2-КИТОБ
Қуръон тиловат қилиш китоби
(2)
70-BOB

 Қуръон тиловати

Қуръон ўқиш зикрларнинг афзалидир. Қироатда тадаббур қилиш – тушуниб ўқиш матлуб иш саналади. Қироатнинг ўзига хос одоб ва мақсадлари бор. Қори ва қироатнинг одоблари, сифатлари ва уларга тааллуқли нарсалар ҳақида бир китоб ҳам жамлаган эдим. Чунки ҳофизи Қуръон учун шунга ўхшаш нарсалар махфий қолиши мумкин эмас. Мен бу китобда эса мақсадга мувофиғини қисқа ҳолда келтираман.  

Фасл: Қуръон ўқувчи киши эртами-кечми, мусофирми-муқимми, унинг тиловатини тарк қилмаслиги, бардавом бўлиши лозим. Салаф уламоларимизнинг Қуръонни хатм қилиш одатлари турлича эди. Баъзилари икки ойда, баъзилари ҳар ойда, бошқалари ҳар ўн кун, саккиз кун ёки етти кунда Қуръонни хатм қилишарди. Кўпчиликнинг одати шу эди. Олти, беш, тўрт ёки уч кунда хатм қилувчи уламолар ҳам бор эди. Бундан ташқари ҳар кеча ва кундузи хатм қилувчилар бўлган. Саййид Жалил ибн Котиб ас-Сувфий кечаси тўрт марта, кундузи ҳам тўрт марта Қуръонни хатм қилардилар. Обид тобеъинлардан Мансур ибн Зозон эса пешин билан аср орасида хатм қилардилар. Ва яна шом билан хуфтон орасида ҳам хатм қилардилар. Рамазонда эса шом билан хуфтон оралигида иккита хатм қилардилар. Рамазонда хуфтонни то туннинг тўртдан бири ўтгунича кечиктирардилар.

Ибн Абу Довуд ривоятларида келтирилишича Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ рамазонда Қуръонни шом намози билан хуфтон орасида хатм қилганлар. Аммо Қуръонни бир ракъатда хатм қиладиганлар кўплигидан уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Масалан, улар Усмон ибн Аффон, Тамийм ад-Дорий, Саид ибн Жубайрлар розияллоҳу анҳумлардир. Лекин олдинги жамоалар Қуръонни бир кеча-кундузда хатм қилишни макруҳ деб, қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган.

(70)

270/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Қуръони каримни уч кундан оз фурсатда хатм қилса, маъноларини англамайди», дедилар.

Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ривоятлари.

Аммо Қуръон ўқишни қачон бошлаш ва хатм қилиш-тугатиш вақти қорини ихтиёридадир. Масалан, Усмон розияллоҳу анҳу бир ҳафталик хатмларида жума кечаси бошлаб, пайшанба кечаси тугатар эдилар. Абу Ҳомид Fаззолий «Иҳёу улумиддин» китобларида: "Хатмларни афзали кечасидаги хатм ва кундузидаги хатм. Кундузги хатм душанба куни бамдод намозининг икки ракъатида ёки ундан кейин тугатилади. Кечасидаги хатм жума куни шом намозининг икки ракъатида ёки ундан кейин тугатилади. Шунда кундузини аввали ва охирига етишади", деб айтганлар.

Ибн Абу Довуд улуғ тобеъин Амр ибн Муррадан қилган ривоятларида: «Улар Қуръонни кечанинг аввалида ёки кундузни аввалида хатм қилишни яхши кўрардилар», дейди.

Улуғ тобеъинлардан Толҳа ибн Мусорриф айтадилар:

«Ким Қуръонни кундузни қайси пайтида хатм қилса, фаришталар кеч киргунгача у кишига саловот айтишади. Ва тунни қайси пайтида хатм қилса, тонг отгунча саловот айтишади».

* في سنن أبي داود، والترمذي، والنسائي، وغيرها، عن عبد الله بن عمرو بن العاص رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لا يفقه من قرأ القرآن في أقل من ثلاث".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

271/2. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қуръонни хатм қилувчининг хатми кечанинг аввалига тўғри келса, фаришталар тонг отгунча унга саловот айтишади. Агар туннинг охирига тўғри келса, (эртаси кун) кеч киргунча саловот айтишади».

Абу Муҳаммад Дорамий ривояти.

Фасл: Қуръон қироати учун ихтиёр қилинган вақтнинг энг яхшиси намозда бўлганидир. Имом Шофеъий ва бошқаларнинг фикрларича, намозда қиёмни қироат билан узун қилиш сажда ва ундан бошқа ўринларда узоқ туришдан афзалроқдир. Намоздан ташқаридаги қироат эса, кечаси бўлгани яхшироқ. Кечани иккинчи ярмида бўлгани эса, аввалида бўлганидан яхшироқ. Шом намози билан хуфтон орасида бўлган тиловат ҳам маҳбубдир. Аммо кундузги тиловатларнинг энг яхшиси бомдод намозидан кейингисидир. Бирор вақт ҳам Қуръон тиловат қилишнинг кароҳияти йўқ. Ҳатто намоз ўқиш манъ қилинган пайтларда ҳам тиловат қилинаверади.

Ибн Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Муоз ибн Рифоъадан ҳикоя қилиб: «Улар асрдан кейин тиловатни кариҳ кўрар эдилар», деб келтирган сўзлари эса, номақбул ва асоссиз гапдир.

Тиловат учун ихтиёр қилинган кунлар жума, душанба, пайшанба ва арафа кунларидир. Ўн кунликларда эса зул ҳижжа ойининг аввалги ўн куни ва рамазон ойининг охирги ўн кунидир. Ойлар ичида эса, рамазондагиси афзалроқ.

* وروينا في مسند الإمام المجمع على حفظه وجلالته وإتقانه وبراعته أبي محمد الدارمي رحمه الله، عن سعد بن أبي وقاص رضي الله عنه قال: إذا وافق ختم القرآن أول الليل صلت عليه الملائكة حتى يصبح، وإن وافق ختمه آخر الليل صلت عليه الملائكة حتى يمسي.

قال الدارمي : هذا حسن عن سعد.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Хатмнинг одоби ва унга тааллуқли нарсалар

Якка хатм қилувчи қори хатмни намозда тугатиши мустаҳабдир. Аммо намоздан ташқарида хатм қилувчи ва кўпчилик бўлиб хатм қилувчилар, кечанинг аввалида ёки кундузнинг аввалида қилишлари яхшидир. Хатм кунида рўза тутиш ҳам мустаҳаб. Фақат шариат рўза тутишни манъ қилган кунлардагина рўза тутилмайди. Масалан, тобеъинлардан Толҳа ибн Мусарраф, Мусаййиб ибн Рофиъ ва Ҳабиб ибн Абу Собитлар Қуръонни хатм қиладиган кунлари рўзадор бўлардилар.  Хатм мажлисларида ўқишни биладиганлар ҳам, билмайдиганлар ҳам ҳозир бўлиши мустаҳабдир.

* فقد روينا في الصحيحين: "أن رسول الله صلى الله عليه وسلم أمر الحيض بالخروج يوم العيد ليشهدن الخير ودعوة المسلمين".

272/3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит кунлари ҳайз кўрган аёлларга чиқишни буюрардилар, бас улар яхшилик ва мусулмонлар даъватида иштирок этишар эди.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

273/4. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Бу киши бир кишига Қуръон ўқийдиган бир одамни кузатиб юришни тайинладилар. Ҳалиги қори Қуръон хатм қилишни бошласа, тайин қилинган киши Ибн Аббосга хабарини берар эди. Ибн Аббос эса, ана шу хатмда иштирок этардилар.

Имом Дорамий ривоятлари.

* وروينا في مسند الدارمي، عن ابن عباس رضي الله عنهما، أنه كان يجعل رجلا يراقب رجلا يقرأ القرآن، فإذا أراد أن يختم أعلم ابن عباس رضي الله عنهما فيشهد ذلك.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

274/5. Анас ибн Моликнинг соҳибларидан бўлган улуғ тобеъин Қатода роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилсалар (яъни, Қуръонни ўқиб тугатсалар), аҳли аёлларини тўплаб, дуо қилардилар».

* وروى بأسانيد صحيحة، عن الحكم بن عتيبة - بالتاء المثناة فوق ثم المثناة تحت ثم الباء الموحدة - التابعي الجليل الإمام قال: أرسل إلي مجاهد وعبدة بن أبي لبابة فقالا: إنا أرسلنا إليك لأنا أردنا أن نختم القرآن، والدعاء مستجاب عند ختم القرآن.

Улуғ тобеъин Ҳакам ибн Утайбадан қилинган саҳиҳ ривоятда у киши айтадилар: «Менга Мужоҳид билан Абда ибн Абу Лубоба одам юборишибди. Улар, биз сенга одам жўнатишимизнинг боиси Қуръонни хатм қилишни хоҳладик, чунки дуолар Қуръонни хатм қилинганда ижобат қилинади, деб айтишди».

Иккисини Ибн Абу Довуд ривоят қилганлар.

Баъзи саҳиҳ ривоятларда келтирилишича, Қуръон хатм қилинганда раҳмат ёғилиб туради, деб айтилган.

Мужоҳиддан саҳиҳ санад билан ривоят қилинади:

Улар хатми Қуръонда тўпланиб, албатта раҳмат Қуръон хатм қилинганида тушади, деб айтишар эди.

Фасл: Қуръон хатм қилинганда яхшилаб, таъкидлаб, қабул бўлишига ишонган ҳолда дуо қилиш мустаҳаб амалдир.

* وروى ابن أبي داود بإسنادين صحيحين، عن قتادة التابعي الجليل الإمام صاحب أنس رضي الله عنه، قال: كان أنس بن مالك رضي الله عنه إذا ختم القرآن جمع أهله ودعا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

275/6. Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:

«Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омийн, деб туради».

Дорамий ривоятлари.

Қуръон хатм қилган киши дуони мустаҳкам ҳолда адо этиши лозим. Айниқса муҳим ишлар, ўзида барча нарсани қамраб олган нарсаларни сўраш, охират ишларида, мусулмонлар ҳолати, султонлар салоҳияти, бошқа раҳбарлар салоҳияти, уларни тоат ва ибодатга муваффақ бўлиши, хилоф иш тутишидан омонда қилиши, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиши, ҳақ устида қоим бўлиши, динга мухолиф бўлганларга қарши туришини ҳам сўрамоқ керак.

Бир хатмини тугатгач бошқа янги хатмини улаш маҳбублигига қуйидаги ҳадисни далил қилишган.

* وروينا في مسند الدارمي، وعن حميد الأعرج رحمه الله قال: من قرأ القرآن ثم دعا أمن على دعائه أربعة آلاف ملك.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

276/7. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Амалларнинг яхшиси ал-ҳаллу варриҳла», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ал-ҳаллу варриҳла нима деганингиз, эй Расулуллоҳ?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни бошлаш ва уни хатми қилиш», дедилар.

Имом Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Яъни, бошлаб тугатиб, яна бошлаб тугатиб, шу тарзда бардавом бўлишдир.

* واحتجوا فيه بحديث أنس رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "خير الأعمال الحل والرحلة"، قيل: وما هما؟ قال: "افتتاح القرآن وختمه".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Одатланилган вазифа ва вирдларни
бажармасдан ухлаб қолган киши ҳақидаги фасл

* روينا في "صحيح مسلم": عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من نام عن حزبه من الليل أو عن شئ منه، فقرأه ما بين صلاة الفجر وصلاة الظهر كتب له كأنما قرأه من الليل".

277/8. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тундаги вазифаларини ёки улардан бирортасини бажармасдан ухлаб қолса, бас уларни бомдод намози билан пешин намози орасида ўқиб олса, гўё тунда ўқигандек бўлади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Фасл: Қуръонни маҳкам тутиш ва уни унутишдан эҳтиёт бўлиш тўғрисида

278/9. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ушбу Қуръонга ҳушёр бўлинг (яъни, ёдлагандан кейин маҳкам тутинглар). Муҳаммаднинг нафси қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта у қочоқликда тушовдаги туядан ҳам тездир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

[فصل] في الأمر بتعهد القرآن والتحذير من تعريضه للنسيان:

* روينا في "صحيحي البخاري ومسلم" عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "تعاهدوا هذا القرآن، فوالذي نفس محمد بيده لهو أشد تفلتا من الإبل في عقلها".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

279/10. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръон соҳиби худди тушовланган туя соҳибига ўхшайди. Агар унга ҳушёр бўлса, уни тутиб туради, ташлаб қўйса, кетиб қолади», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 وروينا في "صحيحيهما" عن ابن عمر رضي الله عنهما، أن رسول الله صلى عليه وسلم قال: "إنما مثل صاحب القرآن كمثل الإبل المعقلة، إن عاهد عليها أمسكها، وإن أطلقها ذهبت".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

280/11. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматимнинг савоблари кўрсатилди. Буларнинг ичида киши масжиддан чиқариб ташлаган ахлатлар (учун олган савоби) ҳам бор эди. Яна менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Бир кишига Қуръондан бирор сура ёки оят берилганидан сўнг, уни унутиб юборганидан каттароқ гуноҳни кўрмадим», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

* وروينا في كتاب أبي داود، والترمذي، عن أنس رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "عرضت علي أجور أمتي حتى القذاة يخرجها الرجل من المسجد، وعرضت علي ذنوب أمتي، فلم أر ذنبا أعظم من سورة من القرآن أو آية أوتيها رجل ثم نسيها" تكلم الترمذي فيه.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

281/12. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Қуръонни ўқиб, сўнг уни унутиб юборса, қиёмат куни Аллоҳ таолога қўли кесик ҳолда йўлиқади», дедилар.

Абу Довуд ва Дорамий ривоятлари.

Фасл: Қуръон ўқувчи киши ундаги одобларга аҳамият бериши лозим. Аввало, қироатида ихлосли бўлиш ва у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилиш, бошқа нарсани мақсад қилмаслик, Қуръон хулқи билан хулқланиш, зеҳнни бир жойга қўйиб, ундаги маъноларни тадаббур қилиш талаб этилади. Қуръон тиловат қилаётганда Аллоҳга мурожаат қилаётганини ва Уни кўриб турган кишидек ҳис қилиши, агар Уни кўрмаётган бўлса, Аллоҳ уни кўриб турганини зеҳнига жойлаши лозим.

Фасл: Қуръон тиловат қилишни хоҳлаган киши оғзини мисвок ва шунга ўхшаш нарсалар билан тозалаши лозим бўлади. Мисвок арок дарахти шохидан бўлиши яхшироқ. Агар у топилмаса, бошқа нарсалар билан тозалашининг зарари йўқдир. Мисвок истеъмол қилинаётганда оғизни ўнг томонидан бошлаш ва суннатни бажараётганини ният қилиш керак. Мисвок истеъмол қилинаётиб: «Аллоҳумма барик лий фийҳи йа арҳамар роҳимийн» Яъни: «Эй раҳм қилувчиларнинг Раҳмлиси бўлган Аллоҳим, унда мен учун барака қилгин», деб айтади.

Фасл: Қуръонни хушуъ-хузуъ ва тадаббур билан ўқиш лозим. Мана шу талаб қилинган нарсадир. Шунда қалб юмшаб, нурга тўлади. Салаф уламолари ичида тадаббур қилиб бир оятни кечаси билан ёки кўп қисмида ўқиб чиққанлари бордир. Ва яна Қуръон ўқиб туриб, ҳушдан кетганлари ва вафот этганлари бор. 

Қуръон ўқувчи Қуръон ўқиётганида йиғлаши, агар йиғлай олмаса, ўзини йиғлашга мажбурлаши мустаҳабдир. Ана шундоқ қилиш орифларнинг сифати ва солиҳ бандаларнинг шиоридир. Бунга Аллоҳ таолонинг китобида:

* وروينا في سنن أبي داود، ومسند الدارمي، عن سعد بن عبادة رضي الله عنه ، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "من قرأ القرآن ثم نسيه لقي الله تعالى يوم القيامة أجذم".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

«Улар йиғлаган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар ва бу (Қуръон) уларнинг хушуъ-хокисорликларини зиёда қилур» (Ал-исро сураси, 109-оят), деган далил бор.

Саййид Иброҳим ал-Хаввос роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Қалбнинг давоси бешта нарсада. Улар: тадаббур билан Қуръон ўқиш, қориннинг бўш бўлиши, кечаси қоим туриш, саҳар тонгда тазарруъ қилиш, солиҳ кишилар билан ўтириш».

Фасл: Қуръон тиловат қилувчининг Қуръон китобидан ўқиши ёддан ўқиганидан афзалдир. Салаф уламолари шундай дейишган. Аммо кимнинг тадаббури, фикрлаши, қалбини жамлаши Қуръондан  ўқиганидан кўра ёддан ўқиганида зиёдароқ бўлса, ёддан ўқигани афзалдир. Иккаласи баробар бўлса, Қуръон китобидан бўлгани афзал. 

