169- 3272, 3273. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қуёшнинг қоши* кўринганда то ўзи тўлиқ кўрингунича намозни қўйиб туринглар. Қуёшнинг қоши ғойиб бўлганда эса, то унинг ўзи ботгунича намозни қўйиб туринглар. Намозингизга қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам вақт қилиб олманглар, чунки у бирор шайтоннинг [ёки «Шайтоннинг», деганлар. Ҳишом қайси бирини айтган, билолмадим]* икки шохи ўртасидан чиқади».
* «Қуёшнинг қоши» деганда қуёш доирасининг чеккаси тушунилади.
* Ҳадисни Ҳишом ибн Урвадан ривоят қилаётган Абда ибн Сулаймон ҳадисда қандайдир шайтон, деб айтилганми ёки катта шайтон, яъни иблис назарда тутилганми, аниқ эслаб қолмаган экан.
169- 3272- 3273- عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ، [عَنِ ابْنِ عُمَرَ] رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِذَا طَلَعَ حَاجِبُ الشَّمْسِ.. فَدَعُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَبْرُزَ، وَإِذَا غَابَ حَاجِبُ الشَّمْسِ.. فَدَعُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَغِيبَ، وَلَا تَحَيَّنُوا بِصَلَاتِكُمْ طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا،؛فَإِنَّهَا تَطْلُعُ بَيْنَ قَرْنَيْ شَيْطَانٍ - أَوِ الشَّيْطَانِ – لاَ أَدْرِي أَيَّ ذَلِكَ قَالَ هِمشَامٌ.