90-ҳадис

90-1981. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Халилим* соллаллоҳу алайҳи васаллам менга учта нарсани: ҳар ойда уч кун рўза тутишни; чошгоҳнинг икки ракъатини; ухлашдан олдин витр ўқишни васият қилдилар».

* Халил деб холис, синалган, насиҳатгўй, вафодор, чин дўст кишига айтилади. Халил аслида қалбан бирлашиб кетган, дилдан боғланган чин дўстдир. Бу сўзнинг мазмунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар Аллоҳдан бошқани халил тутиш мумкин бўлганида, Абу Бакрни халил тутар эдим», деган сўзларидан ҳам англаб олиш мумкин.

90- 1981 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِثَلَاثٍ: صِيَامِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَيِ الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَام.

Улашиш
|
|
Нусха олиш