289-ҳадис

289/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида иккита қадаҳ келтирилди. Уларнинг бирида хамр, иккинчисида сут бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб, сутни олдилар. Шунда Жаброил (алайҳиссалом): «Сизни фитратга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Агар шаробни олганингизда, умматингиз залолатга кетар эди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

* وروينا في "صحيح مسلم" عن أبي هريرة رضي الله عنه، "أن النبي صلى الله عليه وسلم أتي ليلة أسري به بقدحين من خمر ولبن فنظر إليهما، فأخذ اللبن، فقال له جبريل صلى الله عليه وسلم: "الحمد لله الذي هداك للفطرة، لو أخذت الخمر غوت أمتك".

Улашиш
|
|
Нусха олиш