155-3133. Абу Мусо шундай деди:
Мен бир неча ашъарий билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бизга улов беришларини сўраб бордим. У зот: «Аллоҳга қасамки, сизларга улов бера олмайман, ҳузуримда сизларга беришга уловим йўқ», дедилар. (Сал ўтгач,) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўлжа туялар келтириб қолинди. У зот бизни сўраб, «Бояги ашъарийлар қани?» дедилар. Бизга завд – бешта оқ ўркачли (туя беришни) буюрдилар. Йўлга тушгач: «Нима қилиб қўйдик! Бу биз учун баракотли бўлмайди», дедик. У зотнинг ҳузурларига қайтиб бориб: «Биз сиздан бизга улов беришни сўраган эдик, сиз бизга «Улов бера олмайман», деб онт ичган эдингиз, унутдингизми?» дедик. У зот: «Сизларга уловни мен берганим йўқ, (уни) сизларга Аллоҳ берди. Аллоҳга қасамки, мен бир нарсага қасам ичиб, кейин бундан бошқа нарсанинг яхшироқ эканини кўрсам, ўша яхшироғини қиламан ва уни (қасамни) ҳалоллаб* оламан, иншааллоҳ», дедилар».
* «Қасамни ҳалоллаш» деганда унинг каффоратини тўлаш тушунилади.
155- 3133- عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي نَفَرٍ مِنَ الْأَشْعَرِيِّينَ نَسْتَحْمِلُهُ، فَقَالَ: «وَاللهِ؛ لَا أَحْمِلُكُمْ، وَمَا عِنْدِي مَا أَحْمِلُكُمْ عَلَيْهِ».
وَأُتِيَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِنَهْبِ إِبِلٍ، فَسَأَلَ عَنَّا فَقَالَ: «أَيْنَ النَّفَرُ الْأَشْعَرِيُّونَ؟» فَأَمَرَ لَنَا بِخَمْسِ ذَوْدٍ غُرِّ الذُّرَى.
فَلَمَّا انْطَلَقْنَا.. قُلْنَا: مَا صَنَعْنَا؟! لَا يُبَارَكُ لَنَا!! فَرَجَعْنَا إِلَيْهِ فَقُلْنَا: إِنَّا سَأَلْنَاكَ أَنْ تَحْمِلَنَا، فَحَلَفْتَ أَنْ لَا تَحْمِلَنَا، أَفَنَسِيتَ؟ قَالَ: «لَسْتُ أَنَا حَمَلْتُكُمْ، وَلَكِنَّ اللهَ حَمَلَكُمْ، وَإِنِّي وَاللهِ - إِنْ شَاءَ اللهُ - لَا أَحْلِفُ عَلَى يَمِينٍ فَأَرَى غَيْرَهَا خَيْرًا مِنْهَا.. إِلَّا أَتَيْتُ الَّذِي هُوَ خَيْرٌ وَتَحَلَّلْتُهَا».