290-ҳадис

290/3. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамнинг фарзандини олдингларми?» дейди. Фаришталар: «Ҳа», деб жавоб беришади. Аллоҳ: «Бандамнинг қалбининг мевасини олдингларми?» дейди. Фаришталар яна: «Ҳа», дейишади. Аллоҳ таоло: «Бандам нима деди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ (яъни, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», деб) айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар», дейди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Фасл: Хуросонлик соҳиблар айтишди: «Кимки, ҳамма ҳамдни ўз ичига олган ҳамд билан Аллоҳга ҳамд айтаман деб қасам ичса, «Алҳамду лиллаҳи ҳамдан ювафий ниъамаҳу ва йукафиу мазийдаҳу», деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади».

(Маъноси: Неъматларини ҳосил қилган ва зиёдалигини мукофот қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Кимки мақтовларнинг энг чиройлиси билан Аллоҳни мақтайман, деб қасам ичса, «Лаа уҳсий санаан ъалайка анта кама аснайта ъала нафсика» деб айтиши билан қасамини бажарган бўлади.

(Маъноси аввал келган.)

Баъзилар: «Фалакалҳамду ҳатто тарзо» (Рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин), дейилган гапни зиёда қилишган.

Абу Наср Таммор Муҳаммад ибн Назр роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб келтиришларича, Одам алайҳиссалом:

«Эй раббим, касби корим мени машғул қилиб қўйди. Менга бир нарса ўргатгинки ана шу ҳамма ҳамд ва тасбиҳларни ўз ичига олсин», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб: «Эй Одам қачон тонг оттирсанг уч марта ва кеч киргизсанг уч марта «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна ҳамдан йувафий ниъамаҳу ва йукафиъу мазийдаҳу» деб айт, мана шу ҳамд ва тасбиҳларни ҳаммасини ўз ичига олгандир», деб айтди.

(Маъноси юқорида келган.)

* وروينا في كتاب الترمذي وغيره عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "إذا مات ولد العبد قال الله تعالى لملائكته: قبضتم ولد عبدي؟ فيقولون: نعم، فيقول: قبضتم ثمرة فؤاده ؟ فيقولون: نعم؟ فيقول: فماذا قال عبدي؟ فيقولون: حمدك واسترجع، فيقول الله تعالى: ابنوا لعبدي بيتا في الجنة، وسموه بيت الحمد".

قال الترمذي: حديث حسن.

Улашиш
|
|
Нусха олиш