275-ҳадис

275/6. Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:

«Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омийн, деб туради».

Дорамий ривоятлари.

Қуръон хатм қилган киши дуони мустаҳкам ҳолда адо этиши лозим. Айниқса муҳим ишлар, ўзида барча нарсани қамраб олган нарсаларни сўраш, охират ишларида, мусулмонлар ҳолати, султонлар салоҳияти, бошқа раҳбарлар салоҳияти, уларни тоат ва ибодатга муваффақ бўлиши, хилоф иш тутишидан омонда қилиши, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиши, ҳақ устида қоим бўлиши, динга мухолиф бўлганларга қарши туришини ҳам сўрамоқ керак.

Бир хатмини тугатгач бошқа янги хатмини улаш маҳбублигига қуйидаги ҳадисни далил қилишган.

* وروينا في مسند الدارمي، وعن حميد الأعرج رحمه الله قال: من قرأ القرآن ثم دعا أمن على دعائه أربعة آلاف ملك.

Улашиш
|
|
Нусха олиш