288-ҳадис

288/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир», дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда: «Ҳар бир муҳим иш «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмаса, у кесикдир», дейилган.

Уламолар: «Китоб тасниф қилувчи, дарс олувчи, дарс берувчи, хутба айтувчи Аллоҳга ҳамд билан бошлашлари мустаҳаб», дейдилар.

Булардан ташқари, еб-ичгандан кейин, акса урганда, аёлга совчи қўйганда, никоҳ ўқилаётганида, ҳожатхонадан чиқаётганда, шунингдек, бошқа ишларда ҳам Аллоҳга ҳамд айтиш мустаҳабдир. Биз буларни, иншааллоҳ, ўрнида зикр қиламиз.

Фасл: Дуонинг хотимасида ҳам, бошланишида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиш мустаҳаб қилинди. Бунга далил Аллоҳ таолонинг:

وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (يونس -10)

«Охирги истаклари Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд айтишдир» (Юнус сураси, 10-оят), деган сўзидир.

Бирор неъматга етишганда ёки ёмон кўрган нарсасидан узоқлашганда, Аллоҳга ҳамд ҳам айтиш мустаҳабдир.

وروينا في "سنن أبي داود"، "وابن ماجه"، و"مسند أبي عوانة الإسفراييني "المخرج على "صحيح مسلم" رحمهم الله، عن أبي هريرة رضي الله عنه، عن رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه قال: "كل أمر ذي بال لا يبدأ فيه بالحمد لله فهو أقطع".

وفي رواية: "بحمد الله".

وفي رواية: "بالحمد فهو أقطع".

وفي رواية: "كل كلام لا يبدأ فيه بالحمد لله فهو أجذم".

وفي رواية: "كل أمر ذي بال لا يبدأ فيه ببسم الله الرحمن الرحيم فهو أقطع".

Улашиш
|
|
Нусха олиш