76-боб. Етган озорларга чидамли бўлиш
Аллоҳ Таоло: «У (тақводор зотлар) ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир» (Оли Имрон сураси, 134-оят).
«Албатта, ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз бу иш ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Шўро сураси, 43-оят) , - деб айтган.
76- بَابُ احْتِمَالِ الأَذَى
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَالْكَاظِمِينَ الغَيْظَ والْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ} [آل عمران - 134].
وَقَالَ تَعَالَى: {وَلَمَن صَبَرَ وَغَفَرَ إنَّ ذَلِكَ لَمِنْ عَزْمِ الأُمُورِ} [الشورى - 43].
وَفِي البَابِ: الأَحَادِيثُ السَّابِقَةُ فِي البَابِ قَبْلَهُ.
660. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қилавераман, улар эса мендан узаверишади. Мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қилишади. Мен уларга ҳалимлик қилсам, улар менга жоҳиллик қилишади», деди. Шунда у зот: «Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, уларга қайноқ кул едиргандек бўласан. Модомики сен шундай давом этар экансан, Аллоҳдан уларга қарши ёрдам сендан узилмайди», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: «Қайноқ кул едириш» деган ибора «сен уларга берган нарса уларнинг ичини куйдиради» деган маънони билдиради, чунки ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтарилса, ёмонлик қилганлар олов егандек бўлади.
Қариндошчилик алоқаларини узиш энг катта гуноҳ ва улкан хатолардан, уни мустаҳкамлаш эса энг гўзал солиҳ амаллардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Раҳм (қариндошчилик)ни узувчи жаннатга кирмайди”.
Аллоҳ уни боғлашга буюрган алоқани узган киши қандай қилиб жаннатга кирсин?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарган эмас. Лекин силаи раҳм қилувчи ўзининг силаи раҳми кесилганда уни боғловчидир”, дедилар (Имом Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қариндошлари жуда оз эди. Шунга қарамай у зотга энг кўп душманчилик қилишарди. У зотни ватанларидан қувишди, азиятлар беришди ва уришгача боришди. Аммо Аллоҳ у зотга ғалабани берганда ҳали инсонлар эшитмаган афвни эълон қилдилар.
Силаи раҳм умрни зиёда қилади, унга барака олиб киради ва ажр-савобларни кўпайтиради. У иймон мукаммаллиги, Аллоҳдан қўрқиш ва Қуръонга бўйсуниш белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ менга мен биан алоқани узганлар билан уни тиклашни, зулм қилганларни афв қилишни ва маҳрум қилганларга беришни буюрди”.
660 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ لِي قَرَابَةً أَصِلُهُمْ وَيَقْطَعُونِي، وَأُحْسِنُ إِلَيهِمْ وَيُسِيئُونَ إِليَّ، وَأَحْلُمُ عَنْهُمْ وَيَجْهَلُونَ عَلَيَّ!! فَقَالَ: «لَئِنْ كُنْتَ كَمَا قُلْتَ فَكَأَنَّمَا تُسِفُّهُمْ الْمَلَّ، وَلَا يَزَالُ مَعَكَ مِنَ اللهِ تَعَالَى ظَهِيرٌ عَلَيْهِمْ مَا دُمْتَ عَلَى ذَلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2558].
وَقَدْ سَبَقَ شَرْحُهُ فِي (بَابِ صِلَةِ الأَرْحَامِ) [برقم 325].