143- 2946. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», деб айтмагунларича, одамларга қарши жанг қилишга буюрилдим. Ким «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» деса, молу жонини мендан асрабди. (Шаръий) ҳаққи бўлса, мустасно. Ҳисоб‑китоби эса Аллоҳнинг зиммасида», дедилар».
Изоҳ: Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «буюрилдим», деганлари «Аллоҳ менга амр қилди», маъносида бўлади. Чунки у зотга Аллоҳдан бошқа амр қиладиган йўқ. «Одамлар», деганлари эса, кўпчилик уламоларнинг иттифоқ қилишларича, Ҳарамайн ҳудудида яшовчи бутпараст-мушрикларни билдиради. Имом Насоий қилган ривоятда: «Мушриклар билан уруш қилишга амр қилиндим», дейилган. Шунингдек, аҳли китоблар Қуръон ҳукмига кўра жизя берсалар, улар билан уруш қилинмаслиги ҳам маълум ва машҳур. Демак, бу ҳадисдаги «одамлар» сўзидан ҳар қандай одам тушунилавермас экан.
143- 2946- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَقُولُوا: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ؛ فَمَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ.. فَقَدْ عَصَمَ مِنِّي نَفْسَهُ وَمَالَهُ إِلَّا بِحَقِّهِ، وَحِسَابُهُ عَلَى اللهِ».