148-ҳадис

148- 3006. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эр киши аёл киши билан зинҳор холи қолмасин! Маҳрами бирга бўлмаса, аёл киши зинҳор сафар қилмасин!» деяётганларини эшитибди. Шунда бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен фалон‑фалон ғазотга ёзилган эдим, аёлим эса ҳаж қилиб йўлга чиққан», дебди. У зот: «Бор, аёлинг билан ҳаж қил», дебдилар».

148- 3006- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ، وَلَا تُسَافِرَنَّ امْرَأَةٌ إِلَّا وَمَعَهَا مَحْرَمٌ» فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا، وَخَرَجَتِ امْرَأَتِي حَاجَّةً. قَالَ: «اذْهَبْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш