79-1542. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, эҳромли киши қайси кийимларни кияди?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўйлаклар, саллалар, шалворлар, бурнуслар*, махсиларни киймайди. Шиппак топа олмаган киши эса махси кийсин ва тўпиғидан пастини кесиб ташласин. Заъфарон* ва варс* теккан кийимларни ҳам кийманглар», дедилар».
* Бурнус – қалпоқли устки кийим (капюшон).
* Заъфарон – сариқ рангли зиравор ўсимлик. Ундан бўёқ сифатида ҳам фойдаланилган.
* Варс – Яманда ўсадиган сариқ ўсимлик, ундан мато бўяшда ва юз пардозида фойдаланилади.
79- 1542- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا -: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا يَلْبَسُ الْمُحْرِمُ مِنَ الثِّيَابِ؟ قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا يَلْبَسُ الْقُمُصَ، وَلَا الْعَمَائِمَ، وَلَا السَّرَاوِيلَاتِ، وَلَا الْبَرَانِسَ، وَلَا الْخِفَافَ.. إِلَّا أَحَدٌ لَا يَـجِدُ نَعْلَيْنِ، فَلْيَلْبَسْ خُفَّيْنِ، وَلْيَقْطَعْهُمَا أَسْفَلَ مِنَ الْكَعْبَيْنِ، وَلَا تَلْبَسُوا مِنَ الثِّيَابِ شَيْئًا مَسَّهُ الزَّعْفَرَانُ أَوْ وَرْسٌ».