128-ҳадис

128- 2768. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида хизматкорлари йўқ эди. Абу Талҳа қўлимдан тутиб, мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, Анас зийрак бола, сизга хизмат қилсин», деди.

Мен у зотга сафарда ҳам, ҳазарда ҳам хизмат қилдим. Қилган бирон ишимга «Нега буни бундай қилдинг?» демадилар ва қилмаган бирон ишимга «Нега буни бундай қилмадинг?» демадилар».

128- 2768- عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ: (قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الْمَدِينَةَ لَيْسَ لَهُ خَادِمٌ، فَأَخَذَ أَبُو طَلْحَةَ بِيَدِي، فَانْطَلَقَ بِي إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ أَنَسًا غُلَامٌ كَيِّسٌ، فَلْيَخْدُمْكَ، قَالَ: فَخَدَمْتُهُ فِي السَّفَرِ وَالْحَضَرِ، مَا قَالَ لِي لِشَيْءٍ صَنَعْتُهُ: لِمَ صَنَعْتَ هَذَا هَكَذَا، وَلَا لِشَيْءٍ لَمْ أَصْنَعْهُ: لِمَ لَمْ تَصْنَعْ هَذَا هَكَذَا).

Улашиш
|
|
Нусха олиш