88-ҳадис

88-1921. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик. Кейин у зот намозга турдилар», деди. Мен: «Саҳарлик билан азоннинг ораси қанча эди?» дедим. У: «Эллик оят (ўқиш) миқдорича», деди».

Изоҳ: Бу ерда саҳарликнинг тугаши билан бомдоднинг фарз намозига айтиладиган иқоманинг ораси назарда тутилган.

88-1921- عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: (تَسَحَّرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ).

قُلْتُ: (كَمْ كَانَ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالسَّحُورِ؟) قَالَ: (قَدْرُ خَمْسِينَ آيَةً).

Улашиш
|
|
Нусха олиш