147-ҳадис

147-3004. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у зотдан жиҳодга изн сўради. У зот: «Ота‑онанг тирикми?» дедилар. У: «Ҳа», деди. «Ўшалар(нинг розилиги) учун жиҳод қил»*, дедилар».

* «Жиҳод» сўзи луғатда бор имкониятни сарф қилиш, бор‑будини ишга солиш маъноларини билдиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўшалар (розилиги) учун жиҳод қил», деганлари «Бор имкониятингни ота‑онангни рози қилишга қарат», деган маънони билдиради.

147- 3004- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَاسْتَأْذَنَهُ فِي الْجِهَادِ، فَقَالَ: «أَحَيٌّ وَالِدَاكَ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَفِيهِمَا فَجَاهِدْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш