91-2054. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, итимни тасмия* айтиб, қўйиб юбораман. Кейин у билан бирга ов устида бошқа бир итни кўриб қоламан, мен унга тасмия айтмаган бўламан ва (ўлжани) иккаласидан қайси бири тутганини билмай қоламан», дедим. У зот: «Ема, сен фақат ўз итингга тасмия айтгансан, бошқасига тасмия айтмагансан», дедилар».
* Тасмия айтиш – Аллоҳнинг исмини айтиш. Тасмия «Бисмиллаҳ», «Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар», «Бисмиллаҳир‑роҳманир‑роҳим» ёки бошқа лафзлар билан бўлиши мумкин.
91-2054- عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، قُلْتُ: [يَا رَسُولَ اللهِ]؛ أُرْسِلُ كَلْبِي وَأُسَـمِّي، فَأَجِدُ مَعَهُ عَلَى الصَّيْدِ كَلْبًا آخَرَ لَمْ أُسَمِّ عَلَيْهِ، وَلَا أَدْرِي أَيُّهُمَا أَخَذَ، قَالَ: «لَا تَأْكُلْ؛ فَإِنـَّمَا سَـمَّيْتَ عَلَى كَلْبِكَ، وَلَمْ تُسَمِّ عَلَى الْآخَرِ».