсир қилиши мумкинми? Йўқ, албатта!

Барча жонзотларни йўқдан бор қилган Зот ҳам, шу жумладан, инсонни яратган Зот ҳам, Аллоҳ таолодир. Унинг нутфалигидан олдин ҳам, ўлгандан кейин ҳам барча ҳолатларини аниқ биладигон Зот Аллоҳдир. Дунёдаги барча ризқларни яратган, уларни яхши ва тўлиқ биладиган, тадбирини қиладиган Зот ҳам Аллоҳдир. Бинобарин, ҳар бир инсонга қанча ва қандоқ ризқ тегишини ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзи билиши ғариб нарса эмас. Ўша Ўзи билган нарсани фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши ҳам қийин эмас. Аллоҳнинг бу илмида мажбурлаш аломати йўқ.

2. Ажал.

Бу иш ҳам фақат Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсалардан. Аллоҳ Ўзининг шомил илми ила барча жонзотнинг, жумладан, ҳар бир инсоннинг ажалини аниқ билади. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳатто муққараб фаришталар ҳам, бирор жонзотнинг ажалини билмайди. Дунёнинг ҳаммаси тўпланиб, бир дона кичкина қумурсқанинг ажалини билишга ҳаракат қилсалар ҳам, уддалай олмайдилар. Дунёдаги барча жонзотни, жумладан, инсонларни яратган Зот–Аллоҳ. Уларга жон ато этган Зот–Аллоҳ. Уларни ўлдирадиган Зот–Аллоҳ. Бинобарин, ҳар бир жонзотнинг, жумладан, ҳар бир инсоннинг ажалини фақат Аллоҳнинг Ўзи билиши ғариб эмас. Ўша Ўзи билган нарсани фаришталаридан бирига айтиб ёздириб қўйиши, қийин эмас. Аллоҳнинг бу илмида ҳам мажбурлаш йўқ.

3. Амал.

Бунинг илми ҳам, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлган нарсалардан бири. Инсон нафақат бош­қаларнинг, ҳатто ўзининг ҳам бир оздан сўнг нима қилишини ҳеч ким аниқ билмайди. Инсон бир нарсани ният қилади, унинг учун интилади. Аммо, ўша ишнинг амалга ошиши ёки амалга ошмаслиги Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлади, хоҳламагани бўлмай қолади. Шу сабабдан, Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг туғилганидан тортиб, ўлгунига қадар қиладиган амалини тўлиқ ва аниқ билиши ғариб эмас.

Чунки инсонни Аллоҳ яратган ва унинг барча имкониятлари, хусусиятлари ва бошқа нарсаларини тўлиқ ва аниқ биладиган ягона Зот–Аллоҳ. Шунингдек, инсон ҳаёт кечирадиган дунёни яратган Зот ҳам–Аллоҳ. Бу дунёнинг икир-чикирлари, майда-чуйдаларигача тўлиқ ва аниқ биладиган Зот–Аллоҳ. Инсоннинг ҳам, дунёнинг ҳамма тасарруфини қилиб турадиган Зот–Аллоҳ.

Бинобарин, инсоннинг нима амал қилишини ягона Аллоҳнинг Ўзи билиши ҳақ гап. Агар Аллоҳ бу нарсани билмаса, Аллоҳлиги қолармиди?! Аллоҳ ўша Ўзи билган инсон амалларини фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши қийин эмас. Ўз навбатида Аллоҳнинг бу илми бандани у ёки бу амални қилишга мажбурлаш ҳам эмас.

4. Бадбахт ёки бахтлилик.

Ҳар бир инсон бахтли ёки бахтсиз эканини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Билганда ҳам Ўзининг ҳамма нарсани қамраб олувчи илми ила азалдан билади. Нафақат инсонга онасининг қорнида жон пуфлаганда, балки азалдан билади. Ушбу ҳадисда айтилаётган маъно, ўша азалий илмни қайд қилиш холос. Бутун инсоният тўпланиб олиб, ичларидан битталарини ҳақиқий бахтли ёки бадбахт эканини билишга уринсалар ҳам, била олмайдилар. Ҳатто пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақат Аллоҳнинг билдириши билан ўн кишинигина жаннатга кириши ҳақида башорат берганлар, холос. Қолганларнинг нима бўлишини Аллоҳнинг Ўзигина билади.

Аллоҳ таоло ўша илмни фаришталаридан бирига айтиб ёздириб қўйиши қийин эмас. Шу билан бирга, ўша илмни, ёзиб қайд қилиб қўйиш бандани бадбахт ёки бахтли бўлишига мажбур қилиш эмас. Чунки илм бир нарсани кашф қилувчи нурдур, бировни мажбур қилувчи куч эмасдир!

Эътибор берайлик, энди ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бир-бирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахтлигини била олмасликлари баён қилинади. Пайғамбаримиз ҳадиснинг бу қисмини:

 «Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки», деб бошламоқдалар. Бу эса, келажак гапнинг ўта муҳим эканига далолатдир.

«...бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннатнинг орасида бир зироъ (аршин) қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради».

Одамни нима бўлишини ким билар эди? Ҳатто ўша одамнинг ўзи ҳам билмайди. Умр бўйи тоат-ибодатда юриб, охирида шайтоннинг иғвосига учиб иши расво бўлиши мумкин.

«Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзахнинг орасида бир зироъ (аршин) қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, жаннатга киради».

Бунақаси ҳам бўлиши мумкин. Умр бўйи нима қилиб юрган бўлса-да, охирги пайтда инсонлиги қўзиб, яхши бир амал билан ҳоли батамом ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам «Ақоид» уламолари ушбу ҳадиси шарифни ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларни далил қилиб: «Аҳли қибладан муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий эканига қатъий ҳукм қилиб бўлмайди», дейдилар.

Аммо юқорида зикр қилинган икки ҳолатда ҳам қадарнинг, Аллоҳнинг собиқ илмининг мажбурий таъсири йўқ. Китобнинг ўзиб кетиши эса, унда ёзилган илмнинг ўта аниқ ва пухта эканини билдиради холос. Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг илми шомилу комил, аниғу пухта, ҳамма нарсани қамраб олувчи экани баён қилинди. Бу ҳақиқатни бирма-бир ўрганиб чиқдик. Ҳадиснинг охирида инсон ўз амали асосида ҳукм чиқариб, Аллоҳни унутиб қўймаслиги ёки кўнгли бир оз бўлса ҳам бошқа томонга бурилиши мумкин эмаслиги таъкидланмоқда. Биров «умрим бўйича яхши амал қилдим, энди, албатта, жаннатга кираман», деб хотиржам бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқачага айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади. Биров «мен умрим бўйи гуноҳ қилиб ўтдим, энди, албатта, дўзахга тушаман», деб ноумид бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқачага айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади.

Ишларнинг хотимасига қараб якун ясалади. Умр­нинг интиҳоси қачонлигини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун, ҳаётнинг ҳар лаҳзасини умрнинг охири деб билиш керак. Яхшилик қилиб юрганлар, охирги иши ёмонлик бўлиб қолмаслиги учун интилиши керак. Ёмонлик қилганлар, қолган ҳар бир лаҳзани умрнинг охирги лаҳзаси, деб яхшилик қилишга ўтиши керак. Қазо ва қадарга бўлган иймоннинг фойдаси ҳам шунда! Кишини доимо яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб туришида!

Ушбу ҳадисда мусулмон киши ўз амалига суяниб қолмаслиги, Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматидан умидвор бўлиши, У Зотга доимо дуода, илтижода бўлиши кераклиги уқтирилмоқда. Аллоҳ таоло ҳар бир банданинг тақдирини Ўзининг азалий илми билан билади. Аммо бу илм ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбурламайди, бу – ҳар бир нарсани олдиндан билиш, холос.

Баъзи уламолар бу ҳадисни қуйидагича изоҳлайдилар:

Бир банда зоҳирда яхши амалларни, жаннат амалларини қилиб юради, ҳатто у одамларнинг кўзида жаннатий инсон бўлиб гавдаланади. Аммо унинг ботини чатоқ, нияти яхши эмас. Шу боис, унинг амаллари Аллоҳ таолонинг қошида қадр топмайди, мақбул бўлмайди. Шунга кўра, у дўзахга лойиқ бўлади. Бироқ Аллоҳ унинг асл башарасини юзага чиқариб, кейин жазолашни ирода қилади. Натижада ҳалиги киши битта дўзах амалини қилади ва ўз жойини топади. Иккинчи кишида ҳолат аксинча бўлади.

406 - عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ يُجْمَعُ خَلْقُهُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ أَرْبَعِينَ يَوْماً، ثُمَّ يَكُونُ عَلَقَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَكُونُ مُضْغَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يُرْسَلُ الْمَلَكُ، فَيَنْفُخُ فِيْهِ الرُّوحَ، وَيُؤْمَرُ بِأَرْبَعِ كَلِمَاتٍ: بِكَتْبِ رِزْقِةِ، وَأَجَلِهِ، وَعَمَلِهِ، وَشَقيٌّ أَوْ سَعِيدٌ، فَوَالَّذِي لَا إِلَهَ غَيْرُهُ؛ إِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الجَنَّةِ حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ، فَيَسْبقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ، فَيَدْخُلَهَا، وَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الجَنَّةِ، فَيَدْخُلُهَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3208، م 2643].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

407. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўша куни жаҳаннам келтирилади, унинг етмиш мингта тутқичи бўлади, ҳар бир тутқичидан етмиш минг фаришта судраб келади». 

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Бу ҳадисдан жаҳаннам улкан экани ва у кофир, мушрик ва мунофиқларга муваккал қилингани билиб олинади. Бу ҳадисда қанча фаришта тортиши ҳам баён қилинган. Аллоҳ бандаларини бу каби хабарларни айтиб, қўрқитишидан мақсад улар тақво қилиб, ибодатда бардавом бўлишлари учундир.

Дўзах жуда ҳам улкан бўлиб, у 7 қаватдан иборат. Унинг 7 та дарвозаси бор. Айтишларича, дўзах 7 қават ернинг остидадир. Энг ёмон жойи унинг энг пастки қавати бўлади. У ерга мунофиқлар тушади. Жаҳаннам шунақа чуқурки, агар катта бир тошни ташланса, у жаҳаннамнинг тагига етмиш йил деганда етиб боради.

Қиёмат куни жаҳаннам роса ҳам аччиқланган ҳолда бўлади. У ўзининг ичига ёмон одамлар тушишини билади. Шунинг учун уларни ютиб ёндиришга, азоблашга шайланиб, ғазабланиб келади. Дўзахдаги оловнинг каттиқ ёнаётганидан ундан қарсиллаган, тарақлаган, гумбурлаган овозлар чиқиб туради. Кейин гуноҳкорларни дўзахга ташлаш бошланади. Фаришталар ёмон одамларнинг номини айтиб: «Фалончи ўғли фалончи кани?!» – деб биттама-битта чақирадилар. Кофир, мунофиқ ва фосиқларни тутиб, уларнинг қўлларини гарданларига, оёқларини бошларига килиб боғлайдилар. Бўйинларига занжирлар соладилар. Сўнг темирлар билан уриб, жаҳаннамга судраб борадилар ва оловга улоқтирадилар. Золим кимсага: «Сен дунёда ўзингни ҳаммадан зўр, ақлли, энг кучли санаб юрар эдинг, мана, энди азобингни торт!» – деб айтадилар.

407 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يُؤْتَى بِجَهَنَّمَ يَوْمَئِذٍ لَهَا سَبْعُونَ أَلْفَ زِمَامٍ، مَعَ كُلِّ زِمَامٍ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ يَجُرُّونَهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2842].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

408. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни дўзах аҳлининг азоби энг енгили – икки оёғининг тагига чўғ қўйилиб, ундан мияси қайнаб турадиган кишидир. У ҳеч кимнинг азоби меникидан қаттиқ эмас, деб ўйлайди, ваҳоланки, у уларнинг азоби энг енгилидир», деганларини эшитганман».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ким кофирликда вафот топса, унга бажарган амаллари манфаат бермайди. Чунки бу ҳадис Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб ҳақида ворид бўлган. Ваҳоланки, Абу Толиб Пайғамбар алайҳиссаломга кўмак бериб, ҳимоя қилишига қарамасдан боболари динида қолиб вафот топган. Шунча ёрдам қилишига қарамасдан у кишининг яхши амаллари иймонсиз ҳолда амалга оширилгани учун наф бермади.

Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда бу ҳақда тўхталиб ўтилган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳлининг азоби энг енгили Абу Толибдир, кийган (оловли) икки шиппагидан мияси қайнаб туради», дедилар».

Дўзахга тушган одамларнинг устларида ҳам олов, остларида ҳам олов, ўнгу сўл томонларида ҳам фақат олов! Бўйинларида айланган оғир занжирлар. Уларнинг овқатлари ҳам, ичимликлари ҳам олов бўлади. Яна уларга эритилган мисдан кийим кийгазилади. Бу азобни яна ҳам кучайтиради.

Дўзах олови билан бу дунёнинг олови орасида кандай фарқ бор? Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «…Сизларнинг бу оловингиз жаҳаннам оловининг етмишдан бир қисмидир». Демак, жаҳаннамнинг олови жуда ҳам каттиқ ва кучли бўлади.

Аллоҳ Қуръонда биз бу дунёдаги оловни дўзахни эслатиб турадиган килдик, деган. Қадимда баъзи тақводор кишилар оловни кўрсалар, дўзах эсларига тушиб, ранглари оқариб кетар эди. Қуръондаги дўзах ҳақидаги оятлар ўқилса, қўрқиб йиғлар эдилар.

Дўзахдаги кишилар оловда ёниб туриб ҳам яна бошқа азоблар билан азобланадилар. Жаҳаннам фаришталари уларнинг юзлари ва баданларига темирлар билан урадилар. Дўзахийларнинг суяклари синиб, майдаланиб кетади, гўштлари титилиб, осилиб ётади. Ичларидан, оғизларидан қон-йиринглар оқади. Қўл-оёқлари боғлаб кўйилгани учун оловда юзлари, бошлари билан думалаб юрадилар. Юзлари кўмирдек қорайиб колади. Терилари куйиб тушиб кетади. Аммо унинг ўрнига яна янги терилар пайдо бўлади. Яна азоб, яна олов. Улар оловда ёниб, «сув-сув», деб ялинадилар. Шунда уларнинг устларидан кайнок сув куйилади. Оғизларидан ҳам қайноқ сув қуйилади. Улар бу дунёда айбсиз одамларни қийнаган, ўлдирган, ҳар хил гуноҳларни қилган, Аллоҳдан қўрқмаган бераҳм кишилар бўлишгани учун шундай азобланишади.

408 - وَعَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ أَهْوَنَ أَهْلِ النَّارِ عَذَاباً يَوْمَ الْقِيامَةِ لَرَجُلٌ يُوضَعُ فِي أَخْمَصِ قَدَمَيْهِ جَمْرَتَانِ يَغْلِي مِنْهُمَا دِمَاغُهُ، مَا يَرَى أَنَّ أَحَداً أَشَدُّ مِنْهُ عَذَاباً، وَإِنَّهُ لأَهْوَنُهُمْ عَذَاباً» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6561، 213].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
409. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Олов тўпиғигача қамраб оладиганлар бор, тиззасигача қамраб оладиганлар бор, белбоғигача қамраб оладиганлар бор, ўмровигача қамраб оладиганлар бор».

Имом Муслим ривояти.

 

Шарҳ: Жаннатнинг бир неча даражалари бор. Ҳадиси шарифда айтилишича, Жаннатнинг энг баланд даражаси «Ал-Васл» деб аталади ва у фақат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ато этилади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда Жаннат кўп бора таърифланган. Уларга таяниб уламоларимиз қуйидагиларни баён қилганлар:

1.                     Жаннатнинг энини осмону ер кенглиги билан қиёслаш мумкин.

2.                     Жаннатда жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқ бўлмайди.

3.                     Унда зилол сувлар, ҳеч қачон ачимайдиган сут оқувчи дарёлар, инсон қанча ичса ҳам маст бўлмайдиган майлар ва муаттар ҳидли асаллар мавжланиб оқадиган анҳорлар бўлади.

4.                     Жаннат боғларида мевали дарахтлар бениҳоя кўп.

5.                     Жаннат аҳлларининг кийимлари ҳарир яшил ипак ва атлас матолардан бўлади.

6.                     Жаннат аҳллари учун кўркам боғлар, аёллар ва хизматкорлар ҳозирлаб қўйилган.

7.                     Жаннат аҳлларининг қалби турли салбий хислатлар – нафрат, ёвузлик ва ҳасад каби ёмонликлардан пок бўлади.

Шуни эътиборга олиш керакки, юқорида тилга олинган манфаатлар  дунё манфаатларига ўхшамайди. Ҳадиси қудсийда айтиладики, “Мен бандаларимга шундай ажойиб нарсалар яратдимки, у нарсаларни уларнинг кўзлари кўрмаган, қулоқлари эшитмаган ва уларнинг нима эканини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар...” Уламоларнинг айтишича, жаннат неъматларининг ердаги неъматларга номланиши ўхшайди, холос. Аслида эса улар бутунлай бошқа неъматлардир. Жаннатдаги энг буюк ажр – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир.

Яна олимларимиз айтадиларки, иймон аҳллари жаннатга фақат Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ила кирадилар.

Дўзах – иймонсизлар ва гуноҳкорлар тушадиган жой. Инсон Жаннатнинг гўзалликларини тасаввурига сиғдира олмагани каби дўзахнинг ваҳшатларини ҳам кўз олдига келтира олмайди. Қуръони каримнинг ояти карималари ва Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифларига таянган ҳолда дўзах ҳақида қуйидаги тасаввурларни ҳосил қилиш мумкин:

1.                     Дўзах азоблари олов билан чекланиб қолмайди, у ерда совуқ ва зулмат билан азоблаш бўлади.

2.                     Дўзах оташи дунё оловига ўхшамайди. Дўзах олови одамни кулга айлантириб юбормайди, ўлдирмайди, фақат азоб беради.

3.                     Дўзахдан ўлиб ҳам қутулиб бўлмайди. Чунки Дўзах аҳллари ўлмасдир.

4.                     Дўзах ўз аҳлини қаттиқ қичқириқ билан учқунлар отиб, оловлар пуркаб кутиб олади.

5.                     Дўзахда кофирларни ва гуноҳкорларни жазолаш учун яна биз билмаган турли қийноқлар бор.

6.                     Дўзах аҳллари Аллоҳ таолони кўрмайдилар.

7.                     Дўзахдаги егуликлар очликни ва чанқоқни кетказмайди, аксинча, азоб-уқубатлар келтиради.

 

409 - وَعَنْ سَمُرةَ بْنِ جُنْدُبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ نبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِنْهُمْ مَنْ تَأْخُذُهُ النَّارُ إِلَى كَعْبَيهِ، وَمِنْهُمْ مَنْ تَأْخُذُهُ إِلَى رُكْبَتَيْهِ، وَمِنْهُمْ مَنْ تَأْخُذُهُ إِلَى حُجْزَتِهِ، وَمِنْهُمْ مَنْ تَأْخُذُهُ إِلَى تَرْقُوَتِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2845/33].

«الحُجْزَةُ»: مَعْقِدُ الإِزَارِ تَحْتَ السُّرَّةِ، وَ«التَّرْقُوَةُ» بِفَتْحِ التَّاءِ وَضَمِّ القَافِ: هِيَ العَظْمُ الَّذِي عِنْدَ ثُغْرَةِ النَّحْرِ، وَلِلإِنْسَانِ تَرْقُوَتَانِ في جَانِبَي النَّحْرِ.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш
410. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлар оламларнинг Робби ҳузурида турадиган кун»да[1] ҳатто бирлари қулоғининг ярмигача ўз терига ботиб кетади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: «Уларнинг юзларини ўт куйдириб, бадбашара бўлиб қолгувчидирлар» (Мўминун сураси, 104) ояти хусусида олимларидан бири дейди: «Бу жаҳаннам оловининг бир марта куйдиришидир. Шу куйдиришда этлар суякдан ажраб, тўпиққача шилиниб тушади».

Жаҳаннам аҳлининг баданларидан оқаётган бадбўй йирингларни кўз олдингга келтироласанми?! Улар ўша сассиқ йирингларга ғарқ бўлишган.

Абу Саид Худрий Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Агар жаҳаннам йирингидан бир пақири дунёга тўкилса, бутун ер аҳли бадбўй, сассиқ ҳидга кўмилган бўларди» (Термизий ривояти).

«Унинг(яъни, ҳар бир кофир кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ю (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўлолмайди...» (Иброҳим сураси, 16-17-оятлар).

«...Агар улар (ташналик шиддатига чидолмай) сув сўрасалар, уларга эритилган (доғланган) ёғ каби юзларни куйдиргувчи сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик у, нақадар ёмон жой у» (Каҳф сураси, 29-оят).

Кейин уларнинг «заққум» деб аталмиш таоми хусусида фикр эт. Аллоҳ таоло деди:

«Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар! Шак-шубҳасиз, (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи, ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам) ташна, тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар!» (Воқеа сураси, 51-55-оятлар).

«Дарҳақиқат, у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир. Унинг бутоқлари(даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар. Бас, улар (яъни, дўзахилар) албатта ундан еб, қоринларини тўлдиргувчидирлар. Сўнгра албатта улар учун унинг (Заққум меваларининг) устига қайноқ сувдан аралаштирилур (яъни, уларга мажбуран қайнаётган сув ичирилур). Сўнгра албатта уларнинг яна қайтадан дўзахга қайтишлари бордир» (Яъни, қайноқ сув уларнинг бутун ички аъзоларини куйдириб битганидан сўнг энди дўзах ўти уларнинг баданларини куйдирур) (Вассоффот сураси, 64-68-оятлар).

«(Улар) қизиган дўзахга кирур! Қайнаб турган булоқдан суғорилур!» (Ғошия, 4-5-оятлар).

«Зеро, Бизнинг даргоҳимизда (кофирлар учун тайёрлаб қўйилган) кишанлар ва (уларни куйдириб азоб бергувчи) олов-дўзах бордир! Ва (томоққа) тиқилгувчи (йиринг ва қон каби) «таом» ҳамда аламли азоб бордир!» (Муззаммил сураси, 12-13-оятлар).

Ибн Аббос Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади:

«Агар дунё денгизларига «заққум»нинг бир томчиси тўкилса, дунё аҳлининг бутун ҳаётини бузади» (Термизий ривояти).

Бир томчиси шунчалик бўлса, таоми «заққум» бўлган кишининг ҳоли не кечаркан?!

Анас айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ сизларга тарғиб этган нарсаларга рағбат қилинг. Аллоҳ сизларни қўрқитган нарсанинг азобидан, жазосидан, жаҳаннамдан сақланинг. Агар сиз яшаётган бу дунёга жаннатдан бир парча тушса, ҳаётингиз ниҳоятда гўзал ва кўркам бўлиб кетарди.

Агар унга дўзахдан бир парча тушса, бутун ҳаётингиз булғанган бўларди» (Байҳақий ривояти).

Абу Дардо Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлигини айтади: «Жаҳаннам аҳли жаҳаннам азоблари баробар очликка дучор этилади. Улар таом сўрайдилар. Уларга озиқ бўлмайдиган, очликни зиёда қиладиган «зарийъ»(заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик)дан бўлган таом берилади. Улар «таом, таом» деб бақиришади. Шунда уларга томоқларини бўғадиган таом берилади. (Дунё ҳаётида) томоққа нимадир тиқилиб қолганида уни сув билан ютиб юборганларини эслаб, сув сўрайдилар. Уларга темир чангакларга илинган идишларда қайноқ сув узатилади. Идишга яқинлишишлари билан чангакнинг ҳовурли тафти юзларни ёндиради, ичган сувлари тамоми аъзоларини куйдиради. Кейин улар бир-бирларига: «Жаҳаннамнинг қўриқчиларини чорланглар» деб қолишади. «(Шунда) дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: «Парвардигорингларга дуо қилинглар, бизлардан бирон кунлик азобни енгиллатсин», деб ёлворганларида, улар айтдилар: «Ахир сизларга пайғамбарларингиз аниқ ҳужжатлар билан келмаганмидилар?!». «Ҳа, (келган эдилар, лекин бизлар уларни ёлғончи қилган эдик)» деди улар. (Шунда фаришталар уларга) айтдилар: «У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари албатта залолатдадир (яъни, бефойдадир)» (Ғофир, 49-50-оятлар).

«Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас, агар яна (куфр ва туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз, (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз (яъни, жаҳаннам азобига лойиқдирмиз). (Аллоҳ) айтди:

«(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз» (Мўминун, 107-108-оятлар).

Ўшанда улар оҳу фарёд қилиб, туганмас ҳасратга ботадилар.

«Унинг (яъни, ҳар бир кофир кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганида, уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, ўлолмайди.

Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир» (Иброҳим, 16-17) ояти хусусида Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини Абу Умома ривоят қилади: «Унга йирингли сув яқинлаштирилганида, жирканади. Янада яқинлаштирилганида юзи (ўтдек) ёнади. (Қайноқ сув) бош терисига тўкилади. Ичган сувлари ичакларини ёриб юборади, парча-парча бўлган ичаклар унинг орқасидан тушади». Аллоҳ таоло дейди:
«..(Жаннат аҳли бўлган тақво эгалари) дўзахда мангу қоладиган ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у (сув) ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган (кофир) кимсалар каби бўлурми?!» (Муҳаммад, 15-оят).

Жаҳаннамнинг илон ва чаёнлари тўғрисида ҳеч ўйлаганмисан? Уларнинг заҳарлари ўткир, кўринишлари қўрқинчли, совуқ қарашларидан баданлар
музлайди. Уларнинг ҳамла билан ташланиб, чақиб-чақиб олишларига қандай чидаш мумкин.



[1] Мутоффифин сураси, 6‑оят.


410 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «{يَقُومُ النَّاسُ لِرَبِّ العَالَمِينَ} حَتَّى يَغِيبَ أَحَدُهُمْ فِي رَشْحِهِ إِلَى أَنْصَافِ أُذُنَيهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4938، م 2862].

وَ«الرَّشْحُ» العَرَقُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

411. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот: «Агар менинг билганимни билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари юзларини тўсганча пиқ-пиқ йиғлашди.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда келтирилишича,

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалари ҳақида бир гап етиб келган эди, у зот хутба қилиб, шундай дедилар: «Менга жаннат ва дўзах намоён қилинди. Бугунгичалик (кўп) яхшилик ва ёмонлик кўрмаган эдим. Менинг билганларимни билсангиз, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ўша кунчалик оғир кун келмаган эди. Улар ҳўнграб йиғлаб, бошларини буркаб олишди.

 

Шарҳ: Аввалги ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидагичадир:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хутба қилдилар, бунга ўхшашини асло эшитмаганман. У зот: «Агар менинг билганимни билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз!» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари юзларини тўсганча пиқ-пиқ йиғлашди. Шу пайт бир одам: «Менинг отам ким?» деди. У зот: «Отанг фалончи», дедилар. Шунда мана бу оят нозил бўлди: «Ҳар хил нарсалар ҳақида сўрайверманглар. Агар сизга билдирилса, ўзингизга ёмон бўлади». (Имом Бухорий ривояти).

Иккинчи ҳадиснинг тўлиқ шакли қуйидагичадир:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалари ҳақида бир гап етиб келган эди, у зот хутба қилиб, шундай дедилар: «Менга жаннат ва дўзах намоён қилинди. Бугунгичалик (кўп) яхшилик ва ёмонлик кўрмаган эдим. Менинг билганларимни билсангиз, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлар эдингиз».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ўша кунчалик оғир кун келмаган эди. Улар ҳўнграб йиғлаб, бошларини буркаб олишди. Шунда Умар туриб, «Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий деб рози бўлганмиз!» деди».

Ўшанда бир киши туриб, «Менинг отам ким?» деган эди. У зот: «Отанг фалончи», деган эдилар. Шунда: «Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар ошкор қилинса, ўзингизга ёмон бўлади»[1] ояти нозил бўлди». (Имом Муслим ривояти).

Имом Муслимнинг бошқа ривоятида қуйидагича келган:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бизга намозни ўқиб бердилар. Намозни тугатгач, бизга юзланиб: «Эй одамлар, мен имомингизман. На рукуъда, на саждада, на қиёмда, на тугатишда мендан ўзиб кетманглар. Мен сизларни олдимдан ҳам, ортимдан ҳам кўриб тураман», дедилар. Сўнгра: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мен кўрган нарсани кўрганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз», дедилар. «Нимани кўрдингиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Жаннат билан дўзахни кўрдим», дедилар».

 

Намоз амалларини имомдан олдин қилиб бўлмаслиги. Айниқса, руку, сажда, ўриндан туриш ва салом бериб намоздан чиқишларни.

Ким имомдан олдин такбири таҳрима айтса ёки салом берса, намози намоз бўлмайди.

Бошқа амалларни имомдан олдин қилганлар эса гуноҳкор бўлади, намозларининг савоби кетади, аммо намози ботил бўлмайди.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ҳам, ортларидан ҳам баробар кўришлари. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаннат ва дўзахни кўрганлари.

Демак, жаннат билан дўзах ҳозир ҳам бор. Уларни кўрган, билган киши оз кулиб, кўп йиғлайди. Шунинг учун доимо жаннат ва дўзахни кўз олдига келтириб яшамоқ керак.

Ана шундоқ тасаввурга эга бўлган одам ўз ҳаётида доимо жаннатга олиб борувчи ишларни қилиб, дўзахга олиб борувчи ишлардан узоқда бўлади.

Шу жиҳатдан ҳадиси шарифга тўлиқ амал қилмоқ керак. Хусусан, ҳар хил кераксиз нарсаларни савол бериб сўрайвермаслик, имомга иқтидо қилиб намоз ўқиган пайтимизда намоз амалларини ундан олдин қилмасликка, ҳамма нарсани имомдан кейин қилишга муваффақ бўлмоғимиз керак.

 


[1] Моида сураси, 101-оят.

 

411 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَطَبَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خُطْبَةً مَا سَمِعْتُ مِثْلَهَا قَطُّ، قَالَ: «لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعْلَمُ لَضَحِكْتُمْ قَلِيلًا وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيراً» فَغَطَّى أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وُجُوهَهُمْ لَهُمْ خَنينٌ مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4621، م 2359].

وَفِي رِوَايَةٍ: بَلَغَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنْ أَصْحَابِهِ شَيْءٌ، فَخَطَبَ فَقَالَ: «عُرِضَتْ عَلَيَّ الجَنَّةُ وَالنَّارُ، فَلَمْ أَرَ كَالْيَوْمِ فِي الخَيْرِ وَالشَّرِّ، وَلَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعلَمُ لَضَحِكْتُمْ قَلِيلًا، وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيراً» فَمَا أَتَى عَلَى أَصْحَابِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمٌ أَشَدُّ مِنْهُ، غَطَّوْا رُؤُوسَهُمْ وَلَهُمْ خَنِينٌ [م 2359].

«الخَنِينُ» بِالخَاءِ الْمُعْجَمَةِ: هُوَ البُكَاءُ مَعَ غُنَّةٍ وَانْتِشَاقُ الصَّوتِ مِنَ الأَنْفِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

412. Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қиёмат куни қуёш махлуқотларга яқинлаштирилиб, улардан бир мил мисофада бўлиб қолади. – Ровий Сулайм ибн Омир Миқдоддан ривоят қилиб айтади: «Аллоҳга қасам, мил деб ердаги масофа назарда тутганми ёки кўз бўяладиган чўпними, билмайман». – Ўшанда одамлар амалларининг миқдорига қараб терга ботадилар. Баъзиларининг тери товонигача, баъзилариники тиззасигача, яна баъзилариники белигача бўлади. Тер баъзиларни маҳкам юганлаб олади». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб, қўллари билан оғизларига ишора қилдилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Қиёмат кунининг даҳшати буюк, машаққати оғир, у куни одамларга қаттиқ қийинчилик етади, қуёш яқин келтирилади, амалларига қараб терга ботадилар, тер ерда узоқ масофаларга етади.

Ҳадисдан олинадиган хулосалар:

1. Қиёмат кунининг даҳшати оғирлиги;

2. Қуёш одамларга жуда яқин келтирилади, улар қаттиқ терга ботадилар;

3. Тер ҳар бир кишининг амалига қараб тўпиғидан тортиб оғзигача етади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни тер ер юзига етмиш қулоч ёйилиб, одамларнинг оғзигача [ёки қулоғигача] етади».

(Имом Муслим ривояти).

Тугаб битаётган дунёнинг ташвишларига алданаётган, эй ғофил нафс! Сен энди буткул ташлаб кетаётган ўткинчи уйнинг эмас, балки абадий қолиш учун кўчиб ўтаётган охират уйингнинг ғамини е! Чунки ҳар бир инсоннинг жаҳаннамга туширилиши сенга яхши маълум:

«Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Биз Ўзимиз унга (жаҳаннамга) киришга лойиқроқ бўлган кимсаларни жуда яхши билгувчидурмиз. Сизлардан ҳар бирингиз
унга тушгувчидирсиз. (Бу) Парвардигорингизга (яъни, у Зотнинг амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнг Биз тақводор бўлган зотларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз» (Марям сураси, 70-72-оятлар).

Демак, барчанинг, жумладан сенинг ҳам жаҳаннамга тушишинг аниқ, ундан нажот топишинг эса гумон. Боришинг аниқ бўлган жойнинг қўрқинчини қалбдан ҳис қил, шояд ундан нажот топсанг.

Қиёмат даҳшатларини бошдан кечираётган халойиқнинг аҳволини тасаввур қил. Улар қайғу ва қўрқинч ичра тик ҳолатда қотиб қолишган. Қиёмат ҳақида эшитганлари кўзлари ўнгида содир бўляпти, шафоат кутишади. Ўша пайт мужрим – гуноҳкор бандаларнинг атрофини зулмат қоплайди. Бирдан уларнинг устига олов ёлқини «кўлка» ташлайди.

Жаҳаннамнинг ҳовурли нафасини эшитадилар. Бўкирикка ўхшаш бу нафасдан ғазаб учқунлари сачрайди. Ана ўшанда мужрим бандалар ваъда этилган ҳалокатга узил-кесил ишонадилар.Умматлар тиз чўккан ҳолларида келтирилади. Ҳатто дўзахдан нажот топганлар ҳам қўрқувдан дир-дир титрашади. Шунда азоб фаришталаридан бири чиқиб, нидо қилади: «Дунёда нафсини орзу-ҳаваслар билан алдаб, ёмон амаллар билан умрини зое қилган фалончининг ўғли фалончи қани?!» Қалбларга таҳдид солиб, улкан калтаклар билан уни қаттиқ азоб сари ҳайдашади ва «мана бу азобни тотиб кўргин» дея уни жаҳаннам қаърига юз тубан улоқтиришади. Бу тор, қоронғу, хатарларга тўла уйни маскан тутганлар у ерда абадий тутқун бўлишади. У ерда оловлар ёнади, у ердагиларнинг ичадиган сувлари қайноқ, у ердагиларнинг қароргоҳи – жаҳаннам. Жаҳаннам аҳли ўлимни орзу қилишади, лекин у ердан қутулишнинг имкони йўқ.

Арқоннинг у учини бу учига боғланганидек, уларнинг оёқлари ёноқларига боғланади, юзлари гуноҳ зулматидан қорайиб кетади. Улар дўзахнинг у бурчию, бу бурчидан бақирашади: «Эй жазо Кунининг подшоҳи! Азобларинг ҳақ бўлди, темир гурзилар бизни эзди, териларимиз куйди. Эй салтанатнинг танҳо эгаси! Бизни жаҳаннамдан халос эт. Энди биз зинҳор гуноҳ йўлига қайтмаймиз».

Шунда азоб фаришталари дейди: «Ҳайҳот! Орзулар вақти ўтди. Энди сизлар учун бу хорлик диёридан чиқиш йўқ.

Боринг, ичкарироқ киринг, гапирмангиз. Агар у ердан чиқарилсангиз, албатта яна манъ қилинган ишларга қайтасиз». Улар ноумид бўладилар, Аллоҳга яқин бўлатуриб, фурсатни бой берганларига афсус чекадилар. Кошки бу надоматлар фойда берса! Улар юзлари тубан, мағлуб ҳолда боришади. Устларида ва остларида ҳам, ўнгу сўлларида ҳам – олов! Улар олов денгизига ғарқ. Уларнинг таоми олов, шароби олов, либоси олов, тўшаклари ҳам оловдан. Улар қора мойдан бўлган кийимлари билан аланга ичра қолиб, оғир занжирлар ва гурзилар зарбидан азоб чекадилар. Тор йўлаклардан тубанликка тушиб кетаверадилар, зулмат пардаси уларни изтиробга солади. Олов қозонни қайнатган каби жаҳаннам уларни қайнатади. Улар ҳўнграб, ўлимни чорлайдилар.Чорлагани сайин бошлари узра қайноқ суюқлик қуюлади. Бу қайноқ суюқлик уларнинг ичи ва териларини эритиб юборади. Темир гурзилар пешоналарини парчалайди, оғизларидан йиринг оқади, жигарлари иссиқдан ёрилиб кетади. Қорачиқлар ёноқларга оқиб тушади, ёноқларнинг эти силинади, сочу туклар теридан бир-бир юлинади. Терилар куйиб жизғанак бўлганидан сўнг қизиб турган этларга қайтадан тери қопланади. Суяклар этдан ажралади. Томир ва асаб толалари билан боғланган тириклик ришталаригина қолади. Улар ҳам оловнинг шиддатли ҳовуридан қуриб боради.

Азоблар ичра тўлғонаётган жаҳаннамийлар ўлимни орзу қилади, лекин ўлолмайдилар. Айтчи, юзлари иссиқдан қоп-қора тусга кириб, кўзлари кўр, тиллари соқов бўлиб қолган, беллари синиб, суяклари парчаланган, қулоқлари кесилиб, терилари титилиб кетган, қўллари бўйнига, боши ва оёғи бир-бирига чирмаб ташланганларга кўзинг тушса, ҳолинг не кечади?

Улар жаҳаннамга юзлари билан судралиб борадилар, қорачиқларига темир тиканлар босилади. Ўтнинг ёлқини аъзоларининг ич-ичигача ўрлайди. Дўзахнинг илон ва чаёнлари баданларига ёпишади.

Кел, дўзахийлар кўрадиган даҳшатларга яқинроқдан назар сол, жаҳаннам водийлари ва даралари хусусида тафаккур эт.

Али каррамаллоҳу важҳаҳу ривоят қилади: «Расули акрам шундай деган эдилар:

– «Жуббул ҳузн»га тушиб қолмаслигингиз учун Аллоҳдан паноҳ тилангиз.

– «Жуббул ҳузн» нима? дея сўралди.

– У жаҳаннамдаги шундай водийки, жаҳаннамнинг ўзи ҳар куни етмиш марта ундан паноҳ тилайди. Аллоҳ таоло бу водийни риёкор қорилар учун ҳозирлаб қўйгандир, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» (Ибн Адий ривояти).

Жаҳаннамнинг кенглиги ва у ердаги қуйилашиб борувчи водийларнинг сони дунё водийлари ва ундаги шаҳват (дунёвий истак)ларнинг ададига мувофиқ келади. Банданинг гуноҳга восита бўладиган аъзоси нечта бўлса, жаҳаннам эшикларининг сони ҳам шунчадир. Бу эшиклар устма-уст қурилган. Улар қуйидаги тартибда жойлашган бўлиб, энг тепадаги эшикнинг номи – Жаҳаннам, кейин – Сақар, Лаззо, Хутома, Саъир, Жаҳим ва Ҳовийа деб аталади. Ҳовийанинг чуқурлиги худди дунё шаҳватлари каби тубсиздир. Шунингдек, дунё ҳаётида бир узв ўзидан каттароқ бошқа узвга бориб улангани каби жаҳаннамдаги Ҳовийа ҳам ўзидан чуқурроқ Ҳовийага бориб уланаверади.

Абу Ҳурайра айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Дафъатан гумбурлаган сасни эшитдик. Шунда Расули акрам:

– Бу нима биласизларми? – сўрадилар.

– Аллоҳ ва расули билгувчироқдир,– дедик.

– Бу етмиш йил олдин жаҳаннамга ташланган тошдир, ҳозир унинг қаърига етди, – дедилар Расули акрам» (Имом Муслим ривояти).

Энди тубанлашув поғоналаридаги тафовутга ҳам бир назар сол. Чунки охират уйи даражот ва фазилатларга бой қароргоҳдир. Зеро, мана шу ҳаётда ҳам бандалар дунёга муҳаббат жиҳатидан фарқланадилар. Кимдир дунёга муккасидан кетиб, унга буткул ғарқ бўлади, кимдир маълум чегарада тўхтайди.

Шунингдек, жаҳаннам олови комига тортилиш даражаси ҳам тафовутлидир. Аллоҳ зарра мисқолича зулм қилмайди.

Дўзахга тушган барча кишиларнинг азоби бир хил эмас. Балки ҳар бир дўзахийнинг азобланиш даражаси исёну гуноҳига қараб маълум доирада чегараланган. Агар азоби энг кам дўзахийга бутун дунё тўлалигича берилса, азоб шиддатини камайтириш учун у ўша дунёнинг ҳаммасини фидо қилган бўларди.

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Қиёмат кунида дўзах аҳли тортадиган азобнинг энг енгили – ўтдан кавуш кийиш, кавушнинг ҳарорати мияни қайнатади» (муттафақун алайҳ).

Бас, шундай экан, бу азобларни ўзига енгил санаётганлардан қандай ажабланмаслигинг мумкин?!

У азобларни ўзига шиддатли билаётган инсондан эса нега ибратланмайсан? Жаҳаннам азобининг шиддатидан шубҳага бораётган бўлсанг, қани, бармоғингни ўтга яқинлаштир ва жаҳаннам азобини шунга қиёс эт. Энди билгинки, сен бу қиёсда адашдинг. Чунки, дунё олови жаҳаннам оловига ўхшамайди. Аммо бу дунёда энг қаттиқ жисмоний азоб ўтнинг куйдиришидир. Шу азоб орқали жаҳаннам нелигини англагандай бўламиз. Лекин бу англаш нақадар ноқис! Агар жаҳаннам аҳли дўзахда дунё оловини топса, жаҳаннам оловидан қочиб, ўзларини дунё оловига урган бўлар эдилар.

Хабарларда келишича, дунё олови етмиш марта раҳмат суви билан ювилганидан сўнг дунё аҳли тоқат қиладиган даражага етди (Ибн Абдулбар ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом жаҳаннам оловини шундай сифатлайдилар: «Аллоҳ таоло жаҳаннамга минг йил ёнишни буюрди, ҳатто олов қизарди. Кейин яна минг йил ёнишга буюрди, олов оқарди. Сўнг яна минг йил ёнишга буюрди, олов қорайди. Жаҳаннам қоп-қора, зимистондир» (Имом Термизий ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом хабар берадилар: «Дўзах Раббига шикоят қилди: - Эй Раббим, ўзим ўзимни еяпман. Парвардигори олам унга икки марта нафас олишга изн берди: ёз ойида бир марта ва қиш ойида бир марта. Ёз мавсумидаги энг иссиқ кун жаҳаннамнинг ҳароратидандир. Қиш мавсумидаги энг совуқ кун жаҳаннамнинг замҳарир совуғидандир» (муттафақун алайҳ).

Анас ибн Молик айтади: «(Қиёмат куни) дунё ҳаётида тўкин-сочин яшаган кофирлардан бири келтирилади ва фаришталарга:

– Уни жаҳаннам оловига бир тиқиб олинг! – дея буюрилади. Ўтга кириб чиққандан сўнг ундан:

– Дунё ҳаётида ҳеч тўкинлик кўрдингми? – деб сўралади.
– Йўқ, – дейди.

Дунё ҳаётида энг кўп озор ва зарар кўрган одам келтирилади ва фаришталарга:

– Уни жаннатга бир киритиб олинг, дея амр қилинади. Сўнгра унга:

– Дунё ҳаётида ҳеч ёмонлик кўрдингми? – деб сўралади.

– Йўқ, асло, – дейди у».

412 - وَعَنِ الْمِقْدَادِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «تُدْنَى الشَّمْسُ يَومَ القِيَامَةِ مِنَ الخَلْقِ حَتَّى تَكُونَ مِنْهُمْ كَمِقْدَارِ مِيلٍ» قَالَ سُلَيمُ بْنُ عَامِرٍ الرَّاوي عَنِ الْمِقْدَادِ: فَوَاللهِ؛ مَا أَدْرِي ما يَعْني بِالْمِيلِ!! أَمَسَافَةَ الأَرْضِ، أَمِ الْمِيلَ الَّذِي تُكْتَحَلُ بِهِ العَيْنُ؟ «فَيَكُونُ النَّاسُ عَلَى قَدْرِ أَعْمَالِهِمْ فِي العَرَقِ، فَمِنْهُمْ مَنْ يَكُونُ إِلَى كَعْبَيْهِ، وَمِنْهُمْ مَنْ يَكُونُ إِلَى رُكْبَتَيْهِ، وَمِنْهُمْ مَنْ يَكُونُ إِلَى حَقْوَيْهِ، وَمِنْهُمْ مَنْ يُلْجِمُهُ العَرَقُ إِلْجَاماً» وَأَشَارَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهِ إِلَى فِيهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2864].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

413. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиёмат куни одамлар шундай терлайдики, ҳатто терлари ерда етмиш зироъгача ёйилиб боради ва уларнинг оғиз-қулоқларигача етади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳадислардан маълум бўлишича, Қиёмат куни Қуёш одамларга жуда яқин келтирилганидан Ер юзи темирдек бўлади. Одамлар ўзларининг гуноҳлари боис чиққан терларига чўка бошлайдилар. Баъзи одамлар терларига ошиқларигача ботиб қоладилар, бошқалари – тиззаларигача, учинчилари – белларигача, бошқалари – бўғзиларига қадар. Баъзилар ўзларининг елимдек ёпишқоқ ва сассиқ терларига бутунлай чўкиб кетадилар. Буларнинг ҳаммаси содир этган гуноҳлари учун тавба қилмаган ва мағфират қилинмаган гуноҳкорларга гуноҳлардан покланиш учун юкланади.

 

413 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَعْرَقُ النَّاسُ يَوْمَ القِيَامَةِ حَتَّى يَذْهَبَ عَرَقُهُمْ في الأَرْضِ سَبْعِينَ ذِرَاعاً، وَيُلْجِمُهُمْ حَتَّى يَبْلُغَ آذَانَهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6532، م 2863].

وَمَعْنَى «يَذْهَبُ في الأَرْضِ»: يَنْزِلُ وَيَغُوصُ.

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш
414. У кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот гупиллаган бир овозни эшитиб, «Бунинг нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқ», дедик. У Зот: «Бу – дўзахга етмиш йил олдин отилган тош эди. Шу пайтгача тушиб келиб, энди тубига етиб борди. Сизлар ўшанинг гупиллаганини эшитдингиз », дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Дўзахнинг чуқурлиги унга отилган тош етмиш йилдан сўнг тубига етиши билан ўлчанар экан.

414 - وَعَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؛ إِذْ سَمِعَ وَجْبَةً فَقَالَ: «هَلْ تَدْرُونَ مَا هَذَا؟» قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: هَذَا حَجَرٌ رُمِيَ بِهِ فِي النَّارِ مِنْ سَبْعِينَ خَرِيفاً فَهُوَ يَهْوِي فِي النَّارِ الآنَ حَتَّى انْتَهَى إِلَى قَعْرِهَا، فَسَمِعْتُمْ وَجْبَتَهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2844].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

415. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан ҳеч ким йўқки, (қиёмат куни) Робби у билан ўртада ҳеч бир таржимонсиз гаплашмаса. У ўнг томонига қараб, ўзи қилган ишларнигина кўради. Чап томонига қараб ҳам ўзи қилган ишларнигина кўради. Олдига қараганда эса рўпарасида дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди. Шунинг учун яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: «Аъмаш Амр ибн Муррадан, у Хайсамадан худди шуни ривоят қилиб, унга «Биргина ширин сўз билан бўлса ҳам (дўзахдан сақланинглар)»ни қўшимча қилган».

Дунёнинг олови ила дўзах оловининг ўртасида бир неча фарқ бор. Бир фарқ шуки, дўзах олови дунё оловидан етмиш баробар иссиқроқ эканлиги ҳадиси шарифларда келади. Яна бир фарқ шуки, дунёнинг олови яхши бандани ҳам, ёмон бандани ҳам куйдиради. Умумий қоида шудир. Чунончи, Мусо алайҳиссаломнинг тиллари, оғизларига чўғ солингани сабабли куйган эди. (Шунга бироз дудуқланиб гапирар эдилар.) Чунки, Аллоҳ таолонинг умумий қоидаси шудир. Ҳа, агар Аллоҳ таоло хоҳласа бу дунё олови ҳам бандани куйдира олмайди. Масалан, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида оловга шундай амр қилди:

Яъни:  «Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!» (Анбиё сураси, 69-оят)

Лекин бу Аллоҳ таолонинг қудрати эди. Аллоҳ таолонинг умумий қоидаси шуки, дунё олови куйдиради. Яхши одамни ҳам куйдиради, ёмон одамни ҳам куйдиради. Лекин дўзах олови фақат гуноҳкорларни куйдиради ва солиҳ бандаларга зарар бермайди. Яна бир фарқ шуки, дунё олови сув билан ўчади. Дўзах олови эса, гуноҳкор мўмин банданинг кўзларидан чиққан кўз ёшлари билан ўчади. Мўминнинг иймон нури жаҳаннам оловини ўчириб юборади. Шунинг учун, мўмин банда дўзах устига қурилган сирот кўпригидан ўтаётганда, дўзах шундай нидо қилади: 

«Эй, мўмин банда! Устимдан тезроқ ўт. Чунки, сенинг иймон нуринг менинг оловимни ҳам ўчириб юборди». (Абу Наъим ривояти)

Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Қиёмат кунида дўзах аҳли тортадиган азобнинг энг енгили – ўтдан кавуш кийиш, кавушнинг ҳарорати мияни қайнатади» (муттафақун алайҳ).

Бас, шундай экан, бу азобларни ўзига енгил санаётганлардан қандай ажабланмаслигинг мумкин?!

У азобларни ўзига шиддатли билаётган инсондан эса нега ибратланмайсан?!

Жаҳаннам азобининг шиддатидан шубҳага бораётган бўлсанг, қани, бармоғингни ўтга яқинлаштир ва жаҳаннам азобини шунга қиёс эт. Энди билгинки, сен бу қиёсда адашдинг. Чунки, дунё олови жаҳаннам оловига ўхшамайди. Аммо бу дунёда энг қаттиқ жисмоний азоб ўтнинг куйдиришидир. Шу азоб орқали жаҳаннам нелигини англагандай бўламиз. Лекин бу англаш нақадар ноқис! Агар жаҳаннам аҳли дўзахда дунё оловини топса, жаҳаннам оловидан қочиб, ўзларини дунё оловига урган бўлар эдилар. 

Пайғамбар алайҳиссалом жаҳаннам оловини шундай сифатлайдилар: «Аллоҳ таоло жаҳаннамга минг йил ёнишни буюрди, ҳатто олов қизарди. Кейин яна минг йил ёнишга буюрди, олов оқарди. Сўнг яна минг йил ёнишга буюрди, олов қорайди. Жаҳаннам қоп-қора, зимистондир» (Термизий ривояти).

«Уларнинг юзларини ўт куйдириб, бадбашара бўлиб қолгувчидирлар» (Мўминин сураси, 104) ояти хусусида олимларидан бири дейди: «Бу жаҳаннам оловининг бир марта куйдиришидир. Шу куйдиришда этлар суякдан ажраб, тўпиққача шилиниб тушади».

415 - وَعَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا سَيُكَلِّمُهُ رَبُّهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وبَيْنَهُ تَرْجُمَانٌ، فَيَنْظُرُ أَيْمَنَ مِنْهُ، فَلَا يَرَى إِلَّا مَا قَدَّمَ، وَيَنْظُرُ أَشْأَمَ مِنْهُ فَلَا يَرَى إِلَّا مَا قَدَّمَ، وَيَنْظُرُ بَيْنَ يَدَيهِ، فَلَا يَرَى إِلَّا النَّارَ تِلْقَاءَ وَجْهِهِ، فَاتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 7512، م 1016/67].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
416. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта мен сизлар кўрмаган нарсани кўраман. Осмон ғирчиллади ва у ғирчиллашга ҳақлидир. Зеро осмонда тўрт бармоқ миқдори бирор жой йўқки, албатта у ерда бир фаришта пешонасини саждага қўюр. Аллоҳга қасамки, агар сизлар мен билган нарсани билганингизда, оз кулган, кўп йиғлаган, тўшакларда аёллар билан айшу-ишрат қилишни тарк этган ва Аллоҳга илтижо ва тавба-тазарру қилиб, кўчаларга чиқиб кетган бўлар эдингиз», дедилар.

Имом Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис дедилар.

Шарҳ: Ҳа, Аллоҳга қасамки, агар биз ҳаққоний билганимизда борми, белларимиз синиб кетгунга қадар намоз ўқиган, овозларимиз бўғилиб қолгунга қадар фарёд қилган бўлар эдик. Зеро, масала чиндан ҳам оғир ва хатарлидир.

 

416 - وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي أَرَى مَا لَا تَرَوْنَ: أَطَّتِ السَّمَاءُ وَحُقَّ لَهَا أَنْ تَئِطَّ؛ مَا فِيهَا مَوْضِعُ أَرْبَعِ أَصَابِعَ إِلَّا وَمَلَكٌ وَاضِعٌ جَبْهَتَهُ سَاجِداً للهِ تَعَالَى، وَاللهِ؛ لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعْلَمُ، لَضَحِكْتُمْ قَلِيلًا، وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيراً، وَمَا تَلَذَّذْتُمْ بِالنِّسَاءِ عَلَى الْفُرُشِ، وَلَخَرَجْتُمْ إِلَى الصُّعُدَاتِ تَجْأَرُونَ إِلَى اللهِ تَعَالَى» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2312].

وَ«أَطَّتْ» بِفَتْحِ الْهَمْزَةِ وَتَشْدِيدِ الطَّاءِ، وَ«تَئِطُّ» بِفَتْحِ التَّاءِ وَبَعْدَهَا هَمْزَةٌ مَكْسُورَةٌ، وَ«الأَطِيطُ»: صَوْتُ الرَّحْلِ وَالْقَتَبِ وَشِبْهِهِمَا، وَمَعْناَهُ: أَنَّ كَثْرَةَ مَنْ في السَّمَاءِ مِنَ الْمَلَائِكَةِ الْعَابِدِينَ قَدْ أَثْقَلَتْهَا حَتَّى أَطَّتْ.

وَ«الصُّعُدَاتِ» بِضَمِّ الصَّادِ وَالعَينِ: الطُّرُقَاتُ. وَمَعْنَى: «تَجْأَرُونَ»: تَسْتَغِيثُونَ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

417. Абу Барза Назла ибн Убайд Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Киши Қиёмат куни умрини нима билан ўтказгани, илмини нимага йўналтиргани, молини қаердан топиб, қаерга инфоқ қилгани ва жисмини нима билан фойдаланиб, эскитгани ҳақида ҳисоб-китоб қилинмагунча икки қадами жилимайди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Шарҳ: Биринчи: Умр ҳақида сўралиш.

Умр кишининг сармоясидир. Ким сармоясини зое қилса, аниқ зиёнкорга айланади.

Сиз ўз умрингиз бўлмиш ва сизга сездирмай ўтиб бораётган бу кунлар, бу ойлар, бу йиллардан Аллоҳ таоло ҳузурида ҳисоб бермайман деб ўйлайсизми?!

Аллоҳ таоло айтади: «Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)! Зотан Ҳақ Подшоҳ – Аллоҳ (бирон ишни беҳуда қилишдан) юксакдир. Ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ, магар У – улуғ арш соҳиби барҳақдир» (Муъминун сураси, 115-116-оятлар).

Эй мусулмон! Кунлар ўз ортидан ой ва йилларни эргаштириб ўтиб бораверади. Бир авлод ортидан иккинчисининг умри поёнига етмоқда. Охир оқибат бу дунёдан ўтиш ва Буюк Подшоҳ ҳузурида туриш бордир.

Яшаб ўтган умрнинг ҳар соатидан, ҳар кунидан, ҳар ойидан, ҳар йилидан, қўйингки умрнинг ҳаммасидан ҳисоб бериш турибди олдимизда!!

Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Эй одамзот! Сен кунлар йиғиндисидан иборатсан. Бир кунинг ўтгани бир бўлагинг ўтганидир, бир бўлагинг ўтганинг ҳамманг ўтганидир».

Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар: «Ҳар бир кун тонг отаркан, ҳол тили билан: «Эй одамзот, мен янги яратилган кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мени ғанимат билгин, кетсам то қиёматгача қайтиб келмайман», деб нидо қилади».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтардилар: «Аллоҳга қасамки, қуёши ботиб, умрим муҳлати бир кунга қисқарган, аммо амалим зиёда бўлмаган кунга ачинганимча бирор нарсага ачинмадим».

Умр ҳақиқий сармоядир. Қасамки, бизга ушбу муборак сармоя ўйин-кулги ва енгил-елпи ҳаёт кечириш учун берилмаган! Қасамки, биз беҳуда ишлар учун яралмаганмиз, улуғ ғоя ва буюк мақсадлар учун яратилганмиз.

Аллоҳ жалла ва ало айтади: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-зарият сураси, 56-оят).

Аллоҳ таоло халқларини мана шу мақсад учун яратган. Қасамки, биз умрларимизни беҳуда ўйин-кулгилар учун яратилган эмасмиз.

Қуръони каримда Аллоҳнинг пайғамбари Яҳё алайҳиссалом ҳақларида келган мана бу сўзлар нақадар гўзал: «(Биз унга): «Эй Яҳё, Китобни (яъни Тавротни) маҳкам ушлагин», (дедик) ва унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат-маърифат ато этдик» (Марям сураси, 12-оят).

Жумҳур муфассирлар сўзларига кўра, Аллоҳ таоло унга гўдаклик чоғидан ҳикмат-донишмандлик ато этган экан. Пайғамбарлик берилишидан олдин бир куни тенгдошлари унинг олдига келиб: «Юр, ўйнаймиз, эй Яҳё», дейишганида у: «Аллоҳга қасамки, биз ўйин-кулги учун яратилган эмасмиз, Аллоҳга қасамки, биз беҳудалик ва лаҳв учун яратилган эмасмиз», деб жавоб берган экан.

Ҳа.. Аллоҳга қасамки, биз умрларни зое қилиш учун яратилган эмасмиз.

Эй бепарволик билан умрини зое қилаётган инсон! Унутмагин, ўтаётган мана шу соатларинг учун албатта ҳисобга тортиласан!

Эй умрини ғафлатда ўтказаётган инсон! Унутмагин, дунё ҳаёти ҳар қанча узоқ бўлмасин, барибир қисқа.. Дунё ҳар қанча улкан бўлмасин, барибир ҳақир.. Чунки, кеча ҳар қанча узун бўлмасин, барибир тонг отиши бор.. Умр ҳар қанча узун бўлмасин, барибир қабрга кириш бор.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам орзу-ҳавасларга берилишдан огоҳлантириб, Ибн Умар розияллоҳу анҳумога айтганлар: «Дунёда ғариб ёки йўловчидек бўл» (Имом Бухорий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтардилар: «Кун ботса, тонгни кутма, кун чиқса, кеч бўлишини кутма» (яъни, ҳозирги умрингдан фойдалан, амал қил. Кечгача ё эртагача бормисан ё йўқмисан).

Иброҳим Адҳамдан сўрадилар: – Эй Иброҳим, қандай қилиб дунёдан зоҳид бўла олдингиз?.

Иброҳим деди: – Уч нарса билан.

– Нима у уч нарса?

– Қабрни қўрқинчли эканини, унда менга бирон мунис, ҳамдам бўлмаслигини кўрдим. Йўлнинг узоқлигини, ёнимда эса йўл озуқаси йўқлигини кўрдим. Осмонлару Ернинг Парвардигори қози бўлишини, ундан мени ҳимоя қиладиган ҳимоячим йўқлигини кўрдим.

Дунёнинг ҳаммаси заволга юз тутади, умрнинг охири фанодир.

«Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)! Зотан Ҳақ Подшоҳ – Аллоҳ (бирон ишни беҳуда қилишдан) юксакдир. Ҳеч қандай барҳақ илоҳ йўқ, магар У – улуғ арш соҳиби барҳақдир » (Муъминун сураси, 115-116-оятлар).

Қиёмат куни умрингиздан сўралмагунча қадамингиз қимирламайди.

Эй ғафлат ичра қимматбаҳо матоси ва ҳақиқий сармояси бўлган умрини зое қилиб юрган инсон, кўзингни оч!! Унутмагинки, ўтаётган ҳар бир кунинг сени дунёдан узоқлаштириб, охиратга яқинлаштирмоқда!

Луқмон ҳаким фарзандига деди: Эй фарзанд! Сен дунёга келган кунингдан бошлаб, дунёни ортингда қолдириб, охират сари юриб бормоқдасан.. Сен ўзинг яқинлашиб бораётган ҳовлига узоқлашиб бораётганинг ҳовлидан кўра яқинроқсан..

Фузайл ибн Иёз бир кишидан сўради:

– Ёшингиз нечада?

– Олтмишда, – жавоб берди у.

– Демак, сиз олтмиш йилдан бери Аллоҳ ҳузурига қараб бораяпсиз экан, етишингизга ҳам оз қолибди.

– Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун (Ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва Аллоҳ ҳузурига қайтамиз), – деди киши.

– Эй биродар, бу сўзларнинг маъносини биласизми? – сўради Фузайл.

– Ҳа, биламан. Мен Аллоҳнинг бандасиман ва Унинг ҳузурига қайтаман.

– Эй биродар! Ким ўзининг Аллоҳга банда эканини ва Унга қайтажак эканини билса, ўзининг Унинг олдида туришини билади. Ким Унинг олдида туришини билса, ўзининг сўроққа тутилажак эканини билади. Ким ўзининг сўроққа тутилишини билса, саволга жавобини тайёрлаб қўйсин.

– Чораси нима? – сўради ҳалиги киши йиғлаб.

– Осон – деди Фузайл.

– Менга айтиб беринг, Аллоҳ сизга раҳматини ёғдирсин.

– Қолган умрингизда Аллоҳдан тақво қиласиз, Аллоҳ ўтган ва бўлажак гуноҳларингизни кечиради.

 

Иккинчи: Билган илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралиш.

Яхши билингки, эртага, қиёмат куни жумъа хутбаларида эшитган ё илм мажлисларида эшитган ё китобдан ўқиб билган ҳар бир калима ҳақида сўроққа тутиласиз. Ўқиган-билган илмингиздан сўраласиз, илмингга қандай амал қилдинг, деган савол сизга кўндаланг бўлади! Ўйлаб кўринг, қачонлардан бери, қанчалаб марта Аллоҳнинг каломини эшитганмиз?! Қачонлардан бери, қанчалаб марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини эшитганмиз?! Шундай бўлгани ҳолда, билган нарсамиз, яъни илмимиз билан унга амал қилиш ўртасида жуда катта жарлик борлиги кўриниб туради. Мана шу жарлик нифоқ сабабларидан биридир, агар билсангиз!

Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани айтасизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган нарсани айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)» (Саф сураси, 2-3-оятлар).

Аллоҳ таоло айтади: «Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?» (Бақара сураси, 44-оят).

Илм бу ҳаётда талаб қилинадиган энг қимматбаҳо матодир. Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳни таниш, дунёю охиратда Унинг розилигига етиш йўли шаръий илм ўрганиш орқали бўлади. Илм йўлида мол сарф қилинади, илм учун умр сарф қилинади, илм учун вақт сарф қилинади. Катта фидокорлик талаб қилувчи энг қимматбаҳо нарса ҳам илмдир. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига бирон нарсада зиёдалик талаб қилишни буюрмагани ҳолда, фақат илмда зиёдалик талаб қилишга амр этди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан шундай деди: «Айтинг: Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа сураси, 114-оят).

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳдан бандалари орасидаги олимларгина қўрқур» (Фотир сураси, 28-оят).

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур» (Мужодала сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай барҳақ тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи ҳақлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай барҳақ тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи ҳақдир. У қудратли, ҳикмат эгасидир» (Оли Имрон сураси, 18-оят).

«Саҳиҳайн»да Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Албатта Аллоҳ илмни бандалари (қалби)дан суғуриб олиш билан олиб қўймайди, балки илмни олимларни олиш билан олиб қўяди. Ҳатто бирон бир олимни қолдирмагач, одамлар жоҳил кимсаларни ўзларига бош қилиб олишади, улардан (фатво) сўралганда илмсизлик билан фатво бериб, (ўзлари ҳам) адашиб, (бошқаларни ҳам) адаштиришади» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

«Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, уни динда фақиҳ-олим қилиб қўяди» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

«Саҳиҳайн»да ривоят қилинган яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга айтганлар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен сабабли бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туялар бўлишидан кўра яхшироқдир» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва бошқалар Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Ким илм талабида бир йўлга кирса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўюр. Дарҳақиқат, фаришталар илм толибининг бу қилган ишидан рози бўлиб, ўз қанотларини унинг оёқлари остига тўшарлар. Олимга осмонлару-ердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам дуо-истиғфор айтадилар. Олимнинг обиддан афзаллиги худди тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир. Дарҳақиқат, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидирлар, пайғамбарлар эса тилла ҳам, кумуш ҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмнигина мерос қилиб қолдирганлар. Кимда-ким уни олган бўлса, мўл улушни олибди» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Аллоҳ кимга илм ато этган бўлса, унга ҳамма яхшиликни ато этибди. Чунки, Аллоҳ таоло дунёни Ўзи яхши кўрган кишисига ҳам, суймаган кишисига ҳам бераверади. Аммо, динни фақат Ўзи суйган бандасига беради. Аллоҳ кимга яхшилик истаса, уни динда фақиҳ, яъни олим қилиб қўяди.

«Саҳиҳ Муслим»да ва бошқа ҳадис тўпламларида ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан» (Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Агар илм сизнинг қалбингизни ва аъзоларингизни амалга ва Аллоҳнинг тақвосига қўзғотолмаса, у илмда на яхшилик, на барака бор.

Илм агар амалга етакламаса, унинг нима фойдаси бор?! Илм агар сизу бизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога яқинлаштирмаса, унинг нима фойдаси бор?!

Диллар агар еру осмонлар Парвардигорига ибодат қилмаса, у дилларни ларзага келтирадиган бу маърузаларнинг, хутбалару таъсирчан сўзларнинг нима фойдаси бор?!

Бу илм бизга Аллоҳдан қўрқишни олиб келмаса, бу илм қалбимизга тақво ҳосил қилмаса, унинг нима фойдаси бор?!

Бу илм бизга суннатга муҳаббат ва бидъатга нафрат олиб келмаса, унинг нима фойдаси бор?!

Имом Шотибий ўзининг қимматли «Ал-мувофақот» номли китобида айтади: «Амални ифода этмайдиган ҳар қандай илмни шариатда яхши санашга далолат қилувчи нарса йўқдир».

Аллоҳ таоло айтади: «Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?» (Бақара сураси, 44-оят).

«Саҳиҳайн»да Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қиёмат куни бир кишини олиб келиниб, дўзахга улоқтирилади. Ичаклари қорнидан чиқиб кетиб, улар билан тегирмон айлантираётган эшакдек (доира шаклида) айланаверади. Жаҳаннам аҳли унга йиғилиб келиб: «Эй фалончи, сизга нима бўлди, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб юрган эмасмидингиз ахир?», дейишади. «Ҳа, яхшиликка буюрардим-у, ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтарар эдим-у, ўзим қилаверар эдим», дейди» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фойдасиз илмдан паноҳ тилардилар.

«Саҳиҳ Муслим» ва «Сунан ут-Термизий»да Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида шундай дердилар:

  

«Эй Аллоҳим, мен фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан ва қабул қилинмас дуодан Ўзинг паноҳ беришингни тилайман» (Абу Довуд ва Насаий ривояти).

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Қиёмат куни мендан: «Илм ўқидингми ё жоҳил бўлдингми?» деб сўралса, мен: «Илм ўқидим» десам, шунда Аллоҳнинг Китобидан биронта ҳам буюрувчи ё қайтарувчи оят қолмасдан, ҳаммаси менинг олдимга келиб, унга амал қилганимдан сўраса, буюрувчи оят келиб: «Буйруғимга бўйсундингми?!», деса, қайтарувчи оят келиб: «Қайтариғимдан тийилдингми?!» деса, мен ана шундан қаттиқ қўрқаман. Бас, шундоқ экан, мен фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан ва қабул қилинмас дуодан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ тилайман» (Байҳақий, Дорамий ва Ибн Абдулбарр ривоят қилганлар).

Илм кўп ривоят қилиш дегани эмас, ҳақиқий илм Аллоҳдан қўрқув олиб келадиган, амалга чорлайдиган илмдир.

Алий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Эй илм аҳли, унга амал қилингиз! Зеро, олим – илм ўқиган, сўнг амал қилган ва илми амалига мувофиқ келган кишидир. Ҳали шундай қавмлар келадики, илмлари ҳалқумларидан ўтмайди, ичлари ташларига зид келади, илмлари амалларига хилоф бўлади, бир-бирларига мақтанишиб, ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтиришади, ҳатто бир киши ўз ҳалқасидаги киши бошқа бир ҳалқага бориб ўтирса, ундан ғазабланади ва уни тарк қилади. У кишиларнинг бу амаллари Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига кўтарилмайди».

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Олим агар илмига амал қилмаса, унинг мавъизаси қалбларда худди ёмғир томчиси силлиқ тошда ўрнамаганидек ўрнамайди».

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, қанча-қанча Аллоҳни эслатувчи кишилар бўладики, ўзлари Уни унутган бўлади. Қанча-қанча Аллоҳдан қўрқитувчилар бўладики, ўзлари Аллоҳдан қўрқмайдиган бўлади. Қанча-қанча Аллоҳга яқинлаштирувчилар бўладики, ўзлари Аллоҳдан узоқ бўлади. Қанча-қанча Аллоҳга чорловчилар бўладики, ўзлари Аллоҳдан қочувчи бўлади. Қанча-қанча Аллоҳнинг Китобини ўқувчилар борки, ўзлари Аллоҳнинг оятларидан суғурилувчи бўлади.

Модомики, илм ўз эгасини Аллоҳ таолога бандалик қилдирмас экан, унинг асло қиймати йўқдир. Илм ўз эгасини Аллоҳ таолога яқинлаштирмас экан, унинг ҳеч қандай вазни йўқдир. Илм ўз соҳибига Аллоҳдан қўрқувни келтирмас экан, унда яхшилик йўқдир. Шаръан эътиборли илм – ўз соҳибини Аллоҳнинг амрларига бўйсуниш ва қайтариқларидан тийилиш ҳамда Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларида туриш орқали Аллоҳга яқинлаштирадиган ҳар қандай ишга мажбурлайдиган илмдир.

Қиёмат куни банда то илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралмай туриб, унинг қадами ўрнидан жилмайди.

 

Учинчи: Молини қаердан топгани ва нималарга сарфлагани ҳақида сўралиши

Мол энг катта неъматлардан биридир. Мол-дунё ва бола-чақа дунё ҳаёти зийнатидир.

Аллоҳ таоло айтади: «Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир» (Каҳф сураси, 46-оят).

Эътибор беринг, ушбу оятда Аллоҳ таоло мол-мулкни бола-чақадан олдин зикр қилди. Мол-мулк зийнатдир, улкан неъматдир. Лекин, бу неъматнинг қадрини молдан бўлган ғоя-мақсадни тўғри англаган кишигина билади. Мол нақадар яхши неъматдир агар унинг жилови солиҳ кишилар қўлида бўлса!!

Мол-мулк неъматдир, унинг қадрини фақат молдан бўлган мақсадни яхши тушунган, молнинг йўқолиб кетувчи соя ва қайтариб олинадиган омонат эканини яхши англаган солиҳ ва тақволи зотлар билади.

Мол-мулк Аллоҳ таоло томонидан сизга ато этилган неъматдир, Аллоҳ таоло сизни у билан зийнатлаган зийнатдир.

Лекин, билиб қўйинг, мана шу мол-мулкнинг ҳаммасидан сўраласиз, қаердан топганингиз ва нима ишларга сарфлаганингиз ҳақида жавоб берасиз. Ҳа, жиддий ўйлаб кўрсангиз, бу жуда оғир савол! Банданинг қалбига қўрқув соладиган ва молни қўлга киритишдан олдин ўз нафсини минглаб марта саволга тутишга мажбур этадиган савол!

Эй ҳаром нарсалар билан савдо қилувчи, мол-дунё йиғишдан бошқа ғами бўлмай, ҳаром нарсалар савдоси билан шуғулланувчи! Кўзингни оч, эртага бу ҳаром йўллар билан топган молингнинг ҳисобини қандай берасан?! Махфию ошкор барча нарсани билувчи Зот ҳузурида ҳисобга туришдан, молингни қаердан топдинг ва нима ишларга сарф этдинг, деган саволга тутилишдан олдин, шу бугун молингни тозалаб ол!

Мол нақадар яхши неъматдир агар унинг жилови солиҳ кишилар қўлида бўлса!!

Молдан бўлган ғоя-мақсад нималигини, молнинг инсон ҳаётидаги вазифаси нимадан иборат эканини яхши билувчи тақволи мўмин учун мол-дунё улкан неъматдир.

Бинобарин, «Саҳиҳайн»да ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек:

«Фақат икки нарсага ҳасад (яъни ҳавас) қилса бўлади: Аллоҳ таоло бировга мол-давлат берса ва у кеча-кундуз молидан инфоқ-эҳсон қилса. Аллоҳ таоло бировга Қуръон ато этса ва у кеча-ю кундуз Қуръон (ўқиш, унга амал қилиш) билан қоим бўлса!» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Мол қачонки ундан бўлган ғояни биладиган бир солиҳ кишининг қўлига тушсагина неъматга айланади. Ортимизда қолдириб кетадиган молимиз бизнинг молимиз бўлмайди, энди у аллақачон ворисларнинг молига айланган бўлади. «Саҳиҳул Бухорий»да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бирингизга ворисининг моли ўзининг молидан суюмлироқ?», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, ҳаммамизга ҳам ўз моли ворисининг молидан кўра суюмлироқ», деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Албатта, (охирати учун) юбориб қўйгани ўз молидир, ортида қолдиргани эса ворисларининг молидир». (Имом Бухорий ривояти).

«Саҳиҳ Муслим»да Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим, у зот: «Алҳакумут-такасур» сурасини ўқиётган эканлар. Айтдилар: «Одамзот: «молим, молим» дейди. Эй одамзот, сенга молингдан фақат еб-тугатганинг ё кийиб-эскиртирганинг ёки садақа қилиб, (охиратингга) ўткизиб қўйганингдан бошқа бирон нарса борми?!». (Имом Муслим ривояти).

Шунинг учун ҳам «Сунан ут-Термизий»да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Бир қўй сўйилди ва садақа қилинди, фақат курагигина қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўй гўштидан бирор нарса қолдими?» деб сўрадилар. «Фақат кураги қолди», дедилар. «Курагидан бошқа ҳамма жойи қолибди», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Имом Термизий ривояти).

Эртага қиёматда, мол-дунё ҳам, фарзандлар ҳам фойда бермайдиган кунда амалларингиз тарозисида фақат садақа қилиб юборган ўша молингиз қолади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларига қулоқ солинг. «Саҳиҳ Муслим»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Аллоҳ пок Зот, фақат покиза нарсаларни қабул қилади, Аллоҳ таоло пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам буюрди: «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!» (Муъминун сураси, 51-оят).

«Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз — покиза нарсалардан енглар» (Бақара сураси, 172-оят).

Сўнг у зот узоқ йўл босиб, чангга беланган, қўлларини кўкка чўзиб: «Эй Парвардигорим, эй Парвардигорим!», деб дуо қилаётган, бироқ егани, ичгани, кийгани ҳаром бўлган ва ҳаром билан озиқланган киши ҳақида сўзлаб: «Унинг дуоси қандай ижобат бўлсин?!», дедилар (Имом Муслим ва Термизий ривояти).

Ҳаром еган одамнинг дуоси қандай ижобат бўлсин?! Ҳаром ичган одамнинг дуоси қандай ижобат бўлсин?! Бола-чақасига ҳаром едириб-ичирган одамнинг дуоси қандай ижобат бўлсин?! Ҳозирги пайтда ҳалол-пок емак-ичмак талаб қилиш борасида жуда катта эътиборсизлик кўзга ташланади. Одамларни кўрасизки, қандай қилиб бўлмасин, мол-дунё жамғариш пайида, ҳалолдан топадими, ҳаромданми, ҳатто судхўрлик қилиб топадими, одамларнинг молларини ботил йўл билан қўлга киритиш биланми, фарқсиз, мол йиғса бўлди!! Ваҳоланки, бу дунёдан кетар пайти бир дирҳам ё бир динорни ўзи билан олиб кетолмайди!

Ҳа.. Қиёмат куни банда молини қаердан топиб, нимага сарф қилгани ҳақида сўралмагунча қадами силжимайди..

 

Тўртинчи: Жисмини нима ишларда қаритгани ҳақида сўралиши

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, қулоқ, кўз, қалб — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур» (Исро сураси, 36-оят).

Қалб ўзида жо бўлган эътиқоддан сўралади. У Аллоҳ ва Расулининг муҳаббати билан тўла бўлганми, мўминларга муҳаббат руҳи билан суғорилганми, шу билан бирга ширкка, мушрикларга, ботил ва унинг аҳлига нисбатан нафратга тўла бўлганми, мана шу ҳақда сўралади.

Қулоқ ўзи эшитган ҳар бир нарса тўғрисида, кўз ўзи кўрган ҳар бир нарса тўғрисида сўроққа тутилади.

Банда Аллоҳ ҳузурида фақат мана шу аъзоларидангина сўралади, деб ўйлайсизми?!

Йўқ.. Ундай эмас.. Бутун жисмидан, баданидаги ҳамма аъзоларидан сўроққа тутилади.

Жисмидаги аъзолари ўзлари воситасида унинг нима қилгани, нима қўйгани, қаерга боргани, нималар дегани, нимани кўргани, нимани эшитгани, нимани яхши кўргани, нимани ёмон кўргани… ҳақида гувоҳлик беради. Қўл-оёғи ва барча аъзолари унга қарши шоҳидлик беришади.

Аллоҳ таоло айтади:

«Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида — уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур» (Ясин сураси, 65-оят).

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳнинг душманлари дўзахга (ҳайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб турадиган Кунни (эсланг). Энди қачонки улар (дўзахга) келишгач, (ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар. Шунда) уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради. Улар териларига «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?», дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган зот Аллоҳ сўзлатди, дедилар. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзигагина қайтарилурсизлар», » (Фуссилат сураси, 19-21-оятлар).

Бутун баданингиз сизга қарши гувоҳлик беради. Сиз ҳали бу жисмни нима ишлар устида қаритганингиз ҳақида сўроққа тутиласиз. Жисмингизни дунё ва охират ишларида қаритмоқдамисиз ё фақат дунё иши билангинами?!

Инсон жисмини дунё ва охират ишларида қаритса, зарари йўқ. Аммо, агар ўз жисми ва жасадида бўлган Аллоҳнинг ҳаққини, охират ҳаққини зое қилиб туриб, уни фақат дунё ишларида қаритган бўлса, мана шуниси зарар ва ўзи учун ёмон зиёнкорлик бўлади.

Майли, тижорат қилинг, дунёнгизни обод қилинг, бунёдкорлик билан машғул бўлинг, ҳалолдан мол жамғаринг. Лекин, Аллоҳ таолонинг ҳаққини ҳам унутманг! Дунёнгиз учун абадий яшайдигандек, охиратингиз учун эса худди эртага ўладигандек амал қилинг. Бу иккисини бирга олиб боришнинг зарари йўқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, мен учун ишларимнинг ҳаммасини саломат сақловчи бўлган динимни, тирикчилигим бўлган дунё ҳаётимни, оқибатим бўладиган охиратимни ислоҳ этгайсан» деб дуо қилардилар (Имом Муслим ривояти).

Бутун умрингизни дунё учун сарфлаб, охиратни эсдан чиқариб қўйманг. Қиёмат куни бўлганида дунёга қайтарилишни истаб қоласиз, қанийди қайтарилсам, фақат охиратим учун амал қилган бўлардим, деб орзу қилиб қоласиз.

Аллоҳ таоло айтади:

«Токи қачон улардан (яъни иймонсизлардан ёки иймонни даъво қилиб Аллоҳнинг буйруқларига амал қилмаганлардан) бирига ўлим келганида: «Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур. Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур» (Муъминун сураси, 97-100-оятлар).

Шундай экан, шу бугун, ортга қайтишни орзу қиладиган кун келмасдан туриб, дунё ва охират учун амал қилиб қолинг.

Шуни яхши билингки, бир умр охиратни унутиб, фақат дунё учун ишлаб ўтганингизда ҳам дунёдан Аллоҳ тақдир қилгандан ортиқ нарсага эришолмайсиз. Мана бу ҳадисни бир тадаббур қилиб кўринг.

Термизий ва бошқалар ривоят қилган бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Кимнинг ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг бойлигини қалбида қилиб қўяди, сочилган ишларини жамлаб қўяди, дунё ўзи истамаган ҳолда унинг ҳузурига келаверади. Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг фақирлигини икки кўзи ўртасида қилиб қўяди, йиғилган ишларини сочиб ташлайди, дунёдан эса унга Аллоҳ битиб қўйганидан бошқаси келмайди». (Имом Термизий ривояти).

Ўзингизга бир савол бериб кўринг, жисмингизни дунё ва охират ишларида қаритмоқдамисиз ё фақат дунё ишидами?!

Аллоҳ ва Расулининг тоатида қаритмоқдамисиз ё Аллоҳ ва Расулининг маъсиятидами?!

Ўтган умрингиз ҳақида ўзингизни бир саволга тутинг, жисмингизни Аллоҳ ва Расулининг тоатига бўйсундирдингизми ё Аллоҳ ва Расулининг маъсиятигами?!

Аллоҳ сизга бу жисм неъматини у билан Ўзига осий бўлишингиз учун берганми ё Унга итоат этишингиз учунми?!

Яхши билингки, маъсият дунё ва охиратдаги барча бахтсизликлар, танглик ва балоларнинг сабабидир. Тоат эса дунё ва охиратдаги барча муваффақият, зафар ва яхшиликлар сабабидир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Тоат таъсирида юзда нур, қалбда нур, баданда қувват, ризқда кенг-мўллик, халқлар қалбида муҳаббат ҳосил бўлади. Маъсият таъсирида эса юзда қоралик, қалбда зулмат, баданда заифлик, ризқда танглик, халқлар қалбида нафрат ҳосил бўлади».

Бир киши Иброҳим ибн Адҳам ҳузурига келиб:

– Эй Иброҳим! Қандай қилиб Аллоҳ таолога маъсият қилишни тарк этсам бўлади? – деб сўради.

Иброҳим деди:

– Беш нарсани эсда тут, агар шуларга амал қилсанг, ҳаргиз Аллоҳнинг маъсиятига тушмайсан ва қадаминг тойилса, тезлик билан Аллоҳ таолога тавба қиласан.

– Майли, айтинг эй Иброҳим – деди киши.

– Биринчиси, агар Аллоҳга маъсият қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ берган ризқдан ема.

– Қандай қилиб, ахир ҳамма ризқ ҳам Аллоҳнинг қўлида-ку?!

– Аллоҳ берган ризқни еб туриб, Аллоҳга осий бўлишни ўзингга муносиб кўрасанми?!

– Аллоҳ сизни Ўз раҳматига олсин, эй Иброҳим. Иккинчисини айтинг.

– Иккинчиси, қачон Аллоҳга осийлик қилишни истасанг, Аллоҳнинг мулкига дохил бўлмаган жойга бориб, ўша ерда осий бўл.

– Қандай қилиб, ахир еру осмонлар ҳаммаси Унинг мулки-ку?!

– Мулк эгасига Унинг мулкида туриб осийлик қилишдан уялмайсанми?!

– Аллоҳ сизни Ўз раҳматига олсин. Учинчисини айтинг.

– Учинчиси, агар Аллоҳ таолога маъсият қилмоқчи бўлсанг, Аллоҳ сени кўрмайдиган жойга бориб қил.

– Қандай қилиб, Аллоҳ ҳамма жойда кўриб ва эшитиб туради-ку?!

– Аллоҳ сени кўриб турганини аниқ билиб туриб, Унга осийлик қилишдан уялмайсанми?!

– Аллоҳ сизни Ўз раҳматига олсин. Тўртинчисини айтинг.

– Ҳузурингга жон олғувчи фаришта келганида сен унга: «Менга бир соатгина муҳлат бер, токи Аллоҳга тавба қилиб, Унинг тоатига кириб олай», деб айт.

– Қандай қилиб, эй Иброҳим?! Ахир Аллоҳ таоло айтган-ку: «Қачон уларга ажаллари келса, уни бирон соатга кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар» (Аъроф сураси, 34-оят), деб!

– Шуни билиб туриб, тавба ва солиҳ амаллар қилишни ортга суришни қандай ўзингга эп кўрасан?!

– Аллоҳ сизни Ўз раҳматига олсин. Бешинчисини айтинг.

– Бешинчиси, жаҳаннам посбонлари сени жаҳаннамга олиб кетиш учун олдингга келганларида, асло улар билан борма!

Шунда ҳалиги одам қаттиқ йиғлади ва Аллоҳга тоат-ибодат қилишга аҳд берди.

Эй мусулмон! Аллоҳга осий бўлишдан олдин мана шу беш нарсани хаёлингдан ўтказ, билгинки, сен бир заиф инсонсан, қадаминг Аллоҳнинг маъсиятига тойилса, дарҳол тавбани янгилаб ол, унутмагинки, Аллоҳ таоло тавба қилувчиларни ва мудом ўзларини пок тутувчиларни суяди.

Дунё яралибдики, ҳар кеча Аллоҳ азза ва жалла Ўз камоли ва жалолига муносиб кўринишда дунё осмонига тушади ва: «Мен Подшоҳман, Мен Подшоҳман, ким Менга дуо қиладики, ижобат қилсам?! Ким Мендан сўрайдики, унга ато этсам?! Ким Менга истиғфор айтадики, гуноҳини кечирсам?!», дейди ва тонг отгунича мана шу ҳолат давом этади. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Буюк арш соҳиби бўлган Улуғ Аллоҳдан барчамизнинг хотимамизни чиройли қилишини сўрайман. У бунга қодир Зотдир.

417 - وَعَنْ أَبِي بَرْزَةَ - بِرَاءٍ ثُمَّ زَايٍ - نَضْلَةَ بْنِ عُبَيْدٍ الأَسْلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ عُمْرِهِ فِيمَ أَفْنَاهُ، وَعَنْ علْمِهِ فِيمَ فَعَلَ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَ أَنْفَقَهُ، وَعَنْ جِسْمِهِ فِيمَ أَبْلَاهُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2417].

اللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ وَمِنْ دَعْوَةٍ لَا يُسْتَجَابُ لَهَا


Улашиш
|
|
Нусха олиш
418. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ана ўша Кунда ер ўз хабарларини сўзлар», деган оятни ўқиб:

«Ернинг хабари нима эканини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчи», дейишди. Шунда у зот: «Ҳар бир қул (эркак) ва чўри (аёл)нинг ер устида бирор амал қилганига гувоҳ бўлиб, ундай қилгансан ва бу кун бундай қилгансан, деб айтиши мана шу хабар беришидир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

 

Шарҳ: Бу ҳадисдан олинадиган хулосалар.

– Аллоҳнинг китобини энг яхши тафсир қиладиган нарса бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир.

– Тоат-ибодатга ундаб, гуноҳ-маъсиятдан узоқ бўлишга чорлайди.

– Аллоҳ хоҳлаган махлуқини гапиртириб қўяди. Зеро Ер Қиёмат куни устида содир бўлган яхшилик ва ёмонликни сўзлайди. Аллоҳ таоло бандаги қулоғи, кўзи, териси, икки қўли, икки оёғи ва Ерни гувоҳ қилиб қўяди. Бу билан бандаларига ҳужжат қоим қилади.

418 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَرَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: {يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا} قَالَ: «أَتَدْرُونَ مَا أَخَبَارُهَا؟» قَالُوا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: «فَإِنَّ أَخْبَارَهَا: أَنْ تَشْهَدَ عَلَى كُلِّ عَبْدٍ أَوْ أَمَةٍ بِمَا عَمِلَ عَلَى ظَهْرِهَا، تَقُولُ: عَمِلَ كَذَا وكذَا فِي يَوْمِ كَذَا وَكَذَا، فهَذِهِ أَخْبَارُهَا» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2429].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
419. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қандай ҳузурланайки, сур соҳиби (Исрофил алайҳиссалом) сурни оғизга солиб, буйруқ келса, уни пуфлайман, деб изн берилишига қулоқ солиб турибдилар», дедилар. Бу гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига оғир ботгандек бўлди. Шунда у зот: «(Сизлар) «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», деб айтинглар», дедилар.

Имом Термизий ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис дедилар.

Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар.

– Фаришталарнинг вазифаларидан бири сурни чалиш, чунки сурни чаладиган фариштадир. Фаришталар ҳам Аллоҳнинг амрига мувофиқ тасарруф қилишади. Шунинг учун Аллоҳнинг амрига қулоқ тутиб туришади.

– Қиёмат қоим бўлишидан хавф қилиб юриш.

– Якка Аллоҳдан ёрдам сўраш, Унга илтижо қилиш ва солиҳ амалларга ошиқиш.

– Пайғамбар алайҳиссаломнинг умматларига нисбатан шафқатли бўлганлари, уларнинг устига Қиёмат қоим бўлишидан хавф қилганлари.

– Кимга бирор иш оғир келса, «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил», яъни (Аллоҳ кифоячимиз, У мунча ҳам яхши вакил», деб айтса, унга бирор нарса зарар бера олмаслиги ва Аллоҳ томонидан неъматга мушарраф бўлиб, бирор ёмонлик тегмаслиги. 

 

419- وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَيْفَ أَنْعَمُ وَصَاحِبُ الْقَرْنِ قَدِ الْتَقَمَ الْقَرْنَ، وَاسْتَمَعَ الإِذْنَ مَتَى يُؤْمَرُ بِالنَّفْخِ فَيَنْفُخُ » فَكَأَنَّ ذَلِكَ ثَقُلَ عَلَى أَصْحَابِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ لَهُمْ: «قُولُوا: حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوكِيلُ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ [2431].

«الْقَرْنُ»: هُوَ الصُّورُ الَّذِي قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَنُفِخَ في الصُّورِ} كَذَا فَسَّرَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш

420. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қўрқса, кечанинг аввалида йўлга тушади. Ким кечанинг аввалида йўлга тушса, манзилига етиб олади. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси қимматбаҳодир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси жаннатдир», дедилар.

Имом Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, деб айтганлар.

Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар.

– Тоат-ибодатга эътибор қаратиб, гуноҳ-маъсиятдан қутулишга шошмоқ лозим.

– Ким тавба қилишдан ғафлатда қолса, биз уни ҳасрат ва надоматда қолганини кўрамиз.

– Жаннатга эришиш учун кўп ҳаракат ва кўп эҳсон қилиш даркор.

 

420 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ خَافَ أَدْلَجَ، وَمَنْ أَدْلَجَ بَلَغَ الْمَنْزِلَ، أَلَا إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ غَالِيَةٌ، أَلَا إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ الجَنَّةُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حديثٌ حسنٌ [2450].

وَ«أَدْلَجَ» بِإِسْكَانِ الدَّالِ، وَمَعْنَاهُ: سَارَ مِنْ أَوَّلِ اللَّيْلِ، وَالْمُرَادُ: التَّشْمِيرُ في الطَّاعَةِ. وَاللهُ أَعْلَمُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш
421. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қиёмат куни одамлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда ҳашр қилинади». «Эй Алоҳнинг Расули, ҳамма аёлу эркаклар ҳаммаси бир-бирига қарайверадими?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, аҳвол улар бунга эътибор бера олмайдиган даражада оғир бўлади», дедилар».

Бошқа ривоятда: «Ҳолат бир-бирига қарашдан кўра оғирроқ бўлади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Одамлар маҳшаргоҳга етиб келишгач, ғам-қайғу ва ташвиш-изтироблари яна-да ортади. Сабаби, унда туриш жуда узоқ чўзилади.

Қуёш бошлар устига жуда яқин келтирилади. 

Мана шу кўринишни кўз олдингизга келтириб кўрдингизми?! Қуёш бош устига яқин келтириб қўйилган.. Тошу темирни эритиб юборадиган кучли ҳарорат.. Тасаввур қилинг, башариятнинг ҳаммаси битта ерга, бир жойга жамланган.. Нафасларни бўғиб юборадиган тиқилинч!!

Ана шундай оғир ва шиддатли ҳолатда жаҳаннамни олиб келиниши уларнинг ғам-қайғуларини яна ҳам кучайтириб юборади.

Ҳа.. жаҳаннамни маҳшаргоҳга олиб келинади.

Жаҳаннам келтирилиб, халойиқларни ўраб олгач ва халқларни кўргач, Аллоҳ таолонинг ғазаби ифодаси ўлароқ ғазабдан гуриллаб, даҳшатли овоз билан ўкиради.. Шунда ҳамма халойиқлар қўрқувнинг зўридан тиз чўкиб қолишади.

Аллоҳ таоло айтади: «(У Кун­да) барча умматни (даҳшат ва изтироб-ла) тиз чўккан ҳолда кўрарсиз. Ҳар бир уммат ўз номаи аъмолига чақирилур, (сўнг уларга дейилур): «Бугун қилиб ўтган амалларингиз билан жазоланурсизлар» (Жосия: 28).

Шугина эмас. Балки, даҳшатидан сочлар оқариб кетадиган ва юраклар қинидан чиқиб кетадиган бошқа кўринишлар ҳам юз беради.

Ана шундай қаттиқ иссиқда ва оғир тиқилинчда.. Ана шундай сочларни оқартириб юборадиган, юракларни қинидан чиқариб юборадиган ва баданлар қўрқувдан титраб-қалтирайдиган ҳолатда..

Пайғамбарлар ҳам мавқиф-ҳолатнинг оғирлигидан ва кўринишнинг даҳшатидан қўрқув ичида тиллари: «Аллоҳумма саллим.. Эй Аллоҳ, Ўзинг саломат қил» деб илтижо қилишдан бошқа нарсага эга бўлмайди.

Уларнинг ўша кунги дуолари фақат шу бўлади, сўзлаш эса фақат уларга чекланган бўлади!

«Уни (яъни қиёматни) кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». (Ҳаж сураси, 2-оят).

У куни киши ўз отасидан, онасидан, ака-укасидан, аёлидан қочади.. Ўғил дунёда ўзи меҳр кўрсатган, севиб хизматларини қилган ота-онасини унутади!! У куни ака укасидан қочади, ўртадаги қариндошлик алоқалари унутилади!

У куни хотин дунёда ўзига бор меҳр-муҳаббатини берган ва бирга ширин турмуш кечирган эридан қочади!

У куни меҳрибон она ўз фарзандидан қочади.. У даҳшатлар ичра оналикдек меҳр-муҳаббат булоғи қуриб қолади!

Ҳамма ўз жонини ўйлаб қолади.. Ҳатто, пайғамбарлар ҳам..

Ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади..

«Бас, қачон (қулоқларни) кар қилувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни сур иккинчи марта чалиниб, барча халойиққа қайтадан жон ато этилганда ҳар бир инсон ўзи билан ўзи бўлиб қолур)! У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» (Абаса сураси, 33-37-оятлар).

Мана шу кўринишларнинг ҳаммасини кўз олдингизга келтиринг.. Тиқилинчдан нафаслар тиқилган.. Қуёш бошларни куйдириб, эритиб юборишга яқин бўлган.. Ҳамма бир-бирининг пинжига тиқилишга уринган.. Саволлар пичирлашдан иборат.. Гаплар шивирлашдан ўтмайди..

Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги аёллар ўта қаттиқ ҳаёли бўлганларини билса бўлади. Мана бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қиёмат куни одамлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда ҳашр қилинади», деганларида, Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Алоҳнинг Расули, ҳамма аёлу эркаклар ҳаммаси бир-бирига қарайверадими?» деб изтиробга тушдилар.

Бошқа бир ҳадисда қора хотин тутқаноғи тутиб, аврати очилиб қолганида, аврати очилиб қолмаслиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан дуо сўради.

Бошқа бир ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», деганларида Умму Салама: «Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деди. «Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот. «Ундоқ бўлса оёқлари очилиб қолади», деди у. «Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар у зот».

Умму Салама онамиз аёллик ҳислари ва кучли ҳаёлари сабаб аёлларнинг ғамини қилдилар

Мўминлар оналари ва салаф солиҳларнинг хотинлари кучли ҳаё соҳиби эдилар. Шунинг учун аввалги салафлар жамияти иффат, покиза ва тақво жамияти эди. Аллоҳдан ҳидоят, тақво, иффат ва беҳожатлик сўрайман. 

 

421 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: «يُحْشَرُ النَّاسُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حُفَاةً عُرَاةً غُرْلًا» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ النِّسَاءُ وَالرِّجَالُ جَمِيعاً يَنْظُرُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ؟! قَالَ: «يَا عَائِشَةُ؛ الأَمْرُ أَشَدُّ مِنْ أَنْ يُهِمَّهُمْ ذَلِكَ».

< dir="RTL" style="text-align: right;">وَفِي رِوَايَةٍ: «الأَمْرُ أَهَمُّ مِن أَنْ يَنْظُرَ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6527، م 2859].وَ«غُرْلًا» بضَمِّ الغَيْنِ الْمُعْجَمَةِ؛ أَيْ غَيْرَ مَخْتُونِينَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш