163-ҳадис

163- 3215. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳорис ибн Ҳишом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ваҳий сизга қандай келади?» деб сўради. У зот: «Ҳаммаси ҳам (бўлади): гоҳида фаришта менга қўнғироқнинг жаранглашига ўхшаб келади, кейин у мендан ажрар экан, айтганларини ўзимга сингдириб олган бўламан. Бу мен учун энг оғиридир. Гоҳида эса фаришта киши суратида гавдаланиб, менга гапиради ва унинг айтаётганларини ўзимга сингдириб оламан», дедилар».

163- 3215- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهَا: أَنَّ الْحَارِثَ بْنَ هِشَامٍ سَأَلَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: كَيْفَ يَأْتِيكَ الْوَحْيُ؟ قَالَ: كُلُّ ذَاكَ؛ يَأْتِي الْمَلَكُ أَحْيَانًا فِي مِثْلِ صَلْصَلَةِ الْجَرَسِ، فَيَفْصِمُ عَنِّي وَقَدْ وَعَيْتُ مَا قَالَ، وَهْوَ أَشَدُّهُ عَلَيَّ، وَيَتَمَثَّلُ لِيَ الْمَلَكُ أَحْيَانًا رَجُلًا فَيُكَلِّمُنِي فَأَعِي مَا يَقُولُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш