7-Сафар одоблари китоби
1-боб. Сафарга пайшанба куни кундузининг аввалида чиқишнинг маҳбублиги ҳақида
7 - كِتَابُ آدَابِ السَّفَرِ
1 - بَابُ اسْتِحْبَابِ الخُرُوجِ يَومَ الخَمِيسِ، وَاْسْتِحْبَابِهِ أَوَّلَ النَّهَارِ
969. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига пайшанба куни чиқдилар. У зот пайшанба куни йўлга чиқишни яхши кўрардилар.
Муттафақун алайҳ.
Икки саҳиҳ китобидаги ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камданкам ҳолларда пайшанбадан бошқа куни чиқар эдилар», дейилган.
Шарҳ: Расули Акрам с.а.в. энг охири хижрий 9-йилда Табук ғазотига чиққанлар. Табук Шом минтақасида бўлиб, Мадинага бир ойлик масофада бўлган бир жойдир.
Ҳадисимиз, бу мушкул ғазотга қатнашмаган бир қанча сахобалардан бири бўлган Каъб ибн Моликнинг, бу ҳодиса билан алоқали айтган ривоятидан олинган бир жумладир. Имом Нававий бу ҳадисни Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида жой олганлигини айтсада, бу қисм Муслимдаги ривоятда ўрин олмаган.
Эҳтимол, имом Нававий масаланинг асл қисмига эътибор қилиб, ривоятга кўнгил бургандир. Биз, бу ерда ҳадисимизнинг шакли бор бўлган булоқларни кўрсатдик халос.
Иккала ривоятни жамлаб ўйлаб кўрсак Пайғамбаримиз с.а.в.нинг одатда пайшанба куни сафарга чиққанларини, пайшанба кундан бошқа кунларда ҳам гоҳида сафарга чиққанларини тушунсак бўлади. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сафарга чиқиш учун пайшанба кунини танлашлари, албатта бесабаб эмасдир. Фақат бу масала бўйича бирон бир изоҳига дуч келмаганмиз. Ёлғиз шуни биламизки, қулларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳга тақдим этилади. Ва жаннат эшиклари ҳам душанба ва пайшанба кунлари очилади.
Пайғамбаримиз с.а.в. жиҳод учун сафарга чиқаётиб пайшанба кунини танлашлари бу иккала хусуснинг таъсири остида эканлигини айта оламиз. Пайшанба маъносини билдирган явмул-хамис, айни вақтда армия демакдир. Одатда армия олди, орқа, ўрта, ўнг ва чап қанотлар бўлиб беш қисмдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. бу беш қисмли шаклланишни яхшиликка ишора қилиб, ҳафтанинг бешинчи куни бўлган пайшанбани сафар учун танлаган бўлишлари мумкин. Бундан ташқари яна бошқа изоҳлар қилинган бўлиб, буларнинг барчасини фақатгина таъбир эканлигини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Энг муҳими Пайғамбаримиз с.а.в.нинг хулқ-атворлари ва танловларидир. Асосий сабабнинг махфий қолиши эса, мусулмонлар учун муҳим эмас. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. бир иш қилаётган бўлсалар, унинг албатта маъқул ва мақбул бир сабаби бордир. Уни кузатмоқ бу маъқул ва мақбул сабабни тушиниб етмоқдир.
Аллома Муновий роҳимаҳуллоҳ «Файзул қодир»да қуйидагиларни айтдилар:
«Чунки Пайшанба куни муборак кундир. Ёки у зот фатҳ ва ғалабага мувофиқ келгани учун бу кунни яхши кўрганлар. Ёки аскарлар ғалаба қозонишини умид қилингани учун яхши кўрганлар. Бу муҳаббат бардавомликни келтириб чиқармайди. Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом шанба куни ҳам ғазотга чиққанлар».
969 - عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ يَوْمَ الخَمِيسِ، وَكَانَ يُحِبُّ أَنْ يَخْرُجَ يَوْمَ الخَمِيسِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2950].
وَفِي رِوَايَةٍ فِي «الصَّحِيحَينِ»: «لَقَلَّمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ إِلَّا فِي يَومِ الخَمِيسِ» [خ 2949].
970. Саҳоба Сохр ибн Вадоъа ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим, умматимнинг тонгини баракали қилгин», деганлар. У зот сарийя ёки лашкар юборадиган бўлсалар, эрта тонгда юборар эдилар. Мен тижоратчи эдим, қачон тижорат молини юборадиган бўлсам, эрта тонгда юборар эдим. Бой бўлиб, молим кўпайиб кетди».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Саҳархезлик яхши ва баракали экани ҳақида аввал ҳам келган эди. Бу ривоятда эса бу ишга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетгани ва, айниқса, тижорат ишида тажрибадан ўтганлиги таъкидлаб айтилмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ораларида бўлмаган мусулмон жангчиларнинг гуруҳи «сарийя» деб аталган. Ҳатто лашкар ҳам эрта тонгда ҳаракатга киришса, унга зафар ёр бўлар экан.
Ушбу ҳадиснинг ровийи Сохр ал-Ғомидий ўзлари ривоят қилган ҳадисга оғишмай амал қилганлари туфайли бойиб кетган эканлар.
Ҳар бир нарсада эрта саҳардан ҳаракат қилиш жуда ҳам фойдали ва баракотли. Чунки бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетган. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Нима иш қиладиган бўлсак, эрта саҳардан бошлашга одатланишимиз керак. Ўз меҳнати билан ризқу рўз топиш Ислом умматининг энг яхши авлоди — саҳобаи киромларнинг, энг кўзга кўринган сиймоларнинг одатлари эди.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўзларига ўзлари хизматчи эдилар. Уларнинг ҳидлари чиқиб кетар эди. Ғусл қилиб олсаларингиз..., деб айтилди», деганлар.
Яъни, саҳобаи киромларнинг тижорат, зироат ва саноатда куйиб-пишиб ишлаганларидан терлаб, нохуш ҳидлар пайдо бўлиб кетар экан. Шунинг учун уларга ғусл қилиб олиш тавсия қилинар экан.
Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Абдурраҳмон ибн Авф Мадинага келганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъд ибн Робиъ ал-Ансорий билан биродар қилиб қўйдилар. Саъд бой одам эди. У Абдурраҳмонга сенга молимни ярмини бераман, сени уйлаб қўяман, деди. У эса: «Аллоҳ сенинг аҳлингга ҳам, молингга ҳам барака берсин. Менга бозорни кўрсатиб қўйинглар», деди.
У ўша ердан аҳли байти учун қурут ва сарёғ орттириб келди. Бир оз (ёки Аллоҳ хоҳлаганича) вақт ўтганидан кейин у устида сариқ бўёқ билан келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Бу қаердан?!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ансорийлардан бир аёлга уйландим», деди.
«Унга нима тақдим қилдинг?» дедилар.
«Бир данак тилло (ёки бир данак вазнича тилло)», деди.
«Битта қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қил», дедилар».
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Саъд ибн Робиъ розияллоҳу анҳунинг молу мулкини олиб, у уйлаб қўйган аёл билан роҳатда яшасалар бўлар эди. Лекин бундоқ қилмадилар. Ўз касблари билан ҳаёт кечиришни афзал кўрдилар. Шундоқ бўлди ҳам.
Касб қилишдан мурод ризқ топишдир. Ризқ топишга ҳаракат қилган ҳар бир одам иложи борича осон йўл билан кўпроқ ризқ топишни хоҳлайди. Ҳар бир одам ҳам ризқи кенг ва мўл бўлишини истайди. Хўш, бу орзуга эришишнинг йўли қандоқ?
Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ризқининг кенг бўлишидан ёки умрининг узоқ бўлишидан хурсанд бўлса, силаи раҳм қилсин», деганлар.
Демак, ота-онага, қариндош-уруғларга яхшилик қилиш лозим.
970 - وَعَنْ صَخْرِ بْنِ وَدَاعَةَ الغَامِدِيِّ الصَّحَابيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ بَارِكْ لأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا» وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشاً بَعَثَهُمْ مِنْ أَوَّلِ النَّهَارِ، وَكَانَ صَخْرٌ تَاجِراً، وَكَانَ يَبْعَثُ تِجَارَتَهُ أَوَّلَ النَّهَارِ، فَأَثْرَى وَكَثُرَ مَالُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 2606، ت 1212].
2 - بَابُ اسْتِحْبَابِ طَلَبِ الرِّفْقَةِ، وَتَأْمِيرِهِمْ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَاحِداً يُطِيعُونَهُ
971. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одамлар ёлғизликда (нималар борлигини) мен билганчалик билганларида, бирорта ҳам отлиқ тунда ёлғиз юрмас эди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ёлғиз сафарга чиқиш, айниқса кечаси йўловчи бўлиш бир қанча ноқулайликларни ҳосил қилади. Бу камчиликлардан инсонлар орасида гувоҳ бўлганлар ҳам, гувоҳ бўлмаганлар ҳам бордир. Аслини олганда Пайғамбаримиз с.а.в. «Мен билган ноқулайликлар ҳақида инсонлар билсалар эди», деб айтиш билан ўзларининг билишларини ва фақат инсонларнинг тушуна олмайдиган бир қанча камчиликлар бор эканлигига ишора қилганлар. Жумладан, ҳадисдаги отлиқ (раакиб-суворий) ўрнига балки «хеч ким» дейилиши янада жоизроқ бўлар эди. Аслида, муснадда бир ривоятда шундай дейилган. Бироқ бу ерда «отлиқ одам ва тун» ифодаси маъносиз эмас. Белгиланган камчиликлар тунда янада ортади ва ҳатто уловдагилар учун ҳам ёлғиз йўлга чиқишлик хавфли бўлади. Бу вазиятда улови бўлмаган инсоннинг тунда ёлғиз ўзи йўлга чиқиши тақиқланади. Бу нуқтаи назардан қаралганда ҳадисимизнинг бу ифодаси янада қўрқинчлироқдир.
«Раакиб» сўзини «отлиқ» деб таржима қилдик. Чунки аслида ва ўтмишда бу сўз отлиқ одамларни билдирган. Аммо бугунги кунда ҳар-хил турдаги фойдаланишга яроқли бўлган йўловчи транспортига эга бўлган инсонларни ўз ичига олади. Бир отлиқ инсонга тунги саёҳат ҳар қандай хавф хатарни олиб келади, худди шундай ўзи машиналари билан ёлғиз саёҳат қилганларга ҳам ноқулайликлар эҳтимол ундан ҳам кўпроқ хавф хатар ва қийинчилик туғдириши мумкин. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу огоҳлантиришлари ва сафарда ҳамроҳ дўст топишни айтган тавсиялари шахсий топшириқ берилган инсонлардан бошқаларгадир. Айниқса уруш пайтида разведка қилиш вазифаси берилган инсоннинг ўзи ёлғиз боришида зарар йўқдир. Чунки вазифанинг ўзи хавфли ва уни ёлғиз бажариш мумкин. Бундан ташқари оддий саёҳатларда ҳамроҳ топиш Пайғамбаримиз с.а.в. томонидан буюрилган амалдир. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам турли қабила ёки давлатларга элчилар юбориб, уларга йўл кўрсатган дўстларни топишларини маслаҳат берганлар.
971 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ أَنَّ النَّاسَ يَعْلَمُونَ مِنَ الوَحْدَةِ مَا أَعَلَمُ مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2998].
972. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболари розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир отлиқ шайтон, икки отлиқ икки шайтон, учта бўлса отлиқ жамоадир», дедилар».
Абу Довуд, имом Термизий ва Насаийлар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишди. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Бу ҳадисдан сафарда бир ва икки киши бўлса, шайтоннинг ёмонлигидан омон бўмасликлари мумкинлиги, агар уч ва ундан кўп бўлса, ҳақиқий жамоа бўлиб, шайтоннинг ёмонлигидан, иншааллоҳ, омонда бўлишлари тушунилади.
Ёлғиз сафарга чиққан инсоннинг бир шайтон, икки инсоннинг икки шайтон қаторида кўрилиши, шайтонга итоат қилганнинг, шайтонлашган ҳолга тушганга ўхшатишдир. Бу билан бирга шайтонни ёлғиз юришига ҳам ишора қилмоқда. Шайтон инсонларга ёмон ишларни чиройли қилиб кўрсатганлиги учун ёлғиз ёки икки киши бўлиб сафарга чиққан вақтда бир талай хавф-хатар ва ёмонликлардан сақлана олишмайди. Шайтон уларга турли йўллар билан таъсирини кўрсатади. Лекин уч киши бўлишса, жамоа демакдир. Ибодатларини биргаликда қилишда, бир-бирига ёрдам беришда, хавф хатарни олдини олишда, кучларини бирлаштиради. Шайтоннинг нотўғри йўлга бошлашидан ҳам сақланиб қолишади. Бу аслида жамоат бўлиш ҳиссини, жамият назоратини ва мудофаа кучини яратиш демакдир. Сафарда бундай жамият ва руҳий кучга ҳақиқатда ҳам эҳтиёж бордир.
Ҳозирги кунимизда шахсий машиналари билан ёлғиз ёки икки киши бўлиб сафарга чиққан баъзи инсонларнинг қонундан ташқари ишлар бажаришгани, бу билан бирга энг замонавий йўлларда ҳам босқинчиларга дуч келиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу сабабдан сафарга чиққанда шайтонга, шайтоний ишлар бажариш имконини бермаслик учун энг озида уч кишилик жамоатлар, гуруҳлар тузиш доимо энг тўғри йўл бўлиб қолади. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу кўз қарашлари ва тавсиялари барча пайтга ва барча макон учун ўз кучини йўқотмайди. Зеро бошқа бир ҳадисда: «Аллоҳнинг ёрдами жамоат билан биргадир», деб айтганлар (Имом Термизий, ва Насаий ривояти).
Ҳадисимизни қуйидагича тушуниш хам мумкин. Шайтон бир ва икки кишини осонликча адаштириш ва уларга ёмонлик қилиш пайига тушади. Уч киши бўлса бу фикридан воз кечади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Пайғамбаримиз с.а.в. энг оз уч кишилик гуруҳлар билан сафарга чиқишни тавсия қилганлар.
2. Ёлғиз ёки икки киши бўлиб сафарга чиққанлар шайтоннинг тузоғига осонликча тушишади
3. Ҳаётдаги хар қандай вазиятда жамоат бўлишга харакат қилиш керак.
972 - وَعَنْ عَمْرٍو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الرَّاكِبُ شَيْطَانٌ، وَالرَّاكِبَانِ شَيْطَانَانِ، وَالثَّلاَثَةُ رَكْبٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ، وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 2607، ت 1674، سك 8798].
973. Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши сафарга чиқса, бирларини амир қилишсин», дедилар».
Ҳасан ҳадис бўлиб, Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилганлар.
Шарҳ: Жамоатнинг энг оз уч кишидан тузилиши сабабли, ҳадисда «уч киши сафарга чиқса...» деб буюрганлар. Икки киши бўлса ҳам амалга ошадиган иш бирининг бошқарувчи масъулиятини ўз зиммасига олишдан иборатдир. Катта-кичик барча гуруҳларнинг, бир-бирига қарши чиқишидан, низо, зиддиятдан фориғ бўлиб биргаликда ва тезкорлик билан ҳаракат қилишига масъулиятли бир бошлиққа эга бўлинишга боғлиқдир.
Кимнинг раис ёки бошлиқ бўлиши хақида ҳадисимизда ҳеч қандай ишорат йўқдир. Уч киши ичларидан бирини бошлиқ қилишга масъулдир. Фақат бошқа ривоятларда бу масала бўйича тавсиялар берилган. «Уч киши бўлишганда ичларидан бири уларга имом бўлсин. Имомликка энг лойиғи Қуръонни тўғри ўқиганидир».
Сафарга чиққанингизда хам ёш тарафидан энг кичиги бўлсада энг яхши ўқигани (энг билимли бўлгани)нгиз сизга имом бўлсин. Имомингиз сизнинг амирингиздир.
Бу ҳадиси шарифда, намоз имоми бўлишга лойиқ инсоннинг, бошқарувчи бўлишга хам лойиқ эканлиги белгиланмоқда. Бу, бошлиқ тайинлашда бир йўл кўрсатишдир. Бршқарувчиликнинг бошқа баъзи бир хусусиятларга эга бўлиши керакдир. Буларга кўнгил бурган ҳолда, намоз имомлигига энг лойиқ инсоннинг баъзи хусусиятларга эга бўлмаса «ҳар ишни ўз эгасига топшириш» деган қуролга бош эгишда ҳеч қандай тўсқинлик йўқдир. Муҳими бошлиқсиз қолмасликдир.
973 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَا: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا خَرَجَ ثَلَاثَةٌ فِي سَفَرٍ فَلْيُؤَمِّرُوا أَحَدَهُمْ». حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [2608].
974. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳамроҳларнинг энг яхшиси (камида) тўртта бўлишидир. Сарийяларнинг энг яхшиси (камида) тўрт юз кишилигидир. Лашкарнинг энг яхшиси (камида) тўрт минг кишилигидир. Ўн икки минглик лашкар озчилик бўлгани туфайли мағлуб бўлмайди».
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Ёлғиз сафарга чиқишни хуш қаршиламаган Пайғамбаримиз с.а.в. сафарда гуруҳнинг тўрт кишидан тузилишини етарли деб ҳисобламоқдалар. Нима сабабдан тўрт киши лозимдир? Бу масала бўйича турлича изоҳлар билдирилган. Имом Ғаззолийнинг изоҳи қисқача шундайдир. Сафарга чиққан инсон ёнидан ажрамайдиган бир шерикка муҳтождир. Гуруҳнинг эҳтиёжларини таъмин этиб турадиган бошқа бирига ҳам эҳтиёж бордир. Бу иккинчи инсон ишларини бажаришда яна бирига эҳтиёжи бўлади. Сафар пайтида ҳеч қандай вазиятда ёлғиз қолмаслик учун энг озида тўрт киши бўлиши керак. Ҳадисимизда тавсия қилинган рақамларнинг барчаси тўрт сонининг карраларидир. Тўрт юз, тўрт минг, ўн икки минг. Булар бир бинонинг тўрт устун орқали кўтарилиши каби ҳарбий қисмларда ҳам шундай тўртлик ва тўлақонли шаклланиш зарурлигини кўрсатади. Ўн икки кишидан тузилган бир қўшиннинг мағлуб бўлиш сабаби қўшиннинг оз сонда эканлигидан эмас, балки аксинча кўп эканлигига ишониб, душман тарафни паст назар билан қарашлик каби бир талай нотўғри йўллар сабабли бўлиши мумкин. Бу баёнда тажрибага боғлиқ бир тараф ҳам кўрилган. Билиниб турганидек, Ҳунайн ғазотида мусулмонларнинг қўшини ўн икки минг киши эди. Шу сабабли мусулмонлар кўплигига ишонишганди. Аллоҳ таоло бу хақиқатни бир оятда (Тавба сураси, 25-оят) қуйидагича очиқлагандир. «Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ сизни бир қанча жойда, Ҳунайн ғазотида ҳам ёрдам берганди, У куни сиз кўплигингиз билан мақтанган эдингиз. Фақат сизга ҳеч қандай фойдаси ҳам бўлмаганди».
Баъзи бир ислом олимлари бу ҳадисни далил қаторида кўрсатиб, мусулмон қўшиннинг ўн икки минг бўлганида, қувватнинг озлиги туфайли- душманнинг сони қанча бўлишига қарамай уруш майдонида белгиланган жойдан кетмасликлари керак эканлигини айтишган.
974 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «خَيْرُ الصَّحَابةِ أَرْبَعَةٌ، وَخَيْرُ السَّرَايَا أَرْبَعُ مِئَةٍ، وَخَيْرُ الجُيُوشِ أَرْبَعَةُ آلَافٍ، وَلَنْ يُغْلَبَ اثْنَا عَشَرَ أَلْفًا عَنْ قِلَّةٍ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 2611، ت 1555].
3-боб. Сафардаликда юриш, бир ерга тушиш, ётиш ва ухлашнинг одоблари ҳамда сафардаликда кечаси юришнинг маҳбублиги, ҳайвонларга мулойим бўлиб, уларнинг фойдасига иш юритиш, ҳайвонлар ҳаққини билмаганларга ўргатиш ва агар улов тоқат қилса мингаштиришнинг жоизлиги ҳақида
3- بَابُ آدَابِ السَّيْرِ وَالنُّزُولِ وَالْمَبِيتِ وَالنَّوْمِ فِي السَّفَرِ، وَاسْتِحْبَابِ السُّرَى وَالرِّفْقِ بِالدَّوَابِّ وَمُرُاعَاةِ مَصْلَحَتِهَا، وَأَمْرِ مَنْ قَصَّرَ فِي حَقِّهَا بِالقِيَامِ بِحَقِّهَا، وَجَوَازِ الإِرْدَافِ عَلَى الدَّابَّةِ إِذَا كَانَتْ تُطِيقُ ذَلِكَ
975. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Серўт ерда сафар қилсангиз, туяларнинг ердаги насибасини беринг. Қақроқ ерда сафар қилсангиз, илиги қуримасидан тезлатиб олиб ўтиб кетинг. Тунасангиз, йўлнинг устидан четланинг, чунки у кечаси зарарли жониворнинг юрар йўли ва ҳашаротлар жониворлар тўпланадиган жойдир».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадисда Ислом ҳайвонлар ҳуқуқини қай даражада ҳимоя қилганига ишора бордир. Ҳадисимиз сафарда кўнгил буришлик муҳим бўлган баъзи жойларни эслатмоқда. Саёҳат қилинадиган жойлар ёки майсазор сувли тупроқлар ёки дашт қурғоқ жойлардир. Бу ерлардан ҳайвонлар билан ўтганда, уларнинг ҳақларини эътиборга олиш даркор. Шу сабабли ўтлоқ жойларда ҳайвонларни вақти-вақти билан ўтлардан озиқланиши учун ўз ҳолига қўйишлик ёки уларни секинроқ юргизиш, қурғоқ ва дашт жойлардан ўтаётиб эса кўп вақт сарфламасдан ва бекорчи ишлар билан машғул бўлмасдан бир он аввал борадиган жойига етишга ҳаракат қилишлик учун ҳайвонларни тезлаштириш тавсия қилинган. Бу муносабат, ҳайвонларнинг хақларига риоят қилишлик билан бирга йўловчининг соғлиғи тарафдан ҳам муҳимдир.
Сувли ва ўтлоқ жойларда ўтаётганда тезкорлик билан ўтиш ҳайвонларнинг асабийлашишига, қурғоқ жойлардан ўтаётганда секин ўтишлик эса уларни кучдан қолишига сабаб бўлади. Иккала вазиятда ҳам йўловчилик қуролларига биноан ҳаракат қилинган бўлса, ҳам ҳайвонларнинг ҳаққи ҳимоя қилинган, ҳамда йўловчининг машаққати анча енгиллаган бўлади.
Кечқурунлари дам олиш учун бирон жойда қолмоқчи бўлганда, йўл ўртасида эмас,, йўлдан анча узоқликда қолишлик дурустдир. Зеро ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз с.а.в. йўлларни ҳайвонлар ўтадиган жой ва ҳашоротларнинг тунайдиган жойи эканлигини билдирганлар. Йиртқич ҳайвонлар ва ҳашаротлар тун бўйи юриб, ўтган гуруҳлардан тушиб қолган егуликларни еб, қорниларини тўйдиришади. Ҳам уларга халақит бермаслик ҳамда улардан бирон бир зарар кўрмаслик учун бундай жойларда тунамаслик тўғри кўрилган.
Аслида ҳозирги кунимиздаги йўл тиқинлигида ҳам шу қуроллар мавжуддир. Салқин, яшил майдонларда вақти-вақти билан дам олиб йўлни давом эттиришлик, ўт-ўлансиз ва тепалик жойларда эса иложи борича тезроқ юришлик ва йўл чеккаларидаги боғларда дам олиш ҳар ҳолда ҳадисимиз тавсияларини бажариш демакдир.
975 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا سَافَرْتُمْ فِي الخِصْبِ فَأَعْطُوا الإِبِلَ حَظَّهَا مِنَ الأَرْضِ، وَإِذَا سَافَرْتُمْ فِي الجَدْبِ، فَأَسْرِعُوا عَلَيْهَا السَّيْرَ، وَبَادِرُوا بِهَا نِقْيَهَا، وَإِذَا عَرَّسْتُمْ فَاجْتَنِبُوا الطَّرِيقَ؛ فَإِنَّهَا طُرُقُ الدَّوَابِّ، وَمَأْوَى الهَوَامِّ بِاللَّيْلِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1926].
مَعْنى: «أَعْطُوا الإِبِلَ حَظَّهَا مِنَ الأَرْضِ» أَيْ: ارْفُقُوا بِهَا في السَّيرِ؛ لِتَرْعَى فِي حَالِ سَيرِهَا، وقوله صلى الله عليه وسلم «نِقْيَهَا» هُوَ بِكَسْرِ النُّونِ، وَإِسْكَانِ القَافِ، وَبِاليَاءِ الْمُثَنَّاةِ مِنْ تَحْتُ، وَهُوَ: الْمُخُّ، مَعْنَاهُ: أَسْرِعُوا بِهَا حَتَّى تَصِلُوا الْمَقْصِدَ قَبْلَ أَنْ يَذْهَبَ مُخُّهَا مِنْ ضَنَكِ السَّيْرِ، وَ«التَّعْرِيسُ»: النُّزُولُ في اللَّيْلِ.
976. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда бўлиб, кечаси тунашга тўхтасалар, ўнг томонларига ёнбошлардилар. Субҳдан сал олдин тўхтасалар, билакларини тираб, бошларини кафтларига қўярдилар».
Имом Муслим ривояти.
Уламолар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билакларини тираб, бошларини кафтларига қўйиб ухлашларидан мақсад, уйқуга шўнғиб, бомдод намози ўтиб кетишидан ёки бомдодни аввалги вақти ўтиб кетишидан хавф қилганлари учундир», дейишди.
Шарҳ: Асҳоби киром қаерда бўлишса ҳам Пайғамбаримиз с.а.в.ни диққатлича кузатишар эди. Ҳар масалада ўрнак олгувчи инсонимиз ва йўл кўрсатгувчимиз бўлган мукаммал инсоннинг муомаласини ўрганишнинг бошқа йўли йўқ эди. Пайғамбаримиз с.а.в. сафарда қандай дам олишларини Абу Қатода р.а. нинг диққатли кузатиши орқали ўрганамиз.
Тунда дам олиш учун вақт берилганида, доимо қилганларидек ўнг тарафига ётиб дам олган Пайғамбаримиз с.а.в. эрталабга яқин, ўнг тирсаклари устига, муборак бошларини қўллари орасига олиб ётмасдан дам олар эдилар. Имом Нававийнинг белгилаб ўтганлари каби, Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу ҳаракатлари уйқуга кетиб, бомдод намозини ўтказиб юбормаслик ёки бомдод намозини илк вақтини ўтказиб юбормаслик учун эди. Зеро сафарнинг чарчоғи ва саҳар вақтининг ёқимли ва илиқ ҳавоси ухлаб қолиш учун етарлича ўзига жалб қилар эди.
Аввалги ҳадисда ҳайвон ҳақларини ҳимоя қилишни оғзаки тарзда ўргатган Пайғамбаримиз с.а.в. бу ҳадисда эса сафар пайтида инсонларнинг қандай истироҳат қилишларини ҳаракатлари билан кўрсатмоқдалар.
976 - وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ فِي سَفَرٍ فَعَرَّسَ بِلَيْلٍ اضْطَجَعَ عَلَى يَمينِهِ، وَإِذَا عَرَّسَ قُبَيْلَ الصُّبْحِ نَصَبَ ذِرَاعَهُ، وَوَضَعَ رَأْسَهُ عَلَى كَفِّهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [683].
قَالَ العُلَمَاءُ: إِنَّمَا نَصَبَ ذِرَاعَهُ؛ لِئَلَّا يَسْتَغْرِقَ فِي النَّوْمِ، فَتَفُوتَ صَلَاةُ الصُّبْحِ عَنْ وَقْتِهَا، أَوْ عَنْ أَوَّلِ وَقْتِهَا.
977. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси йўл юринглар, чунки кечаси ер қисқартирилади», дедилар».
Абу Довуд ҳасан, саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: «Кечаси йўл юринглар» деганда, иссиқ иқлимли жойларда ва ёз фаслида чиқиладиган сафарларни қасд қилинган.
Ҳадисда ўрин олган дулжа сўзи, туннинг илк соатларидан бошлаб тун бўйи сафар қилишликни ифода қилади. Шунингдек «Кечаси ер қисқартирилади» деб баён қилиниши бу хусусни қувватлантиради.
Ҳадисимиздаги «Кечаси ер қисқартирилади» ифодаси, мажозий маънода бўлиб, «Тун салқинида йўл олиш» демакдир. Тажриба билан исботланган бўлиб, тунги сайр ҳам беркиниш ҳам тун ҳавосидан фойдаланиб бемалол юриш имконини беради. Кундуз сафарига нисбатан тунда чарчоқ ҳам оз бўлиб, янада кўпроқ йўл юришга имкон яратади . Юриш ва йўл олиш қулайлиги туфайли ер юзи худди ўралган ва масофалар қисқаргандек бўлади. Сафарга чиқиш ўзи бир чарчоқ ва мушкул ишдир. Унга ҳаво иссиқлиги каби баъзи ноқулайликлар қўшилса иш янада қийинлашади. Шаҳарлар орасидаги йўллар кундузи тиқин бўлишини ҳам эсга оладиган бўлсак, туннинг аввалида сафарга чиқишни танлашлик тўғри эканлиги кўзга кўринади. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳар замонга мос тарзда айтиб ўтган бу тавсиялари, биз умматларига бўлган меҳр-шафқатини ва йўл бошчилигини яна бир бор исботлаган.
Қуръони Каримда ҳам тунги саёҳат ҳақида ишоралар бордир. Масалан, меърож кечаси тунда содир бўлган (қаранг Исро сураси, 1-оят).
Лут алайҳиссалом билан аёлидан ташқари қолган оила аъзолари «туннинг бир соатида» йўлга чиқишган (қаранг, Худ сураси, 81-оят).
977 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَلَيْكُمْ بِالْدُّلْجَةِ؛ فَإِنَّ الأَرْضَ تُطْوَى بِاللَّيلِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ صَحِيحٍ [2571].
«الدُّلجَة» السَّيْرُ في اللَّيْلِ.
978. Абу Саълаба ал-Хушний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар бирор жойда тўхташса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу дара ва водийларга тарқалишингиз шайтоннинг ишидандир», дедилар. Шундан сўнг бирор жойда тўхташса, бир-бирларига жипслашиб турадиган бўлишди».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Саёҳат ёки жиҳод мақсадида чиқилган сафарда инсонларнинг қоладиган жойларида бир-биридан ажралиши ва хоҳлагандек тарқалиб кетиши хавфсизлик жиҳатидан нотўғридир. Бундай ҳолат душманларнинг ишини осонлаштиради. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу ҳолни «шайтондандир», деб таъкидалашлари, душманларга имкон бериши, мусулмонларнинг эса ўзларини ёлғиз ҳис қилишларига сабаб бўлади. Баданий айрилиқнинг вақт ўтгани сари кўнгилдан ҳам узоқлашиши, ҳис туйғуда айрилишига сабаб бўлиши мумкиндир. Ҳолбуки бирга қўйилган мақсад учун йўлга чиққан инсонлардан бир-биридан ажралиб узоқлашиш эмас, доимо жамоат ҳолда бирга бўлишлари кутилади. Аскар қўшиннинг ёки йўловчи гуруҳининг йўл бошловчининг бошқариш режасига халал берадиган шаклда тарқалиш бузуқ бир гуруҳни пайдо қилади. Бу эса шайтоннинг хоҳлаган ишидир. Пайғамбаримиз с.а.в. шу сабабли асҳоби киромга эслатмалар бериб, бир-бирларига яқин бўлишларини тавсия қилганлар. У зотнинг ҳар-бир тавсияларини шараф билан бажарган саҳобалар, бу эслатмадан кейин бир-бирига доимо яқин ҳолда ҳаракатда бўлиб, у ердан тарқалишмаган. Ҳадиснинг давомидаги бир ўринда айтилганидек «Ҳатто битта мато тўшалса, ҳаммаларига етар эди» шаклида бир-бирларига яқин бўлишган.
978 - وَعَنْ أَبي ثَعْلَبَةَ الخُشَنِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّاسُ إِذَا نَزَلُوا مَنْزِلًا تَفَرَّقُوا فِي الشِّعَابِ وَالأَوْدِيَةِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ تَفَرُّقَكُمْ فِي هَذِهِ الشِّعَابِ وَالأَوْدِيَةِ إِنَّمَا ذَلِكُمْ مِنَ الشَّيْطَانِ»!! فَلَمْ يَنْزِلُوا بَعْدَ ذَلِكَ مَنْزِلًا إِلَّا انْضَمَّ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [2628].
979. Саҳл ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Бу киши ибн Саҳл ибн Робийъ Амр алАнсорий ибн Ҳанзалийя номи билан машҳур бўлиб, Ризвон байъатида иштирок этган саҳобалардандир).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (очликдан) териси суягига ёпишган бир туянинг олдидан ўтиб, «Бу тилсиз ҳайвонлар борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Яроқли пайтида мининглар, яроқли пайтида енглар», дедилар».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бадр урушидан бошқа барча урушларда қатнашган ва Байъат-ур-ризвондан ўрин олган Саҳл, ибодат ва зикрга берилган ҳамда ёлғизликн хуш кўрган бир саҳоба эди. Ибнул Ҳанзалийя куняси билан машҳурдир. Пайғамбаримиз с.а.в.дан беш ҳадис ривоят этган. Димашққа жойлашиб, Муовия даврининг илк йилларида вафот этган.
Бошқа ривоятда келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан юзига тамға босилган эшак ўтди. Бас, У зот: «Унга тамға босганни Аллоҳ лаънатласин!» дедилар». (Имом Муслим ривояти).
Мана бунинг отини ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш дейилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшакка тамға босган одамга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлишини тилашлари осон иш эмас.
Ҳа, Исломда тирик жозотга азоб бўладиган, унинг ташқи кўринишини бузадиган ишлар шунчалик қаттиқ олинади. Энди эшакка тамға босиб унинг ташқи кўринишини бузган, азоб берган одамга шунчалик муносабат бўлса, одамга нисбатан шу ишни қилганларга қанчалик ёмон муносабат бўлишини ўзимиз билиб олаверайлик.
979 - وعَنْ سَهْلِ بْنِ عَمْرٍو – وَقِيْلَ: سَهْلِ بْنِ الرَّبِيعِ بْنِ عَمْرِو الأَنْصَاريِّ الْمَعْرُوفِ بِابْنِ الْحنْظَلِيَّةِ، وَهُوَ مِنْ أَهْلِ بَيْعَةِ الرِّضْوَانِ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِبَعِيرٍ قَدْ لَحِقَ ظَهْرُهُ بِبَطْنِهِ فَقَالَ: «اتَّقُوا اللهَ فِي هَذِهِ البَهَائِمِ الْمُعْجَمَةِ فَارْكَبُوهَا صَالِحَةً، وَكُلُوهَا صَالِحَةً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2548].
980. Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни мени ортларига мингаштириб олдилар. Менга бир гапни пичирлаб айтдилар. Мен уни бирорта одамга айтмайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳожатлари учун тўсиқ қилинадиган нарсаларининг энг суюклиси дўнглик ёки хурмо чакалакзори, яъни хурмо чорбоғи эди».
Имом Муслим мана шу кўринишдаги қисқа ҳолда ривоят қилдилар.
Барқоний имом Муслимнинг иснодлари билан «Хурмо дарахти девори тўсиқ бўлар эди» сўзидан кейин қуйидагиларни зиёда қилдилар:
«Дўнглик ёки хурмо боғининг девори эди» сўзидан кейин..
Бир ансорийнинг боғига кирган эдилар, бир туяни кўриб қолдилар. Туя Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргач, инграб, кўзлари ёшланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнига келиб, ўркачи ва қулоқларининг орқасини силаган эдилар, туя жим бўлиб қолди. Шунда у зот: «Бу туянинг эгаси ким? Бу туя кимники?» дедилар. Бир ансорий йигит келиб, «Меники, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Шунда у зот: «Аллоҳ сенга мулк қилиб берган бу ҳайвон ҳаққида Аллоҳдан қўрқмайсанми? Уни оч қолдиришинг, оғир меҳнат қилдиришингдан менга шикоят қилмоқда», дедилар».
Абу Довуд ҳам Барқоний каби ривоят қилдилар.
Шарҳ: Асосан сафарда миниш ва юк ташиш учун қўлланилган туя ва бошқа ҳайвонларнинг хақларини ҳимоя қилиш, уларнинг эҳтиёжларини қондириш туя эгаларининг вазифасидир. Ҳар иккала ҳадиси шарифда ҳам бу масалада эътиборсиз бўлган туя соҳибларига Пайғамбаримиз с.а.в. жиддий огоҳлантирганларига гувоҳ бўлмоқдамиз. «Оламларга раҳмат бўлиб юборилган» Пайғамбаримиз с.а.в.нинг у юксак шафқатларидан бутун жонзотлар каби ҳайвонлар ҳам насибаланишган.
Шафқат ва раҳмат булоғи бўлган Пайғамбаримиз с.а.в.ни кўриб инграган ва кўзлари ёшланган туя, у зотни таниди ва ўзига хос тили билан соҳибидан шикоят қилди. Пайғамбаримиз с.а.в. муборак қўллари билан силагандилар туя сокинлашди. У очлигини ва изтиробини унутди.
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳар иккала ҳадисда ҳам атрофидагиларга ва туя эгаларига бир хил шаклда огоҳлантириш берганларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳайвонларни доимо қоринлари тўқ ва тўлишган ҳолида ишлатишга буюрмоқда. «Сизни соҳиб қилган бу оғизсиз-тилсиз ҳайвонлар хақида Аллоҳдан қўрқмайсизми?» деб огоҳлантирмоқда.
Ҳайвонларга кўрсатиладиган шафқат масаласида Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бошқа эслатма ва тавсиялари ҳам бордир.
Сувсизликдан тупроқни ялаган итига оёқ кийими билан қудуқдан сув олиб берган бир кимсанинг (фохиша бир аёлнинг) кечирилгани; уйда мушугини оч қолдириб, ўлимига сабабчи бўлган бошқа бир аёлнинг шу сабабли жаҳаннамга йўл олганини Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бизга хабар берган ўрнакларидандир.
Такрор айтиб ўтайлик, кучидан, гўштидан ва сутидан фойдаланилган ҳайвонларни муҳофаза қилиш, уларни соғ ва семиз бир шаклда фойдаланиш эгаларининг вазифасидир. Бу вазифани бажармаганларга эслатма бериш, огоҳлантириш эса бошқа мусулмонларнинг хаққи ва вазифасидир. Ҳар бир инсон бу вазифага масъул экан мусулмон бир жамоатда алоҳида ҳайвонсеварлар жамияти тузишнинг ҳожати йўқдир. Чунки ислом жамоати хақиқатдан ҳам раҳмат жамоатидир.
980 - وَعَنْ أَبِي جَعْفَرٍ عَبْدِ اللهِ بْنِ جَعْفَرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَرْدَفَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ خَلْفَهُ، وَأَسَرَّ إِلَيَّ حَدِيثاً لَا أُحَدِّثُ بِهِ أَحَداً مِنَ النَّاسِ، وَكَانَ أَحَبَّ مَا اسْتَتَرَ بِهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ هَدَفٌ أَوْ حَائِشُ نَخْلٍ يَعْني حَائِطَ نَخْلٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ هَكَذَا مُخْتَصَراً.
وَزَادَ فِيْهِ البَرْقَانِيُّ بِإِسْنَادِ مُسْلِمٍ هَذَا بَعْدَ قَولِهِ: حَائِشُ نَخْلٍ: فَدَخَلَ حَائِطاً لِرَجُلٍ مِنَ الأَنْصَارِ؛ فَإِذَا فِيْهِ جَمَلٌ، فَلَمَّا رَأَى رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَرْجَرَ وَذَرَفَتْ عَيْنَاهُ، فَأَتَاهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَمَسَحَ سَرَاتَهُ - أَي: سَنَامَهُ – وَذِفْرَاهُ، فَسَكَنَ، فَقَالَ: «مَنْ رَبُّ هَذَا الجَمَلِ؟ لِمَنْ هَذَا الجَمَلُ؟» فَجَاءَ فَتًى مِنَ الأَنْصَارِ فَقَالَ: هَذَا لِي يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَالَ: «أَفَلَا تَتَّقِي اللهَ فِي هَذِهِ البَهِيمَةِ الَّتِي مَلَّكَكَ اللهُ إِيَّاهَا؟ فَإنَّهُ يَشْكُو إِلَيَّ أَنَّكَ تُجِيعُهُ وَتُدْئِبُهُ». وَرَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ كَرِوَايَةِ البَرْقَانِي [2549].
قَوْلُهُ: «ذِفْرَاهُ» هُوَ بِكَسْرِ الذَّالِ الْمُعْجَمَةِ وَإِسْكَانِ الفَاءِ، وَهُوَ لَفْظٌ مُفْرَدٌ مُؤَنَّثٌ، قَالَ أَهْلُ اللُّغَةِ: الذِّفْرَى: الْمَوْضِعُ الَّذِي يَعْرَقُ مِنَ البَعِيرِ خَلْفَ الأُذُنِ، وَقَوْلُهُ: «تُدْئِبُهُ» أَيْ: تُتْعِبُهُ.
981. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«(Сафарда) бирор жойга тўхтасак, эгарлар туширилмагунча (нафл) намоз ўқимас эдик».
Абу Довуд имом Муслимнинг шартига мувофиқ бўлган иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Ҳайвонларги кўрсатиладиган эътиборни бошқа бир ўрнагини бу ҳадиси шарифда кўрмоқдамиз. Пайғамбаримиз с.а.в. тарбиясида вояга етган Анас ибн Молик сафар чоғида бир ерда дам оладиган бўлсалар, намоздек энг муҳим бўлган ибодатни бошлашдан аввал туяларнинг юкларини тушириб, ўзининг истироҳатидан аввал ҳайвонларнинг роҳатини ўйлаганликлари айтилади.
Бу ерда асосий масала бўлган намоз нафл намоздир. Нафл намозларга жуда ҳам эътиборли бўлган саҳобаларнинг, сафар пайтида, ҳайвонларнинг дам олишига намоздан ҳам кўпроқ эътибор беришганини кўрмоқдамиз. Асҳоби киромнинг ибодат билан боғлиқ бу ҳаракатлари ўзларидан эмас, балки Пайғамбаримиз с.а.в.дан ўрганишгани муҳаққақдир.
Бу эса ҳайвонларга мехр-шафқатли бўлишни нафл намоздан аввал келишига ишорадир. Бу билан бирга ҳайвонларни дам олишларига шароит қилишлик намоз пайтида ҳам зеҳннинг бошқа нарсалар билан машғул бўлишини олдини олади.
Миниш учун фойдаланилган ҳайвонларга кўрсатилган эътиборни кунимиздаги сафар учун қўлланган техника воситаларига ҳам кўрсатишимиз, улардан узоқ вақт фойдаланишга имкон яратади. Тоза ва яхши қаралган машина мусулмонга янада кўпроқ ярашади. Бошқаларга ўрнак бўлиш маъносида ҳам бу масалага эътибор бериш муҳимдир.
981 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا نَزَلْنَا مَنْزِلًا لَا نُسَبِّحُ حَتَّى نَحُلَّ الرِّحَالَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [2551].
وَقَولُهُ: «لَا نُسَبِّحُ» أَيْ لَا نُصلِّي النَّافِلَةَ، وَمَعْنَاهُ: أَنَّا كُنَّا مَعَ حِرْصِنَا عَلَى الصَّلَاةِ لَا نُقَدِّمُهَا عَلَى حَطِّ الرِّحَالِ وَإِرَاحَةِ الدَّوَابِّ.
4-боб. Дўстларга ёрдам бериш ҳақида
4- بابُ إعانةِ الرفيقِ
Бу бобга юқорида келган:
982. «Бандаси биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ бандаси ёрдамидадир» ҳадиси ва яна:
983. «Ҳар бир яхшилик садақадир» ҳадиси ва шунга ўхшашлар далилдир.
فِي البَابِ أَحَادِيثُ كَثِيرَةٌ تَقَدَّمَتْ؛ كَحَدِيثِ:
982 - «وَاللهُ فِي عَوْنِ العَبْدِ مَا كَانَ العَبْدُ فِي عَونِ أَخِيهِ» [وسبق برقم 251].
983 - وَحَدِيثِ: «كُلُّ مَعْرُوفٍ صَدَقَةٌ» وَأَشْبَاهِهِمَا [وسبق برقم 140].
«Биз сафарда бўлганимизда бир киши уловида келиб, ўнгу чапга қарай бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда ортиқча улов бўлса, уни улови йўққа берсин. Кимда ортиқча емак бўлса, уни емаги йўққа берсин», дедилар ва молнинг ҳар хил турларини анча зикр қилдилар, ҳатто ҳеч қайсимизнинг ортиқча нарсасида ҳаққи йўқ экан деб ўйлаб қолдик».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Бу ҳадиснинг шарҳи 578-рақамли ҳадис остида келтирилган.
984 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ فِي سَفَرٍ؛ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ عَلَى رَاحِلَةٍ لَهُ، فَجَعَلَ يَصْرِفُ بَصَرَهُ يَمِيناً وَشِمَالًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ مَعَهُ فَضْلُ ظَهْرٍ فَلْيَعُدْ بِهِ عَلَى مَنْ لَا ظَهْرَ لَهُ، وَمَنْ كَانَ لَهُ فَضْلُ زَادٍ، فَلْيَعُدْ بِهِ عَلَى مَنْ لَا زَادَ لَهُ» فَذَكَرَ مِنْ أَصْنَافِ الْمَالِ مَا ذَكَرَ، حَتَّى رَأَينَا: أَنَّهُ لَا حَقَّ لأَحَدٍ مِنَّا فِي فَضْلٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1728 وسبق برقم 578].
985. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотга чиқмоқчи бўлиб, «Эй муҳожир ва ансорлар! Биродарларингиз орасида мол-дунёси ҳам, қариндошлари ҳам бўлмаганлар бор. Ҳар бирингиз улардан икки ёки уч кишини ўзига бириктириб олсин. Бирортамизда миниладиган ҳайвон бўлса, навбатма-навбат минилсин», дедилар. Мен ҳам ўзимга икита ёки учтасини бириктириб олдим ҳамда туямни улар билан навбатма-навбат миндим».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Аввалги ҳадисда хар қандай мулкнинг ортиқчасини қўлида йўқларга бериш тавсия қилинар экан, бу ерда бор бўлган отлиқдан неча киши бўлса навбатма-навбат фойдаланиш буюрилмоқда.
Бирга ғазотга кетганларнинг, бир-бирларини тушуниши ва ёрдам кўрсатиши бундан янада очиқроқ ифода қилинмаса керак. Ҳеч ким: «Отлиқ меникимасми? Хоҳлаганимдек фойдаланаман. Бошқаси мени қизиқтирмайди» дея олмайди. Қўлидан келганича муҳтож бўлган йўл ҳамроҳларига ёрдам бериш керак. «Отлиғи бўлмаган йўлга чиқмасин, урушга бормасин» дейилмайди. Чунки уруш пайтида кимнинг нима қилиши, қанчалик фойда беришини билиб бўлмайди. Фақир минишга отлиғи йўқ, лекин жанговор бўлиши мумкин. Бу эса уруш майдонида катта фойда беради.
985 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَنَّهُ أَرَادَ أَنْ يَغْزُوَ، فَقَالَ: «يَا مَعْشَرَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنْصَارِ؛ إِنَّ مِنْ إِخْوَانِكُمْ قَوْماً، لَيْسَ لَهُمْ مَالٌ، وَلَا عَشِيرَةٌ، فَلْيَضُمَّ أَحَدُكُمْ إِلَيْهِ الرَّجُلَيْنِ أَوِ الثَّلَاثَةَ»، فَمَا لأَحَدِنَا مِنْ ظَهْرٍ يَحْمِلُهُ إِلَّا عُقْبَةٌ كَعُقْبَةٍ يَعْنِي: أَحَدِهِمْ، قَالَ: فَضَمَمْتُ إلَيَّ اثْنَيْنِ أَوْ ثَلَاثَةً، وَمَا لِي إِلَّا عُقْبَةٌ كَعُقْبَةِ أَحَدِهِمْ مِنْ جَمَلِي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [2534].
986. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда баъзан ортда қолиб, заифларни илгари ундаб, ортларига мингаштириб олар, уларнинг ҳаққига дуо қилардилар».
Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Зотан Суюкли Пайғамбаримиз с.а.в. саҳоба ва умматларига нимани тавсия қилган бўлсалар, уни аввал ўзлари бажарганлар. Ўзининг қилмаган ишларини ҳеч қачон тавсия қилмаганлар. Чунки у зот, ҳаётда қандай яшашимизни ўргатган намунали йўлбошчи эдилар.
Пайғамбаримиз с.а.в. заифларнинг ортда қолганларнинг ҳолини кузатишлари, уларни ўз отларига миндиришлари, уларга дуо қилишлари, бундай илтифотга ноил бўлган мусулмонлар учун шубҳасиз буюк бир бахтиёрликдир. Бу ерда Пайғамбаримиз с.а.в.нинг дуо қилишлари ўзгача қийматлидир. Йўл ҳамроҳларига феълан ёрдам бериш моддий бир яхшиликдир. Унга дуо қилишлик эса, бу ишнинг маънавий ва руҳий дастак бериш тарафидир. Бу эса йўл ҳамрохларига моддий ҳамда руҳий ёрдам бериш кераклигини англатмоқда. Моддий ёрдамга кучи етмаган пайтда, дуо билан унга маънавий ёрдам беришлик унинг учун буюк яхшиликдир. Гуруҳ ва армия бошлиқларининг бундай ҳаракатларда ўзларининг ўрнак бўлиб атрофидагиларга ўргатиши гўзал вазифа ҳамда Пайғамбаримиз с.а.в.нинг суннатидир.
Ҳадисдаги заифлар қисмига ҳайвонларни ҳам киргизадиган бўлсак, Пайғамбаримиз с.а.в.нинг шафқат ва дуолари инсонлар билангина чегараланиб қолмаганига, ҳайвонларни ҳам ўз ичига олганига гувоҳ бўламиз. Бу эса сафарда фойдаланган ҳайвонларни муҳофаза қилиш алоҳида бир фазилат эканлиги юзага чиқади.
986 - وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَخَلَّفُ فِي الْمَسِيرِ، فَيُزْجِي الضَّعِيفَ، وَيُرْدِفُ وَيَدْعُو لَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [2639].
5-боб. Сафарга чиқишни ният қилиб, уловга минганда айтиладиган нарсалар
Аллоҳ таоло айтди: «Ўша зот сизлар учун кемалар ва ҳайвонларидан — сизлар минадиган нарсалар (пайдо) қилди. Токи сизлар уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра унга ўрнашиб олгач, Парвардигорингизнинг неъматини эслаб: «Бизларга бу (кема ёки от-уловни) бўйсундириб қўйган зот (яъни Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз», дегайсизлар» (Зухруф сураси, 12-14-оятлар).
5 - بَابُ مَا يَقُولُهُ إِذَا رَكِبَ دَابَّتَهُ للسَّفَرِ
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَجَعَلَ لَكُمْ مِنَ الفُلْكِ وَالأَنْعَامِ مَا تَرْكَبُونَ * لِتَسْتَوُوا عَلَى ظُهُورِهِ ثُمَّ تَذْكُرُوا نِعْمَةَ رَبِّكُمْ إِذَا اسْتَوَيْتُمْ عَلَيْهِ وَتَقُولُوا سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ * وَإنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ} [الزخرف: 12 - 14].
987. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқишда туяларига ўрнашиб олгач, уч марта такбир айтардилар. Кейин: «Субҳааналлазии саххоро ланаа ҳаазаа ва маа куннаа лаҳуу муқриниин ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун. Аллооҳумма! Иннаа насъалука фии сафаринаа ҳаазаал-бирро ват-тақваа, ва миналъамали маа тардоо. Аллооҳумма! Ҳаввин ъалайнаа сафаронаа ҳаазаа ватви ъаннаа буъда. Аллооҳумма! Антассооҳибу фиссафар, валхолиифату филаҳл. Аллооҳумма! Иннии аъуузу бика мин ваъсааиссафар, ва кааабатилманзор, ва сууилмунқолаби филмаали валаҳл»* дер эдилар. Қайтганларида ҳам шуларни айтардилар ва буларга: «Аайибууна, тааибууна, ъаабидууна, лироббинаа ҳаамидуун»ни* қўшиб қўярдилар».
* «Буни бизга бўйсундириб қўйган Аллоҳни поклаб ёд этаман! Биз бунга қодир эмас эдик. Албатта, биз Роббимизга қайтиб боргувчимиз. Аллоҳим! Бу сафаримизда Сендан яхшилик, тақво ва Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим! Бу сафаримизни бизга енгил қил, узоғини яқин айла.! Сафарда йўлдош ҳам, аҳлу аёлда ўринбосар ҳам Ўзингсан. Аллоҳим! Мен Сендан сафар машаққатидан, маҳзун аҳволдан ҳамда қайтганда молу-мулк ва аҳлу аёлда ёмонлик бўлишидан паноҳ сўрайман».
* «Қайтгувчилармиз, тавбакорлармиз, ибодатгўйлармиз ва Роббимизга ҳамд айтгувчилармиз».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Сафарга чиқаётганда Пайғамбаримиз с.а.в.нинг қандай ҳолатда бўлишларини Абдуллоҳ ибн Умарнинг ушбу ривоятидан ўрганамиз. Ҳар масалада ўрнак ва бошчимиз бўлган Суюкли Пайғамбаримиз с.а.в. уловларига мингандан сўнг уч маротаба такбир айтар кейин эса юқоридаги келган дуони айтиб, Зухруф сураси, 12-14-оятларини ўқир эдилар.
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу ерда айтиб ўтган масалалари хақида бироз фикр юритадиган бўлсак, уларнинг сафарга чиққан барчасининг қайғуси бир эканлигини кўрамиз. Бу қайғулардан қутилиш учун қандай дуо қилиш кераклигини ва Аллоҳ таолодан нималар сўрашимиз кераклигини бу ҳадисдан ўрганмоқдамиз. Ҳар пайтда айтиладиган сўз фарқлидир. Маконга ва ҳолатга қараб мос сўз гапириш, ният ва тилаклар қилиш билим ишидир. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу дуолари, бир қул бўлиб сафарга чиқаётганда ва қайтаётганда энг мақбул сўзларни ичига олган. Шунинг учун бу бизга доимо ўрнак бўлиб қолажак.
987 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا اسْتَوَى عَلَى بَعِيرِهِ خَارِجاً إِلَى سَفَرٍ، كَبَّرَ ثَلَاثاً، ثُمَّ قَالَ: «سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ، وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَ. اللَّهُمَّ؛ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا البِرَّ وَالتَّقْوَى، وَمِنَ العَمَلِ مَا تَرْضَى، اللَّهُمَّ؛ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ، اللَّهُمَّ؛ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ، وَالخَلِيفَةُ فِي الأَهْلِ، اللَّهُمَّ؛ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ، وَكآبَةِ الْمَنْظَرِ، وَسُوْءِ الْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالأَهْلِ» وَإِذَا رَجَعَ قَالَهُنَّ وَزَادَ فِيْهِنَّ: «آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1342].
مَعْنَى «مُقْرِنِينَ»: مُطِيقِينَ، «وَالوَعْثَاءُ» بِفَتْحِ الوَاوِ وَإِسْكَانِ العَينِ الْمُهْمَلَةِ، وَبِالثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ وَبِالْمَدِّ، وَهِيَ: الشِّدَّةُ، وَ«الكَآبَةُ» بِالْمَدِّ، وَهِيَ: تَغَيُّرُ النَّفْسِ مِنْ حُزْنٍ وَنَحْوِهِ، «وَالْمُنْقَلَبُ»: الْمَرْجِعُ.
988. Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафар қилсалар, «Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил мунқолаби ва минал ҳаври баъдал кавни ва мин даъватил мазлуми ва мин су‘ил манзари фил аҳли вал мали», деб айтардилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатини, хафалик етиши, истиқомат ёки зиёдаликдан ноқисликка қайтиш, мазлум дуоси ва молу-мулк, оиладаги ёмон манзарадан паноҳ тилайман».)
Имом Муслим, Термизий ва Насаийлар ривояти.
Шарҳ: Сафар бир тарафдан айрилиқ, бошқа тарафдан нималарга дуч келиши билинмаган саргузаштдир. Шу сабабли йўловчи нималарга дуч келиши ва орқасида қолганлардан хавотир олмай иложи йўқ. Ҳатто сафар охирида қайтмаслик хам бордур. Бу масала сафарга чиқмоқчи бўлган барча инсон учун бир хил. Шу сабабли ҳар аҳволда Аллоҳга илтижо қилган Пайғамбаримиз с.а.в. сафарга чиқаётганда ҳам худди шундай қилиб бизга ўрнак бўлгандир.
Суюкли Пайғамбаримиз с.а.в. аввало ўзларини зикр, фикр ва Аллоҳ билан бирга бўлишдан узоқлаштиргувчи машаққат ва қийинчиликлардан Аллоҳдан паноҳ сўраганлар. Диний вазифаларнинг ярмини қилишлик, масҳ тортиш муддатининг уч кунга узайтирилиши каби қулайликлар бўлишига қарамасдан бир бошқа ҳадисда айтилганидек «Сафар бир азоб тури»дир. Бундай пайтда Аллоҳнинг паноҳида бўлишни сўраш эса, суннатдир.
Кетаётганда ва қайтаётганда нохуш воқеъларга дуч келмаслик шубҳасиз ҳар йўловчининг орзусидир. Пайғамбаримиз с.а.в. бу масалада ҳам Аллоҳдан паноҳ сўраганлар.
Яхши экан ёмон бўлиш, бирга экан айрилиш, жамоат экан тарқалиб кетиш, хурсанд экан маҳзун бўлиш, соғ экан касал бўлиш, олдида экан орқада қолиш, тавба қилиб тозаланган экан такрор гуноҳга қайтиш маъноларини билдирган ал-хайр баъда'л-кавн, шубҳасиз энг кўп сафарга чиқаётган пайтда эсланадиган ва Аллоҳдан паноҳ сўраладиган ҳолдир. Пайғамбаримиз с.а.в. бу муҳим ва мазмунли дуоси билан бу ҳолни кўз олдимизга келтирмоқдалар.
Мазлумнинг лаънати, бундан ҳар доим Аллоҳдан паноҳ сўраладиган бир масала бўлиш билан бирга, бунга сафар пайтида янада диққатли бўлиш лозим. Зеро сафарнинг ўзига хос қийинчиликлари сабабли баъзи масалаларда кераклича аҳамиятли бўлишни олдини олиш мумкин. Бу эса баъзи инсонларга қарши нохақлик қилишга йўл очиши мумкин. Айниқса ўртада озиқ-овқат, ичимлик, улов масаласи бўлса, бу пайтларда ҳамманинг ҳаққини муҳофаза қилиш қийинлашади.
Бошқа тарафдан ҳам мазлумнинг ҳамда мусофирнинг дуоси қабул бўлиши хақида бир қанча ҳадис мавжуддир. Инсон хам мусофир, ҳам мазлум бўлса, лаънатидан янада эҳтиёт бўлиш керак. Пайғамбаримиз с.а.в. сафарга чиқаётганда мазлумнинг лаънатидан Аллоҳдан паноҳ сўрашлари, шубҳасиз бунга эътибор бериш учун бўлса керак.
Қайтганда мол-мулкини ва фарзандларини ёмон аҳволда кўриш хавотири йўл бўйи безовта қилган бир шубҳадир. Бундай аҳволга дуч келишдан Аллоҳдан паноҳ сўраш, ишни бошлашдан аввал эҳтиёт чораларини кўриб қўйишлик ва кўнгил тўқлигидир.
Ҳадисимиз, кечагидек бугун ҳам ва ҳатто эртага ҳам сафарга чиқаётганда дуч келинадиган машаққатни ва сафарнинг инсон зеҳнига юклаб қўядиган шубҳаларни тилга келтириб, Аллоҳдан паноҳ сўраб, кўнгил хотиржамлигига эришишни кўрсатмоқда.
988 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَرْجِسَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَافَرَ يَتَعَوَّذُ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفـَرِ، وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ، وَالْحَوْرِ بَعْدَ الكَوْنِ، وَدَعْوَةِ الْمَظْلُومِ، وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1343].
هَكَذَا هُوَ فِي «صَحِيحِ مُسْلِمٍ»: «الحَوْرِ بَعْدَ الكَوْنِ»، بِالنُّونِ، وَكَذَا رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: وَيُرْوَى «الكَوْرُ» بِالرَّاءِ، وَكِلَاهُمَا لَهُ وَجْهٌ [ت 3439، سك 7882].
قَالَ العُلَمَاءُ: وَمَعْنَاهُ بِالنُّونِ وَالرَّاءِ جَمِيعاً: الرُّجُوعُ مِنَ الاِسْتِقَامَةِ أَوِ الزِّيَادَةِ إِلَى النَّقْصِ، قَالُوا: وَرِوَايَةُ الرَّاءِ مَأْخُوذَةٌ مِنْ تكْوِيرِ العِمَامَةِ، وَهُوَ لَفُّهَا وَجَمْعُهَا، وَرِوَايَةُ النُّونِ مِنَ الكَوْنِ، مَصْدَرُ «كَانَ يكُونُ كَوناً» إِذَا وُجِدَ وَاسْتَقرَّ.
989. Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади:
«Алий ибн Абу Толибга миниш учун от келтиришганига гувоҳ бўлдим. У узангига оёғини қўйганда «Бисмиллаҳ», деди. Уловга жойлашганидан кейин эса «Алҳамдулиллаҳ», деди. Сўнгра «Субҳааналлазии саххоро ланаа ҳааза ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун» оятини ўқиди. Сўнг уч марта «Алҳамдулиллаҳ», деди. Сўнг уч марта «Аллоҳу акбар», деди. Сўнгра «Субҳаанака, инни золамту нафсий, фағфирлии, фаиннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта», деди-да, кулиб қўйди. Шунда: «Эй мўминларнинг амири, нима сабабдан кулдингиз?» деб сўрашган эди, «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (мана шуларни) худди мен каби қилиб, сўнг кулганларини кўрганман. Сўнг «Эй Аллоҳнинг Расули, нима сабабдан кулдингиз?» деган эдим, «Роббинг таоло Ўзидан бошқа ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмаслигини билиб туриб мағфират сўраган бандадан рози бўлади», дедилар».
* Маъноси: «Аллоҳим, Ўзинг поксан. Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим менга мағфират қилгин, Сендан ўзга мағфират қилгувчи йўқ».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишди. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар. Баъзи нусхаларда ҳасан, саҳиҳ, бўлиб келган. Бу лафз Абу Довудникидир.
Шарҳ: Сафарга чиқаётганда қилинадиган дуо масаласи бўйича янада кенг маълумот берган бу ҳадиси шариф, Алий розияллоҳу анҳу шахсидаги саҳобаларнинг, Пайғамбаримиз с.а.в.дан кўрган дуо ва амалларини қандай бўлса шундайлигича бажариш ҳаракатида эканликларининг чиройли ўрнагидир. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг тарбиясида вояга етган сахобаларнинг, ҳеч ажратмасдан суннатга боғлиқ эканликларини кўрсатмоқда. Ҳар қадамда Пайғамбаримиз с.а.в. ни кузатганларини юзага чиқармоқда.
Бу воқеада ҳам сафар, ҳам отлиқ билан алоқали тарафларнинг бор бўлиши ва хали ишнинг бошида экан таслим бўлиш истаги диққатни тортади. Ҳар доим ҳар жойда дуо қилиш мусулмоннинг қуллик туйғусининг энг гўзал бир кўринишидир. Буни хам бизга Суюкли Пайғамбаримиз с.а.в. ўргатган ва ўрнак бўлгандирлар. Сафар ҳаяжонига енгилиб, қуллик вазифасини унутмаслик эхтиёткор ва диққатли бўлиш кераклиги билдирилмоқда.
Ҳазрати Алининг бу воқеъада Пайғамбаримиз с.а.в.ни диққат билан кузатиши ва ҳатто у зот кулганлари учун унинг ҳам кулиши жуда ҳам чиройли бир боғлиқлик намунасидир.
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг кулганлари, Аллоҳ таолонинг ўзидан кечирилишини сўраган қулидан хушнуд бўлишини билдириш учундир. Ҳар қандай вақтда, Аллоҳдан бошқа хатоларни кечиргувчи бирор зотнинг йўқлигини билиб, авф бўлишини сўраган қулидан Аллоҳ таоло хушнуд бўлади. Бундай бир мағфират сўрашга, ҳар янги иш ва вазият бир сабабдир. Сафарга чиқаётиб ҳайвонига минганда қилинадиган дуо шу шаклдадир. Бундан шуни тушунишимиз керакки, мусулмонликда ҳар нарса қуллик учун бир сабабдир. Доимо қуллик ичра бўлиш керакдир.
989 - وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ رَبِيْعَةَ قَالَ: شَهِدْتُ عَلِيَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أُتِيَ بِدَابَّتِهِ لِيَرْكَبَهَا، فَلَمَّا وَضَعَ رِجْلَهُ فِي الرِّكَابِ قَالَ: بِسْمِ اللهِ، فَلَمَّا اسْتَوَى عَلَى ظَهْرِهَا قَالَ: الْحَمْدُ للهِ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا، وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ، وَإنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ، ثُمَّ قَالَ: اَلْحَمْدُ للهِ - ثَلَاثَ مَرَّاتٍ - ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ - ثَلَاثَ مَرَّاتٍ - ثُمَّ قَالَ: سُبْحَانَكَ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي؛ إِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ، ثُمَّ ضَحِكَ، فَقِيلَ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنينَ؛ مِنْ أَيِّ شَيءٍ ضَحِكْتَ؟ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَعَلَ كَمَا فَعَلْتُ، ثُمَّ ضَحِكَ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ مِنْ أَيِّ شَيْءٍ ضَحِكْتَ؟ قَالَ: «إِنَّ رَبَّك سُبْحَانَهُ يَعْجَبُ مِنْ عَبْدِهِ إِذَا قَالَ: اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي؛ يَعْلَمُ أَنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ غَيْرِي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ، وَفِي بَعْضِ النُّسَخِ: حَسَنٌ صَحِيحٌ. وَهَذَا لَفْظُ أَبِي دَاوُدَ [د 2602، ت 244].
6-боб. Мусофир тепалик ва шунга ўхшаш (довон) га кўтарилганда такбир, паст ва шунга ўхшаш (водий) га тушганда тасбиҳ айтиши ҳамда такбир айтаётганда муболаға тарзида овозини баландлатишдан қайтариқ
6 - بَابُ تَكْبِيرِ الْمُسَافِرِ إِذَا صَعِدَ الثَّنَايَا وَشِبْهَهَا وَتَسْبِيحُهُ إِذَا هَبَطَ الأَوْدِيَةَ وَنَحْوَهَا، وَالنَّهْيِ عَنِ الْمُبَالَغَةِ بِرَفْعِ الصَّوْتِ بِالتَّكْبِيرِ وَنَحْوِهِ
990. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз тепаликка чиққанда такбир, пастликка тушганда тасбеҳ* айтар эдик».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Тасбеҳ айтиш – «Субҳааналлоҳ» («Аллоҳни поклаб ёд этаман») «Субҳанааллоҳил-ъазиим» («Буюк Аллоҳни поклаб ёд этаман») каби иборалар билан Аллоҳ таолони улуғлаб, У Зотнинг барча айб ва нуқсонлардан пок эканини эътироф этиб тилга олиш.
990 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا صَعِدْنَا كَبَّرْنَا، وَإِذَا نَزَلْنَا سَبَّحْنَا. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2993].
991. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг лашкарлари йўлда тепаликка чиққанда такбир, тушганда эса тасбиҳ айтишарди».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
991 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَجُيُوشُهُ إِذَا عَلَوُا الثَّنَايَا كَبَّرُوا، وَإِذَا هَبَطُوا سَبَّحُوا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2599].
992. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ёки умрадан қайтаётганларида, ҳар гал довон ёки биёбонга келганда уч марта такбир айтиб, сўнг: «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳ, лаа шариика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайʼин қодиир. Аайибууна,* тааибууна, ъаабидууна, саажидууна, лироббинаа ҳаамидуун. Содақоллооҳу ваъдаҳ, ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ»,* дердилар».
* Дуонинг таржимаси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир. Унинг шериги йўқ. Мулк фақат Уникидир. Ҳамд Унга хосдир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Қайтувчилармиз,* тавба қилувчилармиз, ибодат қилувчилармиз, сажда қилувчилармиз, Роббимизга ҳамд айтувчилармиз. Аллоҳ ваъдасини ростга чиқарди, бандасига нусрат берди ва барча гуруҳларни бир Ўзи тор-мор қилди».
Муттафақун алайҳ
Имом Муслим ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиндан (жангдан), сарийядан, ҳаж ёки умрадан қайтаётганларида...», бўлиб келган.
Шарҳ: «Аайибуна» («қайтувчилармиз») калимасини икки хил тушуниш мумкин:
а) Аллоҳга қайтувчилармиз, гуноҳлардан юз буриб, У Зот томон шошамиз;
б) Ватанга, уйга қайтувчилармиз.
* Сарийя – раҳбар жанг қилиш ёки дарак билиб келиш учун душман тарафга юборадиган кичик қўшин (отряд). Одатда сарийяда тўрт юз кишигача бўлади. Адади оз бўлгани учун улар кундузи яшириниб, тунда махфий юришади. Шунинг учун улар «сарийя» – «тунги сайёҳ» деб аталади.
992 - وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَفَلَ مِنَ الحَجِّ أَوِ العُمْرَةِ كُلَّمَا أَوْفَى عَلَى ثَنِيَّةٍ أَوْ فَدْفَدٍ كَبَّرَ ثَلَاثاً، ثُمَّ قَالَ: «لَا إِلَهَ إلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ سَاجِدُونَ، لِرَبِّنَا حَامِدُونَ، صَدَقَ اللهُ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحْزَابَ وَحْدَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2995، م 1344].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: إِذَا قَفَلَ مِنَ الْجُيُوشِ أَوِ السَّرَايَا أَوِ الْحَجِّ أَوِ العُمْرَةِ.
قَوْلُهُ: «أَوْفَى» أَي: ارْتَفَعَ، وَقَولُهُ: «فَدْفَدٍ» هُوَ بِفَتْحِ الفَاءَيْنِ بَينَهُمَا دَالٌ مُهْمَلَةٌ سَاكِنَةٌ، وَآخِرُهُ دَالٌ أُخْرَى، وَهُوَ: «الغَلِيظُ الْمُرْتَفِعُ مِنَ الأَرْضِ».
993. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг», деганида, у зот: «Сенга Аллоҳдан тақво қилишингни ва ҳар бир баландликка кўтарилишда такбир айтишингни васият қиламан», дедилар. Ҳалиги киши орқасига қайтиб кетганида у зот: «Аллоҳумма итви лаҳул буъда ва ҳаввин ъалайҳис сафаро», деб айтдилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, узоғини яқинлаштиргин ва сафарни унга енгил қилгин».)
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
993 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُسَافِرَ فَأَوْصِنِي، قَالَ: «عَلَيْكَ بِتَقْوَى اللهِ، وَالتَّكبِيرُ عَلَى كُلِّ شَرَفٍ»، فَلَمَّا وَلَّى الرَّجُلُ قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ اطْوِ لَهُ البُعْدَ، وَهَوِّنْ عَلَيْهِ السَّفَرَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3445].
994. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бир водийга келиб, таҳлил* ва такбир* айтаётганимизда овозларимиз кўтарилиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой одамлар! Ўзингизга раҳмингиз келсин! Чунки сизлар кар ва ғойибга дуо қилмаяпсизлар. Албатта, У сизлар билан биргадир. Албатта, У ўта эшитувчи ва жуда ҳам яқин Зотдир. У Зотнинг номи баракотлидир, улуғлиги олийдир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Таҳлил айтиш – «Лаа илааҳа иллаллоҳ» («Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ»), «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ» («Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчисидир») каби Аллоҳнинг ягоналигини, биру борлигини англатувчи ибораларни айтиш.
* Такбир айтиш – «Аллоҳу акбар!» («Аллоҳ энг улуғ Зотдир!»), «Аллоҳу акбару кабииро!» («Аллоҳ жуда ҳам, ҳақиқатан ҳам энг улуғ Зотдир!») каби ибораларни айтиб, Аллоҳ таолони улуғлаш.
Юқорига кўтарилганда «Аллоҳу акбар», пастга тушаётганда «Субҳааналлоҳ», дейиш суннатдир.
Сафарга чиққанда ҳар тепалликка чиққанда Аллоҳу Акбар, пастга тушаётганда эса Субҳаналлоҳ деб айтиш ва бу ҳолатда овозни ошиқча баландлатмаслик билан алоқали беш ҳадис ўқидик.
Биринчи ҳадисда Жобир (р.а.) саҳобаларнинг бу масаладаги ҳолатни айтиб берганлар.
Иккинчи ҳадисда эса Ибн Умар, Жобир (р.а.) берган ҳабарга Расулуллоҳ ҳам қўшилиб саҳобалари билан тепаликка чиққанда Аллоҳу Акбар, пастга тушаётганда эса Субҳаналлоҳ деб айтганлигини қўшимчалаган.
Учинчи ҳадисда яна Ибн Умар (р.а.), Пайғамбаримиз Ҳаж ва умра каби ҳамда ғазот ва жиҳод каби сафарларидан қайтаётганда юқоридаги амалларни қилганлигини қўшимчалаган. Қўшимча қаторида «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ойибуна обидуна сажидуна лироббина ҳамидуна, содақоллоҳу ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзоба ваҳдаҳу», деб айтганларини зикр қилинди.
Тўртинчи ҳадисда, Абу Ҳурайра, сафарга чиқаётган кимса Расулуллоҳга келиб насиҳат сўраганда Расулуллоҳ с.а.в. Аллоҳга тақво қилиб, ҳар баландликка кўтарилганда такбир айтишини васият қилганигини билдирган. Яъни пайғамбаримизнинг амали билан сўзи бир-бирига тўғри келмоқда. Пайғамбаримиздан дуо тилаган кимсалардан хурсад бўлганлар ва сафари бехатар бўлиши учун дуо қилганлар.
Бешинчи ҳадисда эса, Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а.) ҳаяжондан такбир ва тасбеҳни баланд овоз билан айтганликларини, Расулуллоҳ с.а.в. буларни овозини пасайтиришларини тавсия қилганлигини ва Аллоҳ доимо уларнинг ёнида ва уларга жонидан ҳам яқин эканлигини айтган.
Шундай қилиб юқоридаги беш ҳадисдад сафарга чиққанда такбир ва тасбеҳ айтишнинг фазилати маълум бўлмоқда.
994 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَكُنَّا إِذَا أَشْرَفْنَا عَلَى وَادٍ هَلَّلْنَا وَكَبَّرْنَا ارْتَفَعَتْ أَصْوَاتُنَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ ارْبَعُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ؛ فَإنَّكُمْ لَا تَدْعُونَ أَصَمَّ وَلَا غَائِباً، إِنَّهُ مَعَكُمْ، إنَّهُ سَمِيعٌ قَرِيبٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2992، م 2704].
«ارْبعُوا» بِفَتْحِ البَاءِ الْمُوَحَّدَةِ أَيْ: ارْفُقُوا بِأَنْفُسِكُمْ.
7-боб. Сафарда дуо қилишнинг маҳбублиги
7- بَابُ اسْتِحْبَابِ الدُّعَاءِ فِي السَّفَرِ
995. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч дуо шак-шубҳасиз мустажобдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзандига қилган дуоси», деб айтдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизий бу ҳадисни ҳасан, деб айтган. Абу Довуддан қилинган ривоятда «фарзандига» деган лафз йўқ.
Шарҳ: Уч тоифа одамнинг дуоси шак-шубҳасиз қабул бўлар экан.
Биринчиси: ким бўлишидан қатъи назар, ноҳақдан зулмга қолган инсон зулмга қолгани сабабли дуо қилса, дуоси ижобат бўлади.
«Зулм»нинг луғавий маъноси «бирор нарсани ўз ўрнидан бошқа ерга қўйиш»дир. Демак, бир одамга зулм бўлса, у одам ноҳақ жабр чекади. Аслида жабр чекмаслиги керак эди. Ана шундай ҳолатга дучор бўлгани учун Аллоҳ таоло у банданинг дуоси қабул бўладиган ҳолатга келтириб қўйган экан.
Демак, мазлумлардан дуо сўраш ва уларнинг дуоибадига қолмаслик учун ҳаракат қилиш керак бўлади.
Иккинчиси – мусофирнинг дуоси. Мусофир инсоннинг ҳам дуоси қабул бўлар экан, чунки банда сафарда юрганида Аллоҳга яқин бўлади. Бола-чақадан, қавм-қариндошдан, бошқа қулайликлардан ва ўрганиб қолган жойларидан узоқда қийинчиликни бўйнига олиб, Аллоҳга таваккул қилиб юрган бўлади. Ўша вақтда банданинг Аллоҳга яқинлиги кучли бўлади. Шунинг учун соф қалбли, ибодатли, эътиқодли, Аллоҳнинг айтганини қилиб юрган, шариатни маҳкам тутган мусофирнинг дуоси мақбул.
Мусофирларга нон-сув бериш, уларга ёрдамдан бўйин товламаслик мўмин-мусулмонларга одат бўлганининг сабаби ҳам шудир. Мусофирнинг дуосини олиб қолиш, унинг кўнглини қолдирмаслик, дуоибадига учрамаслик учун қадим-қадимдан мўмин-мусулмонлар мусофирларга ҳар доим яхши муомала қилиб келганлар – ўз уйларидан жой берганлар, ўзлари емай, уларга едирганлар. Мусофир муҳтож бўлган барча ёрдамларни беришга уринишган ва кўпгина бошқа хайр-барака ишларини қилишган.
Учинчиси – ота-онанинг ўз фарзандига қилган баддуоси. Ота-она фарзанди учун қандай дуо қилса, ҳеч шак-шубҳасиз қабул бўлар экан. Шунинг учун фарзанд доимо ота-онанинг яхши, хайрли дуосини олишга ҳаракат қилиши, ота-она эса доимо хайрли дуо қилиб, дуоибад қилишдан ўзини сақлаб, фарзандидан маълум бир хатолар ўтса, камчиликлар содир бўлса, сабр қилиб, ёмон дуо қилишга шошилмаслиги керак бўлади.
995 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ثَلَاثُ دَعَوَاتٍ مُسْتَجَابَاتٌ لَا شَكَّ فِيْهِنَّ: دَعْوَةُ الْمَظْلُومِ، وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ، وَدَعْوَةُ الوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ. وَلَيْسَ فِي رِوَايَةِ أَبي دَاوُدَ: «عَلَى وَلَدِهِ» [د 1536، 1905].
8-боб. Кишилардан ёки бошқа нарсалардан хавфга тушганда айтиладиган нарса
8 - بَابُ مَا يَدْعُو بِهِ إِذَا خَافَ نَاساً أَوْ غَيْرَهُمْ
996. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бирон қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳумма, иннаа нажъалука фии нуҳуриҳим ва наъуузу бика мин шуруриҳим», дер эдилар».
* Маъноси: «Аллоҳим, Уларга Ўзингни рўбарў қиламиз ва уларнинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».
Абу Довуд ва Насаий саҳиҳ иснод билан ривоят қилишди.
Шарҳ: Аллоҳнинг паноҳида бўлган Расулуллоҳ с.а.в.нинг қандайдир жамиятдан қўрқиб хавотир олишлари албатта инсоний бир кўриниш. Бу қўрқув ўзларидан кўра ёнларидагилар учун хавотирланганлигидан бўлиши мумкин. Шунингдек умматига бу дуони ўргатиш учун ҳам қўрқувдан баҳс қилган бўлиши мумкин.
Ушбу дуо, мусулмонлар қанчалик кучли бўлишига қарамасдан душманга қарши Аллоҳдан ёрдам сўраб, Ундан паноҳ сўраш кераклигини баён қилади. Ҳеч бир куч Аллоҳнинг қаршисида ғалаба қозона олмайди. Шу сабабли Расулуллоҳ с.а.в. энг ишончли жой, Аллоҳнинг паноҳи эканлигини бизларга эслатмоқдалар.
Бошқа тарафдан душманнинг қаршисида Қурайш сурасини ўқишни тавсия қилган олимлар ҳам бор.
996 - عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا خَافَ قَوماً قَالَ: «اللَّهُمَّ؛ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُوِرِهِمْ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [د 1537، سك 8577].
9-боб. Бирор манзилга тушганда айтиладиган нарсалар
9 - بَابُ مَا يَقُولُ إِذَا نَزَلَ مَنْزِلًا
997. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ» деса, унга ўша манзилидан жўнаб кетгунича ҳеч нарса зарар етказмайди», деганларини эшитганман».
* Маъноси: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У Зот яратган барча нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман»
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Пайғамбаримиз сафарда диққат қилиниши керак бўлган барча масалаларни баён қилганлар.
Баъзи ҳашаротлар инсонга зарар бериши табиий. Хусусан сафар асносида адир ва тоғларда бундай ҳолат кузатилиши мумкин. Бу масалада инсон моддий чораларни кўриш билан бирга Аллоҳдан паноҳ тилайди.
Бошқа тарафдан бу ҳадис жоҳилият давридан қолган хато бир тушунчани тузатмоқда. Ривоятга кўра жоҳилият даврида инсонлар бир етда тунаб қолганларида жинларни назарда тутган ҳолда, «Бу водийнниг эгасига сиғинаман», деб айтишар эди. Шу каби кўринишларга ушбу оят ишорат қилган: «Ва албатта, инсдан баъзи кишилар жинларнинг баъзи кишиларидан паноҳ сўрардилар. Бас, бу (жин)лар у (инсон)ларнинг гуноҳ ва хорлигини зиёда қилдилар.» (Жин сураси, 6-оят).
Ҳолбуки Аллоҳдан бошқа ҳеч нарса уларга фойда ва зарар беролмайди. Шундай экан ёлғиз Аллоҳдангина ёрдам сўрашимиз керак.
997 - عَنْ خَولَةَ بِنْتِ حَكِيمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ نَزلَ مَنْزِلًا ثُمَّ قَالَ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ، لَمْ يَضُرَّهُ شَيْءٌ حَتَّى يَرْتَحِلَ مِنْ مَنْزِلِهِ ذَلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2708].
998. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилсалар, кеч кирганда шундай дер эдилар: «Йаа арду, Роббии ва Роббуки Аллоҳ. Аъуузу билааҳи мин шаррик, ва шарри маа фиики, ва шарри маа хулиқо фиики, ва шарри маа ядиббу ъалайки, ва аъуузу биллааҳи мин асадин ва асвада, ва минал хайяти вал ақроби, ва мин саакинин балади ва мин ваалидин ва маа валад».
* Маъноси: «Эй замин, сенинг Роббинг ҳам, менинг Роббим ҳам Аллоҳдир. Сенинг ёмонлигингдан, сендаги нарсаларнинг ёмонлигидан, сенда яратилган нарсаларнинг ёмонлигидан ва сенинг устингда юрувчи жамики жониворларнинг ёмонлигидан Аллоҳ номи билан паноҳ сўрайман. Шер ва катта илондан, илон ва чаёндан, бу ерларда яшовчиларнинг каттаю кичигидан Аллоҳ номи билан паноҳ сўрайман».
Абу Довуд ривояти.
Шарҳ: Пайғамбаримиз ер юзига жони бор каби хитоб қилганлар. Қуръонда Нуҳ тўфони воқеасида ҳам, «Эй ер, сувингни ютгин, эй осмон, ўзингни тутгин» (Ҳуд сураси, 44-оят) деб келган.
Хусусан оқшом бўлиб атроф қорайиб бошлаганда бу дуони айтиш, йўлдан адашиш ва шунга ўхшаш қоронғуда инсонниг бошига келиши мумкин бўлган ҳавфлардан паноҳ сўраш учундир.
998 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَافَرَ فَأَقبَلَ اللَّيْلُ قَالَ: «يَا أَرْضُ؛ ربِّي وَربُّكِ الله، أَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شَرِّكِ وَشَرِّ مَا فِيْكِ، وَشَرِّ مَا خُلِقَ فِيْكِ، وَشَرِّ مَا يَدِبُّ عَلَيكِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ أَسَدٍ وَأَسْوَدَ، وَمِنَ الحَيَّةِ وَالْعَقْرَبِ، وَمِنْ سَاكِنِ البَلَدِ، وَمِنْ وَالِدٍ وَمَا وَلَدَ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [د 2603].
«وَالأَسْوَدُ» الشَّخْصُ، قَالَ الخَطَّابي: «وَسَاكِنُ البَلَدِ»: هُمُ الجنُّ الَّذِينَ هُمْ سُكَّانُ الأَرْضِ، قَالَ: وَالْبَلَدُ مِنَ الأَرْضِ مَا كَانَ مَأْوَى الحَيَوَانِ، وَإِنْ لَمْ يَكنْ فِيهِ بِنَاءٌ وَمَنَازِلُ، قَالَ: وَيَحْتَمِلُ أَنْ يَكُونَ الْمُرَادُ بِ«الوَالِدِ»: إِبلِيسَ «وَمَا وَلَدَ»: الشَّيَاطِينُ.
10-боб. Мусофир режасидаги ишларни бажариб бўлгандан кейин ўз аҳли ҳузурига тез қайтишининг маҳбублиги
10 - بَابُ اسْتِحْبَابِ تَعْجِيلِ الْمُسَافِرِ الرُّجُوعَ إِلَى أَهْلِهِ إِذَا قَضَى حَاجَتَهُ
999. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сафар ҳам азобнинг бир туридир, бировингизни емакичмагидан ва уйқусидан қолдиради. Қачон бирингиз сафардан кўзлаб борган ишини битирса, аҳлига шошилсин», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Нима мақсадда бўлишидан қатий назар ўз уйини яқинларини қолдириб сафарга чиқиш, бир қанча муаммоларга сабаб бўлади. Инсон учун муаммо бўлганар нарса бир турли азобдир. Сафар ҳам шундай. Шунингдек ҳадиснинг давомида сафарнинг машаққати, еб-ичиш ва ухлаш каби одатларнинг бузилиши деб билдирилмоқда. Вақтида ва етарлича еб ичиш ва дам олиш имкони, инсонниг яқинларидан олисда бўлиши каби бир қанча машаққатларга сабаб бўлган сафарга чиқиш қанчалик машаққатли.
999 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «السَّفَرُ قِطْعَةٌ مِنَ العَذَابِ؛ يَمْنَعُ أَحَدَكُمْ طَعَامَهُ، وَشَرَابَهُ وَنَوْمَهُ، فَإِذَا قَضَى أَحَدُكُمْ نَهْمَتَهُ مِنْ سَفَرِهِ، فَلْيُعَجِّلْ إِلَى أَهْلِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1804، م 1927].
«نَهْمَتَهُ»: مَقْصُودَهُ.
11-боб. Мусофир сафардан қайтганда ўз аҳли ҳузурига кундузи киришининг маҳбублиги ва узрсиз кечаси киришининг кароҳияти
11 - بَابُ اسْتِحْبَابِ القُدُومِ عَلَى أَهْلِهِ نَهَاراً وَكَرَاهِيَّتِهِ فِي اللَّيْلِ لِغَيْرِ حَاجَةٍ
1000. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз узоқ (вақт уйда) йўқ бўлган бўлса, аҳлининг олдига кечаси келмасин», дедилар».
Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафардан келган) кишининг ўз аҳли ҳузурига кечаси кириб келишидан ман этдилар», деб айтилган.
Муттафақун алайҳ.
1000 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا أَطَالَ أَحَدُكُمْ الغَيْبَةَ فَلَا يَطْرُقَنَّ أَهْلَهُ لَيْلًا».
وَفِي رِوَايَةٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ يَطْرُقَ الرَّجُلُ أَهْلَهُ لَيْلًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5244، م 715/183 في الإمارة، باب كراهة الطرق].
1001. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафардан қайтганларида) аҳллари олдига тунда кириб бормас эдилар. У зот уларнинг олдига эрталаб ёки куннинг иккинчи ярмида келар эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Сафарда ахлоқий муомалаларни баён қилган ушбу ҳадис, сафарда уйга қайтаётганда керакли ҳолатларни ҳам билдирмоқда.
Биринчи ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. узун вақт оиласидан олис қолган кимса, хабарсиз тун ярмида уйига қайтишини тўғри деб кўрмаганлар. Кунимиз давомида инсонлар билан хабарлашиш қулай. Шунга қарамай ҳар қандай сабаблар туфайли уйига хабар қилмаган кимса, бу одобга амал қилиб кундуз вақтида уйига қайтишга ҳаракат қилиши керак.
Иккинчи ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в. ўзлари ҳам сафардан қайтганда бу нарсага амал қилганлари, уйларига чошгоҳ вақти қайтганлари айтилган. Аслида араб мамлакатларида чошгоҳ вақти ва аср намозидан кенгинги вақтлар салқин ва ҳамма уйғоқ ва ҳаракатда бўлган вақтлардир.
Имом Бухорийдан келган бир ривоятда Пайғамбаримизнинг шоири Абдуллоҳ ибн Равоҳа узун бир сафардан кечаси уйига қайтганлиги, шу вақт бир аёл Равоҳанинг хотинини сочларини тараётганини, аёлни эркак деб ўйлаган Абуллоҳ қиличини олиб у аёлга қараб ҳаракат қилганлиги ва сўнгги дақиқада ҳолат аниқланиб, жиноятнинг олди олинганлиги айтилади. Шуни унутмаслигимиз керакки, Аллоҳ ва Расули тақиқлаган амалларда жуда кўп фойдалар мавжуд.
1001 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وسلَّمَ لَا يَطْرُقُ أَهْلَهُ لَيْلًا، وَكَانَ يَأْتِيهِمْ غُدْوَةً أَوْ عَشِيَّةً. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1800، م 1928].
«الطُّرُوقُ»: الْمَجِيءُ في اللَّيْلِ.
12-боб. Сафардан қайтиб, ўз шаҳрини кўрганда айтиладиган нарсалар
Юқорида ўтган «Мусофир киши юқорига кўтарилганда такбир айтиши» ҳақидаги бобда келган 991-рақамли ҳадис ҳам бу бобга тегишлидир.
12 - بَابُ مَا يَقُولُهُ إِذَا رَجَعَ وَإِذَا رَأَى بَلْدَتَهُ
فِيهِ حَدِيثُ ابْنِ عُمَرَ السَّابِقُ في «بَابِ تَكْبِيرِ الْمُسَافِرِ إِذَا صَعِدَ الثَّنَايَا» [برقم 991].
1002. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтиб, ҳаттоки, Мадинанинг сарҳадига етиб келганимизда ҳам: «Ойибуна, таибуна, ъабидуна, лиРаббина ҳамидуна», деб Мадинага кириб келгунимизча тинмай шуни айтавердилар».
(Маъноси: биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи, ва Раббимизга ҳамд айтгувчидирмиз).
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Юқоридаги ҳадисларда келганидек Пайғамбаримиз ҳар сафардан қайтганларида Мадинани кўргач «(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз», деб айтар эдилар. Бу нарса Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларидир.
Пайғамбаримиз сафарга чиққанда ва қайтганда, шунингдек сафар вақтида ҳар доим Аллоҳдан паноҳ сўраб, дуо қилар ва буни умматларига ҳам тавсия қилар эдилар. Кетгандан кейин қайтмаган қанчалаган мусофирлар бордир. Шу сабабли ибодат, тижорат, жиҳод ёки қандай иш бўлмасин сафардан қайтгандан кейин Аллоҳга шукр бажо келтириш керак. Ушбу ҳадис шундай ҳолатда айтиладиган дуони бизга ўргатмоқда. «Биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчидирмиз».
1002 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَقْبَلْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، حَتَّى إِذَا كُنَّا بِظَهْرِ الْمَدِينَةِ قَالَ: «آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ، لِرَبِّنَا حَامِدُونَ» فَلَمْ يَزَلْ يَقُولُ ذَلِكَ حَتَّى قَدِمْنَا الْمَدِينَةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1345].
13-боб. Сафардан қайтган киши аввал ўз маҳаласидаги масжидда икки ракат намоз ўқишининг маҳбублиги
13 - بَابُ اسْتِحْبَابِ ابْتِدَاءِ القَادِمِ بِالْمَسْجِدِ الَّذِي فِي جِوَارِهِ، وَصَلَاتِهِ فِيهِ رَكْعَتَينِ
1003. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафардан қайтсалар, аввал масжидда икки ракат намоз ўқишдан бошлардилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Пайғамбаримиз нима мақсадда сафарга чиққан бўлишларидан қатъий назар сафардан қайтгач тўғри масжидга бориб икки ракат «таҳийятул масжид» намозини ўқиб, у ерда бироз қолар эдилар. Шу вақтда бирор масала бўлса, уни ҳал қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни одат қилиб олган эдилар.
Бу ҳадис Табук ғазотидан қайтганда Мадинада жангга қатнашмаганлар билан Пайғамбаримизнинг сўзлари айтилган ривоятнинг бир қисмида жой олган. Ровий Каъб ибн Молик ҳам Табук ғазотига сабабсиз иштирок этмаганлардан бири эди. У ўзининг масаласини айтар экан Расулуллоҳ с.а.в.нинг сафардан қайтганларида биринчи масжидда учрашишганини хабар қилмоқда.
1003 - عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا قَدِمَ مِنْ سَفَرٍ بَدَأَ بِالْمَسْجِدِ فَرَكَعَ فِيْهِ رَكْعَتَيْنِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4418، م 2769].
14-боб.Аёл кишининг ёлғиз сафарга чиқиши ҳаромлиги ҳақида
14 - بَابُ تَحْرِيمِ سَفَرِ الْمَرْأَةِ وَحْدَهَا
1004. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бир кеча-кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
1004 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَحِلُّ لامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ باللهِ وَاليَومِ الآخِرِ تُسَافِرُ مَسِيرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ إلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ عَلَيْهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1088، م 1339/421].
1005. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аёл кишининг ёнида маҳрами бўлмаса, эр киши у билан зинҳор холи қолмасин! Маҳрами бирга бўлмаса, аёл киши зинҳор сафар қилмасин!» деб хутба қилганларини эшитганман. Шунда бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, аёлим ҳаж қилиб йўлга чиққан, мен эса фалонфалон ғазотга ёзилган эдим», деди. У зот: «Бор, сен аёлинг билан ҳаж қил», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда аёл киши ҳаж қилиши учун маҳрами бирга бўлиши шарт эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, аёл кишининг бегона эркак билан холи қолиши мумкин эмас. Чунки бу ҳолат фитнага сабаб бўлади. Муслима аёл сафарга чиққанида ҳам, албатта, ўз эри ёки бирорта маҳрами билан бирга чиқмоғи лозим.
Чунки сафарда турли ҳолатлар юзага келиши, жумладан аёл киши учун ноқулай ҳолатлар бўлиб қолиши мумкин. Айниқса, муслима аёлнинг шарафига тўғри келмайдиган ишлар, ҳолатлар юзага келиши аниқ. Ана ўшандоқ пайтларда муслима аёлга эри ёки маҳрами хизмат қилади ва унинг шарафини ва ҳурматини жойига қўяди.
Пайғамбаримиз алаҳиссалом бир кишига ғазотдан қолиб, хотинини ҳажга кузатиб боришни амр қилмоқдалар. Бу ҳам ҳаж қилувчи аёлга маҳрам ўта зарур ва шартлигини кўрсатади.
1005 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرُ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ» فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا؟ قَالَ: «انْطَلِـقْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Фазилатлар китоби
1-боб. Қуръон ўқишнинг фазилати ҳақида
8 - كِتَابُ الفَضَائِلِ
1 - بَابُ فَضْلِ قِرَاءَةِ القُرْآنِ
1006. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади», деб айтганларини эшитдим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Қиёмат куни шафоатчиси бўлиш ҳар қандай банда учун катта бахтдир. Одамлар ўша даҳшатли кунда шафоатчи топиш учун турли ишларни қиладилар ва чоралар ахтарадилар.
Ушбу ҳадиси шариф эса қиёмат куни энг ишончли шафоатчи топишнинг энг осон йўлига далолат қилмоқда. Бу Қуръони Каримни қироат қилмоқдир. Бас, ким қиёмат куни шафоатчиси бўлишини хоҳласа, Қуръони Каримни кўпроқ қироат қилсин.
Ҳадис китобларининг кўпида «Китабул фазаил» бўлимлари мавжуд. Бу бўлимларда асосан Қуръонинг фазилати, Қуръон оятларининг фазилатлари ва хусусиятлари айтилади. Кейинчалик Қуръонинг фазилатларини баён қилган алоҳида китоблар ёзилган.
Қуръондаги баъзи суралар бошқаларига қараганда фазилатли бўлмаслиги борасида уламолар турли фикрларни билдиришган. Абул Ҳасан ал-Ашъарий, Қози Абу Бакр ал-Бақиллоний ва Ибн Ҳиббон каби олимлар бундай нарсанинг бўлиши мумкинмаслигини айтишган. Чунки Қуръоннинг барчаси Аллоҳнинг каломидир. Бир сура ёки оят бошқасидан фазилатлироқ деб айтиладиган бўлса, қаршисидагини нуқсони бор деган маъно чиқиб қолади. Бу эса тўғри эмас. Ислом олимларининг кўпчилиги бир суранинг бошқасидан, бир оятнинг эса яна бошқасидан фазилатлироқ бўлишини қабул қилишган. Чунки бу масалада изоҳга муҳтожлик бўлмайдиган даражада очиқ насслар мавжуд. Имом Қуртубий ҳам бу фикрни қўллаган.
Қуръоннинг қиёматда шафоатчи бўлиши, ундаги қонун қоидаларга амал қилган кимсаларга Аллоҳ раҳмати ва марҳамати билан муомала қилишидир. Қуръонни ибодат мақсадида ўқиш савоб ва мукофотли бир амалдир. Қуръон уни ўқиган ва амал қилган кимсага оҳиратда гувоҳ бўлади.
1006 - عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اقْرَؤُوا القُرْآنَ؛ فَإِنَّهُ يَأْتِي يَوْمَ القِيَامَةِ شَفِيعاً لأَصْحَابِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [804].