133- 2837. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аҳзоб куни* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тупроқ ташиётганларини кўрдим. Оппоқ қоринларини тупроқ босган эди. У зот эса шундай дер эдилар:
«Сен бўлмасанг, топмас эдик ҳидоят,
Қилмас эдик хайр, намоз, ибодат.
Устимиздан сакинатинг ёғдиргин,
Гар йўлиқсак, собитқадам қил албат.
Хоҳлар эса бизга зулм қилганлар
Фитна қилмоқ, юз ўгирдик ниҳоят».
* Аҳзоб куни – Хандақ ғазоти кунининг яна бир номи.
133- 2837- عَنِ الْبَرَاءِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ الْأَحْزَابِ يَنْقُلُ التُّرَابَ - وَقَدْ وَارَى التُّرَابُ بَيَاضَ بَطْنِهِ - وَهُوَ يَقُولُ: «لَوْلَا أَنْتَ مَا اهْتَدَيْنَا، وَلَا تَصَدَّقْنَا وَلَا صَلَّيْنَا، فَأَنْزِلِ السَّكِينَةَ عَلَيْنَا، وَثَبِّتِ الْأَقْدَامَ إِنْ لَاقَيْنَا، إِنَّ الْأُلَى قَدْ بَغَوْا عَلَيْنَا، إِذَا أَرَادُوا فِــتْنَــةً أَبَيْنَــا».