176-ҳадис

176-3267. Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деяётганларини эшитдим: «Қиёмат куни бир кишини олиб келиб, дўзахга улоқтирилади. Шунда дўзахда унинг ичак-чавоқлари отилиб чиқиб кетади ва у худди эшак тегирмон тошини айлантирганидек айланиб қолади. Дўзах аҳли унинг тепасига тўпланиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди? Бизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармасмидинг?» дейишади. У эса: «Мен сизларни яхшиликка буюриб, уни ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтариб, уни ўзим қилар эдим», дейди».

176- 3267- عَنْ أُسَامَةَ [رضي الله عنه] قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: يُجَاءُ بِالرَّجُلِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُلْقَى فِي النَّارِ، فَتَنْدَلِقُ أَقْتَابُهُ فِي النَّارِ، فَيَدُورُ كَمَا يَدُورُ الْحِمَارُ بِرَحَاهُ، فَيَجْتَمِعُ أَهْلُ النَّارِ عَلَيْهِ، فَيَقُولُونَ: يَا فُلَانُ؛ مَا شَأْنُكَ؟ أَلَيْسَ كُنْتَ تَأْمُرُنَا بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَى عَنِ الْمُنْكَرِ؟ قَالَ: كُنْتُ آمُرُكُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَلَا آتِيهِ، وَأَنْهَاكُمْ عَنِ الْمُنْكَرِ وَآتِيهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш