77-ҳадис

77-1513. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг ҳаж борасида бандалари зиммасидаги фарзи отамга у қартайиб, туяда ўтира олмайдиган бўлганида етди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар.

Бу видолашув ҳажида бўлган эди».

77-1513- عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ فَرِيضَةَ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ فِي الْحَجِّ أَدْرَكَتْ أَبِي شَيْخًا كَبِيرًا، لَا يَثْبُتُ عَلَى الرَّاحِلَةِ، أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ: «نَعَمْ». وَذَلِكَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш