Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
66-КИТОБ
66-Боб Эркакларнинг қабрларни зиёрат этишлари маҳбублиги ҳамда зиёрат қилувчининг айтадиган нарсаси ҳақида
66- بَابُ اسْتِحْبَابِ زِيَارَةِ القُبُورِ للرِّجَالِ، وَمَا يَقُولُهُ الزَّائِرُ
(66)
592. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг учдан бири ўтганда, ўринларидан туриб: «Эй одамлар, Аллоҳни зикр қилинглар. Исрофил алайҳиссалом биринчи сурни, кетидан иккинчисини чаладиган пайт келиб қолди. Ўлим ҳам ўзидаги мавжуд қўрқинг ила етиб келди, Ўлим ҳам ўзидаги мавжуд қўрқинч ила етиб келди», деб айтдилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ундоқ бўлса мен сизга салавот айтишни кўпайтирайми? (Кечанинг) қанча қисмида сизга салавот айтайин», десам, у зот: «Хоҳлаганингча», дедилар. Мен: «Тўртдан бир қисмидами?» дедим. У зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Ярмидами?» десам, у зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Учдан икки қисмидами?» десам, у зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Ундоқ бўлса, мен )кечани( ҳаммасида сизга салавот айтайми?», десам у зот: «Агар шундай қилсанг-ку, барча ғамларингга кифоя қилиниб, гуноҳларингни кечириб юборилади», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиш Аллоҳ таолонинг амри ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарғиблари бўлгани учун мусулмонлар бу ишга доимий равишда мислсиз эътибор билан ёндошганлар. Барча ҳадис ва тасаввуф китобларида бу мавзуга алоҳида боблар бағишланган. Бу мавзуга бағишланган бутун бошли китоблар ҳам жуда кўп. Биз сизларга келган маълумотлардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиладиган ҳол ва жойлар

1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.

2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.

3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.

4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа хутбаларда.

5. Муаззиннинг азонига жавоб бераётганда.

6. Иқомага жавоб берилаётганда.

7. Дуо пайтида.

8. Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.

9. Сафо ва Марвада.

10. Одамлар тўпланганда ва тарқалганда.

11. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда.

12. Лаббайка тамомланганда.

13. Ҳажарул Асвадни истилом – қўл билан ушлаб ёки узоқдан ишора қилиб ўпганда.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ёнида.

15. Бозорга ёки бирор жойга чиққанда.

16. Кечасидаги уйқудан турганда.

17. Қуръони Каримни хатм қилгандан кейин.

18. Жумъа куни.

19. Мажлисдан турганда.

20. Масжидларни кўрганда ва уларнинг олдидан ўтганда.

21. Ғам-ғуссага ботганда.

22. Бошга мушкул иш тушганда.

23. Мағфират сўралганда.

24. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари ёзилганда.

25. Одамларга илм етказилганда.

26. Наҳорнинг аввали ва охирида.

27. Гуноҳдан кейин каффорот исталганда.

28. Фақирлик ва ҳожатмандликка тушганда ёки уларнинг хафви бўлганда.

29. Совчилик қилинганда.

30. Акса урганда.

31. Таҳорат қилиб бўлганда.

32. Манзилга кираётганда.

33. Аллоҳнинг зикрига жамланиладиган жойларда.

34. Унутган нарсасини эсламоқчи бўлганда.

35. Ҳожатмандлик ориз бўлганда.

36. Қулоқ шанғиллаганда.

37. Намозлардан кейин.

38. Сўйиш сўйганда.

39. Садақага моли йўқ одам саловат айтса, садақа бўлади.

40. Уйқудан олдин.

41. Аҳамиятли гапни бошлашдан олдин.

42. Ийд намози жараёнида.

43. Таяммум ва ғуслдан кейин.

44. Тонг отгандан ва кун ботгандан кейин.

45. Тонгги намозга турганда.

46. Таҳажжуд намозини ўқиб бўлганда.

47. Мактуб ёзганда ва бошқалар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фойда ва самаралари:

1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш.

2. Аллоҳ таолонинг саловотига мувофиқ иш қилиш.

3. Фаришталарнинг саловотига мувофиқ иш қилиш.

4. Бир саловот учун Аллоҳ таолодан ўн саловот олиш.

5. Бир саловот учун ўн даража кўтарилиш.

6. Бир саловот учун ўн ҳасанот ёзилиши.

7. Бир саловот учун ўн гуноҳнинг ўчирилиши.

8. Дуонинг қабул бўлиши.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш.

10. Гуноҳларнинг мағфират қилиниши.

11. Ғам-ғуссадан фориғ бўлиш.

12. Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиш.

13. Саловот камбағал учун садақа ўрнига ўтиши.

14. Ҳожатларнинг раво бўлиши.

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтган одамга Аллоҳ таоло ва Унинг малоикалари саловот айтадилар.

16. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчи покланади.

17. Саловот айтиш бандага жаннат башоратини беради.

18. Қиёмат кунининг даҳшатларидан нажот беради.

19. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот айтувчига жавоб берадилар.

20. Бандага унутган нарсасини эслатади.

21. Мажлисни поклашга сабаб бўлади.

22. Саловот фақирликни кетказади.

23. Саловот бандадан бахиллик сифатини кетказади.

24. Саловот дуои баддан қутулишга сабаб бўлади.

25. Саловот ўз эгасини жаннат йўлига элтади.

26. У ўз эгасини мажлис нохушлигидан сақлайди.

27. Ҳамду сано билан бошланган дуони тамомлайди.

28. Банданинг сиротдаги нурини тўлиқ қилади.

29. Банда у билан жафодан чиқади.

30. Саловот баракага сабаб бўлади.

31. У бандани Аллоҳ таолонинг раҳматига эриштиради.

32. Саловот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг бардавомлиги сабабчисидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

Уламолар барча анбиёларга саловот айтиш жоизлигини таъкидлаганлар.

Пайғамбарлардан бошқалар ўзларига саловот айтишлари жоиз эмас.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб туриб, ортидан у зотнинг оли, асҳоблари ва атбоъларига айтиш мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг энг мукаммал ва батамом саловотлари бўлсин!.

592 - وَعَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا ذَهَبَ ثُلُثُ اللَّيْلِ، قَامَ فَقَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ اذْكُرُوا اللهَ، جَاءَتِ الرَاجِفَةُ، تَتْبَعُهُا الرَّادِفَةُ، جَاءَ الْمَوْتُ بِمَا فِيهِ، جَاءَ الْمَوْتُ بِمَا فِيْهِ» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي أُكْثِرُ الصَّلَاةَ عَلَيْكَ، فَكَمْ أَجْعَلُ لَكَ مِنْ صَلَاتي؟ فَقَالَ: «مَا شِئْتَ» قُلْتُ: الرُّبُعَ؟ قَالَ: «مَا شِئْتَ، فَإِنْ زِدْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ» قُلْتُ: فَالنِّصْفَ؟ قَالَ: «مَا شِئْتَ، فَإِنْ زِدْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ»، قُلْتُ: فَالثُّلُثَينِ؟ قَالَ: «مَا شِئْتَ، فَإِنْ زِدْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ» قُلْتُ: أَجْعَلُ لَكَ صَلَاتِي كُلَّهَا؟ قَالَ: «إِذاً تُكْفَى هَمَّكَ، وَيُغْفَرُ لَكَ ذَنْبُكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [2457].


Улашиш
|
|
Нусха олиш
66-BOB

 66-Боб. Эркакларнинг қабрларни зиёрат этишлари маҳбублиги ҳамда зиёрат қилувчининг айтадиган нарсаси ҳақида

66- بَابُ اسْتِحْبَابِ زِيَارَةِ القُبُورِ للرِّجَالِ، وَمَا يَقُولُهُ الزَّائِرُ


(66)
593. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен сизларни қабрларни зиёрат этишдан қайтарган эдим. Энди уларни зиёрат қилаверинглар», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг илк даврларида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилия даврининг одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир қилар, ошкора йиғи-сиғига зўр берар эдилар. Ислом одоб ва аҳлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига изн берилди. 

Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: 

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

“Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар” (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники). 

Бу ҳадисдан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат изн бердилар, балки бу ишга амр қилдилар, тарғиб этдилар. 

Уламолар эркакларнинг қабрларни зиёрат қилишлари мумкинлиги борасида барчалари иттифоқ бўлишган. Лекин аёлларнинг зиёратини эса жумҳур уламолар макруҳ санашган. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

“Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни лаънатласин”, дедилар” (Термизий ривоят қилган). 

Ушбу ҳадисда аёл кишиларнинг қабрлар зиёратига бориши яхши эмаслиги қаттиқ таъкидланмоқда. 

Жумҳур “уламолар: “Ҳадисда айтилган лаънат қабрлар зиёратига бориб, дод солиб йиғлаган, сабрсизлик қилган ва ношаръий хатти-ҳаракатлар қилган аёлларга хосдир”, дейдилар”. 

Ҳанафий мазҳаби уламолари эса макруҳ эмас, дейишган ва бунга юқорида биринчи келтирилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар. 

Алхойрур-Ромлий: “Агар бунда бу зиёрат ўзларини хафагарчилик, доимгидек йиғи-сиғиларини, бақир-чақирларини янгилаш учун бўлса, жоиз эмас. Агар йиғламасдан, қариндош-уруғчилик муҳаббати эътиборидан, солиҳ кишиларнинг қабрлари зиёрати билан ибратланиш мақсадида борса, ёши ўтган бўлса, зарари йўқ, бўйи етган қиз бўлса, макруҳ бўлади”, деб, икки ҳадисни мувофиқлаштирган.

Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу гўзал мувофиқлаштириш”, деб эътироф этган . 

Аҳмад Иззуддин ал-Байянуний ўзининг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” китобининг “Қабрларни зиёрат этиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш” боби, 147-саҳифасида қуйидагиларни ёзади: 

“Қабрларни зиёрат қилиш эркаклар учун жоиз бўлганидек, агар фитна хавфи бўлмаса, охиратни эслаб, ўлимдан ибрат олиш учун аёллар ҳам зиёратга борсалар, жоиз. Агар зиёрат сафар масофасида бўлса, унда албатта, маҳрам бўлиши шарт”. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа пайғамбарларнинг қабрларини зиёрат қилиш эса бундан мустасно. 

Аёллар ўзлари юраётган йўлларида бирор қабр учратсалар, унинг эгасининг ҳаққига дуо қилишлари мумкин. 

593 - عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ القُبُورِ فَزُورُوهَا» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [977].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

594. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар менинг навбатим бўлганда туннинг охирида Бақиъга чиқиб, «Ассалому ъалайкум дора қавмим муъминийна ва атокум маа тувъадуна ғодан муажжалуна ва иннаа иншааллоҳу бикум лаҳиқун. Аллоҳумма иғфир лиаҳли бақийъил ғорқад», (Ассалому алайкум, мўмин қавмнинг диёри! Сизларга эртага деб ваъда қилинган нарса келди. Кечиктирилгансиз. Биз ҳам, Аллоҳ хоҳласа, сизларга етишамиз. Аллоҳим, Бақиъул-ғарқад аҳлини мағфират қил), деб айтар эдилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бақиъ, Бақиъул-ғарқад – Мадинада, Масжиди набавийнинг чап тарафида жойлашган  қабристон. Бақийъ аҳли Мадина қабристони бўлиб ким вафот этса ўша ерга кўмилган ва кўмилмоқда.

Демак, Бақийъга бориб зиёрат қилиб, у ердагиларнинг гуноҳини кечиришни сўрашни Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг ўзи амр қилган.

Оиша онамиз қабристонга борганда у ерда ётганларга нима дейишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганлар.

Шориҳлар «Кечиктирилгансиз» деган иборани «Сизларга ўлим етган, лекин ажру савоб ёки жазони тўлиқ олишингиз кейинроқ, киёмат кунида бўлади», деган маънода изоҳлашган.

594 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كُلَّمَا كَانَ لَيْلَتُهَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ إِلَى البَقِيعِ، فَيَقُولُ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤمِنِينَ؛ وَأَتَاكُمْ مَا تُوعَدُونَ غَداً مُؤَجَّلُونَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لأَهْلِ بَقِيعِ الغَرْقَدِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [974].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

595. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қабристонга чиққанда шундай дейишни ўргатардилар:

«Ассаламу ъалайкум аҳлад дияри минал муминийна вал муслимийн. Ваинна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Ас`алуллоҳа ланаа валакумул ъафийаҳ»

(Маъноси: мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Албатта, биз ҳам Аллоҳ хоҳласа, сизларга етишамиз. Ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият сўрайман).

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ушбу салом сийғасини ёдлаб олиб қабр зиёрати вақтида айтиш керак. Маъноси аввалги саломнинг маъносига яқин. Ҳар биримиз ушбу муборак дуоларнинг маъносини англаб, ёд олишимиз ва вақтида ўқиб юришимиз лозим. 

595 - وَعَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُعَلِّمُهُمْ إِذَا خَرَجُوا إِلَى الْمَقَابِرِ أَنْ يَقُولَ قَائِلُهُمْ: «السَّلَامُ عَلَيكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ؛ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ العَافِيَةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [975].


Улашиш
|
|
Нусха олиш

596. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада қабрлар олдидан ўтатуриб унга юзларини қаратиб: «Ассалому ъалайкум йа аҳлал қубур. Яғфируллоҳу ланаа ва лакум антум салафунаа ва наҳну бил асар», деб айтдилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан ҳадис, дедилар.

596 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَرَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِقُبُورٍ بِالْمَدِينَةِ، فَأَقْبَلَ عَلَيْهِمْ بوَجْهِهِ فَقَالَ: «السَّلَامُ عَلَيْكُمْ يَا أَهْلَ القُبُورِ؛ يَغْفِرُ اللهُ لَنَا وَلَكُمْ، أَنْتُمْ سَلَفُنَا وَنَحْنُ بِالأَثَرِ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш