152-ҳадис

152- 3044. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Фатҳ йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларида дубулғалари билан кириб келдилар. Уни ечганларида бир киши келиб: «Ибн Хатал Каъбанинг пардаларига осилиб турибди», деди. Шунда у зот: «Уни ўлдиринглар», дедилар».

Изоҳ: Ибн Хатал дастлаб мусулмон бўлган. Набий алайҳиссалом уни бир ансорий билан бирга закот тўплашга юборганларида, у ўша ансорийни ўлдириб, тўпланган молни ўмарган ва кейин муртад бўлиб кетган. Шунинг учун ҳарамда бўлса ҳам ўлдирилган ва бу истисно тариқасида ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгагина хос имтиёз бўлган.

152- 3044- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ [عَنْهُ]: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَى رَأْسِهِ الْمِغْفَرُ، فَلَمَّا نَزَعَهُ.. جَاءَ رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ ابْنَ خَطَلٍ مُتَعَلِّقٌ بِأَسْتَارِ الْكَعْبَةِ، فَقَالَ: «اقْتُلُوهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш