281-ҳадис

281/12. Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Қуръонни ўқиб, сўнг уни унутиб юборса, қиёмат куни Аллоҳ таолога қўли кесик ҳолда йўлиқади», дедилар.

Абу Довуд ва Дорамий ривоятлари.

Фасл: Қуръон ўқувчи киши ундаги одобларга аҳамият бериши лозим. Аввало, қироатида ихлосли бўлиш ва у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилиш, бошқа нарсани мақсад қилмаслик, Қуръон хулқи билан хулқланиш, зеҳнни бир жойга қўйиб, ундаги маъноларни тадаббур қилиш талаб этилади. Қуръон тиловат қилаётганда Аллоҳга мурожаат қилаётганини ва Уни кўриб турган кишидек ҳис қилиши, агар Уни кўрмаётган бўлса, Аллоҳ уни кўриб турганини зеҳнига жойлаши лозим.

Фасл: Қуръон тиловат қилишни хоҳлаган киши оғзини мисвок ва шунга ўхшаш нарсалар билан тозалаши лозим бўлади. Мисвок арок дарахти шохидан бўлиши яхшироқ. Агар у топилмаса, бошқа нарсалар билан тозалашининг зарари йўқдир. Мисвок истеъмол қилинаётганда оғизни ўнг томонидан бошлаш ва суннатни бажараётганини ният қилиш керак. Мисвок истеъмол қилинаётиб: «Аллоҳумма барик лий фийҳи йа арҳамар роҳимийн» Яъни: «Эй раҳм қилувчиларнинг Раҳмлиси бўлган Аллоҳим, унда мен учун барака қилгин», деб айтади.

Фасл: Қуръонни хушуъ-хузуъ ва тадаббур билан ўқиш лозим. Мана шу талаб қилинган нарсадир. Шунда қалб юмшаб, нурга тўлади. Салаф уламолари ичида тадаббур қилиб бир оятни кечаси билан ёки кўп қисмида ўқиб чиққанлари бордир. Ва яна Қуръон ўқиб туриб, ҳушдан кетганлари ва вафот этганлари бор. 

Қуръон ўқувчи Қуръон ўқиётганида йиғлаши, агар йиғлай олмаса, ўзини йиғлашга мажбурлаши мустаҳабдир. Ана шундоқ қилиш орифларнинг сифати ва солиҳ бандаларнинг шиоридир. Бунга Аллоҳ таолонинг китобида:

* وروينا في سنن أبي داود، ومسند الدارمي، عن سعد بن عبادة رضي الله عنه ، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "من قرأ القرآن ثم نسيه لقي الله تعالى يوم القيامة أجذم".

Улашиш
|
|
Нусха олиш