586. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб, «Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин!» дедилар».
Ибн Умар: «Кеч кирса, тонг отишини кутма, тонг отса, кеч киришини кутма. Соғлик пайтингдан касаллигингга, ҳаётингдан ўлимингга (фойда) олиб қол!» дер эди».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадис ва унинг шарҳи 483-рақам остидаги ҳадисда келган.
586 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَنْكِبِي فَقَالَ: «كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ». وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيتَ فَلَا تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ فَلا تَنْتَظِرِ الْمَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لَمَرَضِك، وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوتِكَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6416 وسبق برقم 483].