137-ҳадис

137- 2856. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга «Уфайр» деб аталадиган бир эшакка мингашиб олган эдим. У зот: «Эй Муоз, Аллоҳнинг Ўз бандаларидаги ҳаққи нимаю, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари нима, биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот: «Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи У Зотга ибодат қилишлари ва У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари эса У Зотга ширк келтирмаганни азобламасликдир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу билан одамларга хушхабар бермайми?» дедим. У зот: «Уларга хушхабар берма, яна суяниб қолишмасин», дедилар».

137- 2856- عَنْ مُعَاذٍ رضي الله عنه قَالَ: كُنْتُ رِدْفَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم عَلَى حِمَارٍ يُقَالُ لَهُ: عُفَيْرٌ، فَقَالَ: «يَا مُعَاذُ؛ هَلْ تَدْرِي مَا حَقُّ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ، وَمَا حَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ؟» قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: «فَإِنَّ حَقَّ اللهِ عَلَى الْعِبَادِ: أَنْ يَعْبُدُوهُ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا، وَحَقَّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ: أَنْ لَا يُعَذِّبَ مَنْ لَا يُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا». فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَفَلَا أُبَشِّرُ بِهِ النَّاسَ؟ قَالَ: «لَا تُبَشِّرْهُمْ فَيَتَّكِلُوا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш