302-ҳадис

302/2. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмаган дуо кўтарилмасдан, ер билан осмон орасида тўхтаб туради», деганлар.

Имом Термизий ривоятлари.

Уламолар, дуони Аллоҳга ҳамд ва сано, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш билан бошлаш ва тугатиш маҳбуб амалдир, деб айтишган.

* وروينا في كتاب الترمذي عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال: إن الدعاء موقوف بين السماء والأرض لا يصعد منه شئ حتى تصلي على نبيك صلى الله عليه وسلم.

Улашиш
|
|
Нусха олиш