Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
70-КИТОБ
70-боб
70
(70)

613. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Одамлар учун энг яхши ҳаёт – Аллоҳ йўлида отининг тизгинидан тутган кишининг унинг устида елдек учиб, ҳар қачон ҳайқириқ ё чақириқни эшитса, учиб бориб, ғазот ва ўлимни айни жойидан излашидир. Ёхуд мана бу тоғлардан бирининг чўққисида ёки мана бу водийлардан бирининг бағрида қўй-қўзи боқиб юрган кишининг ўлим келгунича намозини тўкис адо этиши, закотини бериши, Роббига ибодат қилиши ҳамда одамлар билан фақат яхшиликда бирга бўлишидир».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадисда Аллоҳнинг динини ривожи учун жидду-жаҳд қилиб, бор куч ва имкониятни ишга солиш ҳамда одамларга ёмонлиги етиб қолишидан ўзини тийиб, қир-адирларга чиқиб, ибодатларини қойилмақом ҳолда амалга ошириш фазилати ҳақида тўхталиб ўтилди.


613 – وَعَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «مِنْ خَيْرِ مَعَاشِ النَّاسِ لَهُمْ: رَجُلٌ مُمْسِكٌ عِنَانَ فَرَسِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ، يَطِيرُ عَلَى مَتْنِهِ، كُلَّمَا سَمِعَ هَيْعَةً أَوْ فَزْعَةً، طَارَ عَلَيْهِ يَبْتَغِي الْقَتْلَ، وَالْمَوْتَ مَظَانَّهُ، أَوْ رَجُلٌ فِي غُنَيمَةٍ فِي رَأْسِ شَعَفَةٍ مِنْ هَذِهِ الشَّعَفِ، أَوْ بَطْنِ وَادٍ مِنْ هَذِهِ الأَوْدِيَةِ، يُقِيمُ الصَّلَاةَ وَيُؤتِي الزَّكَاةَ، ويَعْبُدُ رَبَّهُ حَتَّى يَأْتِيَهُ اليَقِينُ، لَيْسَ مِنَ النَّاسِ إِلَّا فِي خَيْرٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1889].

«يَطِيرُ» أَي يُسْرِعُ، «وَمَتْنُهُ»: ظَهْرُهُ، «وَالهَيْعَةُ»: الصَّوتُ للْحَرْبِ، «وَالفَزَعَةُ»: نَحْوَهُ. وَ«مَظَانُّ الشَّيءِ»: الْمَوَاضِعُ الَّتِي يُظَنُّ وُجُودُهُ فِيهَا، «وَالغُنَيمَةُ» بِضَمِّ الغَينِ: تَصْغِيرُ الغَنَمِ، «الشَّعْفَةُ» بِفَتْحِ الشِّينِ وَالعَينِ: وَهِيَ أَعْلَى الجَبَلِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш
70-BOB

 70-боб. Одамларга аралашиб, уларнинг йиғинлари, жамоатлари, яхши ўтиришлари, зикр мажлисларида қатнашиш, касаллари ҳолидан хабар олиш, жанозаларида иштирок этиш, муҳтожларига кўмак бериш, жоҳилларини тўғри йўлга чорлаш, қодир бўлса амру маъруф, наҳий мункар қилиш, уларга озор беришдан ўзини тийиб, улардан етган озорга сабр қилишнинг фазилатлари ҳақида

 

Билинг, одамларга мен зикр этган кўринишда аралашиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бошқа пайғамбарлар, хулофои рошидинлар, улардан кейинги саҳобалар, тобеинлар ва булардан кейинги мусулмон уламолари ва ахёрлари ихтиёр этишган йўлдир. Мана шу аксар тобеъин ва улардан кийингиларнинг мазҳабидир. Буни имом Шофеъий, имом Аҳмад ва аксар фақиҳлар айтишган.  

Аллоҳ таоло бу хусусда: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2-оят), деб айтган.

Мен зикр қилган хусусда оятлар кўп ва маълумдир.

70- بَابُ فَضْلِ الاخْتِلَاطِ بِالنَّاسِ، وَحُضُورِ جُمَعِهِمْ وَجَمَاعَاتِهِمْ، وَمَشَاهِدِ الخَيْرِ وَمَجَالِسِ الذِّكْرِ مَعَهُمْ، وَعِيَادَةِ مَرِيضِهِمْ، وَحُضُورِ جَنَائِزِهِمْ وَمُوَاسَاةِ مُحْتَاجِهِمْ، وَإرْشَادِ جَاهِلِهِمْ، وَغَيْرِ ذَلِكَ مِنْ مَصَالِحِهِمْ لِمَنْ قَدِرَ عَلَى الأَمْرِ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّهْيِ عَنِ الْمُنْكَرِ، وَقَمْعِ نَفْسِهِ عَنِ الإِيْذَاءِ وَصَبَرَ عَلَى الأَذَى

 

اِعْلَمْ، أَنَّ الإخْتِلَاطَ بِالنَّاسِ عَلَى الوَجْهِ الَّذِي ذَكَرْتُهُ هُوَ الْمُخْتَارُ الَّذِي كَانَ عَلَيهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَسَائِرُ الأَنْبِيَاءِ صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلَامُهُ عَلَيهِمْ، وَكَذَلِكَ الخُلَفَاءُ الرَّاشِدُونَ، وَمَنْ بَعْدَهُمْ مِنَ الصَّحَابةِ وَالتَّابِعِينَ، وَمَنْ بَعْدَهُمْ مِنْ عُلَمَاءِ الْمُسْلِمِينَ وَأَخْيَارِهِمْ، وَهُوَ مَذْهَبُ أَكْثَرِ التَّابِعِينَ وَمَنْ بَعْدَهُمْ، وَبِهِ قَالَ الشَّافِعِيُّ وَأَحْمَدُ، وَأَكْثَرُ الفُقَهَاءِ رضي الله عنهم أَجْمَعِينَ.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَتَعَاوَنُوا عَلَى البِرِّ وَالتَّقْوَى * وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الإثْمِ وَالعُدْوَانِ} [المائدة - 2].

وَالآيَاتُ في مَعْنَى مَا ذَكَرْتُهُ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.


(70)

614. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ менга ваҳий қилиб, «Тавозели бўлинглар, ҳеч ким ҳеч кимга кеккаймасин, ҳеч ким ҳеч кимга зулм қилмасин», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Халқ орасида тавозуълик одамга камтар инсон экан, деб баҳо беришади.

Тавозуъ сўзи аслида пастлашдан олинган. Ўзини паст олиш, ўзини бошқалардан юқори тутмаслик – тавозуъ бўлади экан. Банданинг Аллоҳ таолога нисбатан тавозуъ қилиши унинг у Зотдан қўрқиши, бўйсуниши ила бўлади. Бандалар орасидаги тавозуъ эса, бир-бирининг ҳақ гапини сўзсиз қабул қилиш, таклифларига кўниш билан бўлади. Демак, тавозуъ халқ орасида камтарлик, деб аталади ва у гўзал инсоний фазилатлардан бири бўлиб, динимиз таълимоти ҳам биз мўмин-мусулмонларни шу сифатга эга бўлишга чақиради.

Камтарлик ва ҳокисорлик сифатига эга бўлган киши нафақат эл-юрт олдида балки, Аллоҳнинг даргоҳида ҳам мақтовга лойиқдир. Бундай инсонлар ҳар қачон ўз ҳурматларини сақлай билиш билан бир қаторда, ўзгаларнинг қадру қийматларини ҳам ўз ўрнига қўядилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: “Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини баланд қилиб қўяди”, — деганлар. (Имом Муслим ривояти)

Камтарликнинг зидди манманлик бўлиб, унга ёмон иллат сифатида қаралиб, Ислом дини нуқтаи назаридан инсонни кибру ҳавога берилиши таъқиқланган. Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантириб: “Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмайсан!” – деган. (Исро сураси, 37-оят).

Демак, банда ўз ҳаддини билмоғи лозим. Акс ҳолда у ўз бошига Аллоҳ таолонинг ғазаби ва азоби келишига сабабчи бўлади. Бу ҳақда ҳадиси қудсийда шундай дейилган: “Кибриё ридоимдир, азимлик изоримдир.  Ким уларнинг иккисидан бирида Мен ила низо қилса, уни дўзахга ташлайман”. Кибру ҳаво ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “ Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди. Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди”. Манманлик қилиб, ўзгаларга беписанд муомалада бўлиш, мол-дунё, обрў-эътиборга алданиб кибрланиш оқибатида киши дўстлари, қариндошлари ва эл-юрти олдида ҳурматини йўқотади.

 Камтарлик хислатига эга бўлган кишининг даражаси юқори, ҳурмати баланд, қадр-қиммати олий, Аллоҳ ҳузурида ва одамлар орасида иззати ва даражаси етук ва мукаммал бўлади. Тавозуълик хислатига эга киши ҳар бир инсонни ўзидан устун деб билиши, у инсоннинг даражасини Аллоҳ ҳузурида ўзиникидан устун бўлиши мумкин деб ҳисоблаши лозим. Агар унга ёш бола йўлиқса: “Аллоҳ йўлида гуноҳ иш қилмаган, Парвардигорга осий бўлмаган, мен эса Аллоҳга исён қилдим, шубҳасиз, у мендан аълороқ” деб билиши, агар ёши улуғ бир кекса учраса, “Мендан аввал кўпроқ ибодат қилган, албатта у мендан афзалроқ” дейиши, фосиқ одам учраса, “У нодонлиги туфайли Аллоҳга қарши чиқиб гуноҳ қилаяпти, унинг ўлими ва оқибати қандай бўлади-ю, меники қандай бўлади?” деб билишлиги, кофирга йўлиқса, “Балки бир кун мусулмон бўлар, хайрли ишлар қилар. Мен бўлсам ёмонлик, куфр билан кетишим мумкин” деб ҳушёр тортиши керак.

Киши доимо хавф ва ражода ҳаёт кечириши керак.

Камтарлик  инсон учун зийнат бўлган хислатлардан биридир. Камтарлик бу - гуноҳларнинг боши бўлган, оқибати хатарли ва аянчли бўлган, Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган сифат ҳисобланган кибр ва манманликнинг аксидир. Аллоҳ таоло Ўзининг суюкли бандаларини  васф қилиб: «Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида «салом» дейдиганлардир», (Фурқон сураси, 63-оят) дея марҳамат қилган.

Бошқа бир оятда эса Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб: «Ўзингизга эргашган мўмин кишилар учун қанотингизни паст тутинг. (Яъни, уларга хуш хулқ билан камтарона муносабатда бўлинг)» (Шуаро сураси, 215-оят) деган.

Ушбу оятга эътибор қилсак, Аллоҳ таоло тавозеъ ва камтарликни қанотга ўхшатмоқда. Бу ҳам бежиз эмас албатта. Қушларнинг парвоз этиши ва баланд марраларни забт этиши учун энг зарур восита уларнинг қаноти бўлса, инсон учун бу қанот тавозеъ ва камтарликдир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни кибру ҳаводан йироқ қилиб, камтарлик фазилати билан зийнатланганлардан бўлишга муваффақ айласин.

614 - وَعَنْ عِيَاضِ بْنِ حِمَارٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ أَوحَى إِلَيَّ أَنْ تَوَاضَعُوا حَتَّى لَا يَفْخَرَ أَحَدٌ عَلَى أَحَدٍ، وَلَا يَبْغِيَ أَحَدٌ عَلَى أَحَدٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2865/64].


Улашиш
|
|
Нусха олиш