Фасл: Тиловатда овозни баланд қилишнинг, шу билан бирга овозни чиқармасликнинг фазилати ҳақида ҳам уламоларнинг сўзлари бор. Риёдан қўрққан киши овозини чиқармасдан ўқигани афзалдир. Агар қўрқмаса, баланд овоз билан ўқигани яхши. Шу шарт биланки, атрофидагилар намоз ўқиётган, ухлаётган бўлмаслиги керак. Баланд овоз билан ўқиганда бошқаларга ҳам фойда бор. Чунки қалбни уйғотади, бутун вужудини фикрлашга чорлайди, уйқуни кетказиб, фаолликни зиёда қилади.

Фасл: Тиловат қилаётганда овоз чиройли қилинади. Аммо жуда чўзиб юборилмайди. Бирор ҳарф зиёда қилиниши ёки тушириб қолдирилиши ҳаромдир. Чўзиб ўқиш, агар ҳаддан ошмаса, зарари йўқ. Овозни чиройли қилиш ҳақида машҳур ҳадислар бор. Биз бу ерда озгинасини зикр қилдик, холос.  

Фасл: Тиловат қилувчи киши суранинг ўртасидан бошласа, бир-бирига боғлиқ сўзларнинг аввалидан бошлаши керак. Тўхтатганда ҳам бир-бирига боғлиқ сўзлар билан тўхтатади. Бошланиши, вақф, жузъ, ҳизб, ўндан бири деб эътибор қилмайди. Шунинг учун уламолар: «Бир суранинг ҳаммасини ўқиши узун сурадан бир миқдор ўқигандан афзал», дейишган. Чунки кўп ҳолат ва ўринларда бир-бирига боғлиқ нарсалар билинмай қолади.     

Фасл: Кишиларга таровеҳ намозини ўқиб берувчи баъзи жоҳиллар, еттинчи кечада охирги ракъатда Анъом сурасини, бир йўла нозил бўлган деб гумон қилиб, ҳаммасини ўқиш мустаҳаб амал, деб айтишади. Бундан ташқари бу амалларига яна ҳар турлик бўлмагур далилларни ҳам келтирадилар. Бу  амаллари бидъатнинг ўзгинасидир.

Фасл: Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анкабут ва бошқа сураларни ўз номи ила зикр қилиш лозим. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар келган. Шунингдек, Абу Амрнинг қироатлари, Ибн Касирнинг қироатлари ва булардан бошқаларни қироатлари деб айтишнинг ҳам кароҳияти йўқдир. Бу гапларни келтиришимиздан мақсад баъзи салаф олимлари бундай дейишни макруҳ деб айтишган. Масалан, Иброҳим Нахаий: «Улар фалончининг суннати, фалончининг қироати, деб сўйлашни кариҳ кўрардилар», деб айтганлар. Аммо, юқорида айтганимиздек, буларнинг зарари йўқ.

Фасл: Унутдим деб айтишнинг кароҳияти.

Фалон оятни ва фалон сурани унутдим, деб айтиш кароҳиятлидир. Бунинг ўрнига унуттирилдим ёки мендан кетказилди, деб айтади.

282/13. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирортангиз фалон-фалон оятни унутдим, демасин. Балки унуттирилди, десин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икковларининг бошқа ривоятларида: «Сизлардан бирортангизнинг фалон-фалон оятни унутдим, дейиши мунча ҳам ёмон, балки унуттирилди, десин», деганлар.


وَيَخِرُّونَ لِلْأَذْقَانِ يَبْكُونَ وَيَزِيدُهُمْ خُشُوعًا (الإسرا-109)

* روينا في "صحيحي البخاري ومسلم" عن ابن مسعود رضي الله عنه، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لا يقول أحدكم: نسيت آية كذا وكذا، بل هو نسي".

وفي رواية في الصحيحين أيضا: "بئسما لأحدهم أن يقول: نسيت آية كيت وكيت بل هو نسي".


Улашиш
|
|
Нусха олиш

283/14. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Қуръон ўқиётганини эшитиб: «Аллоҳ уни раҳм қилсин, мен тушириб қолдирган оятни менга эслатди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа саҳиҳ бир ривоятда: «мендан унутилган», дейилган.

Фасл: «Қори ва қироат одоблари» ҳақида маълумотни бир нечта мужаллад китоблар ҳам қамраб ололмайди. Энди, ким Қуръон одоблари ҳақида кўпроқ маълумот олишни хоҳласа, «Ат-тибйан фий адаби ҳамалатил Қуръан» китобига мурожаат қилсин.

Фасл: Қуръон тиловати зикрларнинг энг афзалидир. Билгин, Қуръон тиловати зикрларнинг энг таъкидлисидир. Уни бардавом ўқиб юриш лозим. Бирор кун ва кеча қолдирмасдан ўқиш керак. Озгина оят ўқилса ҳам асл қироатни қўлга киритилаверади.

* وروينا في "صحيحيهما" عن عائشة رضي الله عنها، "أن النبي صلى الله عليه وسلم سمع رجلا يقرأ، فقال: "رحمه الله، لقد أذكرني آية كنت أسقطتها".

وفي رواية في الصحيح: "كنت أنسيتها".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

284/15. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир кеча ва кундузда эллик оят ўқиган одам ғофиллар қаторида ёзилмайди, юз оят ўқиган киши кечани иҳё қилиб, Аллоҳнинг ибодатида узоқ турувчи, деб ёзилади, икки юз оят ўқиган киши билан Қуръон қиёмат куни ҳужжат талашмайди, беш юз оят ўқиган одамга эса, бир неча қинтор ажр ёзилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Бошқа ривоятда: "Эллик оят ўрнига қирқ оят", деб айтилган.

Бошқа ривоятда: "Йигирма оят", деб айтилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўнта оят ўқиса, ғофиллар қаторида ёзилмайди», деганлар.

Бир кеча ва кундузда ўқилиши лозим бўлган суралар ҳақидаги кўп ҳадисларни зикр қилдик. Улар Ёсин, Таборак-Мулк, Воқеъа ва Духон сураларидир. Бу сураларни ҳар куни ўқиб юриш лозим.

* وقد روينا في كتاب ابن السني، عن أنس رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "من قرأ في يوم وليلة خمسين آية لم يكتب من الغافلين، ومن قرأ مائة آية كتب من القانتين، ومن قرأ مائتي آية لم يحاجه القرآن يوم القيامة، ومن قرأ خمسمائة كتب له قنطار من الأجر".

وفي رواية: "من قرأ أربعين آية" بدل "خمسين".

وفي رواية "عشرين آية".

وفي رواية عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من قرأ عشر آيات لم يكتب من الغافلين".

وجاء في الباب أحاديث كثيرة بنحو هذا.

وروينا أحاديث كثيرة في قراءة سور في اليوم والليلة، منها: يس، وتبارك الملك، والواقعة، والدخان.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

285/16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир кеча ва кундузда Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб Ёсин сурасини ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Ибн Сунний ривояти.

Бошқа бир ривоятда: «Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тонг оттиради», дейилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким ҳар кеча Воқеъа сурасини ўқиса, унга камбағаллик етмайди», деб айтганларини эшитганман, деганлар.

Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, лам, мийм. Танзийлул китаб...» ва Таборак сураларини ўқимасдан ухламаганлари айтилган.

* فعن أبي هريرة رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من قرأ (يس) في يوم وليلة ابتغاء وجه الله غفر له".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

286/17. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади. Ким «Қул йа аййуҳал кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади. Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.

Ибн Сунний ривояти.

* وعن أبي هريرة رضي الله عنه، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "من قرأ في ليلة (إذا زلزلت الأرض) كانت له كعدل نصف القرآن، ومن قرأ (يا أيها الكافرون) كانت له كعدل ربع القرآن، ومن قرأ قل (هو الله أحد) كانت له كعدل ثلث القرآن".

Улашиш
|
|
Нусха олиш

287/18. Бошқа бир ривоятда: «Ким Оятул курсий ва «Ҳа, мийм»нинг аввалини ўқиса, шу куни ҳар қандай ёмонликдан сақланибди», деганлар.

Ибн Сунний ривояти.

* وفي رواية: "من قرأ آية الكرسي، وأول (حم) عصم ذلك اليوم من كل سوء".

Улашиш
|
|
Нусха олиш