274-ҳадис

274/5. Анас ибн Моликнинг соҳибларидан бўлган улуғ тобеъин Қатода роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачон хатм қилсалар (яъни, Қуръонни ўқиб тугатсалар), аҳли аёлларини тўплаб, дуо қилардилар».

* وروى بأسانيد صحيحة، عن الحكم بن عتيبة - بالتاء المثناة فوق ثم المثناة تحت ثم الباء الموحدة - التابعي الجليل الإمام قال: أرسل إلي مجاهد وعبدة بن أبي لبابة فقالا: إنا أرسلنا إليك لأنا أردنا أن نختم القرآن، والدعاء مستجاب عند ختم القرآن.

Улуғ тобеъин Ҳакам ибн Утайбадан қилинган саҳиҳ ривоятда у киши айтадилар: «Менга Мужоҳид билан Абда ибн Абу Лубоба одам юборишибди. Улар, биз сенга одам жўнатишимизнинг боиси Қуръонни хатм қилишни хоҳладик, чунки дуолар Қуръонни хатм қилинганда ижобат қилинади, деб айтишди».

Иккисини Ибн Абу Довуд ривоят қилганлар.

Баъзи саҳиҳ ривоятларда келтирилишича, Қуръон хатм қилинганда раҳмат ёғилиб туради, деб айтилган.

Мужоҳиддан саҳиҳ санад билан ривоят қилинади:

Улар хатми Қуръонда тўпланиб, албатта раҳмат Қуръон хатм қилинганида тушади, деб айтишар эди.

Фасл: Қуръон хатм қилинганда яхшилаб, таъкидлаб, қабул бўлишига ишонган ҳолда дуо қилиш мустаҳаб амалдир.

* وروى ابن أبي داود بإسنادين صحيحين، عن قتادة التابعي الجليل الإمام صاحب أنس رضي الله عنه، قال: كان أنس بن مالك رضي الله عنه إذا ختم القرآن جمع أهله ودعا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш