126-ҳадис

126- 2755. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадана етаклаб кетаётган бир кишини кўриб: «Уни миниб ол!» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, у бадана», деди. У зот иккинчи ёки учинчисида: «Уни миниб олгин, ҳолингга вой бўлгур!» дедилар».

* Бадана – қурбонликка аталган туя (ҳанафий мазҳабида бадана деганда қурбонликка аталган қорамол ҳам тушунилади). Бу сўзнинг луғавий маъноси «семиз», «жуссадор»дир. Араблар семирган, етилган туя ва молларни сўйиб ҳадий қилганлари учун бу қурбонликларини «бадана» деб номлашган. Аммо қурбонликка аталган қўй-эчкилар бадана дейилмайди.

126- 2755- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم رَأَى رَجُلًا يَسُوقُ بَدَنَةً، فَقَالَ: «ارْكَبْهَا». قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّهَا بَدَنَةٌ، قَالَ: «ارْكَبْهَا، وَيْلَكَ فِي الثَّانِيَةِ أَوْ فِي الثَّالِثَةِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш