131- 2819. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Довуд ўғли Сулаймон алайҳимассалом: «Мен бу кеча юзта [ёки тўқсон тўққизта] хотинни айланиб чиқаман. Ҳар бири биттадан Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиладиган чавандоз туғиб беради», деди. Шунда дўсти унга: «Иншааллоҳ», деди, у эса «Иншааллоҳ», демади. Натижада хотинлардан биргинаси ҳомиладор бўлиб, яримтаки ўғил туғди. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар у «Иншааллоҳ», деганида, (юзта аёл юзта ўғил туғиб) барчалари Аллоҳнинг йўлида чавандоз бўлиб жиҳод қилишар эди».
Изоҳ: Кўпчилик уламолар: «Сулаймон алайҳиссаломнинг у кишига қарата: «Аллоҳ хоҳласа», дегин», деб айтган шериги фаришта бўлган», дейишади. У киши «Аллоҳ хоҳласа» («Иншааллоҳ») дейишни унутган эди, қасддан тарк қилмаган эди. Аммо ҳадисда таъкидланганидек, агар ушбу иборани айтганида, албатта мақсадига етар эди. Бундан банда қачон бирор нарсани қасд қилса, албатта «Аллоҳ хоҳласа», деб айтиши кераклиги ва бу ишнинг фазилати буюклиги тушунилади.
131- 2819- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «قَالَ سُلَيْمَانُ بْنُ دَاوُدَ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ: لَأَطُوفَنَّ اللَّيْلَةَ عَلَى مِائَةِ امْرَأَةٍ - أَوْ تِسْعٍ وَتِسْعِينَ - كُلُّهُنَّ يَأْتِي بِفَارِسٍ يُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللهِ، فَقَالَ لَهُ صَاحِبُهُ: إِنْ شَاءَ اللهُ، فَلَمْ يَقُلْ: إِنْ شَاءَ اللهُ، فَلَمْ يَحْمِلْ مِنْهُنَّ إِلَّا امْرَأَةٌ وَاحِدَةٌ، جَاءَتْ بِشِقِّ رَجُلٍ، وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ؛ لَوْ قَالَ إِنْ شَاءَ اللهُ.. لَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ فُرْسَانًا أَجْمَعُونَ».