81-ҳадис

81- 1682. Абдуллоҳ (ибн Масъуд) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки намоздан бошқа намозни ўз вақтидан бошқа пайтда ўқиганларини кўрмадим: шом билан хуфтонни жамладилар ва бомдодни (одатдаги) вақтидан олдин ўқидилар».

Изоҳ: Бу ҳадисда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом билан хуфтон намозини фақатгина ҳаж мавсумида, Муздалифада жамлаганларини, ўша кеча тонгидаги бомдодни эса субҳ кириши биланоқ, одатдагидек ёруғлик ёйилмай туриб ўқиганларини таъкидламоқда.

81-1682- عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: (مَا رَأَيْتُ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم صَلَّى صَلَاةً بِغَيْرِ مِيقَاتِـهَا، إِلَّا صَلَاتَيْنِ: جَمَعَ بَيْنَ الْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ، وَصَلَّى الْفَجْرَ قَبْلَ مِيقَاتِـهَا. [وَذَلِكَ فِي الـحَجِّ].

Улашиш
|
|
Нусха олиш