272-ҳадис

Хатмнинг одоби ва унга тааллуқли нарсалар

Якка хатм қилувчи қори хатмни намозда тугатиши мустаҳабдир. Аммо намоздан ташқарида хатм қилувчи ва кўпчилик бўлиб хатм қилувчилар, кечанинг аввалида ёки кундузнинг аввалида қилишлари яхшидир. Хатм кунида рўза тутиш ҳам мустаҳаб. Фақат шариат рўза тутишни манъ қилган кунлардагина рўза тутилмайди. Масалан, тобеъинлардан Толҳа ибн Мусарраф, Мусаййиб ибн Рофиъ ва Ҳабиб ибн Абу Собитлар Қуръонни хатм қиладиган кунлари рўзадор бўлардилар.  Хатм мажлисларида ўқишни биладиганлар ҳам, билмайдиганлар ҳам ҳозир бўлиши мустаҳабдир.

* فقد روينا في الصحيحين: "أن رسول الله صلى الله عليه وسلم أمر الحيض بالخروج يوم العيد ليشهدن الخير ودعوة المسلمين".

272/3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит кунлари ҳайз кўрган аёлларга чиқишни буюрардилар, бас улар яхшилик ва мусулмонлар даъватида иштирок этишар эди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Улашиш
|
|
Нусха олиш