279-ҳадис

279/10. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръон соҳиби худди тушовланган туя соҳибига ўхшайди. Агар унга ҳушёр бўлса, уни тутиб туради, ташлаб қўйса, кетиб қолади», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 وروينا في "صحيحيهما" عن ابن عمر رضي الله عنهما، أن رسول الله صلى عليه وسلم قال: "إنما مثل صاحب القرآن كمثل الإبل المعقلة، إن عاهد عليها أمسكها، وإن أطلقها ذهبت".

Улашиш
|
|
Нусха олиш