154-ҳадис

* Хумус – «бешдан бир» дегани. Истилоҳда «хумус» деганда ўлжа ёки файнинг (жангсиз қўлга киритилган ўлжанинг) бешдан бири тушунилади. Шариат ҳукми бўйича, ўлжанинг бешдан бири Анфол сурасининг 41‑оятида зикр қилинган ўринларга тақсим қилинади: «Ва агар Аллоҳга, фурқон куни – икки жамоа тўқнашган куни бандамизга нозил қилган нарсамизга иймон келтирган бўлсангиз, билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, қариндошларига, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчигадир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир». Бу ҳақдаги батафсил маълумот фиқҳ китобларидан олинади.


154-3123. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Ўз йўлида жиҳод қилган, Ўзининг йўлида жиҳод қилиш ва калималарини тасдиқ қилишгина (уйидан) чиқарган кишига уни жаннатга киритишга ёки чиққан масканига қўлга киритган ажри ё ўлжаси билан қайтаришга кафолат берди», дедилар».

 154- 3123- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «تَكَفَّلَ اللهُ لِمَنْ جَاهَدَ فِي سَبِيلِهِ؛ لَا يُخْرِجُهُ إِلَّا الْجِهَادُ فِي سَبِيلِهِ، وَتَصْدِيقُ كَلِمَاتِهِ.. بِأَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ، أَوْ يَرْجِعَهُ إِلَى مَسْكَنِهِ الَّذِي خَرَجَ مِنْهُ، مِنْ أَجْرٍ أَوْ غَنِيمَةٍ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш