«Бу онамиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бошингизга Уҳуд кунидан ҳам оғирроқ кун келганми?» дедим. У зот шундай дедилар: «Дарҳақиқат, менга қавмингдан етадигани етди. Улардан менга етган нарсаларнинг энг қаттиғи Ақоба куни бўлган. Ўшанда Ибн Абдуялил ибн Абдукулолга мени (ҳимоясига) олишни таклиф этган эдим. Бироқ у мен истаган нарсани қабул қилмади. Мен ташвишли ҳолда бошим оққан томонга қараб юриб кетдим. Қарнус-саъолибга* келгандагина ўзимга келиб, бошимни кўтардим. Қарасам, бир булут менга соя солиб турибди. Назар солсам, унда Жаброил бор экан. У менга нидо қилиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳ қавмингнинг сенга айтган гапини, сенга нима жавоб қайтарганини эшитди. У Зот улар ҳақида истаган нарсангни буюришинг учун ҳузурингга тоғ фариштасини юборди», деди. Шунда тоғ фариштаси менга нидо қилиб, салом берди. Сўнгра: «Эй Муҳаммад! Аллоҳ қавмингизнинг сизга айтган сўзини эшитди. Мен тоғлар фариштасиман. Роббим сизнинг буйруғингизни (амалга ошириш учун олдингизга) юборди. Нимани истасангиз, шу. Агар уларнинг устига «Икки Ахшаб»ни* тўнтариб ташлашимни истасанг (шундай қиламан)», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Балки, Аллоҳ уларнинг пуштикамаридан ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган кишиларни чиқаришини умид қиламан», дебдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: * Қарнус-саъолиб – Макка-Тоиф йўлидаги Маккага яқин жой.
* Икки Ахшаб – Маккаи Мукаррамадаги икки катта тоғ. Улардан бирининг номи Абу Қубайс бўлиб, Каъбанинг шарқ томонида, иккинчиси – Қуъайқоъ тоғи эса унинг ғарбида жойлашган. Уларнинг баландлиги 420 ва 230 метрни ташкил қилади.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қавмларига меҳрибонликлари, улардан етган озорларга сабр қилишлари, ёмонлик қилганларни афв қилиб, кечириб юборишлари.
– Аллоҳнинг динига даъват қилувчилар дуч келадиган бало-офатлар турличадир. Кимдир азобга, кимдир ёлғончига ва кимдир масхараланишга учрайди.
– Аллоҳ ўзига яқин валий зотларни муҳофаза қилиб, уларга кўмак бериши. Агар Аллоҳнинг динига ёрдам беришда давом этишса, уларнинг зикрини олий қилиши.
– Фаришталарнинг ўзларига юклатилган махсус амаллари бор, Аллоҳнинг амри билан уни амалга оширишади.
– Даъватчи олим даъватнинг ҳозирига эмас, балки келажагига теран назар билан қарамоғи лозим. Шунинг учун мухолифларга азоб тушишини шошиб дуо қилиш ҳикматли иш эмас.
– Даъватчининг мақсади ва ғояси одамларни Якка Аллоҳга ибодат қилишлари учун зулумотдан нурга олиб чиқишдир.
655 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّهَا قَالَتْ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: هَلْ أَتَى عَلَيْكَ يَوْمٌ كَانَ أَشدَّ مِنْ يَومِ أُحُدٍ؟ قَالَ: «لَقَدْ لَقِيتُ مِنْ قَومِكِ، وَكَانَ أَشَدُّ مَا لَقِيتُ مِنْهُمْ يَوْمَ العَقَبَةِ؛ إِذْ عَرَضْتُ نَفْسِي عَلَى ابْنِ عَبْدِ يَالِيلَ ابْنِ عَبْدِ كُلَالٍ، فَلَمْ يُجِبْنِى إِلَى مَا أَردْتُ، فَانْطَلَقْتُ وَأَنَا مَهْمُومٌ عَلَى وَجْهِي، فَلَمْ أَسْتَفِقْ إِلَّا وَأَنَا بِقَرْنِ الثَّعَالِبِ، فَرَفَعْتُ رَأْسِي، فَإِذَا أَنَا بِسَحَابَةٍ قَدْ أَظَلَّتْنِي، فَنَظَرْتُ؛ فَإِذَا فِيهَا جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلَامُ، فَنَادَانِي فَقَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدْ سَمِعَ قَوْلَ قَومِكَ لَكَ، وَمَا رَدُّوا عَلَيكَ، وَقَدْ بَعَثَ إِلَيكَ مَلَكَ الجِبَالِ لِتَأْمُرَهُ بِمَا شِئْتَ فِيْهِمْ، فَنَادَانِي مَلَكُ الجِبَالِ، فَسَلَّمَ عَلَيَّ ثُمَّ قَالَ: يَا مُحَمَّدُ؛ إِنَّ اللهَ قَدْ سَمِعَ قَولَ قَومِكَ لَكَ، وَأَنَا مَلَكُ الجِبَالِ، وَقَدْ بَعَثَني رَبِّي إِلَيْكَ لِتَأْمُرَني بِأَمْرِكَ، فَمَا شِئْتَ؟ إِنْ شِئْتَ: أَطْبَقْتُ عَلَيهِمُ الأَخْشَبَيْنِ» فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَلْ أَرْجُو أَنْ يُخْرِجَ اللهُ مِنْ أَصْلَابِهِمْ مَنْ يَعْبُدُ اللهَ وَحْدَهُ؛ لَا يُشْرِكُ بِهِ شَيْئاً» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3231، م 1795].
«الأَخْشَبَانِ»: الجَبَلَانِ الْمُحِيطَانِ بِمَكَّةَ، وَالأَخْشَبُ: هُوَ الجَبَلُ الغَلِيظُ.